Telegram Web
Бугун "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ташкил этилган кун

1992 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра “Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ташкил этилди.

2019 йилнинг ноябридан авиакомпания ўз фаолиятини “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти бренди остида давом эттирмоқда.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг

Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У Аллоҳники. Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У Аллоҳдан. Келажакни қайғурманг. У Аллоҳнинг қўлида.

Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига «Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин», дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур.

Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам Аллоҳ ҳеч қачон унутмайди.

Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг.

Очиққўл бўлинг ва шу билан мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз.

Имом Ибн ЖАВЗИЙ.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ

🔥 Хитойликлар болалигидан ҳар қандай кутилмаган ҳолатларга тайёр

Хитой боғчаларида ёнғин сигнализацияси пайтида болалар қандай ҳаракат қилиши кераклигини ўргатишади.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиланаётган_Сурхондарё

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Денов туманида ҳам сезиларли ижобий ўзгаришлар юз бермоқда, олиб борилаётган ислоҳотлар самаралари яққол кўзга ташланмоқда.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун

Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида туғилган.

2016 йил 2 сентябрь куни, 78 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди, 3 сентябрда Самарқанд шаҳрида дафн этилди.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

“Яшил энергия” фойдасига газдан воз кечиш нимага олиб келади?


Бугунги кунда иқлим ўзгариши, атмосфера ҳавоси ифлосланиши ва бошқа долзарб экологик муаммолар кечиктириб бўлмас чора-тадбирларни тақозо этмоқда.

Ана шундай чоралардан бири қайта тикланадиган манбалардан олинадиган электр энергиясидан фойдаланишга — «яшил энергетика»га тўлиқ ўтишдир.

❗️ Факт!

🔥 Табиий газни ёқиш пайтида ҳар бир кубометр газучун тахминан 2,75 кг CО₂ ажралиб чиқади. Бу жараён, шунингдек, оз миқдорда метанчиқаради, бу карбонат ангидриддан 25-28 марта кучли иссиқхона газидир.

♻️ Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро панел (IPCC) маълумотларига кўра, қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни қисқартириш аср ўрталарида углерод нейтраллигига эришишнинг асосий қадамларидан биридир.

➡️ Батафсил

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар қандай миллатни унинг миллий либослари-ю, миллий қадриятларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Хорижлик сайёҳларни Ўзбекистонга нима тортади, албатта, ўзбек маданияти, миллий либослари, бир неча минг йилларга бориб тақаладиган бой тарихи. Шундай экан нега биз бошқалар маданиятига тақлид қилишимиз керак? Видеони кўриб,  Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов шеъри ёдга тушди:

“Қайга бормай бошда дўппим,
Ғоз юрарман гердайиб,
Олам узра донғи кетган
Ўзбекистон, ўзбегим!”

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термизда инвестиция ва тадбиркорлик ривожи: Янги ташаббуслар ва амалий қадамлар

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эшик очиб келса йўқчилик,
Дўстман деган заҳрин сочаркан.
Бошинг бориб тошга текканда,
Яқинларинг аста қочаркан...

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Ҳокимиятнинг 3 та қоидаси:

🔹 1-қоида. Ўзингиз ҳақингизда кўп гапирманг — Кўп гапириш сизни ғийбатчи қилиб кўрсатади, мақтаниш эса сизга ҳавас қилувчилардан кўра кўпроқ ҳасадгўйларни пайдо қилади.

🔹 2-қоида. Меҳнатингизни кўз-кўз қилманг — Сизнинг муваффақиятларингиз ортидаги тер тўкилган меҳнатни ҳамма билиши шарт эмас. Яхшиси, атрофдагилар сизни ғайриоддий даҳо деб ўйлашсин.

🔹 3-қоида. Ҳар ким билан унинг тилида гаплашинг — Турли вазиятларга мослаша олиш — бу иккиюзламачилик эмас, балки дипломатия санъати. Кишининг меҳрини қозониш учун бироз унга ўхшаш керак.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Деновда академик Назар Тўраев уй музейи очилди

Денов тумани ҳокимлиги академик Назар Тўраев хотирасини абадийлаштириш, ёш авлодни олимнинг илмий тадқиқодлари ва ҳаёти йўлидан хабардор этиш мақсадида унинг уй музейини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилди.

Физикавий электроника соҳасидаги йирик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Назар Тўраев 1938 йил 19 майда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган.

Академик Н.Тўраевнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. У “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган эди.

Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон 2023 йил 3 октябрь куни 85 ёшида вафот этган.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Томорқадан даромад топаётганлар

Давлатимиз раҳбарининг аҳолини ўзини ўзи банд қилиш, камбағалликни қисқартириш, боқимандалик кайфиятини йўқ қилиш борасидаги оқилона, изчил сиёсатлари натижасида ўз томорқасидан юқори даромад олаётган тадбиркорлар сони ортиб бормоқда.

Лавҳада ана шундай тадбиркорлардан бири қорақалпоғистонлик Генжемурат Турдимуратов ўз тажрибаси билан бўлишади.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари жамоат жойларида ўғирлик жиноятининг олдини олиш учун хитойлик ҳамкасблари тажрибасини қўллаб кўришибди.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
⚡️ Бугун АОКА ташкил этилганига 6 йил тўлди

2019 йил 2 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилган эди.

Ўтган қисқа давр мобайнида АОКА томонидан давлат, жамият ва соҳа манфаатлари учун хизмат қиладиган аҳамиятли ишлар амалга оширилди. Агентлик ахборот маконида ижобий ва адолатли регулятор ўрнини эгаллади. Давлат органлари очиқлигининг таъминланишига Эверестчалик ҳиссасини қўшди ва қўшмоқда.

Худо хоҳласа, янада кўп фойдали ишлар қилиб, давлат, жамият ва ахборот соҳаси ривожига ўз ҳиссамизни қўшамиз, боиси Агентлик ва унинг тизим ташкилотларида Ватан тақдирига бефарқ бўлмаган кўп профессионал кадрлар йиғилган.

💐 АОКА жамоаси, шунингдек, мамлакатимиз медиа соҳаси вакилларини ушбу муҳим ва шарафли сана муносабати билан самимий муборакбод этамиз!

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
2025/02/10 21:17:00
Back to Top
HTML Embed Code: