Telegram Web
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ: МУАММО ВА ЕЧИМ

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

Чироқчи тумани ҳокими 1-сектор раҳбари Файзулла Юсупов раҳбарлигида Халқ қабулхонаси мудири Қувончбек Гадаев ва мутасадди ташкилот вакиллари муаммоларига ечим излаб келган фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

Сектор ҳудудидаги Мирзатуп маҳалласида туман фуқаролари учун ўтказилган қабулда фуқаронинг турли масалалардаги хусусан, ижтимоий ёрдам, инфратузилмалар, кадастр, тиббий хизмат, бандлик ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга Оқтоу шаҳри яқинида йўловчи самолёти ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

В ходе телефонного разговора Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выразил глубокие соболезнования Президенту Азербайджанской Республики Ильхаму Алиеву в связи с многочисленными человеческими жертвами в результате крушения пассажирского авиалайнера вблизи города Актау.

#Mirziyoyev #muloqot #Ozarbayjon #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов 1-сектор штабида ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди.

Унда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга жалб қилиш, тадбиркорликка йўналтириш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш масалалари кўрилди.

Учрашувда сектор раҳбари томонидан ёшларнинг муаммо, таклиф-мулоҳазалари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди. Хусусан, Яшнаобод маҳалласида истиқомат қилаётган Ислом Бўриев маҳаллада аралаш жанг санъати клубини ташкил этишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ечим топадиган бўлди. Туман ҳокими унга спорт жиҳозлари ва имтиёзли кредит ажратишда ёрдам бериш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Очиқ мулоқот давомида сектор раҳбари касб-ҳунар мактабида хориж давлатларига бориб ишлаш истагини билдирган ёшлар учун махсус тил ўргатиш курслари ташкил этилиши ва ўқув курси тўловининг 50 фоизи маҳаллий ҳокимлик томонидан қоплаб берилишини маълум қилди.


Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
#ДИҚҚАТ_ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

📣 Янги йил байрами муносабати билан Янги йил арчаси ўрнатилган майдонда байрам тантаналарини юқори савияда ташкил этиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, туманнинг қуйидаги кўчаларида транспорт воситалари қатнови 27-декабрдан, 2025 йилнинг 3-январига қадар вақтинча чекланади:

⛔️ Мустақиллик кўчасининг 81-82 км оралиғи (ФҲДЁ чорраҳаси), Мустақиллик ва Хонжон кўчаси кесишмалари ҳамда "Сарбон баракаси савдо мажмуаси" (буюм бозори) йўналишида транспортлар ҳаракати тўсилади.

Ҳурматли ҳайдовчилар Янги йил байрами муносабати билан туман марказидан ўтувчи йўл вақтинча ёпилганлиги сабабли Чироқчи айланма йўли орқали ҳаракатланишингизни сўраймиз. Келтирилган ноқулайликлар учун ҳайдовчилардан олдиндан узр сўраймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида Бўронжуз маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар хонадонида бўлган Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи Шуҳрат Искандаров уларнинг турмуш тарзи, яшаш шароити ва моддий аҳволи билан танишди.

Ўрганишда фуқароларни бандлигини таъминлаш, жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш ҳамда бошқа бир қатор амалий ва моддий ёрдамлар кўрсатиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
Чироқчи туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари ва бу йўналишда амалга оширилган ишлар хусусида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Эргашев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
2025/07/13 21:08:27
Back to Top
HTML Embed Code: