Telegram Web
Дастлабки тергов: "Сунъий кечиктириш" усули

Терговчини бежизга “кулол” деб аташмаган. Бир жиноят ишида терговчининг "кўза" ясашда тупроқ ўрнига қум ишлатиб қўйгани яққол сезилиб қолди.

Терговчи юзлаштириш тергов ҳаракати ўтказиш учун жабрланувчилар ва гумон қилинувчини аниқ вақтга чақиради. Лекин у гумон қилинувчини айблаш учун жабрланувчидан ўзи хоҳлаган кўрсатувни ола олмайди. Хом ҳаёл билан бошлаб қўйган юзлаштириш ҳаракатини эса, атайин бошқа кунга қолдиради. Белгиланган кунгача юзлаштиришда ўзи ҳоҳлагандек кўрсатув олишга эришиш учун жабрланувчиларни яхшилаб тайёрлайди.

Хуллас, ниҳоят "саҳналаштирилган" юзлаштиришда жабрланувчилар “рол” ўйнаб берадилар ва шу тариқа, терговчи гумон қилинувчига айблов илгари суришга эришади.

Бу қандай фош бўлиб қолди, дейсизми?

Ахир, терговчининг "ноғораси" га ўйнаб берганлар наҳот адвокатникига ўйнамайди, деб ўйласангиз!

#усул

👉@Advokat_Abdullayev
МАСОФА

Бир устоз ўз шогирдларидан сўради:
- Одамлар ўзаро жанжаллашганларида нима учун бақириб гапирадилар?
- Чунки улар ўз тинчликларини йўқотадилар, безовта бўладилар, - деди шогирдлардан бири.
- Лекин ёнгинасида турган одамга бақириб гапириш нима учун керак? Ахир шивирлаб гапирса ҳам эшитадику? - сўради яна устоз.
Шогирдлар турли хилдаги жавобларни бердилар. Шунда устоз деди:
- Одамлар ўзаро жанжаллашганида уларнинг қалблари бир-биридан узоқлашиб кетади.
Бир қалбдан айтилаётган сўзлар ўша узоқ масофани босиб ўтиб, нариги қалбга етиб борсин учун уларнинг овози беихтиёр кўтарила бошлайди.
Улар қанчалик қаттиқ урушсалар, бир-биридан шунчалик қаттиқ хафа бўладилар ва шунчалик қаттиқ гапирадилар.
Одамлар ўзаро дўст бўлсалар-чи? Улар бақирмайдилар, балки сокин гаплашадилар. Чунки уларнинг қалблари бир-бирига яқин, орасидаги масофа қисқа бўлади.
Одамлар бир-бирини қанчалик яхши кўриб боргани сайин улар орасидаги мулоқот овози шунчалик пасайиб боради.
Ўзаро муносабат чин мухаббатга айланганида эса, ҳатто шивирлаб гапиришнинг ҳам зарурати қолмайди.
Чин муҳаббат эгалари бир-бирини сўзсиз ҳам тушунадилар. Шунинг учун, ўзаро бахслашар экансиз, қалбларингизнинг бир-биридан узоқлашиб боришига йўл қўйманг.
Орадаги масофани узоқлаштиришга сабаб бўладиган сўзлардан тийилинг.
Акс ҳолда, қалблар бир-биридан шунчалик узоқлашиб кетиши мумкин-ки, кейин ортга қайтишнинг имкони қолмайди...

Манба

#ибрат

👉@Advokat_Abdullayev
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТБ нинг 3 нафар терговчи ва суриштирувчисига нисбатан 7.000 АҚШ долларини пора тариқасида олганлиги бўйича қамоққа олиш тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланди.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг депутатлар, сенаторлар, судьялар, прокурорлар, адвокатларни махфийлик асосида ҳамкорликка жалб қилиши тақиқланади.

"Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги Қонун 17-моддаси 2-қисми.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нимани фидо қилсангиз, ўша сизга эҳсон қилинади.
Нимани қизғансангиз, ўша билан имтиҳон қилинасиз...

Жалолиддин Румий

👉@Advokat_Abdullayev
Судьялар тоифаси

Судьяларнинг қарор (ҳукм, ажрим) чиқаришдаги ёндашувига қараб шартли равишда 4 та тоифага бўлса бўлади:

Биринчи тоифа: Билими ҳам йўқ, "духи" ҳам. Тахминан ёки бировнинг маслаҳати (кўрсатмаси) билан қарор чиқаради. Бундайлардан адолат кутиш мантиқсиз.

Иккинчи тоифа: Билими бору, "духи" йўқ. “Менга гап тегмаса бўлди” деб, “акалари” нинг кўрсатмалари билан ҳисоблашиб, қарор чиқаради. Бунақалардан ҳам яхшилик кутманг.

Учинчи тоифа: Билим йўғу, лекин журъатли. Гоҳ-гоҳида адолатли қарор чиқариб туришади. Бу тоифадан қонуний, асосли ва адолатли қарор лотореяга ўхшаб аҳён-аҳёнда чиқиб туради. Умид қиласиз.

Тўртинчи тоифа: Билими бор ва айни пайтда журъаткор ҳам. Зўр. Муаммо шундаки, бундай судьялар сони кам. Бундай судьялар қонуний, асосли ва адолатли тўхтамларга келаолишади. Шу билан бирга тўхтамларини қўрқмай, қарорга айлантира оладилар.

Лекин шу тўртинчи тоифа "заказ" ишларда баъзи "акахон"ларга ёқмай қоляптида.

Одиллик журъат талаб қиладиган жамиятда ушбу тўртинчи тоифа судьяларнинг "қизил китоб" га кириб қолишларига йўл қўймайлик!

#судья #тоифа

👉 @Advokat_Abdullayev
Диний таъқиб: маросимми, ёки ибодат?

Аввало, жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман суди судьяси Жамшид Хожаевнинг мазкур қарордаги ёндашуви эътирофга лойиқ.

Қолаверса, биз мазкур суд қарорини асосли ва қонуний эканлигига доир фикримизни қуйидаги важлар билан бойитган бўлардик.

ЎзР МЖтКнинг 201-моддаси 2-қисми диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутади.

Эътибор қилинг: моддада “диний маросим” сўз бирикмаси ишлатилган ва катта эҳтимол-ки, ҳуқуқни қўлловчи, шахсга бундай айбловни илгари суришида айнан шу жойини урғуламоқчи бўлган.

Ваҳоланки, диний маросим билан диний ибодат бошқа тушунчалар бўлиб (Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 2020 й., 2-жилд, 169, 546 б.б.), ушбу ишда фуқаро М.С. бошқа бир фуқаронинг намоз ўқишига шароит қилиб берганлиги айблови илгари сурилган.

Намоз ўқиш ибодат саналиб, бу ҳолатда юқоридаги моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб ҳисоблаш қайси юридик онгга тўғри келади?

#маросим #иборат

👉@Advokat_Abdullayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адвокат ишни ютқазиб қўйса, унга тўланган пулни қайтариб олиш мумкинми?

#ҳақ

👍 TELEGRAM 👍 INSTAGRAM
Судьянинг чинакам мустақиллиги – суд ҳокимиятининг энг муҳим шартидир

Абдуманноб Раҳимов,
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси

...Тўғри, рақамларни келтириш осон. Бунга оддий ҳолат сифатида қарайдиганлар ҳам бор ва шундай бўлишиям керак, аслида. Чунки, суд айби тасдиқланганга жазо берса, бунинг акси бўлса, оқлайдиган даргоҳ.

Бироқ, бундан атиги 7-8 йил муқаддам аҳвол қандай эди? Судда бирор шахснинг оқланишига “фавқулодда ҳолат” сифатида қаралмасмиди? Айрим мутасадди ташкилотларнинг “судьяни жазолаш тараддудига” тушиб қолиши-чи?! Оқлов ҳукми чиқарган судья камида интизомий жазога тортилгани ё “ўз аризасига” асосан ишдан кетиш ҳолати йўқ эдими?! Ишда қолган тақдирда у “шубҳа” остида бўлганини ким инкор этади бугун?

У даврлар ўтди. Замон ўзгарди. Одамларни судларга ишончи кундан кунга ортиб бормоқда. Авваллари, “ишни судгача битказ, бўлмаса қамаласан!” деганлар, энди “терговчи нима деса-десин, ишни суд адолатли ҳал қилади”, деб айтишмоқда.

Манба ва батафсил

👉@Advokat_Abdullayev
Қўрқув

— Пора олган куним уйга боргунимга қадар юрагим увишади.
— Виждонинг қийналаркан-да...
— Йўқ, уюштирилмаганми деб ҳадиксирайман...

Бобур Нусратов
Forwarded from YURISTKADR
Фикриз қизиқ, ишни битириш учун пул олган амалдорни ушлаб берган одам сизнингча ким
Final Results
46%
"қулоқ"
54%
қахрамон
Азиз диндошим!
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!


@Advokat_Abdullayev
Шундай одамларни ахтарингки, улар билан суҳбат қурмоқ яхши китоб ўқимоққа тенг бўлсин.
Шундай китобларни ахтарингки, мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин.

Френсис Бекон
Дастлабки тергов: терговчими ёки айбловчи

Амалиётда терговчиларнинг қарорлар қабул қилишдаги ягона стандартлари афсус-ки, нохолис стандартлигича қолмоқда. Яъни, "айбловчи" стандарти.

Ваҳоланки, процессуал қонунчилик бундай стандартда ишлашни маъқулламайди. Тергов айблов дегани эмас ва у ҳақиқатни фош қилишгагина қаратилиши керак.

Жиноят иши қўзғатилдими, албатта ва албатта иш судга тақдим этилиши шарт, деган тенденциядан воз кечолмадик, кечолмадик-да. Ўзларини "айбловчи" деб биладиган аксарият терговчилар текшириш объекти деб инсонни "Барибир бир ножўя иши бор, шуни топишим керак. Бирор қўшимча модда аниқланиб қолар" деган ёндашув билан терговни режалаштираётганликлари ҳам сир эмас.

Шундай ёндашувга эга терговчи сўроқ қилаётганида ёки бошқа тергов ҳаракатида унга “мен охиригача бораман, мен албатта оқланаман” деб юборманг. Буни эшитган терговчи отига қамчини қаттиқроқ уради.

Ишда шундай аризачилар пайдо бўлади-ки, томдан тараша тушганидек кеча Сиз билан "ош-қатиқ" бўлиб юрганингиз бугун қаршингизда душман кийимида пайдо бўлади. Ўргатилган тўтиқушдек олдингизда сайраб туради. У ҳам нима қилсин Сиздан у гина биздан бу гина қабилида терговчи билан ҳамкорлик қилишга тайёр: терговчи унинг қонунни бузган бошқа қилмишидан хабар топиб олган-да, энди ундан кўз юмиши эвазига "қахрамонингиз" тўтиқуш бўлиб сайрашга тайёр.

Хуллас, ҳурматли терговчи, холис бўлинг! Сиз фақат айбловчи бўлишга мажбур эмассиз.

#терговчи #холис

👉@Advokat_Abdullayev
Одил судлов: суд ҳимояни синдиришга уринмоқчими

Шу кунларда жиноий судлов фаолиятида бир ғалати амалиётга дуч келяпмиз. Нима эмиш, ҳимоячи далилни тарафлар музокарасида ҳам тақдим этса бўлар экан.

Йўқ, бу умумий фикр сифатида айтилмаяпти. Айнан муайян ишни кўриб чиқиш жараёнида раислик этувчи судьянинг оғзидан янграгани учун ҳам тўхталмаса бўлмади бу масалага.

Судья бундай дейишга қандай журъат топа олди, шуниси хайратланарли. Ҳимоячи қандай қилиб суд тергови тамомланганидан кейин далил тақдим этса, суд далил деб қабул қила олади ва буни текшира олади? Тўғриси ишлам калламай қолди.

Бу ғалати амалиёт бошқа судларга намуна бўла оладиган пойтахт судларида кузатилмоқда.
Назаримизда, Жиноят-процессуал кодекснинг “суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослайди.” деган талаби борлиги ёддан чиққан чоғи.

Суд фақат ва фақат суд муҳокамаси давомида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқара олади. Жиноят иши ҳужжатларига шунчаки қўшилган, бироқ суд муҳокамасида текширилмай қолиб кетган бирор бир далилни далил сифатида ҳукмда келтира олмайди, унга таяна олмайди. Ҳаттоки, иш ҳужжатларига қўшилган билдирги бўладими, фотожадваллар ва бошқа ёзма далиллар бўладими, фарқи йўқ, жиноят иши саҳифаларида мавжудлигини судда янгратишнинг ўзи уни текширилганлигидан далолат бермайди. Бу қонун талаби.

#текширилган #далил

👉@Advokat_Abdullayev
Нега Самарқандда прокуратура Фуқаролик-процессуал кодекси талабларига риоя қилмайди?

"Фуқаролик процессуал кодексининг 387-моддасига кўра, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда ёки ходим бир ишдан бошқа ишга ғайриқонуний равишда ўтказилганида уни илгариги ишига тиклаш тўғрисида суд чиқарган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ушбу қарорнинг ижросига доир ҳужжат илова қилинган тақдирдагина қабул қилинади.

Бу қоидага асосан биринчи инстанция судининг ходимни ишга тиклаш ҳақидаги ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти, шунингдек, прокурорнинг протести ходим ишга тикланганда ва ишга тиклаш ҳақидаги буйруқ шикоят ёки протестга илова қилингандагина қабул қилиниши керак.

Бироқ, ФИБ Самарқанд шаҳар судининг 2024 йил 29 майдаги ходимни ишга тиклаш ҳақидаги ҳал қилув қарори устидан Самарқанд шаҳар прокуратураси ходим ҳали ишга тикланмаган бўлсада, вилоят судига апелляция протести киритибди. Бундай деётганим, протестдаги илова ҳужжатларида ишга тиклаш буйруғи кўринмаяпти. Қолаверса, ходимнинг ўзи ҳам ҳали ишга тикланмаганлигини айтяпти.

Нима, Самарқандда қонунлар ҳаммага бирдек тенг эмасми?", деб ҳақли савол билан хабар қолдирмоқда YURISTKADR

Қонун қаерда бўлса, прокурор ўша ерда бор. Икром Саматов даъвогар бўлган ушбу ишда ҳақиқатан ҳам прокурор борми, ё протест имзоланишида прокурор имзосининг факсимилесидан фойдаланилдими?

#Самарқанд #прокурор #протест

👉@Advokat_Abdullayev
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига янги муддатга тайинланди.

Бундан илгарироқ Н.Йўлдошев номзоди Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида маъқулланган эди.

👉@Advokat_Abdullayev
2024/11/05 21:41:39
Back to Top
HTML Embed Code: