Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Минг бор шукр, боринга укам!

Кўксим тўла армон эрийди,
Қучоғимга босганда маҳкам.
Сендек, ахир, ким ғамим ейди,
Менга сирдош, жигарим укам!

Дунё ишин қўйгин бир четга,
Тўлмас сира шундайин бир кам.
Бугун борлар бўлмас эртага,
Дардлашайлик, сирдошим укам!

Минг бор шукур  борлигинг учун,
Ҳол сўрайсан борми деб акам.
Мен ғамларга ботайин нечун,
Сен ёнимда, дармоним укам!

Уйқу бўлмай бугун тонггача,
Шеърни битдим қўлимда қалам.
Эркам, ўзинг сенсан ўзгача,
Минг бор шукр, сирдошим укам!


@Barno_Otinoyimiz🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O’qigan namozlarimizga beriladigan 5 ta mukofot


👤 Сардор Домла


@Barno_Otinoyimiz🌹
Sokinlikni sevaman...
Unda huzur bor !


@Barno_Otinoyimiz🌹
☝️БАХТЛИ ЯШАШИНГИЗ УЧУН АЙРИМ ТАВСИЯЛАР:

✔️ Кунингизни Бомдод намозини адо этиш билан бошланг!

✔️ Истиғфор айтишда давомий бўлинг!

✔️ Дуо қилишни бир кун ҳам узиб қўйманг. Чунки дуо, нажот арқонидир.

✔️ Ҳамиша, талаффуз қилаётган сўзларингизни фаришталар ёзиб бораётганини эсланг!

✔️ Ғам - ташвишларга рўбарў бўлсангиз, «ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» ни айтинг!

✔️ Оз бўлсада, садақот беринг. Қурбингиз етмаса, ширин сўзингиз билан, ёки, табассумингиз билан бўлса ҳам!

✔️ Намозларда саждага борганингизда, қалбингиз то бироз бўлсада хотиржамликни ҳис этмагунча қайтманг.

✔️ Бирор сўз айтишдан олдин, уни мулоҳаза қилиб кўринг. Айрим парво қилмай айтилган гаплар бўладики, эшитган кишини тирик ўликка айлантиради!

✔️ Бирор мазлумнинг дуоибатига учраб қолишдан огоҳ бўлинг!

✔️ Ҳар қандай мақола, газета ва журналлар-у, китоблардан олдин, бир бора бўлса ҳам Қуръонга мурожаат қилинг!

✔️ Оилангизга кунда бир бора бўлса ҳам Аллоҳни эслатинг!

✔️ Нафс, ҳамиша ёмонликка буюрувчидир. Сиз, унга қарши қаттиқ кураш эълон қилинг!

✔️ Ғазаб қилмасликка ҳаракат қилинг!

✔️ Энг кучлиларнинг кучлиги, энг қудратлиларнинг Қудратлиги сиз билан эканини ҳис этиб яшанг!

✔️ Гуноҳларга тавба қилишни асло канда қилманг.

✔️ Сабрли бўлинг!

✔️ Салбий гумонлардан мутлақо йироқ бўлинг. Зеро, инсонни барбот қилувчи иллат, ўзгалар ҳақидаги салбий гумонлардир.

✔️ Аллоҳдан юз ўгиришга сабаб бўлувчи омиллардан йироқлашинг!

✔️ Мўминларга озор бериб қўйишдан эҳтиёт бўлинг!

✔️ Бугунги ахлоқингиз, кечагидан гўзалроқ бўлсин. Ҳеч бўлмаганда ёмонлашмасин.

✔️ Ҳаққингизда хатоликка йўл қўйган кишиларни гуноҳидан ўтинг. Хусусан улар, аҳли -оилангиз, яқинларингиз, дўстларингиз бўлса!

✔️ Намоз, юзингизга нур, ишларингзда муваффақият, қалбингизга ёруғлик бағишлайди. Уни доимо муҳофаза этинг!

✔️ Жаҳаннам оташини тез - тез тасавурингизга солиб туринг. Чунки, маъсиятлардан узоқлаштиради!

✔️ «Ҳар бир қийинчилик билан бир енгилчилик бордир» оятини тез - тез ёдга олиб туринг!

✔️ Турли миш - мишлардан йироқ бўлинг!

✔️ Амалларингиз ўз ҳисобингизда қолишини тааминланг. Бунинг учун ғийбатдан йироқ бўлинг.

✔️ Оилангизни севинг, уларга ширин сўз бўлинг, дардини тингланг! Зеро, энг яқин кишиларингиз, оила аъзоларингиздир!


@Barno_Otinoyimiz🌹
АЁЛ НЕГА КЎНГЛИНГ ҚОРОНҒУ

Олам ёруғ, кунлар чароғон,
Осмон мовий, булутлар гирён.
Сен дунёни кўрмайсан хамон,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Гавжум шахар, хаёт авжида,
Умр ўтар, йиллар мавжида.
Қолганмисан ўйлар базмида,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

У нимадир, соядек юрган,
Юрагингни пичоқсиз сўйган.
Хуснинг бузиб, ажинлар солган,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Кулгуларинг қаерда сарсон,
Кўзларингда қотганми армон.
Қандай тирик юрибсан хамон,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Тонг отганин билдингми, ўзи..
Гул очилди, кўрдингми, ўзи...
Ҳеч ўзингни суйдингми, ўзи...
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Нега кўзинг ёнмайди сира,
Нигоҳларинг бунчалар хира.
Ўтмишни қўй, атрофга қара,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Аёл қадри бир япроқ эмас,
Хазон бўлсанг, тупроқ аямас.
Ўзингни сев, ўзгани эмас,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Гул Баҳор Исроилова


@Barno_Otinoyimiz🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ОПА СИНГИЛ

Бир бирига талпинишар бедор кўнгил,
Бири лола янглиғ бўлса бири сунбул,
Оқибати достон бўлсин дунёларга,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.

Жигар опа, жигар сингил меҳрибони,
Кўрса яшнаб кетар ахир нур жаҳони,
Доим муштоқ кутар ота хонадони,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.

Нима кутса шуни кўрсин тақдиридан,
Юзи ёруғ бўлиб турсин Ҳақ нуридан,
Айирмасин жигарларни бир биридан,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.


@Barno_Otinoyimiz🌹
РАШК🌺

Аёлини таҳорат олиб, таҳажжуд намозига тураётганини кўрган эр деди:

🌺―Менга ҳам дуо қилинг!

―Хўп. Мен сизни ҳеч унутармидим? Мен сизга ҳар кеча ва ҳар намозимдан сўнг дуо қиламан.

Эри жуда хурсанд бўлиб, дуосида нималарни сўрашига қизиққан ҳолда:
―Азизам, мен учун нималар деб дуо қиласиз ва нималарни сўрайсиз?

―Ҳар намозим сўнгида: "Аллоҳим, эрим билан дунёдаги барча аёлларнинг орасидаги масофани машриқ билан мағрибчалик қилиб, улар ўртасида мингта девор барпо қилгин", деб сўрайман.

❤️❤️❤️❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹🌹🌹


@Barno_Otinoyimiz🧴
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
17-ҚАДАМ

Тарбияда 101 қадам

Ишонч ва тартиб бўлмаган жойда мукаммал тарбияга эга бўлинмайди. Устоз-мураббий атрофидагиларга ўзидаги соғлом тарбияни кўрсата олиши керак. Зеро инсонлар соғлом тарбияли, намунали шахсларга ҳавас қиладилар ва уларга эргашадилар.

#101qadam
@BintuSodiq
Гўл...

Анча бўлди...хонамга болаларимнинг мураббияси Юлия Васильевнани маошини бериш учун чақирдим:
- Юлия, ўтир! Ҳисоб-китоб қилайлик. Билиб турибман, пулга эҳтиёжинг бор. Аммо хижолат бўлиб ўз ҳақингни ҳам сўрай олмаяпсан.
Хўўп, сен билан иш бошлашдан олдин бир ойда ўттиз рубль маош олишингни белгилаб олган эдик. Тўғрими?
- Қирқ рубль...
- Йўқ! Ўттиз рубль. Мен дафтаримга ёзиб қўйибман. Мураббияларга доимо ўттиз рубль бераман. Икки ой ишлабсан.
- Икки ой-у беш кун...
- Икки ой ишлагансан. Аниқ. Менда ёзиғлиқ турибди. Демак олтмиш рубль бўлади. Ўнта якшанбани чиқариб ташлаймиз. Якшанбада дарс бермагансан. Фақат болалар билан сайр қилгансан. Уч кун байрам бўлган уни ҳам чиқариб ташлаймиз.
Унинг юзлари қизариб қўли билан куйлаги попукларини беҳуда ғижимлай бошлади. Бир оғиз ҳам гапирмади. Давом этдим..
- Демак уч кун байрамни чиқариб ташлаймиз. Ҳаммаси ўн икки рубль бўлади. Коля тўрт кун бемор бўлди. Фақатгина Варяга дарс бергансан. Уч кун тишинг оғриган. Хотиним тушдан сўнг сенга жавоб берган. Демак ўн иккига еттини қўшсак ўн тўққиз бўлади. Айириб ташласак қирқ бир рубль қолади. Шундайми?
Юлия Васильевнанинг чап кўзи қизариб ёшга тўлди. Ияклари титраб йўталди ва ютинди. Аммо бир оғиз ҳам гапирмади. Мен давом этдим:
- Янги йилдан олдин битта пиёла ва товоқни синдирган экансан. Бунга икки рубль чиқариб ташлаймиз. Пиёла бундан қимматроқ туради. У бизга мерос қолган. Аммо яратган сени кечирсин. Ўрнига бошқасини олақоламиз. Сенинг эътиборсизлигинг туфайли Коля дарахтга чиққан ва пиджакини йиртган. Сенинг айбинг билан Варянинг оёқ кийимини хизматкор ўғирлаган. Сен ҳамма нарсага эътибор беришинг лозим эди. Шундай қилиб яна беш рубль чиқарамиз. Ўнинчи январда мендан ўн рубль олгансан.
Юлия Васильевна пичирлади:
- Олмаганман!
Мен:
- Олгансан. Дафтаримда ёзилган турибди.
-Хўп. Шундай бўла қолсин.
Давом этдим...
- Қирқ бирдан йигирма еттини айирамиз. Ўн тўрт рубль қолади.
Унинг кўзлари ёшга тўлди. Узун ва чиройли бурунлари устида тер кўринди. Бечора қиз! У титроқ овозда деди:
- Бир марта олганман. Бир марта уч рубль олганман. Бошқа олганим йўқ!
Мен:
- Тўғри айтдинг. Мен шуни ёзмаган эканман. Ўн тўртдан учни айирсак ўн бир қолади. Мана пулларинг азизам. Уч...уч... уч ва бир...бир...
Унга ўн бир рубль бердим. У қўллари қалтираб пулни олиб чўнтагига солди ва "раҳмат" деди.
Мен асабийлашиб хонада уёқдан буёққа бориб кела бошладим. Ғазабим чиқди:
- "Раҳмат"?! Нега раҳмат?
- Пул учун.
-Жин урсин! Ахир мен сени таладим-ку! Тортиб олдим-ку ҳақингни, ўғирладим-ку! Сен нега раҳмат деяпсан?!
У деди:
- Бошқа жойларда менга ҳеч нарса беришмаган.
- Ҳеч нарса беришмаган?! Сен индамаганмисан? Мен сен билан ҳазиллашдим. Сенга қаттиқ дарс бердим. Сенга ҳамма пулингни бераман. Мана бу конвертда турибди. Аммо сен шу даражада ҳам ожиз бўласанми?! Нима учун ҳужжатлашмайсан? Нега сукут сақлайсан? Бу дунёда тирноқларинг ўткир бўлмаслиги мумкинми? Шу даражада гўл бўлиш мумкинми?
У ожизона табассум қилиб: "Мумкин", деди.
Ундан қаттиқ сабоғим учун кечирим сўраб саксон рубльни бердим. У хижолат бўлиб "раҳмат" , деб чиқиб кетди. Мен унинг ортидан қараб фикр қилдим:
"Бу дунёда заиф бўлмоқ қанчалар жирканч!".

@Barno_Otinoyimiz🌹
Пайғамбаримиз севиб истеъмол қилган 10 та озиқ овқат:

• Арпа
• Хурмо
• Анжир
• Узум
•Асал
• Тарвуз
•Сут
• Қўзиқорин
•Зайтун ёғи
•Анор


@Barno_Otinoyimiz🌹
‼️ Расулуллоҳга энг яқин бандалар

🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида инсонлар орасида менга энг яқини менга кўп салавот айтгувчиларидир”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

🤲 Аллоҳумма солли ъалаа Саййидина Муҳаммад

@Barno_Otinoyimiz🌹
Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди: Вақт. Айтилган сўз. Имконият

Уч нарсани йўқотиб бўлмайди: Тинчлик, Умид, Ғурур.

Уч нарса қадрли: Севги. Ишонч. Ҳалоллик.

Уч нарса ўткинчи: Мансаб. Омад. Барқарорлик.

Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди: Меҳнат. Тўғрилик. Эришилган натижа.

Уч нарса одамни ҳароб қилади: Кибр. Ҳаром. Зулм.

Учта гапни айтиш қийин: Сени севаман. Кечир. Ёрдам бер.

@Barno_Otinoyimiz🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишонганим жигарларим бор...

Хеч ким менга беролмас озор,
Қимматимни қилолмагай хор ,
Қўрқмагайман хеч қандай ғамдан
Ишонганим жигарларим бор…

Тўғри улар хар кун йўқламас,
Юрагимга йўллар изламас,
Аммо мени хеч қачон сотмас,
Ишонганим жигарларим бор…

Гоҳ гоҳида хабар олса хам ,
Дардларимга бўлишар малхам,
Менга дунё эмасдур бир кам,
Ахир мени жигарларим бор…

Укангизнинг бахтига дойим,
Омон бўлиб юринг илохим,
Хамрох бўлай бўлинг хамрохим,
Шунда менга дунё бўлмас тор,
Ахир сиздек жигарларим бор…


@Barno_Otinoyimiz🌹
УЙИМИЗГА КЕЛИНГ...

Опа, аҳволингиз яхшими айтинг,
Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун.
Ишим кўп сўзини ёдлаб олганман,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Ака, сочингизга оралабди оқ,
Чарчаган одамдай турибсиз нечун.
Бир марта суяниб, ука деб менга,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Синглим, нима гаплар, айта қол синглим,
Йўқлаб боролмадим илтимос тушун.
Эртадан кечгача ишдаман билсанг,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Ука, укажоним, ишонган тоғим,
Кўнглим хотиржамдир сен менга устун.
Ота ва онамни хурсанд қилай деб,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Жигарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга,
Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун.
Болалик даврига қайтиб бир лаҳза,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

@Barno_Otinoyimiz🌹
Qurʼoniy xulqlar📚

“Taqvo va sidq”🍃

“Ey iymon keltirganlar, Allohdan qo‘rqinglar va sodiqlar bilan birga bo‘linglar!” (9:119)

“Omonatdorlik”🍃

“Alloh sizlarni omonatlarni o‘z egasiga topshirishga, odamlar orasida hukm qilganingizda adolat bilan hukm qilishga buyuradi” (4:58)

“Kechirimlilik”🍃

“Bas, ularni avf et va ayblarini oʻtib yubor. Albatta, Alloh yaxshilik qiluvchilarni sevadi” (5:13)

”Muloyimlik”🍃

“Firʼavnning oldiga boringlar! Chunki u tugʻyonga ketdi. Bas, unga yumshoq gapiringlar, shoyad eslatma olsa yoki qo‘rqsa” (20:43-44)

“Shukr”🍃

“Va Robbingiz sizga: “Qasamki, agar shukr qilsangiz, albatta, sizga ziyoda qilurman. Agar kufr keltirsangiz, albatta, azobim shiddatlidir”, deb bildirganini eslang.” (14:7)

“Sabrlilik”🍃

“Ey iymon keltirganlar! Sabr qilinglar va sabr ila g‘olib kelinglar” (3:200)

“Istiqomat”🍃

“Bas, sen va sen bilan birga tavba qilganlar mustaqim turinglar, tug‘yonga ketmanglar. Chunki U Zot nima qilayotganingizni ko‘rib turur” (11:112)

”Allohdan hayo “🍃

“Alloh uni ko‘rib turishini bilmaydimi?!” (96:14)

@Barno_Otinoyimiz🌹
ҚАДРЛИГИМ ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ

Чиройлигим, вафоли ёрим,
Аллоҳ учун севаман борим,
Алишмайман ҳеч кимга жоним,
Қадрлигим жуфти ҳалолим.

Доим бўлинг соғу саломат,
Ширин жон бу асранг омонат,
Дуо қилиб турамиз, омад,
Қадрлигим жуфти ҳалолим.

Ишонганим ўзингиз суянч,
Оллоҳ сизга бўлсинда таянч,
Дардим олиб, бўлгансиз юпанч,
Қадрлигим жуфти ҳалолим.

Бахт қувончга тўлдириб оним,
Мақтаб мени айтасиз: «Хоним»,
Йўл очиб, мен ўқай Қуръоним,
Қадрлигим жуфти ҳалолим.

Ҳаётимга бергансиз маъно,
Ақллилигим, ўзингиз доно,
Айтаманда сизга тасанно,
Қадрлигим жуфти ҳалолим.

Сизни кўриб, оламан илҳом,
Яратгандан сиз бизга инъом,
Яшаш учун сиз катта маъном,
Қадрлигим жуфти ҳалолим.

Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳирхоний)

@Barno_Otinoyimiz🌹
#ПРЕМЬЕРА

🔥Яхшиям сиз борсиз, яхшиям Она...

Нега маҳзунман-а, нега маҳзунман,
Нега дунёни деб ёняпман яна...
Ташвишлар тугамас, лек олам аро,
Яхшиям сиз борсиз, яхшиям Она...

Сизга суянаман умр йўлимда,
Борсизки омадлар турар қўлимда,
Мехрингиз айланар ўнгу сўлимда,
Яхшиям сиз борсиз, яхшиям Она...

Дардларим англайсиз сўзламасимдан,
Омадлар тилайсиз кўзламасимдан,
Хабарингиз бора ҳар нафасимдан,
Яхшиям сиз борсиз, яхшиям Она...

Қанийди ўхшаса аёлим сизга,
Бир олам завқ берди камолим сизга,
Зарра келмади-а малолим сизга,
Яхшиям сиз борсиз, яхшиям Она...

Мехри юлдузларни ёндирганимсиз,
Софдиллик сувига қондирганимсиз,
Ёмонлик йўлидан тондирганимсиз,
Яхшиям сиз борсиз, яхшиям Она...

Зўр шоир эмасман оддийдир сўзим,
Зўрликка ҳам ҳали етмайди кўзим,
Улғайиб қолмадим ўзимдан ўзим,
Яхшиям сиз борсиз, яхшиям Она...

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё (Senyor)


@Barno_Otinoyimiz🌹
Forwarded from Post Bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ИШГА_ОЛАМИЗ

📣📣18 ёшдан 55 ёшгача бўлганлар 👨‍💼👩‍💼учун уйдан чиқмай кунига
70.000мингдан 150.000 мингача💰 пул топинг.

Иш вақти: Кунига 2 - 3 соат.
Бизда хеч қандай алдов йўқ❗️

Пул тикмасдан уйдан чиқмасдан туриб ишлашни хоҳласангиз

Ойига 10-20 Млн. ойлик олишни хоҳласангиз бизга мурожаат қилинг!

💸ДАРОМАД МАНБАИ ТЕЗ КИРИНГ
АТИГА 10ТА АЁЛ ҚИЗЛАРНИ ИШГА ОЛАМИЗ💰👇

Телграм личкамга 👇👇👇

👩‍💻 @Gulbahor_Muxammadovna
👩‍💻 @Gulbahor_Muxammadova

❗️Жойлар Сони чегараланган
КУЛИБ ЮРИНГ...😊

Кулиб юринг сизга бахтлар ярашади,
Табассумлар доим қувонч улашади,
Сиз кулсангиз бутун олам ёришади,
Маҳзун бўлманг қадрдоним кулиб туринг.
Умр қисқа сиз доимо кулиб юринг.

Бу ҳаётнинг синовлари тугаганми?
Аввалгилар қийинчилик кўрмаганми?
Наҳот бахтдан сизга зарра етмаганми?
Шукур қилиб азизларим кулиб туринг.
Умр қисқа сиз доимо кулиб юринг.

Асло сизни кўзларингиз намланмасин,
Дилингизда дард-у хасрат жамланмасин,
Жаннат бор денг ! Юрак ғам не ҳеч билмасин!
Ҳамд-у сано айтиб мудом кулиб туринг.
Умр қисқа сиз доимо кулиб юринг.

Дўст-у душман ҳайрон қолсин сиз кулсангиз.
Кулфатда ҳам бир маромда туролсангиз.
Айтинг фойда бўлармиди йиғласангиз?
Сир бой берманг! Ғанимларга кулиб туринг.
Умр қисқа сиз доимо кулиб юринг.

Йиғласангиз йиғланг майли жойнамозда.
Малҳам сўранг дардга даво ҳар намозда.
Бу бандалар меҳрибондир фақат сўзда.
Раҳмон бор деб қадирлигим кулиб туринг.
Умр қисқа сиз доимо кулиб юринг.

Кулиб юринг сизга кулиш ярашади,
Нолигувчи айтинг кимга ёқишади?
Кулсангиз ҳам бу синовлар ўтишади.
Озорларга виқор билан кулиб туринг.
Қадрдоним сиз доимо кулиб юринг.

Маҳзун бўлманг азизларим кулиб юринг.

Муҳаммадрасул

@Barno_Otinoyimiz🌹
2024/11/05 02:50:25
Back to Top
HTML Embed Code: