Telegram Web
Forwarded from MuslimShosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Родийту биллаҳи роббан ва бил ислами диинан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: «Аллоҳни роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим».)

Абу Довуд ривоят қилганлар.

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI
Аёл ўз эрини ака дейиши мумкинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI
ПАЙПОҚҚА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА

CАВОЛ:

Ҳурматли устозлар, таҳорат олаётганда пайпоққа масҳ тортиш масаласи анчадан бери тортишувларга сабаб бўлмоқда. Пайпоққа масҳ тортиш жоизми? Имкони бўлса, шуни бизга тушунтириб берсангиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бугунги кундаги пайпоқларнинг барча турига хоҳ қалин хоҳ юпқа бўлсин масҳ тортиб бўлмайди. Баъзи ҳадисларда Пайғамбар алайҳиссалом “жавроб”га масҳ тортганлари ривоят қилинган. Ҳозирги замонавий араб тили луғатларида жавроб – пайпоқ экани қайд этилади. Лекин шуни таъкидлаб ўтиш лозимки Пайғамбар алайҳиссалом давридаги “жавроб”лар билан ҳозирги замонавий пайпоқлар бутунлай бошқа-бошқа нарсалардир. Буни тўғри англаб етиш учун мўътабар манбаларга мурожаат қилиб, асри саодат даврларида жавроб қандай бўлганини яхши билиб олишимиз лозим бўлади.
عنِ المُغيرةِ بنِ شُعْبَةَ قالَ: "تَوَضّأَ النّبيُّ صلى الله عليه وسلم وَمَسَحَ عَلَى الْجَوْرَبَيْنِ وَالنّعْلَينِ" أَخْرَجَهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
Муғийра ибн Шўъба разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва жавробга ҳамда ковушга масҳ тортдилар” (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилган).
«Жавроб» сўзи аслида “кавроб” бўлиб, араб тилига бошқа тилдан кириб келган. “Қомусул Муҳийт” ва “Лисонул Араб” номли энг мўътабар луғат китобларда “жавроб” кишининг оёқларига ўраладиган нарса экани айтилган. Аллома Шавконий: “Махси юмшоқ, ошланган теридан қилинади, чориқ унинг устидан кийилади, “жавроб” эса чориқдан ҳам катта бўлади”, деган. Моликий мазҳабидаги муҳаққиқ уламолардан Ибн Арабий ҳадисларда келган жавробни қуйидагича изоҳлайди:
الجَوْرَبُ: غِشَاءَانِ لِلْقَدَمِ مِنْ صُوفٍ يُتَّخَذُ لِلدُّفْءِ
“Жавроб – икки оёқни иссиқ тутиш учун жундан тайёрланган ва уни ўраб турадиган нарсадир” (манба: “Оризатул аҳвазий шарҳ сунани Термизий” китоби). Аллома Бадриддин Айний мазкур таърифга қўшимча қилиб, жавробни одамлар одатда ўта совуқ ўлкаларда кийишини таъкидлаб ўтган.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида жорий бўлган жавробга берилган таърифларнинг ҳаммасини ўрганиб, хулоса қилинса, у – жундан ёки пахтадан тўқилган қалин матодан бўлган, оёқни иссиқ тутиш учун кийиладиган ёки оёққа ўраладиган нарса бўлгани маълум бўлади. Жавробнинг махсидан фарқи шуки, махси ошланган теридан тикилиб тайёрланган бўлса, жавроб қалин матодан тайёрланган. Баъзи уламоларга кўра жавробнинг ости ёки усти теридан қопланган.
Замон ўтиши билан турли оёқ кийимлар тикилиб, уларга ҳам “жавроб” деб аталиши жорий бўлган. Айниқса, бу ҳол жавроб турли ўлкаларда турли кўринишда бўлиши билан ҳам фарқлана бошлаган. Фуқаҳоларимиз жавробга масҳ тортишнинг ҳукми ўша оёқ кийимининг ҳолатига қараб белгиланишини очиқ ойдин айтиб ўтганлар. Жумладан: мўътабар фиқҳий манба ҳисобланган “Иноя” китобида шундай дейилади:
الْمَسْحُ عَلَى الْجَوْرَبَيْنِ عَلَى ثَلَاثَةِ أَوْجُهٍ : فِي وَجْهٍ يَجُوزُ بِالِاتِّفَاقِ وَهُوَ مَا إذَا كَانَا ثَخِينَيْنِ مُنَعَّلَيْنِ ، وَفِي وَجْهٍ لَا يَجُوزُ بِالِاتِّفَاقِ وَهُوَ أَلَّا يَكُونَا ثَخِينَيْنِ وَلَا مُنَعَّلَيْنِ ، وَفِي وَجْهٍ لَا يَجُوزُ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ خِلَافًا لِصَاحِبَيْهِ وَهُوَ أَنْ يَكُونَا ثَخِينَيْنِ غَيْرَ مُنَعَّلَيْنِ .
“Жавробга масҳ тортишнинг ҳукми уч хил кўринишда бўлади:
- Агар у қалин жавроб бўлиб, остига тери қўйилган бўлса, масҳ тортиш жоиз. Бунга уламоларимиз иттифоқ қилганлар.
- Теридан бўлмаган юпқа жавроб бўлса, масҳ тортиб бўлмайди. Бунга ҳам барчалари иттифоқ қилганлар.
- Теридан бўлмаган лекин қалин жавроб бўлса, Имом Аъзам наздида масҳ тортиш дуруст эмас. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад наздида масҳ тортиш жоиз”.
Демак, аввалги пайпоқлар маҳсига ўхшагани, маҳсига қўйилган талабларга жавоб бергани учун уларга масҳ тортилган. Ушбу талабларга жавоб бера олмаган ҳар қандай оёқ кийимларга масҳ тортиш жоиз эмас, деб ҳисобланган.
“Ибн Аби Шайба”нинг “ал-Мусоннаф” китобида шундай келтирилади: “Саъид ибн Мусаййиб ва Ҳасан Басрий раҳимаҳумаллоҳ: “Жавроб жуда қалин бўлсагина, унга масҳ тортишга рухсат берилади, дер эдилар”.

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from NAJMIDDIN DOMLA HASANOV
ОИЛАНИНГ МУСТАҲКАМ БЎЛИШИГА САБАБЧИ ОМИЛЛАР

"ҲАСАНХОН ҚОРИ" ЖОМЕ МАСЖИДИ ИМОМ-ХАТИБИ НАЖМИДДИН ДОМЛА ҲАСАНОВ


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@NAJMIDDINDOMLAHASANOV
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дил-ба ёру даст-ба кор

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024-йил 19-ноябр куни “Ҳасанхон қори” жоме масжиди имом хатиби Нажмиддин домла Ҳасанов пешин намозидан сўнг жамоатга “Ўзганинг мулкини ўзлаштириш катта гуноҳ” еканлиги ҳақида сухбат қилиб бердилар.

@HASANHONQORIMASJIDI
ҲАЙЗДАГИ ОДАТНИ АНИҚЛАШ

CАВОЛ:
Аёл киши ҳайздаги одатини қандай аниқлайди? Ҳомиладор бўлишдан аввал олти кун ҳайз кўрган. Нифоси тугагач, ўн кундан ортиқ ҳайз кўрса, одатини олти кун ҳисоблайдими ёки ўн кун ҳайз ҳисоблаб, қолгани истиҳозами?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Ҳайзнинг энг ками уч кечаю уч кундуз, энг кўпи ўн кечаю ўн кундуздир. Мана шу муддат ичида икки қон ўртасидаги поклик ҳам ҳайз ҳисобланади, яъни, ҳайз муддати ичида тўхтовсиз қон келиши шарт қилинмайди. Икки ҳайз ўртасидаги поклик ўн беш кундан кам бўлмаслик керак.
Демак, биринчи марта ҳайз кўраётган аёл уч кундан ортиқ, ўн кундан кам қон кўрса, бу унинг одатига айланади. Агар ўн кундан ортиқ қон кўрса, ўн куни ҳайз, ундан ортгани истиҳоза, деб аталади. Иккинчи марта ҳайз муддати биринчисидан ортиқ ёки кам бўлса, одати шунга ўзгарган бўлади.

Нифосдан олдин олти кун ҳайз кўрган аёл, нифосдан кейин ўн кундан ортиқ қон кўрса, олти кунини ҳайз, ортиғини эса истеҳоза қони деб ҳисоблайди. Ўн кунгача қон кўриб тургани учун намоз ўқимай туради, ўн кундан ўтиб кетгач, олти кундан ортиғи истиҳоза экани маълум бўлади ва олти кундан кейинги намозларнинг қазосини ўқийди. Агар олти кундан кам ёки кўп ҳайз кўрса, масалан, беш кун ёки саккиз кун ҳайз кўрса, одати шунга ўзгарган бўлади. Ҳайз ва нифосдаги одат – Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзига кўра бир мартада ўзгаради ва шу сўзга фатво берилган.

Имом Сарахсий “Ал-Мабсут” китобида бундай дейдилар:

إذَا انْقَطَعَ دَمُ الْمَرْأَةِ دُونَ عَادَتِهَا الْمَعْرُوفَةِ فِي حَيْضٍ أَوْ نِفَاسٍ اغْتَسَلَتْ حِينَ تَخَافُ فَوْتَ الصَّلَاةِ ، وَصَلَّتْ وَتَجَنَّبَهَا زَوْجُهَا احْتِيَاطًا حَتَّى تَأْتِيَ عَلَى عَادَتِهَا ؛ لِأَنَّ حَيْضَ الْمَرْأَةِ لَا يَبْقَى عَلَى صِفَةٍ وَاحِدَةٍ فِي جَمِيعِ عُمُرِهَا بَلْ يَزْدَادُ تَارَةً وَيَنْقُصُ أُخْرَى

Яъни: “Аёл киши ҳайз ва нифосдаги одатидан кам муддатда покланса, намоз вақти ўтиб кетишидан хавф қилган вақтда ғусл қилади ва намоз ўқийди. Одат кунлари келгунча, эҳтиётан, эри жинсий алоқадан тийилиб туради. Чунки аёлнинг одати доим бир хил турмайди, кўпайиб камайиб туради”. (Манбалар: “Фатҳу бобил иноя”, “Фатовои ҳиндия” ва “Ҳидоя” китоблари) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI
Forwarded from Ehtirom.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТОНГИ_ЗИКРЛАР

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тонг отганида ёки кеч кирганида:

اللهُمَّ إنِّي أصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلاَئِكَتِكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أنْتَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، وَأنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ

«Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаикатика ва жамийъа холқик, аннака анталлоҳу лаа илаҳа илла анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росулук»,

деб айтса, Аллоҳ таоло танасининг тўртдан бирини дўзахдан халос қилади. Ким шуни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади. Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир”).

Абу Довуд ривоятлари

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI
2024/11/20 01:22:14
Back to Top
HTML Embed Code: