Telegram Web
Ҳазорасп тумани ҳокими Мақсудбек Абдуллаев бугунги иш кунини Халқ қабулхонаси биносида фуқаролар мурожаатларини тинглаш билан бошлади.

Қабул давомида фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларнинг бир қисми жойида ҳал этилди, қолганлари эса масъул ташкилотлар вакилларининг назоратига олиниб, муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати.
🤩5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Oʻquv markazlari vaucher tizimida o‘qitish uchun arizani qanday yuboradi?

Jarayon id.egov.uz va ecosys.mehnat.uz sayti orqali amalga oshiriladi.

🎞 Videorolik orqali batafsil ma’lumotga ega bo‘ling.

👉Vaucher haqida
👉
Vaucher asosida bepul o‘qitiladigan til va kasblar ro‘yxati

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Тумандаги Райхон Каримова раҳбарлигидаги 10-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида болалар учун ёзги соғломлаштириш тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида турли ўйинлар, рақслар, спорт мусобақалари ва қизиқарли машғулотлар ташкил этилди. Болажонлар фаол иштирок қилишди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги
матбуот хизмати.
👍51
Ҳазорасп туманидаги “Қовунчи” маҳалласида кўплаб фуқаролар қовун-тарвуз етиштириш билан шуғулланади. Шулардан бири Саёдбек Адамбоевдир.

Саёдбек Адамбоев “Рашидбек Аслбек Мирзо” фермер хўжалигидаги 1 гектар ер майдонига эрта баҳордан тарвуз уруғи экиб, мўл ҳосил етиштирди. Меҳнатсевар деҳқон шу кунларда биринчи ҳосилини йиғиб, ички бозорга чиқариб даромад олмоқда.

Унинг айтишича, ерга бўлган меҳр ҳамда экинга ўз вақтида парвариш кўрсатиш, тўғри суғориш ва агротехник қоидаларга риоя қилиш юқори ҳосил олишга замин яратади.

Албатта, деҳқончилик қилиш орқали Саёдбек Адамбоев бугунги кунда нафақат оилавий даромад манбаига, балки маҳаллий бозорни сифатли тарвуз билан таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги
матбуот хизмати.
👍32🤩2👏1
2025/07/13 13:58:32
Back to Top
HTML Embed Code: