Telegram Web
Сени нима жаннатга киритишини билмайсан! Эҳтимол, кўз ёшингдир? Балки табассуминг, ширин сўзингдир Ёки садақанг, тиловат қилган оятинг, тасбеҳингдир? Балки соғлом қалбингдир? Олий ҳиммат соҳиблари ўзларида ана
шу сифатларнинг барчасини мужассам қилдилар...!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
"Қариликда қалб ибодатга интилади, аъзо-бадан унга ёрдамлаша олмайди. Ёшликда эса аъзо-бадан ёрдамчидир, лекин, қалб бош тортади".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
#ТАФАККУР

Ёшликнинг қадрини қариялар, ҳузурнинг қадрини беҳузурлар, саломатлик қадрини хасталар, ҳаётнинг қадрини ўликлар билади.

(Ҳотами Асом роҳимаҳуллоҳ).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
#Ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар.

Имом Табароний ривояти


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
#Ҳадис

Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишини сўкиш фосиқликдир, у билан урушиш кофирликдир” деган, - дедилар”.
Имом Бухорий ривояти.

   
Шарҳ: Сўкиш  ёмон  нарсалигини билиб олдик, урушиб кетиш бундан ҳам ёмон экан. Сўкиш фисқ бўлса, урушиш, хусусан, бир-бирининг қонини тўкиш учун қўлига қурол олиб урушиш куфр экан, Аллоҳ Ўзи сақласин. Бундан жуда эҳтиёт бўлиш лозим. Фисқ диндан чиқишнинг бошланиши бўлиб, тавба қилмасдан, ўша гуноҳни давом эттирганлар диндан чиқади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда сўкиш “фисқ”, уруш эса  “куфр” дейиляпти. Чунки фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам урушга олиб боради.

             •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
МАШАҚҚАТЛАР ИНСОННИ ТОБЛАЙДИ

Айниқса, ёшлигида жиддий ташвишларни бошдан ўтказган ва барча машаққатларга қарамай, ҳаётга тик қараган, воз кечмай мужодала этишда давом этган инсонлар бошқалардан кўра кучлироқ бўладилар. Жисмоний машқлар мушакларни бақувват қилса, руҳий машаққатлар руҳни кучли қилади.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан ташқари:

– Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
– Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
– Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
– Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
– Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
– хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
– кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунѐқарашини кенгайтиради;
– инсоннинг ўзига ишончини орттиради;
– тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
– дунѐга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
– Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
– Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;
– Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;
– қироат бош оғриғини самарали даволайди...
#Насиҳат2️⃣4️⃣

• Эй Алий!
• Дўстликка риоя этмайдиган,
• Сирингни фош этувчи дўст энг ёмон кимсадир!

• Эй Алий!
• Минг дўст ҳам оз,
• Бир душман ҳам кўпдир.

Имом Шаъроний роҳимаҳуллоҳ

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
#Ҳадис

«ҲАР КУНИ МИНГ САВОБ КАСБ ҚИЛИШ»

Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бас, у зот: «Сизлардан бирингиз ҳар куни минг савоб касб қилишдан ожиз бўлурми?» дедилар. Шунда у зотнинг ҳам мажлисларидан бир киши: «Қандоқ қилиб биримиз минг ҳасана касб қилади?» деб сўради. «Юзта тасбеҳ айтади. Бас, унга мингта савоб ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади», - дедилар».

Шарҳ: Демак, бир марта «субҳаналлоҳи» деган бандага ўнта савоб ёзилар ва ундан ўнта хато ўчирилар экан. Бундан Исломда савоб касб қилиш жуда ҳам осонлиги келиб чиқади. Ўша савобни касб қилишни ихтиёр қилганлар қани?!

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
#Ҳадис

Ким қабристондан ўта туриб

Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Ким қабристондан ўта туриб, “Ихлос” сурасини ўн бир марта ўқиб, савобини вафот этганларга бағишласа, вафот этганлар сонича унга савоб берилади”
(Имом Дорақутний ривояти).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминга тикан кириши ва ундан каттароқ мусибат етса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша туфайли унинг даражасини кўтаради ва гуноҳини ювади», - дедилар.
Имом Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Тикан кириши ҳам мусибат ҳисобланади. Унга ҳам сабр қилиш керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингизнинг ковушини ипи узилиб кетса ҳам истиржо айтсин, деганлар. Истиржо «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъун», дейишликдир.
Бошқа бир ривоятда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда чироқ ўчиб қолганида истиржо айтган эканлар. Шунда Оиша онамиз, чироққа ҳам истиржо айтасизми, деганларида мўминга ёмонлик бўлган ҳар бир нарса мусибатдир, деган эканлар.
Ана ўшандоқ мусибатлар етган пайтда сабр қилган мўминнинг даражаси кўтарилиб, хатолари ўчирилар экан. Шунинг учун каттаю кичик мусибат қаршисида ўзимизни комил мусулмондек тутмоғимиз лозимдир.
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
#ҲАДИС_ЖАННАТ_МУКОФОТ

ЖАННАТГА КИРИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

مَرَّ رَجُلٌ بِغُصْنِ شَجَرَةٍ عَلَى ظَهْرِ طَرِيْقٍ، فَقَالَ: وَاللهِ لَأُنَحِّيَنَّ هَذَا عَنِ الْمُسْلِمِيْنَ لاَ يُؤْذِيْهِمْ، فَأَدْخُلُ الْجَنَّةَ
"Бир киши йўл устида турган дарахт шохининг ёнидан ўтиб қолди ва уни қолган йўловчиларга озор бермасин деб олиб ташлади. Натижада, шу иши туфайли жаннатга киритилди" (Имом Бухорий ривояти).

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Насиҳат

• Эй Алий!
Муттақийнинг учта аломати бор:
1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.

Имом Шаъроний роҳимаҳуллоҳ
«Алийга насиҳатлар» 

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЙБ ҚИДИРИШ ОСОН - ИБРАТ ОЛИШ ҚИЙИН

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
Aqida.uz pinned a video
#кун_ояти

الْمُلْكُ يَوْمَئِذٍ لِلَّهِ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ ۚ فَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ.

"Ўша кунда ҳукмронлик (ёлғиз) Аллоҳгагина хосдир. У улар орасида ҳукм қилур. Бас, иймон келтирганлар ва яхши амал қилганлар нозу неъмат жаннатларидадирлар".
(Ҳаж сураси, 56-оят).

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
#Ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар уч киши турган бўлса, бирларини қолдириб икки киши пичирлаб махфий гаплашмасин», дедилар.

Абу Довуд ҳам бу ҳадисни ривоят қилиб қуйидагиларни зиёда қилганлар: «Абу Солиҳ розияллоҳу анҳу Ибн Умар розияллоҳу анҳуга: «Агар тўрт киши турганда икки кишини қолдириб гаплашса бўладими?» деганларида, Ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Зарари йўқ», деб айтдилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
НАМОЗ...

Намоз – уяли телефоннинг қувватлагичи (зарядка қилувчи батарея) кабидир. Агар телефонни қувватлаб олмасанг, экрани ўчади, жим бўлади. Агар сен ўзингни ҳар кунлик намоз билан қувватлаб олмасанг, нурни, тил бурролигини, ҳикматни, хотиржамликни йўқотиб, безовталик, қўрқув ва гоҳида аҳмоқликка мубтало бўласан.

Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
КАФТНИ ОЧИБ ДУО ҚИЛИНГ.

"Аллоҳдан бирор нарса сўрасангизлар, кафтларингизнинг ичи билан сўранг. Устида сўраманглар ҳамда кафтингизнинг ичини юзингизга суртмагунингизча туширманглар. Ана шундай қилсангиз, Аллоҳ унда барака барпо этади".
Абу Довуд ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
2025/04/10 01:23:49
Back to Top
HTML Embed Code: