Telegram Web
Бало

Тақдир тақозоси билан йўқотган нарсаларинг сендан балони даф қилади, буни шундай деб бил! Бир улуғ зотдан “Тасаввуф нима?” деб сўрадилар. У шундай жавоб қайтарди:
“Сиқилган пайтда кўнгилда қувонч, фараҳнинг бўлиши!” Аллоҳ “Йўқотган нарсаларингизга ачинманг, ҳатто бўри келиб эчкингизни еса ҳам”, деди. Бу бало каттароқ балоларни даф этиш, бу зиён даҳшатлироқ зиёнларнинг олдини олиш учундир.

✍️Жалолиддин Румий.

@Aqida_uz
🔥8👍3🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#муфтий_минбари

🌙 Нега дуо қабул бўлмайди

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍3
Намоз – уяли телефоннинг қувватлагичи (зарядка қилувчи батарея) кабидир. Агар телефонни қувватлаб олмасанг, экрани ўчади, жим бўлади. Агар сен ўзингни ҳар кунлик намоз билан қувватлаб олмасанг, нурни, тил бурролигини, ҳикматни, хотиржамликни йўқотиб, безовталик, қўрқув ва гоҳида аҳмоқликка мубтало бўласан.

Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ.
📱 @Aqida_uzдиний-маърифий канал!
Telegram | Instagram | Youtube
👍41
#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўл юзасида ўтиришдан четланинглар!» деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, йўл юзасида ўтиришга мажбурмиз. Чунки биз у ерда баъзи нарсаларни гаплашамиз», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар гапимга кирмасдан ўтирадиган бўлсанглар, унда йўлнинг ҳаққини адо қилинглар», дедилар. Саҳобалар яна: «Эй Аллоҳнинг расули, йўлнинг ҳаққи нима?» дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўзни (ҳар хил нарсаларга) қаратишдан тийиш, озор берувчи нарсаларни тўхтатиш, саломга алик олиш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб ўтириш», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

📱 @Aqida_uzдиний-маърифий канал!
Telegram | Instagram | Youtube
👍5
#ТАФАККУР
Ҳаётнинг барчаси икки оятда мужассам:

1. "Ким менинг тўғри йўлимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас", (Тоҳа сураси, 123 оят).

2. "Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур", (Тоҳа сураси, 124 оят).

Мана шу ҳаёт формуласи бўлиб, инсон учун улардан бирини танлаш қолган.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍8
САБР ВА ШУКР

Имрон ибн Ҳаттон исмли бир шоир бўлиб, унинг зеҳну заковати, балоғат ва фасоҳати ҳақидаги гап- сўзлар одамлар орасида машҳур эди. Аллома Замахшарий раҳимаҳуллоҳнинг нақл қилишича бу шоир қоп-қора, жуда хунук киши эди. Бунинг аксича унинг аёли жуда хушрўй ва гўзал эди. Бир куни аёл эрининг юзига узоқ вақт тикилиб туриб, ногаҳон “Алҳамдулиллаҳ” деди. Имрон ажабланиб: “Сен нима учун “Алҳамдулиллах” дединг?” деб сўради. Аёли деди: “Мен иккаламиз ҳам жаннатий эканлигимиз учун Аллоҳ таолога ҳамд айтдим”. Имрон деди: “Қанақасига?”. Аёли деди: “Чунки сизга мендек аёл учради. Бунинг учун шукр қилдингиз. Менга сиздек эр учради. Мен бунга сабр қилиб яшаяпман. Зеро Аллоҳ таоло сабр ва шукр қилгувчи бандалари учун жаннатни ваъда қилган” (Кашшоф).

“Солиҳлар ҳаётидан сара ҳикоялар”дан.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍3
Ҳофиз Жузжоний раҳимаҳуллоҳ: “Бандага етган саодатнинг аломатларидан:

-Ибодатни унга осон, қулай бўлиши;
-Ишлари суннатга мувофиқ келиши;
-Салоҳият аҳли билан ҳамсуҳбат бўлиши;
-Биродарлари билан гўзал аҳлоқда муомалада бўлиши;
-Халққа яхшилиги етиши, улашиши;
-Мусулмонларнинг ишларига эътиборли бўлиши;
-Вақтларига риоя қилиши, беҳуда ўтказмаслиги”, дедилар.

“Ал-эътисом” асаридан.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍3
🗣ПРЕЗИДЕНТИМИЗ АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИГА ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ

Айни дамда “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусидаги халқаро анжуман қизғин давом этмоқда.

📖 Тадбир аввалида Қуръон оятлари тиловат қилинди.

📃 Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро конференция иштирокчиларига табригини Президент маслаҳатчиси Русланбек Давлетов ўқиб эшиттирди.

💬 Табрикда Президентимиз қатнашчиларни улуғ алломалар юртига ташрифи ва нуфузли тадбирдаги иштироки билан қутлаб, буюк ватандошимиз асос солган мотуридийлик мактаби ва таълимоти эътиқод борасида асрлар давомида бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат тимсоли бўлиб келаётганини алоҳида қайд этган.

💬 Шунингдек, мамлакатимизда Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий каби буюк алломаларимиз номлари билан аталадиган халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси фаолият кўрсатаётгани, жумладан, Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” ва “Китоб ат-тавҳид” китоблари илк марта ўзбек тилига таржима қилиниб, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилгани таъкидлаб ўтилган.

🟡Ўз навбатида анжуман иштирокчиларига ўз ҳаётини ана шундай эзгу ишга бағишлаб келаётгани, Имом Мотуридий ва Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан бошқа улуғ алломаларимизнинг бой илмий-диний меросини ўрганиш йўлидаги машаққатли меҳнати, изланиш ва тадқиқотлари учун самимий миннатдорлик билдириб, уларга сиҳат-саломатлик, келгуси фаолиятида янги ютуқлар ва конференция ишига муваффақият тилаган.


🤝 Анжуман иштирокчилари Президентимизнинг табриги ва илиқ тилакларидан бағоят мамнун бўлишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

😎 www.tgoop.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEOLAR
#Imom_Moturidiy_1155

no comment | Xalqaro anjuman ochilishi avvalida
#30apr

🎞 👉 YouTube: youtube.com/shorts/jtkgSErrAAk

🎥 (TAS-IX) HD da: 👇 👇 👇
bukhari.uz/?p=42006&lang=oz

😎 www.tgoop.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти”  мавзусидаги халқаро анжуман қизғин давом этмоқда.

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

😎 www.tgoop.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Кечиринг

Мусулмон биродарингиз қилган хатосини тан олиб, сиздан узр сўраб келса, самимий узр сўраётганига аломатлар бор бўла туриб, унинг узрини қабул қилмаслигингиз таҳримий макруҳ бўлади. Чунки бу вазиятни ўзининг фойдасига суистеъмол қилиш ва биродардан ёмон гумон қилиш бўлади.

Ибн Жавдон розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким мусулмон биродаридан узр сўраса-ю, аммо у қабул қилмаса, унга (ноҳақ) ўлпон йиғувчининг гуноҳи каби гуноҳ бўлади", деганлар.
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍6🔥1🥰1
2025/07/12 20:38:21
Back to Top
HTML Embed Code: