Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rasul Kusherbayev: Sudya bo'lishni xohlamayman


📱 Telegram 📱Instagram
Эшак гўштини истеъмол қилинадиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.

Бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан.

@Advokat_Abdullayev
ЭШАК ГЎШТИ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

668-CАВОЛ: Эшак гўшти ҳақида маълумот берсангиз. Уни ҳаром деб эшитганмиз, лекин ҳозирги кунда баъзи жойларда сотиляпти экан. Шу мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу мутлақо мумкин эмас. Чунки шариатда “истемоли ножоиз бўлган нарсанинг савдоси ҳам ножоиз” деган қоида бор. Эшак гўштининг ҳаромлиги “Ҳайбар” ғазоти кунида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан баён қилинган очиқ ҳақиқатдир. Бунга Имом Бухорий ўз саҳиҳларида Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадис далил бўлади.

نهى النبي صلى الله عليه وسلم يوم خيبر عن لحوم الحمر، و رخص في لحوم الخيل.

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳайбар кунида эшак гўштини ейишдан қайтардилар ва от гўштига рухсат бердилар”. (Имом Бухорий ривояти).

Худди шунингдек “Саҳиҳ Муслим”да ҳам қуйидагича ривоят келган:

عن أبي ثعلبة الخشني: حرم رسول الله صلي الله عليه وسلم لحوم الحمر الأهلية‘‘

“Абу Саълаба ал Хушаний разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшак гўштини ейишни ҳаром қилдилар”. (Имом Муслим ривояти).

Ҳар бир мўмин мусулмон киши унутмаслик керакки, эшак гўштининг ҳаромлигини юқорида келтирилган ва бундан бошқа ҳадислар орқали Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилганлар. Ҳолбуки, у зот бирор бир нарсани ҳалол ёки ҳаром дейишда ўз нафсларига таянмаслигида шак шубҳа йўқ. Зеро, Аллоҳ таоло: “У ҳаводан нутқ қилмас” деб марҳамат қилган. (Нажм сураси, 3 оят).

Зотан шундай экан, мусулмон киши Аллоҳ ва унинг Расули ҳаромлигини очиқ айтган нарсалардан бутунлай йироқ бўлишлиги лозим ва лобид ишлардандир. Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай деган: “... Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар...” (Ҳашр сураси, 7 оят).

Юқоридагилардан келиб чиқиб уламоларимиз эшак гўштининг ҳаромлигини мўътабар фиқҳий манбааларимизда ҳам келтирганлар. Жумладан “Фатовои Ҳиндия”, “Муҳити Бурҳоний” каби китобларда:

واما الحمار الاهلي فلحمه حرام

“Аммо хонаки эшак гўшти ҳаромдир” дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

@Advokat_Abdullayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кайфият

Сиз нима деб ўйлайсиз? Деточкин жазога лойиқмиди?

@Advokat_Abdullayev
«Advokat Abdullayev/rasmiy» Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан

Билдиришда таъкидланган жиноят иши Самарқанд вилоят судининг тафтиш инстанциясида кўриб чиқилди. Суд мажлисида ҳимоячи Х. Рустамов ва ҳимоячи А. Абдуллаев оғзаки раддия билан мурожаат қилиб, судланувчи С. Шомуротов ва бошқаларга оид жиноят ишини маърузачи судья З. Ибрагимов адолатли кўришига шубҳаси борлиги, чунки маърузачи судьянинг тоғаси У. Жўраев бугунги кунда Иштихон тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётганлиги, ушбу ҳолат эса ишнинг холисона кўрилишига тўсқинлик қилиши мумкинлиги сабабли, унга нисбатан раддия билдириб маърузачи судья З. Ибрагимовнинг ўрнига бошқа судьядан иборат таркибдаги судлов ҳайъати кўриб чиқишини сўраган.


Судлов ҳайъати ҳимоячи Х. Рустамов ва ҳимоячи А. Абдуллаевнинг раддия илтимосномасида келтирилган важларни муҳокама қилиб, тарафлар фикрини тинглаб, ундаги важлар – гарчи Иштихон туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари У. Жўраев, маърузачи судья З. Ибрагимовнинг тоғаси ҳисобланса-да, унга яқин қариндош эмаслигига эътибор қаратган. Шунингдек, У. Жўраевнинг мазкур жиноят ишида иштироки бўлмаганлиги сабабли ишнинг холисона кўриб чиқилишига таъсир қилмаслиги, унинг холислигига ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар ҳамда раддия илтимосномасида Жиноят-процессуал кодексининг 76-моддасида кўрсатилган талаб ва асослар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, раддия илтимосномасини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топган.


Шундан сўнг, ҳимоячилар Х. Рустамов ва А. Хидоевнинг судлов ҳайъати мажлисига киритган 25 нафар шахсни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш тўғрисидаги илтимосномалари қисман қаноатлантирилиб, суд мажлисида гувоҳлар К. Ахмадов, З. Абдуназаров ва Н. Абдиевларни сўроқ қилишга, шунингдек суднинг ташаббуси билан К. Саидовни ҳам сўроқ қилишга ажрим қилинган.

Шундан сўнг С. Шомуротовнинг ҳимоячи – адвокатлари яна судга илтимоснома киритиб, иш бўйича гувоҳлар: Б. Хусанов, Р. Намозов, Г. Қурбонов, Н. Мухаммадиев, Д. Нуруллаев, Б. Қодиров, М. Хамитов ва З. Нарзиевани сўроқ қилишни сўраган, судлов ҳайъати тарафлар фикрини тинглаб, илтимосномани рад қилиш тўғрисида ажрим қилган.


Илтимоснома рад қилингандан сўнг, ушбу ҳимоячилар судлов ҳайъати таркибига раддия билдириб, ушбу раддия тарафлар фикри олингандан сўнг маслаҳат уйида муҳокама қилиб чиқиб, илтимоснома қаноатлантирилмасдан қолдирилган.


Шу куни суд тергови якунланиб, иш бўйича прокурор У. Рахимов, судланган Ф. Акрамовнинг ҳимоячиси – адвокат Т. Қодировнинг музокара сўзлари тингланган бўлса-да, ҳимоячи А. Абдуллаев, Х. Рустамов ва А. Хидоевлар музокара сўзига тайёр эмаслиги, бунга вақт беришни сўраганлиги, шунда судлов ҳайъати уларга музокара сўзига тайёрланиши учун соат 16:00 га қадар вақт бериш айтилганида, бу муддат етмаслигини билдирганлиги сабабли суд мажлисига 2024 йил 16 сентябрь куни соат 10:00 га қадар танаффус эълон қилинган.


Шу тариқа Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 16 сентябрдаги ажримига кўра биринчи инстанция суди ҳукмининг С. Шомуротов ва Ф. Акрамовга оид қисми ўзгаришсиз, апелляция шикоятлари ҳамда протест қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Самарқанд вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.
Муносабат билдирилганлигига "респект", бироқ ...

Самарқанд вилояти судлари | Расмий каналида биз ёзган танқидий фикрларга муносабат билдирилганлигини очиқлик сифатида эътироф этамиз.

Иштихон туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари У.Жўраев, маърузачи судья Зафар Ибрагимовнинг тоғаси эканлиги тан олинди, бироқ уни жиноят ишида иштироки бўлмаганлиги сабабли ишнинг холисона кўриб чиқилишига таъсир қилмаслиги, бу судьянинг холислигига ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган ҳолат эмаслиги урғуланган.

Аввало, судлов ҳайъати ишни кўришда раддияни рад этишни асослантира олмасдан, шунчаки рад этилди деган хабар билангина чекланиб, ишни кўришни давом эттирган эди. Факт эса, тасдиқланди. Сабаби айблов эпизодларидан бири - Иштихон туман Электр тармоқлари корхонаси фаолияти билан боғлиқ эди. Ана шунинг учун ҳам судьянинг холислиги ва беғаразлигига шуҳба асосли равишда юзага келди. Ҳар ҳолда, ҳар қандай инсон ўз тоғаси ва унинг қўл остидагиларга табиий равишда, истар-истамас ён босиб қўйиши турган гап.

Муносабатда шунингдек, гўёки жиян яқин қариндош ҳисобланмаслиги маърузачи судьянинг холислигига шубҳаларни асоссиз дейиш учун етарли бўлишига ишора қилинибди.

Кечирасиз-ку, аввало процессуал қонунчилик фақат яқин қариндошлик риштасигина бундай шубҳага асос бўла олишини назарда тутмайди. Нафақат қариндошлик риштаси, балки бошқача ришталар, масалан, курсдошлик, синфдошлик, ўртоқлик, гап-гаштакларда бир давраларда мунтазам бўлиб келганлик фактлари ҳам, шунингдек, ўртада мулкий ёки номулкий алоқалар, олди-берди муносабатлари борлиги факти ҳам, ноодатий яқинликни ифодаловчи бошқа фактлар ҳам бундай шубҳани асосли эканини тасдиқлаши мумкин.

Қолаверса, муносабатда биз билдирган эътирозларимизнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтилмаган.

Масалан, охири 8 нафар шахснинг исми-шарифини келтириб, сўроқ қилинишини сўраб, тақдим этган илтимосномамиз улар судда сўроқ қилинганлиги важи билан рад этилди. Ваҳоланки, илтимосномамизда уларга иш учун аҳамиятга эга янги саволлар туғилганлигини келтириб берган эдик. (ЖПК 108-м 6-банди)

Устига устак улардан 4 нафари эса, судда умуман сўроқ қилинмаган ҳам эди.

Шу каби раддияларни тезкор рад қилишлар, алоҳида процессуал ҳужжат сифатида расмийлаштиришга улгурилмаганлик, 4 ойлик муддат самарасиз ўтиб кетганлиги каби эътирозларимиз ҳам шунчаки эътибордан четда қолдирилибди.

Тафтиш ўтказишда маъно бўлсин!

@Advokat_Abdullayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Заказной" ишларда судьяни тўғри тушуниш керак эмиш

@Advokat_Abdullayev
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi
Фикрингизга кўра, тадбиркор ҳисобрақами бўйича операцияни тўхтатиш, молиявий жарима, фаолиятини тўхтатиш, тугатиш каби таъсир чораларини қўллаш билан боғлиқ низолар қайси судда кўрилса, қонунийлик ва адолат таъминланади?
Anonymous Poll
28%
маъмурий судда
72%
иқтисодий судда
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi
Давлат органлари билан муносабатларингизда қайси турдаги низолар сиз учун энг кўп муаммоларни келтириб чиқаради? (иккитагача жавобни белгилаш мумкин)
Anonymous Poll
53%
ерга оид маъмурий низолар
69%
солиққа оид маъмурий низолар
14%
божхонага оид маъмурий низолар
9%
интеллектуал мулкка оид маъмурий низолар
9%
инвестицияга оид маъмурий низолар
24%
рақобатга оид маъмурий низолар
Судьялик қасамёдини бузган 13 нафар судья ваколатидан маҳрум бўлган

2024 йилнинг ўтган даврида 32 нафар судьянинг ваколат муддати илгари тугатилган. Уларнинг 13 нафари судьялик қасамёдини, 6 нафари Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани, 13 нафари ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинди.

18 сентябрь ҳолатига кўра, тизимда 1490 нафар судьялар фаолият юритиб келишмоқда.

@Advokat_Abdullayev
Адвокат сўрови: Баҳоналар ўтмайди

“Only Justice” адвокатлик бюроси адвокати Собиржон Темиров Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг ўринбосари Абдулазиз Абдулхаковни адвокат сўровига жавоб бермагани учун судга берибди.

ЖИБ Мирзо Улуғбек тумани судининг (раислик қилувчи - судья Д.Халикназарова) маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ушбу иш бўйича жорий йилнинг 11 сентябрь куни чиқарган қарорига кўра, хоким ўринбосари МЖтКнинг 197-1-моддаси билан айбдор деб топилди.

Суд қарорида айтилишича, ҳуқуқбузар суд мажлисида адвокат сўровига жавоб бермаганини тан олган ва буни гўёки сўровнома бошқа сўровномалар орасида қолиб кетганлиги, шу сабабли кўрмай қолганлиги билан изоҳлаган.

Бундай вазиятлар учун ҳар қандай баҳоналар фойда бермаслигига яна бир ёрқин мисол.

@Advokat_Abdullayev
Муслимов Икрам Тухтамуратович Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари - судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Икром Муслимов 1972 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий. Мутахассислиги — ҳуқуқшунос. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида адлия ва суд идораларида турли лавозимларда ишлаган. 1998—2001 йилларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани судьяси, 2001—2005 йилларда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси, 2005—2013 йилларда Олий суд судьяси, 2013—2018 йилларда жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди раиси, 2018-2019 йилларда Олий суд судьяси ва Жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

2019 йил 12 октябрдан Олий суд раиси ўринбосари лавозимида ҳозирга қадар ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ Икрам Муслимов Комиссия раиси (Бош прокурор) ўринбосари лавозимидаги фаолиятига эътироз билдирган эдик.

@Advokat_Abdullayev
Олимжон Хамитович Исмаилов беш йил муддатга Олий суд раисининг ўринбосари — судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Олимжон Исмаилов Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

@Advokat_Abdullayev
48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши шарт

Бу Қонун Сенатда кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Қонунга кўра, ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17-1-моддаси олтинчи қисм билан тўлдирилиб, унда фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида ўз вақтида фуқарони хабардор этиш ва чора кўриш билан боғлиқ янги норма киритилмоқда.

Бунда йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланмоқда.

@Advokat_Abdullayev
Одил судловми? Унда сўроқ қилишдан қочмасин

Афсуски, одил судлов амалиёти ҳали ҳамон судьяларни исботлаш субъекти сифатида майдонда сақлаб қолмоқда.

Бу эса, табиийки, суд қарорининг тахминий мазмунини аввалдан маълум қилиб қўяди. Алал-оқибат судларга нисбатан ишончсизлик кайфиятини барибир сақлаб қолмоқда.

Тўғри, процессуал қонунчилик судьяга савол бериш ҳуқуқини тақдим этади. Лекин, унинг саволи на айблов на оқловга тўғридан тўғри хизмат қилиши керак. Ўз навбатда, бу саволларни бериши унинг холислигига путур етказади.

Амалдаги Жиноят-процессуал кодексининг 25-моддаси суд ишларини юритишда тортишув принципига бағишланган.

"Суд айблов ёки ҳимоя тарафида турмайди ҳамда уларнинг бирон-бир манфаатларини ифодаламайди."

"Суд холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда тарафлар процессуал мажбуриятларини бажаришлари ва берилган ҳуқуқларини амалга оширишлари учун зарур шароитлар яратиб беради."

Судья савол-жавобни тарафларга қўйиб бергани, ўзи эса, шунчаки нейтрал суд жараёнини бошқариб, холислик ва беғаразликни сақлашга баҳоли қудрат интилгани яхши.

Процессда судья исботлаш субъекти вазифасини бажармаслиги керак тамом-вассалом.

@Advokat_Abdullayev
Қонунийлик қани? Судья жавоб бериши керак

Ҳимоямиз остидаги Суннат Шомуродовга оид жиноят ишида судьялар томонидан “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро пактнинг бир қатор талаблари бузилди.

Пактнинг 14-моддаси 3-бандида ҳар бир киши ўзига қўйилган ҳар қандай айблов кўриб чиқилаётганда тўлиқ тенглик асосида камида 7 та кафолатлар таъминланиши ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

Мазкур жиноят ишида ушбу банднинг “с” кичик банди талаби, яъни асоссиз ҳолда тўхтатиб турилмасдан ўз ишининг судда кўриб чиқилиши таъминланишига нисбатан бўлган ҳуқуқи бузилди. Чунки, тафтишда кўриш сунъий тарзда 4 ойга чўзилиб кетган.

Оқибатда ушбу банднинг “е” кичик банди талаби ҳам бузилди, яъни суд жараёнида кўрсатувлари текшириб кўрилиши керак бўлган бир қатор гувоҳлар сўроқ қилинмади.

Бу эса айни пайтда Конституциянинг 29-моддаси 3-қисми талабининг ҳам қўпол равишда бузилганлигини англатади.

Қонунийлик принципи бузилган ҳар бир ҳолат судьянинг жавобгарлигини келтириб чиқаради.

Суд қарорига эмас, таркибдаги судьяларнинг ҳаракатига Судьялар олий кенгаши тегишли ҳуқуқий баҳо бериши керак.

@Advokat_Abdullayev
Ўзгартирилган ҳукм ва суд залидан озодлик – “ясама жиноят”да айбланган аёл очиққа чиқди

Қибрайда 10 ёшли қизини сотганликда айбланиб, суд ҳукми билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Зулхумор Абдураҳимова иши апелляция инстанция судида кўриб чиқилди. Ҳуқуқ фаоллари бу ишни ёлланма одамлар иштирокида амалга оширилган “ясама жиноят” деб атаб, тергов ноқонуний ўтказилгани ва адолатсиз ҳукм чиқарилганини билдиришганди.

Манба ва 👉батафсил

#заказ #вилоят

@Advokat_Abdullayev
Мактаб фаолиятига бефарқ бўлолмаймиз

Судьялар олий мактаби фаолиятига оид танқидимизга мактаб ўз муносабатида масалага ҳиссий ёндашиб юборганлигини яшириб ўтирмабди.

Шунга қарамай биз мактабга нисбатан кескин салбий позицияда бўлмаганмиз ва бундан кейин ҳам бўлмоқчи эмасмиз.

Лекин мактаб фаолиятини жамоатчилик вакили сифатида танқидий назар билан кузатиб боришни ва жамоатчилик назоратини давом эттирамиз.

@Advokat_Abdullayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уй-жой сотиб олишда нималарга эътибор қаратиш лозим?

Янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан сотиб олмоқчимисиз? Унда бу роликни албатта охиргача томоша қилинг. Чунки ҳозирда Омбудсманга фуқаролардан қурилиш ташкилотлари билан расмийлаштирилган шартномалар ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилмаганлиги бўйича кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда.

Қурилиш соҳасида фаолият юритаётган айрим тадбиркорлик субъектлари турли баҳоналар билан қурилиш ишларини ҳаттоки бир неча йилларга кечиктираётгани ёки айрим ҳолларда фуқароларнинг фирибгарлар тузоғига илиниш ҳолатлари ҳам учраб турибти.

Мана шундай ҳолга тушиб қолмаслик учун Омбудсманнинг баъзи тавсияларига қулоқ тутинг.

@Advokat_Abdullayev
"Бундай ноинсоф қурувчиларга алданиб, одамлар ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қолмоқда"

Президент иштирокидаги йиғилишда уй-жой қуриб беришни ваъда қилган қурувчи ва бунга пул тиккан аҳоли ўртасида низолар кўпайиб бораётгани қайд этилди. Бундай ноинсоф қурувчиларга алданиб, одамлар ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қолмоқда.

Шу боис, Президент топшириғига асосан қурилиш вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳи хорижий тажрибани ўрганди.

Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади.

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

*эскроу тизими — харидорнинг (истеъмолчининг, буюртмачининг) шартлари тўлиқ қондирилмагунча бизнес-операторнинг, шу жумладан электрон тижорат платформаси ёки рақамли экотизим операторининг ахборот тизимида электрон шартномаларни амалга оширишда пулни ушлаб қолиш, пулни депонентлаш тизими.

@Advokat_Abdullayev
2024/10/01 04:29:06
Back to Top
HTML Embed Code: