Бухорода жиноят иши қўзғатиш шахсларга боғлиқми?
Бухоро вилояти прокуратурасидаги қуйидагича амалиётни мутлақо қонунчиликка зид, деб биламиз.
Жиноят иши қўзғатилишидан олдин қонунда назарда тутилмаган ҳолларда ҳам вилоят прокурорининг розилигини олиш талаби қўйилаётганлиги урғуланибди.
Бу амалдаги Жиноят-процессуал кодексининг 11-моддаси 2-қисми қисми талабига кӯра, қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, жиноят процессида қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Қолаверса, қонунда назарда тутилмаган ҳолларда ҳам жиноят иши қўзғатиш вилоят прокурорининг ёки қайсидир бир бўлим бошлиғининг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлиб қолиши ҳам мантиқсиз, айни пайтда, коррупцион омил ҳамдир.
Марҳамат қилиб, вилоят прокурори жиноят ишини қўзғатилишининг қонунийлиги устидан прокурор назоратини амалга ошириб, ЖПКнинг 337-моддасидаги ваколатларидан фойдалансин.
Аслида бу модда айни пайтда унинг зиммасига мажбурият ҳам юклайди.
@Advokat_Abdullayev

Олий суд раиси адвокатлар билан учрашув ўтказади.
Олий суд матбуот хизматига кўра, Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Адвокатлар палатаси раиси Шухрат Садиков билан учрашди.
Учрашув давомида аҳолининг одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Шу билан бирга фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида яқин кунларда Олий суд раисининг адвокатлар билан очиқ мулоқотини ўтказиш ҳақида келишиб олинди.

"Суд жараёнларининг ёритилиши аҳолининг ишончини оширади" — жиноят ишлари бўйича судья
Нима учун айрим суд жараёнларини ёритишга рухсат берилмайди?
— Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасида барча суд ишлари ошкора тартибда кўриб чиқилиши белгиланган. Жинсий жиноятларга оид ишлар кўриб чиқилаётганда ёки ишда давлат сири мавжуд бўлганда, мажлислар ёпиқ тарзда ўтказилишига доир истиснолар мавжуд. Шунингдек, суд жараёни қисман ёпиқ шаклда ўтказилиши мумкин бўлган айрим ҳолатлар ҳам бор.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси Сарвар Мамадиев
👉Батафсил

Сергели туман прокурори ёрдамчиси С. 2000 АҚШ доллари билан тезкор тадбирда ушланди деб, Advokat Avokado хабар берди.
Forwarded from Advokat Avokado
Ғалаба қозониш (2)
(давоми, боши)
Шахсан мен асосий учта қоида бор деб ҳисоблайман.
Буларнинг барчаси онгимизнинг муносабатига боғлиқ. Мен айнан ҳимоячиларни кодексларни қандай бошқариши ҳақида ёзмоқчи эмасман.
Мен муҳим деб билган, ҳар бир адвокатда ёрқин ёниб туриши керак бўлган белгиларни таъкидлаяпман.
Ўйлайманки, бу ерда асосий учта огоҳлантирувчи белгилар мавжуд. Бу белгилар хулқ-атвор қоидаларидир.
Биринчи, адвокат судни алдамаслиги керак. Сиз буни билишингиз керак. Бу узоқ муддат ўргатиладиган фан.
Агар шубҳада бўлсангиз, доимо ҳамкасбларингиз билан маслаҳатлашинг, зарурият бўлса, ҳаттоки керакли юқори органлардан телефон орқали маслаҳат олишга тайёр бўлинг. Доимо маслаҳатлашинг.
Суд залида ёлғонга йўл қўйишлик энг катта ва тактик жиҳатдан хато ҳисобланади. Ҳаттоки расман цензура жараёни амалга оширилиши керак.
Ҳеч қачон алдаманг, ҳаттоки сизнинг бу ёлғонингизни ҳеч ким аниқлай олмаслигини билсангизда ва бу ўйинда ютишингиз аниқ бўлса ҳам. Ўзингиз тўғри деб билмаган фикрни гапирманг. Ҳеч қачон. Яъни, ҳаттоки мажбур бўлсангиз ҳам.
Билиб туриб ҳам бир марта бўлса ҳам ёлғон ишлатсангиз, билингки, бу яхшиликка олиб келмайди ва ҳеч қачон бу ёлғонни қайта ишлатмаслигингиз керак. Ҳеч қачон.
Гувоҳлар алдаши мумкин. Суд залида судья, билингки, ҳеч қачон бундай ёлғон билан суд ҳукмини амалга оширмайди.
Сиз, агар ишончли ҳимоячига айланмоқчи бўлсангиз, доимо судьяга нисбатан, ҳамкасбларингизга нисбатан тўғрисўз бўлишингиз шарт. Чунки, бир ёлғон ортидан сизга ҳеч қачон ҳеч ким ишонмай қўяди. Ер юзи очилиб, сизни ютиб юбормайдими, чақмоқ чақиб сизни уриб юбормайдими ёки йиртқич ҳайвонлар сизни ғажиб ташламайдими, ернинг энг тубидаги зулматга чўкиб қолсангиз ҳам ҳеч қачон суд залида ёлғон ишлатманг. Шунчаки бундай қилманг.
Мен бу ҳақида бошқа гапирмайман, чунки бу жудаям кенг кўламли муаммо.
©️Моррис Уэст, "Иблис ҳимоячиси" китоби
(давоми бор)
👉@Advokat Avokado

Адвокатура: Ҳимоя сифатини оширишга яна бир муҳим қадам
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бошқарувининг 4-сонли мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда ҳимоянинг сифатини таъминлашга хизмат қилувчи муҳим бир ҳужжат бир овоздан маъқулланди. Яъни, Адвокатлар жиноят ишларида ҳимоячи сифатида иштирок этишига доир стандартлар.
Ҳужжат адвокатлар учун мажбурий характерга эга ҳисобланиб, бу унда илгари сурилган стандартлар ҳар бир адвокат томонидан пухта ўзлаштирилиши шартлигини англатади.
Ўз навбатида, уларни амалиётда қўлланилиши аҳоли орасида сифатли ҳимояга бўлган ишончни орттириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади.
#стандарт

Юзни гўзаллаштирган табассум,
Қалбни гўзаллаштирган дуо,
Дунёни гўзаллаштирган яхшиликдир!
Жалолиддин Румий
@Advokat_Abdullayev
Қалбни гўзаллаштирган дуо,
Дунёни гўзаллаштирган яхшиликдир!
Жалолиддин Румий
@Advokat_Abdullayev
92 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилди
Бу Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган матбуот анжуманида қайд этилди.
"Судлар томонидан 714 нафар шахс суд залидан озод қилинган бўлса, 411 нафар шахс суд залидан қамоққа олинди, 92 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилди.", деди Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Хўжақулов.

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси водийда фаолиятини бошлади
Фарғонада водийда ягона бўлган Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораториясини ташкил этилди ва ўз фаолиятни бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Одам ДНКси СБЭ лабораториясида ҳал қиладиган масалаларга қуйидагилар киради:
Идентификация – биологик изни гумондаги шахс солиштирма қон намунаси билан солиштириш орқали унинг шахсини аниқлаш, қон доғлари, сўлак, соч, тер намунаси, тана бўлаклари ва бошқа биоматериалларни бир шахсдан келиб чиққанлигини аниқлаш, қон доғлари, сўлак, соч, тер намунаси, тана бўлаклари ва ҳ.ларнинг гумондаги шахснинг қариндошлари биоматериаллари билан солиштириб унинг шахсини аниқлаш;
Диагностика – биоматериалнинг ДНК тадқиқотлари учун яроқлилигини аниқлаш, боланинг биологик ота- онасини аниқлаш, ота ёки она авлод бўйича ўзаро биологик қариндошликни аниқлаш, этник келиб чиқишни аниқлаш;
Классификация - воқеа жойидан топилган биоматериалларнинг жинс мансублигини аниқлаш.

Пойтахт судьяларидан журъатлар
Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг судьяси Нилуфар Дадабаева раислигида журъатлиликнинг яна бир намунасига гувоҳ бўлдик.
Суд ҳукмига кўра, ҳимоямиз остидаги собиқ божхона ходими К. нинг ҳаракати 182-моддаси 2-қисми "а,г" бандларидан мазкур Кодекснинг 207-моддаси 1-қисмига (енгилроғига) қайта малакаланиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди ва К. суд залида қамоқдан озод қилинди.
Аввалроқ жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг раиси Фарход Хикматуллаев раислигида ҳимоямиз остидаги собиқ ички ишлар органи ходими Т.га нисбатан кўрилган ишда ҳам журъаткорлик намоён қилиниб, у ҳам қамоқдан озод этилган эди.

Медиа: Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлида
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти "Мадад" ННТ билан ҳамкорликдаги журналист ва блогерлар учун илк ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинардан мустақил журналистлар, блогерлар ва жамоат вакиллари ўзларининг сўз эркинлиги ҳамда ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқларини амалга оширишда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш кўзланган.
Ўз навбатида, адвокатура ҳамжамияти ҳам бунда ўз ҳамкорлигини бажонидил тақдим этди.

"Судьяларнинг кўпи ёпиқ одамлар" — жиноят ишлари бўйича судья
Судьялар журналистлар билан ишлашга тайёрми?
"Судларни ёритиш амалиёти пайдо бўлганига энди беш-олти йил бўлди. Илгари бундай бўлмаган («Газета.uz» изоҳи: «Газета.uz» судларни бундан ҳам узоқроқ вақтдан бери ёритиб келмоқда). Ҳозир, айтиш мумкинки, сизга эшик очилди, келинг, марҳамат. Журналистлар аллақачон материаллар тайёрлашга тайёр, камералар ва микрофонлар билан суд залларига кирмоқда.
Лекин бунга кўникиш учун судьяларга вақт керак. Судьяларнинг кўпи ёпиқ одамлар. Уларга камералар қаршисида ишлаш ноқулайлик туғдириши мумкин. Аммо бу вақт ўтиши билан ўтиб кетади.", деб жавоб берди жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди судьяси Сарвар Мамадиев

Шунчаки эътиборсиз қолдирарди
Улуғ файласуф Суқротда бемаъни одамлар билан муомала қилиш усули ажойиб бўлган.
Жанжал пайтида ўз фикрини исботлаш учун сизга қичқирган одамлар кўп бўлгани аниқ. Бу албатта, чидаб бўлмас нарса, тўғрими?
Бир куни бир шунақа бемаъни киши файласуф Суқротга ҳужум қилибди. Ўша одам қўпол ва маданиятсиз одам эди. У тортишувларда ўзининг фикрига қарши гапирганларнинг юзига ҳатто тарсаки туширишгача борарди. Бугунги кунимизда ҳам бундай одамлар, афсуски, кўп. Улар ўз ғояларини қандай тақдим этишни билмасалар, тажовузкорга айланадилар, худди хира пашша каби ёки қайсар эшак каби бўлишади.
Суқрот ҳаётий тажрибаларига таяниб бундайларга нисбатан қандай муносабатда бўлишни биларди. У бу бемаъни ва безбетларга қарши ҳеч нима қилмасди. Қичқирмасди, зўравонлик билан жавоб бермасди.
Хуллас, уларни эътиборсиз қолдирарди. Унинг шогирдларидан бири устозининг хатти-ҳаракати ҳақида савол берибди ва буюк файласуф шогирдига жавоб берибди: "Агар эшшак мени тепса, мен уни судга берармидим! "
Суқрот бизга нимани ўргатади? Ақлли одам ҳеч қачон аҳмоқ даражасига тушмаслиги кераклигини ўргатади.
Баъзида сукунат энг самарали ва оқланган жавобдир. Яъни биз элегант одамлар сирасига киришимиз зарур. "Elegance" сўзи лотинча "электро" дан келади, бу тасодиф эмас, балки зиё нурини билдиради.
Хўш бу нимани англатади? Бу шуни англатадики, нафис одамлар шоҳона кийим киядиган ёки қимматбаҳо нарсаларга эга бўлган одамлар эмас, балки ўзини қандай тутишни, қачон гапиришни ва қачон жим бўлишни биладиган одамлардир…
Суқрот каби бўлинг!