Telegram Web
#2025_йил_1_январдан

🗓1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?


🔹Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади БАТАФСИЛ;

🔹Букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади БАТАФСИЛ;

🔹Тазйиқ ва зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади БАТАФСИЛ;

🔹Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади БАТАФСИЛ;

🔹subsidiya.mf.uz” платформасида тадбиркорларга бериладиган қўллаб-қувватлашларнинг реестри юритилади БАТАФСИЛ;

🔹Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади БАТАФСИЛ;

🔹Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимлари оширилади БАТАФСИЛ;

🔹Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилади БАТАФСИЛ;

🔹Фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда мажбурий тарзда сурдотаржимон иштироки таъминланади БАТАФСИЛ;

🔹Умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади БАТАФСИЛ;

🔹Айрим ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади БАТАФСИЛ;

🔹Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади БАТАФСИЛ;

🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагоглари рағбатлантирилади БАТАФСИЛ;

🔹Боғчаларда инклюзив таълим гуруҳлари очилади БАТАФСИЛ;

🔹“Ишга марҳамат” мономарказларида иш берувчилар талабига асосан тезкор курслар ташкил қилинади БАТАФСИЛ;

🔹Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади БАТАФСИЛ.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
Президент Шавкат Мирзиёевга банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.

Президенту Шавкату Мирзиёеву доложено о мерах по обеспечению занятости населения и повышению доходов в махаллях с участием банков.

#Mirziyoyev #taqdimot #banklar #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔷 8 yanvar — O‘zbekiston Respublikasi prokuratura organlari xodimlari kuni!

Bayramingiz muborak bo‘lsin, aziz qonun posbonlari!

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
8 yanvar – Oʻzbekiston Respublikasi prokuratura organlari xodimlari kuni,

Bugun prokuratura organlari xodimlari zimmalariga yuklatilgan har qanday vazifani bajarishga vijdonan, sadoqat va yuksak mas’uliyat bilan yondashmoqda desak, hech mubolag‘a bo‘lmaydi.

Prokuratura organlari xodimlarini kasb bayrami bilan tabriklab, har bir xodimi Prezidentimiz ta’kidlaganlaridek, olijanob xalqimizning haqiqiy himoyachisi, adolat va qonuniylik posboni bo‘lib, faqat va faqat xalq manfaati yo‘lida og‘ishmay xizmat qilishlarida muvaffaqiyatlar tilab qolaman.

Fayzulla Yusupov,
Chiroqchi tumani hokimi
.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Presstur

Chiroqchi tumanida chorvachilikni rivojlantirish istiqbollariga bag‘ishlangan press-tur o‘tkazildi.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани марказига кириб келаверишда 4Р 84 автомобиль йўлининг км оралиғида юзага келган автомашиналар тирбандлиги акс этган видеолавҳа эълон қилинди.

Қиш қировли кунларда автомобилларга газ қўйиш шохобчалари белгиланган маълум соатларда фаолият кўрсатиши ва автомашинасига газ тўлдириш мақсадида навбатда турган машиналарнинг бетартиб йўлнинг қатнов қисмига чиқиши натижасида тирбандлик ҳолатлари кузатилди.Туман ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида тирбандлик ҳолатининг олди олиниб, йўлнинг қатнов қисмида автомашиналар эркин ҳаракати йўлга қўйилди.

Маълумот ўрнида, айни кунларда Автомобилларга газ қўйиш шохобчалари фаолияти 05:00 дан 12:00 гача давом этмоқда ва бу ўз навбатида серқатнов йўл ёқасида жойлашган шохобчалар олдида тирбандликларни олдини олиш ҳамда ҳайдовчиларга қулайлик яратишга хизмат қилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"QASHQADARYO AXBOROTI" Chiroqchi tumanida aholi bandligini ta'minlash, kambag‘allikni qisqartirish, yoshlar va xotin-qizlar bandligini ta'minlash borasidagi ishlar.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Алишер Хусанов 3-сектор ҳудудидаги Олмазор маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди.

Унда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга жалб қилиш, тадбиркорликка йўналтириш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш масалалари кўрилди. Шунингдек, учрашувда Пробация ҳисобида турувчи ёшлар ҳам иштирок этишди.

Учрашувда ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан ёшларнинг муаммо, таклиф-мулоҳазалари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
ӮҚИШГА МАРҲАМАТ

🏛Чироқчи тумани 3-сон политехникуми 2025 йил 7-январдан ўқишга қабул эълон қилади.

📣 11-синф битирувчилари ва ўрта махсус маълумотга эга бӯлган фуқароларни политехникумда ДУАЛ ТАЪЛИМ асосида ўрта бўғин матахассисларини тайёрлаш бўйича қуйидаги касблар бўйича ўқишга таклиф этади.

1. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш.
2. Аппарат ва дастурий таъминот созловчиси.
3. Электромонтёр.
4. Тикувчи.
5.Пайвандловчи.
6.Мебель ишлаб чиқариш.
7. Оқава сув таъминоти тизимларидан фойдаланиш ва монтаж қилиш устаси.

♻️Ўқиш муддати 2-ЙИЛГАЧА

♦️ДУАЛ ТАЪЛИМда тингловчи икки кун политехникумда назарий билимлар олади ва тўрт кун корхона ва ташкилотларда ҳақиқий иш жараёнларида амалий кўникмаларни мустаҳкамлаб ,белгиланган тартибда ўзи ишлаётган корхонада иш ҳақи олади.

🚀Дуал таълим асосида политехникумни битирган битирувчилар Олий таълим муассасаларига иккинчи курсдан сухбат асосида ўқишга қабул қилинади.

🏛Манзил Чироқчи туман 3-сон политехникуми (Собиқ Чироқчи Транспорт касб-ҳунар коллежи).

Қўшимча маълумотлар учун👇
📞
+998915606904
📞
+998973195571
📞
+998900701587

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
Чироқчида "Ватан ҳимоячилари куни" кенг нишонланди. Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлиги муносабати билан туман Маданият марказида тантанали байрам тадбири ва концерт дастури бўлиб ўтди.

Унга Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиб, Ватан ҳимоясидек шарафли ишда сафдошларига ўрнак бўлаётган фидойи ходимлар, ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда фахрийлар таклиф этилди.

Тадбирда туман ҳокими Файзулла Юсупов ўзининг Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг байрам тантаналари санъаткорларнинг ватанни мадҳ этувчи, мардлик ва жасурликни улуғловчи концерт дастури билан давом этди. Тадбирда сектор раҳбарлари ҳамда туман фаоллари ҳам иштирок этишди.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
2025/07/13 20:51:47
Back to Top
HTML Embed Code: