Telegram Web
🇸🇦Иш сафари ҳам тугади, жуда ҳам сермаҳсул ўтди. Янги лойиҳалар ва янги дўстлар. Эртага ЖДПУда катта форум бор.

Қизил денгизда “балиқ парти”си олдидан. Жидда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤝2214👍10🔥8❤‍🔥4👌3😍2🏆2🆒2💘1
1930 йиллардан бошлаб Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида Янги йил байрами аста-секин оммалаша бошлади. 1940 йиллар оғир йиллар бўлса ҳам, Янги йилнинг рамзи бўлмиш арча ва Қорбобо одамлар учун умид ва шодлик манбайи эди. Тошкент осмонида ўша йилларда расмий салютлар янграб, пойтахт бўйлаб гумбурлаб таралган.

Мана 2025 йил арафасида ҳам эски анъаналар янги руҳда давом этмоқда. Ҳар жойда бўлганидек, янги йил шукуҳи Тошкент-Самарқанд поездида ҳам сезилмоқда. Саҳар уйқусираб келганингда қорбобо ва қорқиз кутиб олиши бошқача бўларкан. Байрам муборак!
❤‍🔥20👍14🔥63🙈2🤝2🆒2🤩1👌1🏆1💘1
Тошкентнинг бугунги аҳволи, ҳавоси ўта зарарли шаҳарлар рўйхатида дунёда иккинчи ўринда. Нимагадир биринчиликни қўлдан бой берибди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ2,5 дисперс зарраларидир.
😭17😱8🙉4👍2🙈2
🇺🇿🇦🇿Таълим соҳасидаги тадқиқотлар ва инновациялар бўйича 2чи Ўзбекистон – Озарбайжон академик форумини ҳам онлайн бошлаб олдик. Форумнинг бу йилги мавзуси “Маданий мерос ва унинг таълимга таъсири”дир. Форумга ўтган йилгидек Жиззах давлат педагогика университети мезбонлик қилмоқда.

Форумнинг очилишида Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, ЖДПУ, ҚДУ, БухДУ, УрДУ, АДПИ, НДЧТИ ректорлари ва форумнинг раиси сифатида камина, Озарбайжон томонидан эса Баку халқаро мултикултурализм маркази ижрочи директори, Озарбайжон давлат педагогика университети, Нахичеван университети, Қорабоғ университети, Баку Евраазия университетлари ректорлари, “Туркистон” медия группасининг бош муҳаррири, Тошкент шаҳридаги Ҳайдар Алиев номидаги маданий марказ мудири қатнашдилар.

2023 йили Озарбайжон сафаримдан сўнг, 2023 йил 21-чи октябрда биринчи форумни ЖДПУда ўтказгандик. Ўша форумда 40 киши қатнашган бўлса, бу йилги форумда 100 дан ортиқ олимлар қатнашишмоқда. БухДУ ва АДПИ ректорлари 3-чи форумга мезбонлик қилиш таклифини киритишди. Баку мултикултурализм марказининг ижрочи директори Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорлик бошлашни таклиф этди. Ушбу марказ Озарбайжон президенти администрациясига тўғридан-тўғри боғлиқдир.

Ўзбек ва Озарбайжон халқларини яқин миллий урф-одат ва анъаналар, умумий тил гуруҳи, маданият ва дин бирлаштириб туради. Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 23 августида Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартнома имзолаганди.
11👍8❤‍🔥5🔥4🤝2👌1🏆1🆒1💘1
Forwarded from JDPU | Rasmiy kanal (Гулчеҳра Шарипова)
JDPUda Ta’lim sohasidagi tadqiqotlar va innovatsiyalar bo‘yicha 2-ichi O‘zbekiston – Ozarbayjon Akademik Forumi bo‘lib o‘tdi.

Jizzax davlat pedagogika universitetida 27 Dekabr kuni “Madaniy meros va uning ta’limga ta’siri” mavzusida Ta’lim sohasidagi tadqiqotlar va innovatsiyalar bo‘yicha 2-ichi O‘zbekiston – Ozarbayjon Akademik Forumi bo‘lib o‘tdi.
👉batafsil
14👍7🏆4🔥3👏1🤝1🆒1💘1
Ҳаётдаги энг катта комфорт — бу аслингиздек ва эркин бўлишга, ўз ғояларингизни шакллантиришга ҳамда тарғиб қилишга имкон беришдир.

©️Оскар Хартман
🔥26👍14❤‍🔥86💯5🏆2🤝1🆒1💘1
“Юқори самарали” раҳбарларнинг 7 одати;

1. Йўқ
2. Бугун қила олмайман
3. Бугун менсиз
4. Эртага ҳам
5. Кўрамиз
6. Мен аниқ билмайман
7. Агар бирор нарса бўлса, ўзим сизга қўнғироқ қиламан.
😁16❤‍🔥10🔥7💯54👏3👌2🏆1💘1
Йилнинг охири…
😁327💯6👍3🔥3🥰1👌1
Бошким, саждаси бўлмаса унга кафан ҳайфдир.
Қалбким, дарди бўлмаса унга бадан ҳайфдир.
Фаҳмсиз бўлса танга жасадни ҳайф дерлар.
Гулким, ифорсиз бўлса унга чаман ҳайфдир.

©️Саъдий Шерозий
❤‍🔥25👍19💯74🔥4💘1
1880-йил Неаполь шаҳрида Италия қироличаси Маргарита шарафига пицца тайёрлашади.

Маҳаллий ошпаз Раффаэль Эспосито Италия байроғи рангларига мос помидор, моззарелла ва райҳон пиццасини яратади. Қиролича пиццани жуда яхши кўриб қолиб, ошпазга миннатдорчилик хати юборади ва бу пицца Италиянинг биринчи "қироллик" пиццасига айланди.
❤‍🔥126👍6🔥5👌3😁1💘1
14 йилда каллакесар ИГИЛ террористидан давлат раҳбари. Суриянинг янги раҳбари ал-Жўлони. Сони 300.000га етадиган армия тузишмоқчи. Буларнинг армиясида минглаб Ўрта Осиёлик радикаллар ҳам бор.
😢21😱9🙈5💯3👍1🔥1🙉1
Умримизнинг яна бир йили якунланаётганлиги, гўёки вақт “югуриб” ўтиб кетаётгани киши дилни бироз хира қилади. Аммо бу кун – Янги йил байрами кўпчилик учун, айниқса, болажонлар учун унутилмас кун, ажойиб шодиёна ҳисобланади. Бу байрам билан боғлиқ жуда кўп эртак, афсона ва ривоятлар мавжуд.

Маълумотларга кўра, тахминан 17- чи аср охирига қадар бутун дунёда Янги йил байрами март ойининг бошида, баҳорги экин-текинлар мавсуми билан бир вақтда нишонланган. Милоддан аввалги 46 йилда Юлий Цезарнинг янги йилни 1 январдан бошлаш ҳақидаги қарори ҳақида маълумотлар ҳам бор, лекин ўша вақтда бу кенг тарқалган удумга айланмаган.

Россияда Янги йилни кенг нишонлаш одати Пётр I даврида пайдо бўлган. Бир неча йил Европада яшаб, уларнинг турмуш тарзини ўрганган рус императори 1699 йилнинг 29, 30 декабрида 2 та фармон чиқаради.

Янги йил учун совғалар бериш одати қадимги Римда пайдо бўлган. Айтганча, янги йилни қандай кутиб олсанг, уни шундай ўтказасан, деган иборалар ҳам шу диёрда шаклланган.
14👍5❤‍🔥3🔥3🤝2💯1🏆1🆒1💘1
41🔥14❤‍🔥6👍4👌3🤝3🏆1🆒1💘1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿Янги йил табриги.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
33👍13❤‍🔥12🔥8🤝8👌5🙏3😍1🆒1💘1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇬🇧Янги йил табриги (инглиз тилида)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28❤‍🔥13🔥95👌4🤝4🏆1🆒1💘1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷🇹🇷Янги йил табриги (турк тилида)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
26👌16🏆6🔥4🤝4❤‍🔥3💘2🆒1
2025/07/14 13:50:08
Back to Top
HTML Embed Code: