Telegram Web
Пойтахтга кунига 1 миллион одам ташриф буюрса, шундан 275 минг нафари Тошкент вилоятидан келади.

Шу боис пойтахт жамоат транспорти ягона агломерация тизимига ўтиб, Тошкент вилоятининг барча туташ ҳудудларини қамраб олади.

Бунинг учун, Тошкент халқа йўлигача келаётган 20 та автобус йўналиши 15-20 километрга узайтирилади, яна янги 6 та маршрут қўшилади. Бу Тошкент вилояти аҳолиси учун катта қулайлик бўлади.

Маршрутлар узайса, кутиш вақти кўпаяди”, деб аҳоли хавотирга тушмасин. Сентябргача пойтахтга 200 та, кейинги йили яна 1 мингта автобус олиб келамиз”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Янги тизимни пойтахт ва Тошкент вилояти учун 1 сентябрдан, йирик шаҳарларда эса келаси йили 1 январдан жорий қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Шаҳарлар ва вилоятлараро жамоат транспорти қатновларини жонлантириш зарурлиги таъкидланди.

Бу йўналишдаги автобус ва микроавтобуслар учун йўловчи бошига субсидия берилади.

Автобуслар учун утилизация йиғимидан имтиёз яна уч йилга узайтирилади ва микроавтобусларга ҳам жорий қилинади.

Туристик автобус ва микроавтобуслар учун божхона божидан имтиёз уч йил давомида жамоат транспорти учун ҳам қўлланади.

Бунда, тадбиркорларга 2 та шарт қўйилади – ҳаракат графигига қатъий амал қилиш ҳамда электрон тўлов тизимига ўтиб, тушумларни шаффоф кўрсатиб бориш.

Facebook|Instagram|X
Жамоат транспортини қулай ва хавфсиз қилиш бўйича ҳудудларда яхши инновацион тажрибалар бошланган.

Масалан, Тошкент шаҳрида 200 километр йўл, 4 та кўприкни таъмирлаш учун Хитойдан 300 миллион доллар инвестиция жалб қилинмоқда.

Шунингдек, пойтахтдаги тирбандликларни камайтириш мақсадида “Интеллектуал транспорт” ахборот тизими ишга тушади.

Ушбу тизимга Тошкент шаҳридаги 700 дан зиёд чорраҳа ва улардаги барча светофор, фото ва видеокузатув мосламалари уланади.

Транспорт оқимига қараб светофорларни масофадан бошқариш ҳисобига тирбандликлар 25-30 фоизга камайиши мумкин.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз яна бир масалага эътибор қаратди.

Айрим вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг маъмурий биноси жойлашган кўчалар ёпиб қўйилганидан, шусиз ҳам тирбанд кўчаларда уларнинг ходимлари йўлни 2-3 қаторини “парковка” қилиб олганидан аҳоли норози.

Президент топшириғига кўра, 15 минг нафар ҳайдовчилар ўртасида сўров ўтказилди. Пойтахтда ҳам, йирик шаҳарларда ҳам қонуний “парковкалар” етишмагани учун улар машинасини йўл бўйига қўйишга мажбурлигини билдирган.

Умуман, оддий ҳайдовчилар дардини эшитадиган одам, мулоқот платформаси йўқ”,

- деди Президент.

Мутасаддиларга барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди.

Вазирлик ва идоралар ходимлари аҳолига ноқулайлик яратиб, “парковка” қилиб олган ҳудудларда фото ва видео камералар ўрнатиб, жазо муқаррарлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Давлат хизматчилари жамоат транспортида юриш бўйича намуна бўлиши кераклиги қайд этилди. Эндиликда Ҳукумат қарори билан тасдиқланган рўйхатдан ташқари раҳбарларнинг хизмат машинасига йўлларда устунлик берилмаслиги белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Ўтган йилда ҳайдовчилар 24 миллионта ҳуқуқбузарлик содир этган. Буларнинг 81 фоизи қўпол қоидабузарликка киради. Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида бу сурункали тус олган.

Ижтимоий тармоқларда аҳоли, ҳатто таниқли шахслар ўртасида “жаримани тўлаб қўйдим-ку, хоҳлаганимдек юравераман”, дейиш авж олган.

Эндиликда йўлларда ҳайдовчилик маданиятини ошириш, ашаддий ҳуқуқбузарларга қонун кучини кўрсатиш мақсадида янги тизим қиламиз”,

– деди Президент.

Бунинг учун “Сурункали қоидабузарлар” дастури ишга туширилади.

Қарама-қарши ҳаракатланиш, чироқнинг қизил рангида ўтиш бир ой ичида 2 марта содир этилса ёки тезлик 5 марта оширилса1 йилгача жаримадан чегирма берилмайди.

Бундай ҳуқуқбузарликлар бир ой ичида 10 тадан кўп бўлса6 ойгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади.

Шунингдек, тезлик учун жарималарни қайта кўриб чиқиб, меъёрдан 2-3 карра тез юрганларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Мен ҳам тирбандликда турдим"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Қоидабузарлик учун айрим ЙҲХБлар орадан 7-8 ой ўтиб жарима қўллаш қарорини чиқараётгани бўйича эътирозлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Эндиликда қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб бир ойда қарори чиқмаса, ҳайдовчи ҳеч қандай жарима тўламаслиги белгиланди.

Замонавий йўллар қурилаётгани, юқори хавфсизлик мосламалари мавжуд машиналар сони ҳам кун сайин кўпайиб бораётгани сабабли тезлик масаласида янгича ёндашувлар кераклиги таъкидланди.

Ички ишлар вазирлигига вилоят ҳокимлари билан тезлик чекловларини қайта кўриб чиқса бўладиган йўл участкалари рўйхатини шакллантириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича янги тизим самара беришни бошлагани таъкидланди. Йил бошидан стажи кам ҳайдовчиларнинг қоидабузарлиги 15 фоизга, оғир авариялар 30 фоизга қисқарди.

Лекин пиёдалар, айниқса ёшларнинг маданияти ва йўл ҳаракати қоидалари ҳақидаги билимларини ошириш – долзарб масала.

Масъул вазирликларга янги ўқув йилигача мактаб ва боғчаларда ҳаракат хавфсизлиги бўйича дастурларни тубдан янгилаш топширилди.

Мактаб ўқувчилари ва маҳалладаги ёшлар ўртасида “Яшил чироқ” мусобақалари қайта тикланиб, республика ғолибларига Президент совғаси берилади.

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича содда видео ва анимацион контентлар яратилади. Маҳаллада, турли тадбирларда йўл қоидаларига амал қилиш бўйича тушунтириш ишлари йўлга қўйилади.

Йиғилишда ҳудудлар, соҳа учун масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#JTV

🏢 Bugungi kunda barcha sohalarda xizmat sifatini yaxshilash, raqamli texnologiyalarni joriy etish orqali aholiga tezkor xizmatlarni ko'rsatishni joriy etish hamda ushbu tizimni yanada qulay va shaffof bo'lishi borasida ichki ishlar organlarida ham kengli ko'lamli islohotlar amalga oshirilmoqda.

"Zamin” axborot dasturi

👮🏼‍♂️👉🏼@IIBYHXB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_90_кунлик

Болажонларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимларини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот учрашувлари давом этмоқда.

👮🏼‍♂️👉🏼@IIBYHXB
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по мерам обеспечения безопасности дорожного движения, улучшения инфраструктуры и снижения заторов на дорогах.

#Mirziyoyev #videoselektor #yulharakati #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Ҳурматли ота-оналар фарзандингизни назоратингиздан четда қолдирманг!

👮🏼‍♂️👉🏼@IIBYHXB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Профилактика

"Хавфсиз тун" профилактик тадбири давом этмоқда.

👮‍♂👉@IIBYHXB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейд

Жиззах шаҳри ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, фуқаролар ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Йўл-транспорт ҳодисаси ва ҳуқуқбузарликлардан ҳоли ҳудуд” махсус профилактик рейд тадбирлари ўтказилди.

👮🏼‍♂️👉🏼@IIBYHXB
2025/07/13 12:38:15
Back to Top
HTML Embed Code: