Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
8891 - Telegram Web
Telegram Web
Агар уйда аёл бўлмаса

Таралмайди райҳон ифори
Гул ўсмайди Гулсиз ифори
Хазон бўлар эркак баҳори
Агар уйда аёл бўлмаса

Татимайди еган нонингиз
Эл ичида йўқдир шонингиз
Кимга керак иссиқ жонингиз
Агар уйда аёл бўлмаса

Кулиб боқмас тунлари ой ҳам
Ёстиқ бошга ботаркан бирам
Нега бунча ғам устига ғам
Агар уйда аёл бўлмаса

Боласиз уй мозор дейдилар
Отанг онанг бозор дейдилар
Бор дунёйинг бекор дейдилар
Агар уйда  аёл бўлмаса

Бир кун сочга оқ ҳам оралар
Қаддингиз ҳам бир кун эгилар
Хаста қўлга ким асо тутар
Агар уйда аёл бўлмаса


@Barno_Otinoyimiz🌹
#Тавсия

🗯Сендан кетишга уринаётган одамни тўхтатма, бўлмаса сенга келмоқчи бўлганларни кутиб ололмайсан.

🗯Менга психик соғлом одамни кўрсатинг, мен сизга уни даволаб бераман.

🗯Aгар сиз қобилиятли одам бўлсангиз бу сиз нимагадир эга бўлганингизни эмас, балки сиз нималардир бера олишингиз мумкинлигини билдиради.

🗯Фарзандлар гарданига тушган энг катта қайғули вазифа, бу ота-оналарининг яшай олмаган ҳаётини яшашдир.

🗯Бошқаларнинг ғашингизни келтирадиган жиҳатлари, ўзингизни тушунишга энг катта ёрдам беради.

🗯Ёлғизлик бу атрофингда одамларнинг йўқлиги эмас, балки атрофдагилар билан сен маънили ҳисоблаган нарсаларни гаплаша олмаслик ёки бошқалар билан фикрларинг мувофиқ келмаслигидир.

🗯Ўз ўзинг билан учрашиб қолиш энг ёқимсиз ҳолатдир.

🗯Даҳо ва телба ўртасидаги фарқ шундаки: телба кўради аммо қандай етказиб беришни билмайди, даҳо эса кўрганини тушунтириб ҳам бериши мумкин.

🗯Ўз ичингдаги қоронғуликни тушуна олсанг, бошқаларникини тушуниш унчалик қийин бўлмайди!


@Barno_Otinoyimiz🌹
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 16 ИЮЛЬ КУНИ БУНИ ҚИЛИНГ! 1 ЙИЛ РИЗҚИНГИЗ КEНГ БЎЛИБ, ДАСТУРХОНИНГИЗ ТЎКИН СОЧИН БЎЛАДИ! Ашуро куни
👤 #Muslima_Soliha

@Barno_Otinoyimiz🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ашуро кунига 1 кун колди. 16 куни руза тутиш 1 йиллик гунохларга кофорат. Уша кунги барокат эса бир
👤 #Soliha_kanal


@Barno_Otinoyimiz🌹
🌴 Ўзингиздан бошқага етказинг!

ҚАДР КУНИ

💠 Астағфируллоҳ 100та.

💠 Астағфируллоха ва атувбу илайх 100та.

💠 Роббиғфирлий Валивалидайя 100та.

💠 Лаа илааха илла анта субхаанака инни кунту миназзолимийн 100та.

💠 Субхааналлоҳ.
Валхамдулиллаҳ.
Ва лаа илаҳа. иллаллоҳу. Валлохуакбар 100та.

💠 Лаа илааҳа иллаллох 100та.

💠 Лаа хавла валаа қуввата илла биллах 100та.

💠 Лаа тахзан инналлоха маъанаа 100та.

💠 Аллоҳумма солли ъалаа Мухаммадив-ва ъалаа али Мухаммад 11та.

💠Субхааналлоҳи
  ва бихамдиҳи адада холқиҳи ва ридо нафсиҳи ва зийната ъаршиҳи ва мидада калимаатиҳи 3та.

💠 Субханаллоҳи ва бихамдиҳи, Субхааналлоҳил Азийм 100та.

💠 Лаа илааҳа иллаллаҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шай-ин қодиир 100та.

💠 Хасбиналлох ваниъмал вакийл 100та.

💠 Яя муқоллибал қулууб саббит қолби ъалаа дийник 3та.

💠 Аллохумма иннака ъафуввун кариймун тухииббул ъафва фаъфу ъаннии 100та.

🍃СИЗ БУ ЗИКРЛАРНИ ҚАНЧА ОДАМЛАРГА  ЖЎНАТСАНГИЗ, ЎҚИГАН САРИ СИЗГА САВОБ!
Ин Шаа Аллаҳ🤲

@Barno_Otinoyimiz🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛИНГНИ СЕВ❤️🌹

Кўчалардан бахт излама сен,
Севгин, жуфти ҳалолингни сев,
Бошқа ёрни ҳеч кўзлама сен,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ой десанг ой, кун десанг кундай,
Сунбул сочи қоп-қора тундай,
Тақдирингни туҳфаси шундай,
Уйингдаги аёлингни сев.

Юрма ёлғон дунёлар аро,
Эркак бўлиб, кунига яра,
Кўзинг кўрми, тузукроқ қара,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ўкситмагин, ўтга ташлама,
Шайтоннинг шўр ошин ошлама,
Фарзандларинг кўзин ёшлама,
Уйингдаги аёлингни сев.

Билмайсанми аёл макрини,
Чақса кўргин илон заҳрини,
Келтирмагин Aллоҳ қаҳрини,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ўтар дунё сен ҳам ўтарсан,
Бир кун охир кунга етарсан,
Сени демай қўйса нетарсан,
Уйингдаги аёлингни сев.

Муҳаббатдир - чин баҳор фасли,
Муҳаббатдир - бахт, тоъле қасри,
Уйингадир фариштанг асли,
Уйингдаги аёлингни сев.

❤️❤️❤️❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹🌹🌹

@Barno_Otinoyimiz🌹
Болам салгина кечикдинг...

Жасур ишдан кеч қайтди. Кириб онасига салом бердида, сўрига ёнбошлади. Аёли Шоҳида ичкаридан овқат ва дастурхон кўтариб чиқдида: - Келинг бегим, чарчамадингизми? Келишингизга сиз яхши кўрадиган манти тайёрладим, сиз еб туринг, ҳозир ман чой ҳам дамлаб келаман, дея ичкарига кириб кетди. Халидан бери қовоғидан қор ёғиб ўтирган қайнона “пақ” этиб ёрилди: -Ширин-ширин таомингни бошимга ураманми, уни ўрнига биттагина бола туғиб берсанг бўлмайдими, қўлингдан таомдан бошқа нарса келмайди, биттагина ўғлим наҳот энди бефарзанд ўтсая.... Жасур онасини дийдиёси яна бошланганидан бир оз жаҳли чиқиб: - Ойи, яна бошладингизми ўша эски записни, бир кун тинчгина овқатлана олмаймана, бу бечора ҳам Худо эмаску, ўзига бола ясаб олса. – Сен жим ўтир, 2 йил бўлдия, сен тенги уйланганларни боласи “дада” деябди, сени бўлса овунчоғинг шу ширин овқатлари, ахир мани ҳам орзу ҳавасларим бор, ман ҳам буви бўлишни, набирамни кўчада етаклаб юришни ҳоҳлайман, дея онаси эски гапларини такрорлай бошлади. – Нима қилайлик ойи, ахир бормаган докторимиз қолмади, айб менда эканку, Аллоҳ насиб қилган куни фарзандли бўлармиз. Мана янги даволаниш курси тугади, докторим, яхши натижага умид бор деябди, сабр қилайликчи.... - Эййййй сабр сабр деб икки йилдан бери мани қулоғимга достон ўқийсан, бу шумтумшуғинг ўзи қисир чиқди. Бизни авлодда бундақаси ўтмаган, бунингни зотини Худо билади, қанақалигини, мана топиб келганинг....хуллас қатъий гапим шу: Ажрашасан, агар ажрашмасанг, мани сендек ўғлим йўқ, ё онам дейсан ё шу туғиш бахтидан маҳрум бўлган бахтиқароингни дейсан. Жасур бу гапларни биринчи марта эшитиши эди. Илгари ажрашиш ҳақидаги гаплар айтилмасди. – Ахир уни севаман ойи, албатта сизга ҳам ўғиллик муҳаббатим чексиз, лекин у бечора ҳам шу уйда ману сизни деб юрибди. Ўзи ҳам кечалари ич ичидан эзилади, “шундай бахтли оилага битта фарзанд туғиб бера олмадим”, деб....озгина сабр қилайлик.... - Севги, фарзанд бор жойда бўлади, болам, буни унутма, бунинг туғмайди, афтидан туғадиганга ҳам ўхшамайди. Ажрашасан вассалом.... Қўлида чой кўтарган Шоҳида сўрига яқинлашар экан, қайнонасини бу гаплари уни юрак юрагини тилка пора қилди. Кўзи жиққа ёшга тўлиб, келиб чойнакни қўйдида, йиғлаб хонасига кириб кетди. Бу холат қайнонасини бадтар асабини бузди: - Вой бу кишимни жаҳл қилганларини, аввал мана бу ерга иккита қоракўзни чиқариб қўйинг, кейин манга жаҳл қилинг келинпошша....сизни ёшингизда ман 3 та туққандим... Бу можаролар ва ниҳоят поёнига етди. Она ўз мақсадига эришди. Жасур жонидан ҳам ортиқ кўрган Шоҳидасини кўп кунлик онасини жанжалларидан кейин талоқ қилди. Қонуний нигоҳларини ҳам ажратишди. Иккиси ҳам икки тарафда жуда қийналишар, гоҳ гоҳ учрашиб туришарди. Лекин бу ҳам узоққа чўзилмади. Жасурга онаси келин қилибди. Тезда тўй қилиб ҳали келинни кетганига бир ой бўлмай янги келинни тўй қилиб олиб келди. Бу хабарлар Шоҳидани қулоғига етганда, ўзини қўярга жой топмай, роса йиғлади. Юраги беҳузур бўлиб... икки кун ётди, аҳволи яхшиланмади. Ойиси доктор чақирди. Доктор текшириб кўриб: - Ҳавотирга ўрин йўқ, қизингиз хомиладор, икки ойликга ўтиб қолибди боласи, дея чиқиб кетди. Шоҳида бу гапдан на хурсанд бўлишини ва на ҳафа бўлишини билмай гоҳ кулимсирар, гоҳ йиғларди...Аста қорнини силар экан: “Болам, озгина кечикдингда...озгина кечикдинг” дея жим қолди.... Азиз ёшларимиз, укалар ва сингиллар! Фарзанд Аллоҳнинг неъмати, кимга эрта кимга кеч беради, кимга кўп, кимга кам беради, кимга ўғил, кимга қиз ва яна кимгадир ҳар иккаласидан беради ва яна кимнидир бефарзанд ўтказади. Бу ҳақида Аллоҳ Таоло Китобида ҳабар бериб қўйган. Чин сўраганларга, албатта неъматларини аямайди. Шошқалоқлик қилманг, сабрли бўлинг, севиб қурган оилангиз бузилишига бунчалар шошилманг! Қайноналарга ҳам айтадиганимиз: Фарзандни келин ва куёвни хоҳиши дунёга келтирмайди, кечиккан набирангизни деб, икки ёшни ҳа деганда чақиб қийнаверманг, балки бу ҳам бир синовдир, балки Аллоҳ сабрингизни синаябди. Барчамизга бахтли оила қуриш, солиҳ фарзандлар кўриш насиб этсин...!

@Barno_Otinoyimiz🌹
СОЛИҲА АЁЛ

Эр ва аёлнинг ўртасида низо
пайдо бўлгандан кейин аёл
хонасига кириб, чидай олмай
йиғлашга тушибди. Шу махал
аёлнинг қариндошлари аёлдан
хол ахвол сўраб келиб
қолишди. Қарашса аёлнинг
кўзлари жиққа ёш эмиш.
Аёлдан хавотир олиб, нима
сабабдан йиғлаганини
сўрашибди.
Аёл:
- Ишонасизларми йўқми,
сизларни ўйлаб ўтирган эдим.
Сизларни жуда хам соғиниб,
кўргим келган эди. Сизларни
менга Аллохни Ўзи етказди
дебди.
Эр эса аёли кўз ёшларини
оқлаётганини тинглаб, унга
нисбатан хурмати янада ошиб,
унинг кўзларида аёли янада
буюклашибди. Шахсий
сирларини фош этмай
асрагани учун, аёлидан
кечирим сўраб уни махкам
бағрига босибди...

@Barno_Otinoyimiz🌹
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Ҳурматли ва азиз имондошларим!

Муҳаррам ойининг 13-куни
2-Жумаси муборак бўлсин!

Бизларга ислом неъматини ҳадя қилган АЛЛОҲ АЗЗА ва ЖАЛЛАга Ўзининг азаматига муносиб ва боқийлигига муносиб ҳар нарсадан поклигига муносиб беҳисоб ҳамду-санолар бўлсин!

Пайғамбаримиз, саидимиз Муҳаммад Мустафо  саллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду- саловот ларимиз бўлсин!

РОББИЛ АЪЛАМИН  юртимизга тинчлик, ҳотиржамлик ва файзу-барокотлар ёғдирсин!

Оилаларимизга тинчлик, ризқимиз га халоллик, имонимизга ва
танимизга саломатлик, умримизга
барокот ва ҳайриятлар ато этсин.

Беморларга комил шифолар берсин
Қарздорларга нажот берсин.

Саидимиз Расулуллоҳ алайхиссаломни хулқлари билан хулқлантирсин, гўзал ва солиҳ амаллар ҳамиша ҳамроҳимиз  бўлсин.

Икки дунёда офият ато этсин!
🤲 АЛЛОҲУ АКБАР!

@Barno_Otinoyimiz🌹
📝КЕЛИНЛИК САНЪАТИ .
(“Ҳаёт ҳайратлари” туркумидан)

       Иттифоқ даврида Норулла тоғам билан бирга Душанбе шаҳрига иш билан бордик. Қайтишда «Регарга кириб ўтайлик, жиян», дедилар. 
Сўраб-суриштириб, бойсунликлар яшайдиган «Коммунизм» колхозини топиб бордик. 
У пайтларда транспорт кам, енгил машина анқонинг уруғи, фақат бир 
кунда бир маротаба қатнайдиган автобус бор, холос. Тоғамнинг Анор
 исмли қизлари анча йиллар олдин шу ерга келин бўлиб тушган.

      Эшикдан киришимиз билан қудалар ўзларини қўярга жой тополмай, 
югур-югур қилишди, қўрадан қўчқорни чиқариб, тоғамнинг пойида сўйишди. Супага кўтарилиб, тоғам, қудаси ва мен кўрпачадан жой олдик. Анор чой дамлаб келиб, уни сузди-да, даставвал қайнотасига узатди. 

    Шунда менинг кайфиятим бузилди-ю, сигарет чекиш баҳонасида
 ўрнимдан турдим-да, бир муддатдан сўнг қайтиб келиб ўтирдим. Фурсат ўтмай косаларда қайнатма шўрва келди. Бу сафар ҳам Анор биринчи 
косани қайнотасига узатди. 

        Қайнота эса «Меҳмондан, меҳмондан» дея косани тоғамнинг олдиларига қўйди. Меҳмондорчилик яхши ўтди, аммо у менга татимас 
эди. Тоғамнинг пинжига кириб, «кетамиз»га тушдим. 

       Тоғам кайфиятимдаги ўзгаришни сезиб, мийиғларида кулдилар-да, қудаларнинг зорига қарамай, саҳар билан йўлга тушдилар. Йўлда кетаяпмиз, тоғам гап бошладилар: 
– Жиян, дунёда кечиктириб бўлмайдиган уч нарса бор, шулардан бири 
вояга етган қизни тезроқ узатиш. 

– Тоға, қўйинг шу гапларни! Беш йил деганда биринчи келишингиз. 
Чойни ҳам, овқатни ҳам аввал қайнотасига берадими, сиз туриб, – дедим жаҳл билан. 

– Тушунмабсан, ҳали ёшсан-да...
 Авваламбор, қизимнинг ихтиёри уларнинг қўлида, уларнинг кўнглини топсагина турмуши яхши бўлади. Мен ўзиникиман, минг маротаба аразлашсак ҳам кечираман, чунки отаман. Аммо қизим уларнинг кўнглини қолдирса, кечириши қийин. 
   Қолаверса, қизимдан кўра қудамнинг ҳурмат-эҳтиром билан ўзига узатилган чойни ҳам, таомни ҳам менга бериши каттароқ ҳурмат белгиси. 
Бу ибратдан ҳайратланиб лол қолдим.

Хулоса укиган мухлислардан.
Сизни келингингиз ё кизингиз шундай вактларда биринчи кимга хизмат килади ва кандай келин булган изохга фикр билдириб тугрисини ёзинг.

@Barno_Otinoyimiz🌹
📝ОРЗУ....
(мотивация учун ёзилди)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Соғ саломатмисизлар...

Самалётни бошқариб кетаётган учувчи, ёнидаги шеригига қараб :
-- Пастдаги кўлни кўрааяпсанми? Жудаям ажойиб кўл. Мен шу кўлга яқинроқ жойлашган қишлоқда туғилиб ўсганман. - дея юқоридан худди гугурт қуттидай кўриниб турган қишлоқни кўрсатди.
Ҳақиқатдан ҳам қишлоқ ёнида каттароқ кўл кўриниб турарди.
-- Худди ана шу қишлоқда бахтли болалигим , қувончли ва ғамли кунларим ўтган. Биз дўстларимиз билан шу кўлга кўп балиқ овига борардик. Балиқ овлаш мени энг яхши кўрган машғулотим эди. Қармоғимни кўлга ташлаб , то балиқ тушгунича сувга боқиб хаёл сурардим, орзу қилардим. Биласанми ўша пайт осмонда учиб ўтаётган самалётларни томоша қилиб мен ҳам учувчи бўлишни орзу қилардим. Ҳар доим осмонга қараб қўлларимни дуога очиб, бобом ўргатган сўраларни ўқиб Эй Худо менга ҳам шундай учувчи бўлишим учун имкон бер. Ёлғиз ўзингдан орзуим ушалишига ёрдам беришингга умид қиламан... дея нола қилардим.
Бу менинг ягона орзу ва ҳоҳишим эди. Мана орадан вақтлар ўтиб мактабни битирдим, ўқишда ўқиб чиқдим ва мана энди ўзим шу катта самалётни бошқараяпман. Худога минг марта шукр.
Мана энди доим шу кўлни устидан учиб ўтаётганимда, албатта нафақага чиққач соққоллимни ўстириб, беш вақт номозимни канда қилмасдан мана шу кўлдан яна балиқ овлашни Аллохдан сўраб қоламан. Ва ҳозир шу ҳикоячамни ўқиб турган инсонларга ҳам соғлик тилаб қоламан.
Орзу қилишдан, савоб иш қилишдан яхшилик қилишдан ҳеч ҳам эринманг тўхтаманг Аллох албатта шу эзгу ниятингизга етказади Аллоху акбар..
Крик души Шухрат.

@Barno_Otinoyimiz🌹
- Biz yuzi chiroylilarga emas...
- Butun borlig'i bilan Allohni sevadiganlariga oshiqmiz...


@Barno_Otinoyimiz🌹
Сен билан бир хил китоблар ўқишни хоҳлайман.

@Barno_Otinoyimiz🌹
~БАХТИЁР ОИЛА~

Устозларимиздан бирларини зиёратига борганимизда айтиб бердилар.
Яқинда масжидга никоҳ ўқитиш учун бўлажак келин киёв келди. Улар никоҳ ўқитишдан олдин мендан масжидда намоз ўқиб олишга изн сўрашди. Табийки, рухсат бердим. Ўқиб чиқдилар ва гувоҳлар ҳозирлигида никоҳ ўқидик. Кейин қизиқиб сўрадим:
-Сизларга никоҳдан олдин намоз ўқишни ким маслаҳат берди? Киёв:
-Биз унаштирилганимиздан кейин, Қуръони каримни бир маротаба хатм қилиб, кейин никоҳ ўқитишни ният қилган эдик. Иккаламиз ҳам хатм қилиб масжидда охирига етказдик ва Аллоҳдан икки ракат намоз ўқиб, ҳаётимизни Ўзи рози бўладиган ҳолатда бўлишини сўраб дуолар қилдик,- деди.
“Бу гапни эшитиб, ногоҳ кўзимдан ёш келди" дедилар.
Нақадар гўзал ҳолатда янги ҳаётга қадам қўйиш. Аллоҳ барча оилаларни саодатманд қилсин. Омин.

Баҳодирхон Абдулборий


@Barno_Otinoyimiz🌹
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Она жаннатга, бола эса дўзахга тушса ҳеч қачон кўришмайдими?



🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби

@Barno_Otinoyimiz🌹
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Азизларим, меҳрибонларим,
Дўсту ёрон, қадирдонларим,
Жонингизга куяр жонларим,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Тириклик деб, чопган оталар,
Рўзғорим деб, шошган оналар,
Жонингизга куймас болалар,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Қиз аразлаб келса юрак қон.  
Келин чимирилса дил вайрон,
Ағдар-тўнтар бўлса ҳам жаҳон,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Таранг-таранг тортилар асаб.
Емираркан инсонни ғазаб,
Қон томирлар бунча мўрт. ё Раб?!
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Ўнг томонга жойлашса юрак,
Бўлмасмиди шунчалар хуркак,
Чиқса чиқар гуручдан курмак,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Тортишувда бир сўздан қолиб,
Нохуш гапни хазилга олиб,
Дилозорни Худога солиб,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Эй дўст, ҳар не касби корингиз,
Ҳамроҳ сизга ташвиш, зорингиз,
Ёнингизда юрсин дорингиз,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Ўлим - ёмон, даҳшатли тақдир,
Аммо дўзах олдида бахтдир,
Асли ўша оловдан хозир,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Энг аввало ношукр бўлманг,
Жоҳил билан ҳамфикр бўлманг,
Беибодат, безикр бўлманг,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Ҳаққингизни бермаса бахил,
Кўргизсаму зулуму қахр,
Ҳисоб куни келар-ку ахир,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Қандай шараф - Оллоҳга қайтиш?!
Шартмас шунча ўлимдан қўрқиш,
Охиратда қолган ҳамма иш,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Сизга санчиб сўзнинг найзасин,
Яйраса шу нодон яйрасин,
Сукут билан енгинг ҳаммасин,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Кечирганни кечирур Оллоҳ,
Паноҳ берган топади паноҳ,
Ёмонликдан не чиқади, оҳ!
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Дўст томонга талпининг ҳар дам,
Кўринг қувонч ташвишни баҳам,
Одам тафтин олади одам,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Қуръон, хадис, шеърият, санъат,
Доно билан бир ширин сухбат,
Шумасми сиз қидирган жаннат?
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Ғам келганда куюниб кетманг,
Бахт келганда суюниб кетманг,
Сокин яшанг, осуда яшанг,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Кўзлар ҳали кўриб турганда,
Юрак хали уриб турганда,
Оёғингиз юриб турганда,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Елкангизда икки фаришта,
Уларнинг қўллари ёзишда,
Марҳабохон, ҳар сўз, ҳар ишда,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Шукр дўстлар, борингиз учун,
Фарзанд, жигар, ёрингиз учун,
Мендай харидорингиз учун,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

@Barno_Otinoyimiz🌹
︎☆︎☆

Аҳли-аёлингизга, опа-синглингизга бир оз эътиборлироқ бўлинг. Улар сизнинг бир оғиз ширин сўзингизга қанчалар муштоқ эканликларини унyтманг

Кўп нарса керакми аёл зотига?!
Манимча бир томчи меҳр бўлса бас.
Нур бўлса қоронғу ҳаёлотига,
Манимча бошқаси унга керакмас!

Тиллога тўлдирманг бармоқларини,
Бахтли бўлиш гумон бойликдан буткул.
Манимча чоғ этиб димоғларини,
Тонглар ёстиғига қўйинг атиргул.

Севги изхорлари ҳуш ёқар, бироқ,
Оддий бир каломдан бошлари осмон!
"Иссиқ кийиндингми, кўча совуқроқ.
Сен менга саломат кераксан,ишон!"

Майли, қозонига гўшт тушмас ҳар кун,
Либос ўзгармасин бир йилда бир бор.
Елкангиз қизғанманг, суяниш учун,
Турмушнинг муштлари берганда озор.

Ишонинг, кўп нарса керакмас унга,
Унутманг, шишадан ясалган кўнгил.
Баъзида бир кулиб қарашингизга,
Жонини бермаса,мана мен кафил.

Кимгадир керакман, дея яшасин,
Асранг қадрсизлик қийноқларидан!
Савоб ёзилармиш ҳар бўса учун,
Сизни дуо қилган дудоқларидан!


@Barno_Otinoyimiz🌹
2024/09/11 18:00:32
Back to Top
HTML Embed Code: