Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Чироқчи тумани "Соҳил" маҳалласида яшовчи фуқаро "Яккабоғ-Муборак" магистрал сув қувурига яширинча уланиб, ўзига тегишли ер майдонини ичимлик суви билан суғориб келаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди.

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️Қашқадарёда 70 O 007 OO авторақами аукционда 441 миллионга сотилибди.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Умумтаълим мактабларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбири чекланган ҳолда ўтказилади

25 май куни тадбир 1 соат давом этади, унга 1, 4, 9, 11-синф ўқувчилари жалб этилади. Турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшоми»ни ўтказиш, ўқувчилардан пул йиғиш тақиқланади.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Қашқадарёда 22 нафар масъуллар лавозимидан озод этилди

Вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда вилоятда “Сайхунобод, Уйчи ва Зарбдор тажрибалари”ни кенг жорий қилиш, бандликни таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни бажарилишига эътиборсизлик билан қараганлиги учун 22 нафар масъуллар лавозимидан озод этилди. 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритиладиган бўлди. 41 нафар масъулларга навбатдаги интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, 27 нафарининг фаолияти қониқарсиз деб топилиб, кейинги чорак якунлари бўйича ижобий ўзгариш қилмаган тақдирда, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

👉 @Chiroqchiaxboroti
САЛОНЛАРДА ТРЕКЕР 25 МЛН СЎМГА АРЗОНЛАШТИРИЛДИ

Савдоси яхши бўлмай, бозорларда ҳам арзонлаб кетган Трекерга “UzAuto Motors” ҳам 25 млн'дан чегирма эълон қилди.

17 майдан бошлаб акция қуйида келтирилган позициялар учун амал қилади:

Tracker LS
Tracker LTZ
Tracker Premier.

GM ни бошқа мошиналари ҳам чегирмада турибди.
Onix -  15 млн чегирма
Kaptiva - 15  млн чегирма
Equinox - 25 млн чегирма
Traversе - 48 млн чегирма
Tahoе - 70 млн чегирма.

Бозорда рақобат бўлса, мана шундай бўлади...

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️Экилмаган дарахтлар учун қўшиб ёзиш давом этмоқда

Бош прокуратура ва Экология вазирлиги томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йил баҳорда амалга оширилган ишлар ўрганилмоқда.

Ўрганишларда Қашқадарёда 12 та ҳолатда экилмаган 48 348 туп дарахт қўшиб ёзилганилиги бўйича Касби, Миршикор, Чироқчи туман ҳокимларининг ўринбосарлари, Китоб ва Чироқчи туман экология бўлим бошлиқлари интизомий ҳамда 2 нафар масъул шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Солиқдан қарзи борларнинг қимматбаҳо машиналари хатланмоқда

Чироқчи туманидаги “Абдувайит Бердиевич” фермер хўжалигининг 40 млн. сўм солиқ қарзи ҳисобига "Volkswagen" автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди.

Шунингдек, "Malibu" автотранспорт воситаси ҳам жарима майдончасидан жой олди. Ушбу автомобил тумандаги  “Дилшод Индустриес” хусусий корхонасининг раҳбарига тегишли бўлиб, 50 млн. сўм солиқ қарзи учун хатланди. 

Тумандаги “Янгиобод” хусусий корхонасининг 8,5 млн. сўм солиқ қарзи учун корхона раҳбарига тегишли “Malibu” автотранспорт воситаси  жарима майдончасига жойлаштирилди.

Хатлов тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

👉 @Chiroqchiaxboroti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қашқадарёда ИИБ ЖҚБ катта тезкор ходими $400 пора билан ушланди

У тадбиркорга нисбатан ЖПКнинг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатмаслик эвазига пул талаб қилган.

👉 @Chiroqchiaxboroti
#Тезкор #Расман

⚡️Ўзбекистонда энди абитуриентлар аввал тест топширади, кейин ОТМни танлайди.

2024/2025-йиллардан бошлаб олий ўқув юртлари, коллеж ва техникумлар учун имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойили бўйича ўтказилади.

Қабул тартиби:
• 5-июнь - 25-июнь: ҳужжатларни топшириш;
• Июль - август: имтиҳонлар
• 15 кун ичида: ОТМни танлаш

👉 @Chiroqchiaxboroti
❗️«Метан» газ заправкаларида нарх ошиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги қарори билан «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 июнгача узайтирилиб, бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланган эди.

Тўрт кундан кейин ушбу муддат тугайди. Ва «метан» газ учун нарх ошиши мумкин.

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️Метан нархи 3750 сўм бўлади

2024 йил 1 июндан 1 августгача бир куб метр «метан» газнинг энг баланд нархи 3750 сўмдан ошмаслиги белгиланмоқда.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган.

Бунда, онлайн режимда маълумотлар узатмаётган, чакана сотишда чекланган нархнинг асоссиз оширилишига, ноқонуний уланишга, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож ва ноқонуний истеъмол қилинишига йўл қўйган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газ етказиб берилиши тўхтатилади.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Йўл ёқасида тартибсиз савдо қилаётганлар ҳокимнинг танқидига учради

Чироқчи туманидаги марказий бозор ёнидаги aвтомобиль йўли ва пиёдалар йўлагида ноқонуний савдо амалиёти билан шуғулланувчи "тадбиркорлар" яна кўча савдосини бошлаб юборишди. Туман ҳокими Файзулла Юсупов Хонжон кўчаси бўйлаб олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиши баробарида кўча савдосига чек қўйиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди

Мақсад "Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖга автотранспорт воситасида келиб кетувчи фуқароларга қулайлик яратиш эди. Афсуски, олиб борилаётган амалий ишларга қарамай айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар йўлнинг қатнов қисмига махсус соябонларини жойлаштириш савдо амалиётларни давом эттириш билан банд. 

👉 @Chiroqchiaxboroti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қашқадарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шўба мудири пора билан ушланди

👉 @Chiroqchiaxboroti
2024/06/26 21:48:09
Back to Top
HTML Embed Code: