✨ «Ислом мамлакатлари энциклопедияси» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди✅ «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг навбатдаги 165-сонида Рахшона Кенжабоева, Фирдавс Ҳалимов ва устоз Мирзо Кенжабек томонларидан нашрга тайёрланган «Ислом мамлакатлари энциклопедияси» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
🤍 Тақдимотни Қамариддин Бекмуҳаммад олиб бордилар. Тадбирни «Китобхонлик мактаби» лойиҳаси асосчиси Эркин Малик очиб бердилар.
🤍 Суҳбат давомида китоб муаллифларидан Рахшона Кенжабоева, меҳмонлардан Мавжуда Ражабова, Илҳомжон Бекмирзаев, Пошшахон Қутбиддинова, Соҳибхон Зокиров, Икромиддин Остонақуловлар нутқ сўзладилар.
🤍 Тадбирда одатдаги савол-жавоблар ҳам ўтказилди, ғолибларга «Соф табиат дини» китоби ҳадя қилинди.
🤍 Сўнгги сўз устоз Мирзо Кенжабекка берилди. Устоз китоб ёзиш, таҳрирлаш, уни нашрга тайёрлаш, чоп қилдириш, қўйингки китобни китоб ҳолига келгунча ўтадиган давр ҳақида ўзларининг фикрларини билдирдилар.
Тадбир Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан ниҳоясига етди.
🌐 Суҳбатни тўлиқ томоша қилинг@hilolnashr