Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
10092 - Telegram Web
Telegram Web
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2025 йил 1 апрелга қадар маҳсулотлар экспорти бўйича асосий ҳамкор мамлакатларнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги ташкилотлари билан биргаликда экспорт олди кўриги ва сертификатлаш хизматлари бевосита маҳсулотлар жўнатилгунга қадар ташкил қилиш амалиёти жорий қилинади.
Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов вилоятдаги инвестиция асосида ташкил этилаётган бир қатор лойиҳалар билан яқиндан танишди

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги ПФ-2-сон Фармонига асосан Андижон вилояти Пахтаобод тумани ташкил этилган 55 гектар майдонда тўқимачиликка ихтисослашган кичик саноат зоналарида ташкил этилган қурилиш ишлари билан танишилди. Шунингдек, инвестицияларни кенг жалб этиш, экспорт ҳажмларини ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда ушбу ҳудуддаги “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи "Min Max Luxe Textile", "Xojaobod fayz-M", "Samtex premium" МЧЖларнинг инвестиция лойиҳалари билан танишилди.

Шу билан бирга Андижон туманида жойлашган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 1 та лойиҳа бўйича 2025-2026 йилларда қиймати 10 млн. АҚШ долларга тенг халқаро талабларга жавоб берадиган логистика терминалини ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

“Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ билан Германиянинг “Rhenus Grоup” компанияси ўртасида “UzContagro Andijan” қўшма корхонаси ташкил этилган.

Корхона вакили билан учрашилганида, Андижон тумани Ахтачи саноат ҳудудидан логистика терминалини ташкил қилиш учун 10,9 гектар ер майдони ажратилганлиги, ҳозирги кунда худудни олдин фаолият юритган корхонадан қабул қилиш ва топшириш ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги маълум бўлди.
Андижонда енгил атлетика федерация масъуллари билан учрашув ўтказилди

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 13 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, Божхона қўмитаси раиси А.Мавлонов Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси Раиси этиб сайланди.

Шу муносабат билан Божхона қўмитаси Раиси маслаҳатчиси М.Салиев, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Саттаров, спорт бошқармаси бошлиғи Ў.Тошпўлатов ҳамда Андижон вилояти енгил атлетика федерациясининг вакиллари иштирокида мураббий ва спортчилар билан учрашув ўтказилди.

Дастлаб, ташкилий масала кўриб чиқилиб унда Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов Ўзбекистон Енгил атлетика Федерацияси Андижон вилояти бўлими Раиси этиб сайланди ва федерациянинг ўтган йилдаги фаолияти, келгусидаги режалари тингланди.

Шундан сўнг, мамлакатимизда енгил атлетика спорт турларини янада оммалаштириш ҳамда бу борада мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш истиқболлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув давомида енгил атлетика фаолиятдаги муаммолар ва уларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROT| BOJXONA ORGANLARI VA BOSHQA HUQUQ TARTIBOT IDORALARI TOMONIDAN O’TKAZİLGAN TEZKOR TADBIR

Telegram | Youtube | Instagram | Facebook
Ҳуқуқбухарликлар профилактикаси доирасида тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда!

“Маданият” чегара божхона пости ходимлари томонидан божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқароларга бугунги кунда кўрлаб кузатилаётган миллий ва ҳорижий валютани олиб чиқиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича тарғибот ишлари амалга оширилди.

Хусусан, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилиши юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, фуқароларга таркибида кучли таъсир қилувчи ва психотроп модда
лар бўлган, инсон ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф соладиган истеъмол товарлари ҳамда воситалари ҳақида маълумотлар берилди.
2025/02/24 14:15:05
Back to Top
HTML Embed Code: