АЁЛЛАРНИНГ СОЧ УЗУНЛИГИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳозирги кунда кўпчилик аёллар сочларини кесиб калтагина қилиб олишган. Соч кесиш гуноҳми ёки жоизми? Сочнинг узунлиги қанча бўлиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эрининг рухсати билан эркакларникига ўхшаб қолмайдиган қилиб сочини кесса бўлади. Эр рухсат бермаса кесмайди. Валлоҳу аълам.
👇👇
@ALRISALAH_UZ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👇👇
@ALRISALAH_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
📹 ҲАҚОРАТ - ҚАБОҲАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
5-қисм
👇👇
@ALRISALAH_UZ
📹 ҲАҚОРАТ - ҚАБОҲАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
5-қисм
👇👇
@ALRISALAH_UZ
Ezgulik kushandasi 16
Odilxon qori Yunusxon o’g’li
Эзгулик кушандаси 16-Қисм
• Ҳасадчининг оқибати
• Ҳасадчининг белгилари
Одилхон қори Юнусхон ўғли
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇👇
@ALRISALAH_UZ
• Ҳасадчининг оқибати
• Ҳасадчининг белгилари
Одилхон қори Юнусхон ўғли
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇👇
@ALRISALAH_UZ
РАСУЛУЛЛОҲ УЧУН ЎЧ ОЛГАН ИККИ ЎСМИР
Бадр ғазотида Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу мушриклар билан курашиб турган пайти ёнига икки ўсмир келди. Бири Абдураҳмон ибн Авфнинг ўнг томонига, бири чап томонига ўтди. Улардан бири: «Эй амаки, Абу Жаҳлни танийсизми?» деб сўради ундан. Абдураҳмон: «Ҳа, танийман, унда нима ҳожатларинг бор?» деди. Бирови: «Бизга хабар етдики, у Расулуллоҳни сўккан эмиш. Нафсим унинг измида бўлган Зотга қасамки, агар уни кўрадиган бўлсам, Расулуллоҳ учун ўч оламан», деди. Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу бу ёш йигитчанинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати ва шижоатидан мамнун бўлди. Иккинчиси ҳам худди шу гапларни айтди. Улар ака-ука эди. Орадан кўп вақт ўтмай, Абдураҳмон ибн Авф Абу Жаҳлни кўриб қолди ва уларга кўрсатди. Йигитчалар дарҳол Абу Жаҳлга яқин бориб, жадал уруша бошлади. Абу Жаҳлни оғир жароҳатлаб, йиқитишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлиб ўтган воқеа хабари берилди. У зот ўсмирларни чақириб: «Қайси бирларинг ўлдирдиларинг?» деб сўрадилар. Иккаласи ҳам «Мен ўлдирдим», деди. Икковининг қиличида ҳам қон бор эди.
Изоҳ: Ўшанда Аблуллоҳ ибн Масъуд эса чалажон ётган Абу жаҳлнинг бошини танасидан жудо этади.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.

Бундан ортиқ бахтсизлик борми?!
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Кимки эрталаб бирор ишда Оллоҳ билан боғланмасдан фақат дунё ғам-ташвиши билан уйғонса, Оллоҳ унинг қалбига тўрт нарсани солади: доимий аримайдиган ғамни; доимий банд қиладиган машғулотни; хеч қачон бойликка етолмайдиган муҳтожликни; ҳеч қачон охирига етмайдиган орзуни» Табароний ривояти.
Бутун ғам-ташвиши дунё орттириш бўлган кимсанинг ҳоли шу! Лекин Оллоҳ таоло Ўз бандаларига мол-дунё билан мадад бериши Қуръони каримнинг Нуҳ сураси, 12-оятида зикр қилинган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Солиҳ кишининг солиҳ (яъни, ҳалолдан топилган) мол-дунёси қандаям яхши!» – деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
Мол-дунё савоб амаллар қилиш учун воситадир. Мана шу чегарани бузган кишининг биринчи қадами бойлик йўлида «ким ўзар»га рақобатлашиш томон отилган бўлади. Энди унинг бутун ҳаракати бойлик жиҳатидан ўзидан юқорироқ турганлардан куч олади, бироқ уларга етолмайди. Чунки итдек ҳарсиллаб, минг машаққатлар билан бир маррага етганида, навбатдаги марра уни ўзига чорлаб туради. Умрдек бебаҳо неъматни арзимас матога алмаштиради, ягона имкониятни бой беради, энг муҳим тижоратда ютқазади. Бундан ортиқ бадбахтлик борми?!
“Унвонул баён”дан.

#Ҳадис_435
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»

✍Термизий ривояти
👇👇@ALRISALAH_UZ
ТИК ТУРИБ ТАОМ ЕЙИШ
#ҳадис
❓857-CАВОЛ: Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан тик турган ҳолда овқат ейиш ҳақида ҳадислар келганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизга кўра тик туриб ёки йўлда юриб таомланиш макруҳ амал саналади. Бу тарзда таомланиш одоб-ахлоқ қоидаларига зиддир. Анас ибн Молик ҳамда Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
عَنْ أَنَسٍ وأَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رضي الله عنهما أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ زَجَرَ ( في لفظ : نَهَى) عَنْ الشُّرْبِ قَائِمًا قَالَ قَتَادَةُ لأنس : فَقُلْنَا فَالْأَكْلُ، فَقَالَ: "ذَاكَ أَشَرُّ أَوْ أَخْبَثُ " (رواه الامام مسلم).
яъни: "Албатта Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб сув ичишдан ман қилдилар (бошқа ривоятда, қайтардилар дейилган)" дедилар. Шунда Қатода разияллоҳу анҳу Анас разияллоҳу анҳуга "Тик туриб ейишчи?" деб сўради. Анас разияллоҳу анҳу "Тик туриб ейиш — тик туриб сув ичишданда ёмонроқ ва хунукроқдир", дея жавоб бердилар" (Имом Муслим ривояти).
Ибн Ҳажар Асқалоний ўзларининг "Фатҳул Борий" китобларида ушбу ҳадисни шарҳлаб шундай дейдилар:
قال ابن حجر " قيل وَإِنَّمَا جُعِلَ الْأَكْلُ أَشَرَّ لِطُولِ زَمَنِهِ بِالنِّسْبَةِ لِزَمَنِ الشُّرْبِ " انتهى من "فتح الباري" (10/82) .
яъни: "Тик туриб таом ейишни тик туриб сув ичишга нисбатан ёмонроқ эканига сабаб — таом ейишга сув ичишдан кўра кўпроқ вақт сарфланади" (10-жуз, 82-бет).
Демак, заруратсиз тик турган ёки юрган ҳолда таом ейиш, сув ичишдан сақланиш Ислом одобларига мувофиқдир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

ТЎРТ РАКАТЛИ СУННАТНИ БЎЛИБ ИККИ РАКАТДАН ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#намоз
❓858-CАВОЛ: Пешиндан аввалги тўрт ракат суннатни бўлиб-бўлиб, икки ракат икки ракат қилиб ўқиса ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пешин намозидан аввал бир салом билан, яъни бирданига тўрт ракат ўқиш суннати муаккада ҳисобланади.
Сунани Ибн Можа ва сунани Абу Довудда шундай ривоят келади:
عن أبي أيوب أن النبي صلي الله عليه وسلم كان يصلي قبل الظهر أربعا إذا زالت الشمس لا يفصل بينهن بتسليم وقال إن أبواب السماء تفتح إذا زالت الشمس
Абу Айюбдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам завол (қуёш тиккадан оғган)дан кейин пешиндан аввал тўрт ракат намоз ўқиб, орасини салом билан ажратмас эдилар. "Қуёш тиккадан оғганда осмон эшиклари очилади" деганлар.
( وَسُنَّ ) مُؤَكَّدًا ( أَرْبَعٌ قَبْلَ الظُّهْرِ وَ ) أَرْبَعٌ قَبْلَ ( الْجُمُعَةِ وَ ) أَرْبَعٌ ( بَعْدَهَا بِتَسْلِيمَةٍ ) فَلَوْ بِتَسْلِيمَتَيْنِ لَمْ تَنُبْ عَنْ السُّنَّةِ
Пешиндан аввал, жумъадан аввал ва кейин бир салом билан тўрт ракат намоз ўқиш суннати муаккададир. Агар икки салом билан ўқилса, мазкур суннат амалга ошмайди ("Дуррул мухтор" китоби). (Яъни саволда сўралганидек иккига бўлиб ўқиб бўлмайди). Валлоҳу аълам.

Birovning ilojsizligidan 10
Ahadquli Xolmuhammad o’g’li
Абдуллоҳ йўқ сўзини ишлатмайди. 10-қисм
Аҳадқули Холмуҳаммад ўғли
Савдогарлар устози ёхуд ҳақиқий омад калити
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇👇
@ALRISALAH_UZ
Аҳадқули Холмуҳаммад ўғли
Савдогарлар устози ёхуд ҳақиқий омад калити
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇👇
@ALRISALAH_UZ
1. Истифтаҳ дуосини ўқиш.
2. Қиём вақтида ўнг қўлини чап қўл кафтининг устига кўкракка қўйиш.
3. Қўлларни елка ёки қулоқ баробарида кўтариш.
4. Рукуъ ва саждадаги тасбеҳ айтишнинг биттадан ортиғи суннат.
5. Икки сажда орасида “Роббиғфирлий” ни бир мартада айтишдан ташқариси суннат.
6. Рукуъ қилган пайтда бошини бел билан текис қилиб ушлаб туриш.
7. Сажда вақтида қўлларни икки ёндан узоқлаштириш ва қоринни сондан узоқлаштириш.
8. Сажда вақтида билакларни ердан кўтариб туриш.
9. Намозхон, аввалги ташаҳҳудда ва икки сажда орасида чап оёқ устига ўтириб, ўнг оёқ бармоқларини тикка қилиб қиблага қаратиши.
10. Биринчи ташаҳҳудда таваррук ўтириш.

Намоз вожиблари:
1. Такбиротул эҳромдан бошқа ҳамма такбирлар.
2. "Самиаъллоҳу лиман ҳамидаҳ" деб айтиш.
3. Ҳамма намозхон қадини ростлаб тургандан кейин
"Роббана ва лакал ҳамд" ни айтиш.
4. Рукуъда бир марта бўлса ҳам "Субҳана Роббиал
аъзийм" ни айтиш.
5. Саждада "Субҳана Роббиал аъла" деб бир марта бўлса
ҳам айтиш.
6. Икки сажданинг орасида "Роббиғфирлий" деб,
Аллоҳдан мағфират сўраш.
7. Биринчи ташаҳҳудни ўқиш.
8. Ташаҳҳуд учун ўтириш.
👇

МУНКАР ИШНИ КЎРГАН КИШИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Кўчамнинг бошига бегона мошина ва "севишганлар" келиб қолади. Мошинанинг ичига қарайман, тўхтайман ва ичидаги эркакни ташқарига чақириб енгил тушинтириб кетказвораман. Бу кўчада мани яқин инсонларим ва манга тегишли аёллар яшайди. Ман тутган иш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри қиласиз. Ҳамма ҳам мункар ишни кўрган вақтда уни бартараф этишга ҳаракат қилса жамиятда ёмонлик авж олишини олдини олган бўлади. Валлоҳу аълам.
@ALRISALAH_UZ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Кўчамнинг бошига бегона мошина ва "севишганлар" келиб қолади. Мошинанинг ичига қарайман, тўхтайман ва ичидаги эркакни ташқарига чақириб енгил тушинтириб кетказвораман. Бу кўчада мани яқин инсонларим ва манга тегишли аёллар яшайди. Ман тутган иш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри қиласиз. Ҳамма ҳам мункар ишни кўрган вақтда уни бартараф этишга ҳаракат қилса жамиятда ёмонлик авж олишини олдини олган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👇👇@ALRISALAH_UZ
ПАРДОЗ ТАҲОРАТНИ СИНДИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Юздаги пардоз таҳоратни синдирадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратдан кейинги пардозлар таҳоратни синдирмайди.
Лекин таҳорат олишдан аввал бадан, соч, юз ёки тирноғида шу аъзоларга сув етишидан тўсувчи (масалан, тирноқдаги лак каби) моддалар бўлса, уларни кетказиб, кейин таҳорат қилиш керак. Акс ҳолда таҳорати ҳам, ғусли ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.