Telegram Web
Qashqadaryo viloyat YHXBning yangi boshligini mana shu mehmonxonada va shu xonada yashaydi deb tasavvur qilib ko'rsak.

1 kuni 2.200.000, 1 oy yashasa 66 milliyon bo'lar ekan.

Xo'sh voqealar rivoji xaqiqatdan mana shunday bo'lganida bu pullar davlat byudjetidan to'lanar edimi yoki ishlab topilgan oylikdan???

Xo'sh janob Idirov siz qaysi xonada yashagan bo'lar edingiz???

Xa aytgancha o'zi YHXB boshlig'iga xizmat uyi bormi?

@avtobloguz
Диққат: скутердаги ҳуқуқбузарликлар учун ҳам жарималар белгиланди

Президент томонидан имзоланган янги қонунга кўра:

скутерлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариб бораётган шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгиларига риоя этмаслик —

БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида (125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Скутер ва самокатларни белгиланган тартибда нур қайтаргичлар ва чироқлар билан жиҳозланмасдан ҳайдаса —

БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солинади.

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари одамларни ташиса —

БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солинади.

Скутер ёки индивидуал ҳаракатланиш воситасини бошқариб бораётган шахснинг алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши —

БҲМнинг уч баравари миқдорида (1 млн 125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу қонун 28 ноябрдан эътиборан кучга киради.

@avtobloguz
Yakkabog' ko'chalari guzallashmoqda.

@avtobloguz
Yaqin kun yoki oylarda G'uzor tumandagi mana bu joyda katta shov-shuvli ishlar bo'lsa kerak.

P/s: xa aytgancha bu stellani remont qilish vaqt xam kelib qolibdi o'zi.

@avtobloguz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Haydovchi ayb qilganini tushunib uzr so'rab chiqdi

YPX avtomashinasi harakatlanishini tanqid qilib videotasvirga olgan va uni ijtimoiy tarmoqlarda tarqatgan haydovchi notog'ri tanqid qilganligini tushunib boshqalarga tavsiya beribdi.

@avtobloguz
Тошкентда «права» олиш учун имтиҳон нархи ошгани рад этилди

«Тошкент имтиҳон маркази»да тўловлар эски нарх бўйича қолади.

👉 https://kun.uz/kr/31589461

@avtobloguz
#профилактика

⚡️Яккабоғ туманида ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган ҳайдовчилар муҳокама қилинди.

"Барча йўл-транспорт ҳодисаларини, айниқса пиёдалар билан боғлиқ аварияларни олдини олиш профилактикаси ойлиги” доирасида маст ҳолда автомобиль бошқариб, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган ҳайдовчилар муҳокама қилиниб, ҳайдовчилардан тилхатлар олинди. Шунингдек, ҳайдовчиларга ҳайдовчилик гувоҳномасиз автомобиль бошқаришнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида айтиб ўтилди.

Масъул ходимлар томонидан сўнгги бир йил давомида 5 ва ундан ортиқ қоидабузган ҳайдовчилар билан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама тадбирлари ҳам ташкил этилди.

@avtobloguz
Далилларнинг мақбуллиги...

Бу интернетга чиққан ҳар қандай расм билан кимнидир жазоланмаслигини айтади.

Бизни айрим шоввоз ЙҲХБ ходимларига эса буни қизиғи йўқ. Палончи каналга чиқибди деб чопиб бориб жарима майдонига тиқиши керак. Салла кетиши керак жойга каллани олишади.

Масалан мана бу расм хира-шира холатда бир каналга чиқарилди. Иддаоси менимча олд ойна тонировкаси. Энди расмни оригиналига эътибор берилса олд ойнасига тонировка йўқлигини ва салон ичи кўриниб турганини кўриш мумкин. Бу нарсани тушунган тушунади.

@avtobloguz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bundan tashqari to'xtab turgan mashinaga xoxlasa tanirovka qiladi xoxlasa megalka serena qo'yib chaladi.

To'xtab turgan mashinaga chora koraman degan YPX xodimlari sal kallani ishlating. Uni qoidabuzar deb bo'lmaydi

Batafsil tushuncha berishimizga majbur qilmang. Keyin anchagina odamlar erkalanib internet to'xtab turganlarga to'lib ketadi.

@avtobloguz
G'uzorda ayanchli YTH

Aytishlaricha, G'uzor tuman mardikor bozori yonida oq kobolt bir kishini (kunlik ishchi deyishmoqda) urib ketgan.

Odam og'ir axvolda reanimatsiyada. Komada.

To'qnashuv shunchalar qattiq bo'lganidan avtomashina axvoli xam dabdala deyishmoqda.

@avtobloguz
2024/11/19 23:01:15
Back to Top
HTML Embed Code: