Telegram Web
Бугун туман ҳокими Зафар Абдиримов 1-сектор ҳудудидаги Қиртепа маҳалласида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири О.Бабаев, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ва маҳалла аҳолиси иштирок қилди.
Фуқаролар ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Ҳар бир мурожаат соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўрганилди, кўпчилик мурожаатлар шу жойнинг ўзида ечим топди ва муддат талаб қиладиган масалалар ижроси қатъий назоратга олинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати.
👍3
#Ҳазорасп_туманида_ички_ариқларни
#Бетонлаштириш_ишлари_олиб_борилмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳазорасп туманида ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилиб, дала атрофларидаги ариқлар тозаланиб, бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ўтказилган семинар ҳам худди шу мавзуда бўлди.

Хусусан, туманда жами ички ариқлар узинлиги 801.2 километрни ташкил қилиб, 2024-2025 йилларда 89.2 км қисмини бетонлаштириш режалаштирилган. Режалаштирилган тадбирлар амалга оширилиши натижасида 3140 гектар майдонга сув етказиб бериш яхшиланади.
Шунингдек, туманда 3531 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни яъни 228 гектар майдонда томчилатиб суғориш, 102 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш, 55 гектар майдонда дискрет усулида суғориш, 2359 гектар майдонларни лазерли текислаш, 650 гектар майдонларни эгилувчан қувур ёрдамида суғориш ва 137 гектар майдонларни плёнка тўшаб суғоришни жорий қилиш режалаштирилган.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги
матбуот хизмати.
1👍1
2025/07/14 11:32:40
Back to Top
HTML Embed Code: