Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларига 50 фоизлик устама қўшиб берилади

Президентнинг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

@insideruzbek
2,7 млрд сўм қарз

Ўз вақтида миллиард миллиард пулларни сарфлаб, турли кинофестиваллар ўтказган Кинематография агентлигининг электр энергиясидан қарздорлиги 2.7 млрд сўмни ташкил қиларкан. Ташкилот бугун тармоқдан узилибди.

@insideruzbek
Гватемала пойтахтида автобус кўприкдан қулаб, дарёга тушиб кетди. Камида 51 киши ҳалок бўлди

Мамлакат президенти Бернардо Аревало уч кунлик миллий мотам эълон қилди.

@insideruzbek
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 8 кг гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётган шахс ушланди

Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбирда олинган гиёҳвандлик воситалари 8 кг 303 грамм бўлиб, баҳоси 4 млрд 317 млн сўмни ташкил этади.

@insideruzbek
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентликларни ҳақорат қилган асли сурхондарёлик қиз 10 суткага қамалибди.

@insideruzbek
Forwarded from texnomart
🤩 Ushbu texnikalar mijozlarimiz orasida ko'p xarid qilingan!

Shunday ekan faqat 11-12-fevral kunlari ularni siz uchun yanada arzonroq narxda taqdim etamiz - yaxshilikka ishlating!

*1 texnika - 1 mijozga!

***

🤩 Эти техники выбирали наши клиенты больше всего!


И мы сделаем еще больше скидок 11-12 февраля, для вашего комфорта - пользуйтесь на радость!

*1 клиент - 1 техника!

71-209-99-44
texnomart.uz

👇Obuna bo'ling: @texnomart
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда аёл мактаб ўқувчисини мажбурлаб олиб қочмоқчи бўлди

Воқеа Бектемир туманида содир бўлгани айтилмоқда. Ҳолатга мактаб ўқитувчилари ҳам аралашгандан сўнг аёл болани қўйиб юбориб қочиб кетган. Аёлнинг руҳий соғлиғи билан муаммолари бор бўлиши мумкин.

@insideruzbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Аризона штатида икки самолёт тўқнашиб, бир киши ҳалок бўлди

Bombardier Learjet самолёти аеропортга қўниш чоғида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва бизнес-жетга бориб урилган.

@insideruzbek
Ўзбекистонда ҳафта охиригача нисбатан совуқ ҳаво сақланиб туради. Айрим ҳудудларда ёмғир-қор ёғиши мумкин

Қорақалпоғистон, Навоий, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида 13 феврал куни айрим жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 14-15 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Водийда 13-14 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 15 февралда ёғингарчилик кутилмайди.

Самарқанд, Қашқадарё ва Бухорода ёғингарчилик кутилмайди. 14 февралда Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Ҳарорта кечаси 5 даражагача совуқ, кундуз кунлари 8-13 даражагача иссиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3 даражагача илиқ бўлади.

@insideruzbek
Колумбияда аёллар футболи мусобақаси вақтида ўйинчиларни яшин урди

Тўрт аёл ҳалок бўлди, яна икки нафари оғир жароҳатланди.

@insideruzbek
Кимдир Y ҳарфини ўзгартириб кетмаса бўлди ишқилиб...

@insideruzbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кичик ҳалқа йўлида жойлашган янги уйлардан бирида йирик ёнғин содир бўлгани акс этган видео тарқалмоқда.

@insideruzbek
Маҳалла фуқаролар йиғини учун бино деб қурилишга рухсат олинган иншоот

Тез-тез такрорланадиган сценарий. Бошида маҳалла бўлиши керак бўлган бино аллақачон қандайдир хусусий мактабга берилган. Мирзо Улуғбек тумани.

«Бунёдкор» стадиони олдидаги парковка ўрнида коворкинг марказ бўлиши баҳонасида қурилган бинони ҳам худди шундай йўл билан «тижорийлаштиришганди».

@insideruzbek
2025/02/11 12:53:10
Back to Top
HTML Embed Code: