Telegram Web
Forwarded from neutron.uz
#qanday_kun #yangi #loyiha

Har bir kun bizga berilgan buyuk ne'mat. Har bir kunning insoniyat svilizatsiyasi poydevori uchun qoʻygan "gʻishtlari" bor. Tarixdagi eng qiziqarli va eng muhim voqealarga qisqa nazar tashlaymiz. Ulardan xulosa qilib, har bir kuningizni qadrlab, kelajagingiz poydevorini quring! Kuningizni kun tarixi bilan boshlang!

👉 @qanday_kun

📌 Jamoamizdan siz azizlar uchun yangi loyiha. Loyihamiz sizga yoqadi degan umiddamiz. Bizni qoʻllab quvvatlang, doʻstlaringizga ulashing, fikrlaringizni qoldiring.
#стринглар #физика

Стринглар назарияси нима?

Жавоб:
— Бу элементар зарралар физикаси учун назарий асос ҳисобланадиган назария. Бунда элементар зарралар бир ўлчамли объектлар, яъни стринглар билан алмаштирилади. Ушбу назария стрингларнинг фазода тарқалиши ва таъсирлашишини тушунтиради. Стринглар ўлчамидан юқори ўлчамларда стринглар ўзини ҳудди элементар зарралардек тутади. Уларнинг массалари, зарядлари ва бошқа элементар зарраларга хос хусусиятлари бўлади. Бу хусусиятлар стрингларнинг тебранаётган ҳолати орқали аниқланади. Стринглар назариясида кўплаб тебраниш ҳолатларидан бири гравитон (гравитацион майдон заррачаси) га тўғри келади. Бу заррача гравитацион кучни ҳосил қилувчи квант заррача ҳисобланади. Қисқача айтганда, стринглар назарияси квантланган гравитация назарияси ҳисобланади.

📍 Манба

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
#атмосфера #физика

Нима учун ҳаво молекулалари ерни ташлаб чиқиб кета олмайди?

Жавоб:
— Ернинг энг иссиқ қатлами термосфера эканлиги, у ердаги ҳарорат эса 1500° C эканлиги ҳақида айтган эдик. Термосфера қатлами ердан 400 км гача чўзилади. Бу баландлик учун иккинчи космик тезлик ( яъни, ернинг тортиш кучини енгиб, ерни тарк этиш учун керак бўлган тезлик ) 10 865 м/с га тенг. У ердаги молекулаларнинг ўртача тезлиги эса 1250 м/с га тенг. Кўриб турганингиздек, иккинчи космик тезликнинг яқинига ҳам бормайди. Шу сабабли ҳаво молекулалари ерни тарк эта олмайди.

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
#илова #даромад

Ассалом алейкум! Контрибутер иловасини 30 МБ лисини юкладим. Сурат сотиб пул ишлаш учун ройҳатдан ўтолмаяпман ўргатворийлар. Олдиндан Раҳмат!

Жавоб:
— Ва алайкум ассалом

Рўйхатдан ўтиш:

А) Дастлабки ойна
1. Регистрацияни босинг.

Б) Маълумотлар
2. Исм ва Фамилянгизни киритинг.
3. Электрон почтани киритинг.
4. Пароль ўйлаб топинг. Энг ками 8 та белгидан иборат бўлсин. Булардан камида биттаси Катта ва яна камида биттаси кичик ҳарф бўлсин. Қолгани рақам бўлса ҳам бўлади.
5. Ҳаммага кўринадиган исмингизни ёзинг.
6. Квадратни устига босинг. Белгиланган ҳолатга ўтсин.

C) Хабар электрон почтага кетди. Почтани кўринг ва у ердаги линкга босинг.
8. Давлат.
9. Манзил.
10. Манзил ва уй рақами.
11. Шаҳар
12. Туман
13. Почта индекси (интернетдан кўрасиз билмасангиз).
14. Телефон рақам : +99 8хх ххх хх хх
15. Шу ҳолатда қолади.

Д) Иш столи.

📌 Расмлар 4 МБ дан кам бўлмасин!

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
#от #инсон

Инсон нечи от кучига эга тақрибан бўлса ҳам😂?

Жавоб:
— Аввало от кучи сиз билан биз биладиган, билагимиздаги куч каби нарса эмаслигини билиб олишимиз керак. От кучи бу қувват бирлиги ҳисобланади. Қувват бу сиз қисқа вақт ичида қанча кўп иш бажара олишингизни билдирадиган катталик. Қувватнинг бирлиги Халқаро бирликлар системасида wатт деб қабул қилинган. Уйдаги электр қурилмаларига қарасангиз қуввати деаган жойида нечадир wатт деган ёзувни кўрасиз. Қувват қанча катта бўлса, шунча кўп электр истеъмол қилади дегани. Бир от кучу Халқаро Бирликлар Системасида 735,5 wатт га тенг. Буни битта отнинг қуввати деб тушинмаслик керак. Бу Жамес Wатт нинг бироз айёрлигининг маҳсули(бу бошқа мавзу). Хуллас, битта от 15 от кучи қувватига эга. Инсон эса 0,9—1,2 от кучи қувватга эга. Демак, отлардан анча кучсиз, аниқроғи қувватсиз эканмиз.

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
#буғ_машинаси #физика
1/2
Ўша бошқа мавзуга ҳам қизиқяпманда🤔🤔!

Жавоб:
— Жамес Wатт буғ машинасини ихтиро қилган пайтда, отлар асосий ишчи восита эди. Жамият шу даражада отларга боғланиб қолгандики, буғ машинаси улар учун ҳали синалмаган қурилма ҳисобланган. Ундан ташқари ихтиронинг қуввати отларники билан тенг, нархи эса улардан қиммат бўлган. Шу сабабли уни сотиб олиш учун деярли сабаб йўқ эди. Одамларга от ва машина кучини таққослайдиган қандайдир бирлик зарур эди. Шунда Wатт айёрлик ишлатади. У отнинг бир кунда бажарадиган ишини буғ машинаси бажарадиган иш билан солиштиради. Шунда буғ машинасининг қуввати 10 та от қувватига тенг чиқади. Яъни, 10 от бир кунда бажарадиган ишни буғ машинасининг бир ўзи бир кунда бажаради дегани. Шунда ихтиро одамларга жозибали кўриниб, оммалаша бошлайди.

🖼 Расм манбаси

📌 Манба

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
#буғ_машинаси #физика
2/2
Ўша бошқа мавзуга ҳам қизиқяпманда🤔🤔!

Жавоб:
(давоми)
— Аслида, отнинг бирор ишни қисқа вақтда бажариш қуввати буғ машинасиникидан катта бўлган. Аммо, кун давомида бажарилган ишда, буғ машинаси тўхтамай ишлай олиши, отларнинг эса дам олиш, сув ичиш вақтлари борлиги ҳисобига отдан устунлик қилган. Агар Wатт ихтиро отлар билан тенг қувватга ёки ундан камроқ қувватга эга деганида қурилмани ҳеч ким сотиб олмасди. Чунки, одамларда аллақачон отлар мавжуд, буғ машинаси эса қиммат бўлган. Шундай қилиб Wатт ҳеч кимни алдамай, шунчаки ҳақиқатни бошқа томондан кўрсатиб, вазиятни ўзининг фойдасига ҳал қилган. Умуман шу кичик айёрона услуб эвазига буғ машиналари оммалашган, саноат ва ишлаб чиқариш ривожланган.

🖼 Расм манбаси

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot
#телефон #параметр

Телефон сотиб олаётганда нималарга аҳамият бериш керак?

Жавоб:
— Аҳамият бериш керак бўлган энг муҳим параметрлар қуйидагилар:

📌 Батарея сиғими

Бу параметер телефон қуввати қанча вақтга етишини кўрсатувчи асосий параметр ҳисобланади. Батарея сиғими миллиампер соат ларда ўлчанади (mAh). Ўртача телефонлар сиғими 1700 mAh дан бошланади ва 5000 mAh гача етиши мумкин. Бундан юқорилари ҳам бўлиши мумкин.

📌 Процессор параметрлари

Бу параметрлар ядролар сони ва процессор частотаси. Ядролар сони телефоннинг бир вақтда бир нечта амаллар бажариш қобилиятини кўрсатса, частота унинг шу амалларни қанчалик тез бажаришини кўрсатади. Ядролар сони ўртача 4 та бўлади. Бундан катталари ҳам бор. Частота эса камида 1,84 Ghz ( Гига Герц) бўлиши керак.

Тўлиқ ўқиш:👇

https://telegra.ph/Telefon-sotib-olayotganda-nimalarga-a%D2%B3amiyat-berish-kerak-03-27

📌
Телефонни текшириш учун: AIDA64

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
#гравитация #физика

Космосда ракеталарда сунъий гравитация ҳосил қилиш мумкинми?

Жавоб:
— Гравитацияни содда қилиб тушунадиган бўлсак, бизни ерга тортиб турувчи куч. Ер бизни ўзига F=mg куч билан тортиб туради. Бу ерда m масса, яъни жисм массаси, g эркин тушиш тезланиши. Унинг қиймати ер учун 9,81 м/с². Нютоннинг иккинчи қонунига кўра F=ma . Бу ерда m яна жисм масса, a жисм олган тезланиш. Бунинг маъноси, агар жисмга а тезланиш бермоқчи бўлсанг, унга F куч билан таъсир қилишинг керак, ёки, a тезланиш билан кетаётган жимга F куч таъсир қиляпти дегани. Кўриб турганингиздак, агар жисм a=g, яъни, a=9,81 м/с² тезланиш олса, унга ҳудди ер тортиб тургандаги каби куч таъсир қилар экан. Демак, космосда сунъий гравитация ҳосил қилиш учун, доимий 9,81 м/с² тезланиш ҳосил қилишнинг ўзи етарли экан.

Батафсил ўқиш:👇

https://telegra.ph/Kosmosda-raketalarda-sunij-gravitaciya-%D2%B3osil-%D2%9Bilish-mumkinmi-03-29

🖼 Расм манбаси

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
#венера #астрономия

Тонги махал куринувчи Зухро юлдузи аслида венера сайёрасими шу хакда маълумот берсангиз?

©️ Интизар Туичиева

Жавоб:
— Ҳа бу Венера сайёраси. Бу сайёра Қуёшдан узоқлиги бўйича иккинчи сайёра ҳисобланади. Қуёшга анча яқин бўлгани учун қуёш нурларини яхши қаятаради. Шу сабабли у ҳудди юлдузлар сингари кўринади. Расмга қарасангиз, 3 - нуқатадан Венерани кўриш мумкин. Бу айни тонг отиш маҳалига тўғри келади. (Агар Венера турган жойининг қарама-қарши томонида бўлганида, 2 - нуқатадан ҳам кўринарди. Бу тун кириш маҳалидир). 1 - нуқатадан қараган одамга, яъни тун ярмида қараган одамга бу юлдуз кўринмайди. Албатта бу ерда ер ва венеранинг ўзаро жойлашуви асосий рўлни ўйнайди. Чунки, Венра Ер орбитаси ичида жойлашган. Орбита ташқарисидаги сайёраларни тун ярмида ҳам кўриш мумкин. Албатта, жойлашувига қараб. Расм унчалик чиройли эмас, аммо, нима учун айнан тонгга яқин кўриниб туришини тушуниш учун шу расмнинг ўзи ҳам етарли менимча.

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
#газ #портлаш

Газ тўлиб қолган хона нега портлайди?

Жавоб:

— Ҳаво босимга эгалиги ҳақида айтганмиз. Бу босим ҳарорат ортиши билан ортади. Бунинг исботи, ёзда қуёшда қолган коптокнинг таранглашиб қолишидир.

Агар газ очиқ қолиб кетса, чиқаётган газ хонадаги кислород ва азот билан аралашиб кетади. Бу ҳодиса диффузия дейилади. Аралашиш шу даражага етадики ҳар бир газ атрофида битта бўлса ҳам кислород топиладига бўпқолади. Шунда учқун чиқадиган бўлса, газ бутун хона ҳажми бўйлаб ёнади. Бу ёниш жуда тез юз беради (Портлаш — бу жуда тез юз берадиган реакция). Бунинг натижасида хонадаги газлар ҳарорати ўта ортиб кетади. Ҳарорат ортиши ҳисобига хонадаги босим ҳам кескин кўтарилади. Натижада, дераза ва деворларни бузадиган кучли портлаш юз беради.

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
#кўзгу #физика

Милиция хонасидаги бир тарафи кўзгу бир тарафи оддий шаффоф ойна қандай ясалади?

©️ Ихтиёрхон

Жавоб:
— Бу нарса ярим шаффоф кўзгу ёрдамида қилинади. Бундай кўзгулар ўзига тушаётган ёруғликнинг ярмини ўтказади, ярмини қайтаради. Бунда хоналарнинг ёритилиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Кузатилиши керак бўлган хона, кузатиш хонасидан анча ёруғ бўлиши керак(Расмга қаранг). Шунда, A хонадаги тасвир T кўзгуга тушади ва ярми T/2 ўтиб қолгани қайтади. Ўтгани B хонани ёритиб, у ердаги тасвир Q ни ҳосил қилиб яна кўзгуга тушади. Бу нурнинг ҳам ярми Q/2 кўзгудан ўтиб ярми қайтади. Натижада, икки хонада икки тасвир T/2 ва Q/2 ҳосил бўлади. T/2 — А хонанинг тасвири, Q/2 — Б хонанинг тасвири. Ёритувчи нур доимо ўзи ёритган нарсадан қайтган нурдан ёруғроқ бўлгани учун, T/2 > Q/2 бўлади. Яъни, A хона тасвири B хона тасвиридан ёруғроқ бўлади. Натижада, иккала хонадаги одам ҳам A хона тасвири T/2 ни, яъни A ўзининг тасвирини, B эса А нинг тасвирини кўради

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
#оптика #физика

Ойнадан 1 метр узоқдаман ва ойна ердан 1 метр баландликда турибди. Ойнага яқинроқ туриб пастга қарасам оёғимни кўра оламан, ҳатто ойна ердан баландда бўлса ҳам. Шуни илмий тушунтириб беринг иложи бўлса.

Жавоб:
— Кўз жисмдан чиқган нур ўзига тушса кўради. Кўзгу ўзига келиб тушган нурни қайси бурчакда тушса, ўша бурчакда қайтаради. Жисм бўлса, ўзига тушган ёруғликни барча йўналишда сочади (кўпчилиги шундай). Жисмни кўзгуда кўришимиз учун, жисмдан чиқган нур кўзга келиб тушиши ва ундан қайтиб кўзимизга тушиши керак. Жисмдан барча йўналишларда сочилган нурлар биз учун қизиқ эмас. Ҳозир, фақат учтаси қизиқ:
1) Кўзгунинг пастки четига тушаётган нур А.
2) Кўзгудан қайтиб кўзга тушаётган нур Б.
3) Кўзгунинг юқори четидан қайтган нур C.
Агар бўйингиз яшил ва кўк нурлар орасида бўлса, кўзингизга тушадиган битта қизил нур албатта топилади ва сиз оёғингизни кўра оласиз. Бўлмаса, кўра олмайсиз. Яна, юқоридаги қоидалар ҳам эсдан чиқмасин.

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
#овоз #физика

Нима учун овоз кучайтиргич ва микрафон бир - бирига яқинлашганда, овознинг кескин кучайиб, «чийиллаши» юз беради?

Жавоб:
— Физикада резонанс деб аталувчи ҳодиса бор. Бу ҳодиса частоталари тенг ёки деярли тенг бўлган тебранишлар билан юз беради. Бунда ўша тебранишлар қўшилиб, максимал тебранишларни ҳосил қилади. Натижада тебраниш ўзининг максимал чўққисига эришади.

Микрофонга кираётган овоз—товуш тўлқинлари, кучайтиргич (карнай) дан чиқаётган ҳам— айнан шу товуш тўлқинлари. Шундай экан улар ўзаро қўшилиб резонанс ҳосил қила олади. Жараён қуйидагича юз беради: Сиз гапираётган гапингизнинг боши тезда микрофондан кириб, кучайган ҳолда калонкадан чиқади, бунда ҳали гапингиз тўла микрофонга кириб улгурмагани учун микрофонга кирадиган иккита ўхшаш тўлқин ҳосил бўпқолади. Улар ўзаро бир бирини кучайтириб яна микрофонга киради, кейин яна шундай бўлиб кучаяверади. Бу жараён максимал кучайиш бўлгунича давом этади. (Бу энг содда тушунтириш).

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
#қуш #физика

Нега қушлар электр симларида ўтирса ҳам ток урмайди🤔?

Жавоб:
— Электр токи ҳудди сув оқимига ўхшайди. Фақат у зарядли зарралар оқимидан иборат. Мис, алюмин каби металлар электр токини яхши ўтказади. Қуш танаси эса зўр ўтказгич эмас. Расмга қарасангиз сим узунлиги қуш оёқларидан калта, юзаси қуш оёқлари юзасидан катта ва электр ўтказувчанлиги ҳам оёқникидан катта. Бу вазиятда электр токининг қуш оёғида оқиши, симдан оқишидан кўра қийинроқ юз беради. Ундан ташқари оёқлар ораси кичик бўлгани учун потенциаллар фарқи ҳам кичик. Натижада, оёқда ўтаётган ток миқдори симдагидан анча кам бўлади. Бу эса қушни ток урмаслигига олиб келади. Қўшнинг икки қарама-қарши линяга тегиб кетиши, кучланиш ошиб кетгани учун қуш ўлимига олиб келади. Бу одатда сталба четларида бўлади. (Физикларга расмга яхшилаб қарашини ва ҳисоб китобларни тушунишини тавсия қиламиз, чапда формулалар, ўнгда сонли мисол келтирилган). Тушунмаганлар изоҳларда саволини ёзиб қолдирсин!

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
#самолёт #физика

Нимага самолёт учганда из қолади?

Жавоб:
— Самолёт учганда ҳар доим ҳам из қолмайди. Изнинг қолиш қолмаслиги шароитга боғлиқ. Агар самолёт юқори баландликда учаётган бўлса, у ердаги ҳаво совуқ бўлади. Натижада самолёт двигателидан чиқаётган тутундаги сув буғлари конденсатсияланиб, сув томчиларига айланиб қолади. Бу ҳудди қишда нафас олганингизда "тутун" ҳосил бўлишига ўхшайди. Ёзда нафас олганингизда тутун ҳосил бўлмайди. Чунки, ҳаво иссиқ. Самолёт паст учганда ҳам из ҳосил бўлмайди. Чунки пастдаги ҳаво ҳам иссиқ.

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
#Kosmos #Raqobat

Kosmosdagi kurash: sun'iy yo'ldoshlar urushi

Qudratli davlatlar kosmosdagi urushga hozirlik ko'rishmoqda(mi?). AQSh sun'iy yo'ldoshlarni urib tushira oladigan Amerika Aegisi, Rossiya esa S-500 havo hujumidan mudofaa tizimi ustida ishlamoqda. Xitoy o'zining sun'iy yo'ldoshlarga qarshi raketalarini rivojlantirmoqda. Fransiya va Hindiston sun'iy yo'ldosh sensorlarini "kuydiruvchi" lazerlar... davomini o'qish

@xorijdagi_gaplar
#Вентилятор #физика

Вентилятор хонани қанчалик яхши совитади?

Жавоб:
— Вентилятор хонани совитмайди, аксинча иситади. Сабаби, хона совуши учун хонадаги иссиқлик хона ташқарисига чиқариб ташланиши, ёки хонага совуқроқ нимадир киритилиши керак. Вентилятор на унисини, на бунисини қилади. Вентилятор шунчаки сизнинг танангизни совитади холос. Буни қилиш учун сизнинг танангизга ҳаво оқимини юборади. Бу ҳаво оқими танага урилиши натижасида тана иссиқлигининг бир қисмини ўзи билан бирга олиб кетади. Натижада тана совийди. Вентиляторнинг хонани иситишига келсак, ҳар қандай матор қизийди. Вентилятордаги матор ҳам қизиб хонанинг қизишига ўз ҳиссасини қўшади.

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
#камера #физика

Нима учун автомабил тез юрганида дискаси тескари айланаётгандек кўринади?

Жавоб:
— Бу нарса автомабил тезлиги ва камера параметрлари билан боғлиқ. Авваллари камералар 1 секундда 24 та кадр олар эди. Бу дегани битта кадр учун 1/24 секунд вақт кетади. Расмда автомабил балонининг айланиш йўналиши ва балондаги битта А нуқта кўрсатилган. Ҳар бир расм камеранинг битта кадрини ифодалайди. Ҳар бир расм ораси 1/24 секунд. Фараз қилайлик, автомабил етарли тезликда юряпти. 1-кадрдаги А нуқта, 2-кадр олингунича деярли бир марта айланиб 2-расмдаги ҳолга келди. 2-кадрдаги А нуқта эса 3-кадр олингунича, деярли бир марта айланиб 3-расмдаги ҳолга келди. Жараён шундай давом этди ва бизда 9 та кадр бор дейлик. Агар шуларни битта экранда кўрсак, улар бизга балон тескари айланяпти деган тасаввур беради.

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
#электр #физика

Нимага электр токи баъзи инсонларни ўлдирадию, баъзиларини отиб юборади?

Жавоб:
— Аслида электр токи отиб юборади дейиш хато. Чунки, электр токида отадиган куч йўқ. Бу ҳодиса инсон танасидаги мушакларнинг электр токига жавоби натижасидир. Инсон мушаклари электр токи таъсирида сиқилиб кенгаяди. Агар шу нарса оёқ мушаклари билан содир бўлса, инсон ҳудди қурбақадай бирданига сакраб юборади. Яъни, токни ушлаган вақтда,оёқ мушакларининг токга жавоби натижасида инсон сакраб ўзини электр токидан ажратиб юборади. Ва ўзининг бахтига тирик қолади. Агар бу қўл панжалари билан содир бўлса ва улар ёпилиб қолса, инсон токни янаҳам маҳкамроқ ушлаб олади ва ўлади.

Савол йўллаш учун:
💁‍♂️ @Savol_borda_bot

👉 @Savol_borda
2024/10/05 18:37:24
Back to Top
HTML Embed Code: