Telegram Web
Бугун Жиззах вилояти телерадиокомпанияси кундузги дастурлари орқали даниялик машҳур эртакнавис ёзувчи Ханс Кристиан Андерсен қаламига мансуб "Қор маликаси" фильмини намойиш этишди. Тўғриси, мириқиб томоша қилдим, бир зум болаликка қайтгандек бўлдим. Ва яна бундан анча йиллар аввал, худди шу ижодий жамоада бош муҳаррир бўлиб ишлаб юрган кезларимни хотирладим...
     Қайсидир йилни кутиб олиш арафасида "Сангзор арчаси" деб номланган (ўша пайтда Жиззах радиоси "Сангзор" деб аталарди) саҳналаштирилган дастур орқали ёш мухлислар учун ўзига хос совға тайёрлагандик. Сценарийни тайёрлашда Латофат Неъмат, эртакдаги ролларни ижро этишда Умида Қосимова (Қор маликаси), Зокир Матчонов (Кай), Гулчеҳра Шарипова (Қароқчи), шунингдек, (бошқа эртак воқеаларидан олинган саҳналар бўйича) Жамила Деҳқонова (Қорбобо), Лазиза Камолжонова  (Қорқиз), Қобил Соқиев (чет эллик элчи), Фарҳод Тошпўлатов (Жин), умумий дастурни тайёрлашда Сайёра Бўронова, Ўткир Холбеков, кўрсатувни тасвирга олишда Равшан Йўлдошев ва яна кўплаб ҳамкасларимиз (кимдир ёддан кўтарилган бўлса минг бор узр) билан биргаликда гарчи техник жиҳатдан анчайин муаммолар бор бўлсада, бироқ нимадир қилишга ҳаракат қилгандик, нимагадир эришгандик...
     Бугун телерадиокомпаниянинг имкониятлари жуда ҳам кенгайди. Замонавий студиялар, энг сўнгги русумдаги техникалар, ижодий салоҳият, яхшигина маош ва қалам ҳақи... Хуллас, мазза қилиб ишлаш учун барчаси муҳайё. Ўйлайманки, 2025 йилда жиззахлик телерадиоижодкорлар бири биридан ажойиб, халқчил дастурлари билан ўз мухлисларини кўп бор хушнуд этишади.
    Бунга ишонаман ва янги йилда уларнинг ижодий ишларига юксак парвозлар тилаб қоламан.

Саид Донишев,
"Жиззах овози" газетаси бош муҳаррири


01.01.2025 й.

@donish_uz
Илон Маск исмини ўзгартирди

Бизнесмен, Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск ушбу ижтимоий тармоқдаги профилида исмини Кекиус Максимусга ўзгартирди.

Миллиардер профилидаги ўзгаришлар сабабини изоҳламаган.

👉Telegram kanali👇

@donish_uz
JIZZAXDA UCHTA YER OSTI YO‘LI QURILISHI BOSHLANDI
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 8-9-aprel kunlari Jizzax viloyatiga tashrifi davomida berilgan topshirig‘i hamda O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi rayosati majlisining 2024-yil 7-avgustdagi №86-sonli bayoniga asosan viloyatimizda uchta yer osti yo‘li qurilishi belgilangan edi.
Yer osti o‘tish yo‘llari Jizzax shahar markaziy dehqon bozori va uning atrofidagi Navoiy, Hamid Olimjon mahallasining O‘zbekiston ko‘chalari kesishmasida, “Yoshlar shaharchasi”dan “Navro‘z” istirohat bog‘iga o‘tuvchi Islom Karimov shoh ko‘chasida hamda Olmazor mahallasiga Mustaqillik ko‘chasi orqali o‘tuvchi hududlarda barpo etiladi.
Muhim qurilish inshootlari uchun buyurtmachi Jizzax mintaqaviy yo‘llarga buyurtmachi xizmati davlat muassasasi, bosh loyihachilar “YO‘L LOYIHA”, “MEGATEK INJINIRING” MCHJlari, bosh pudratchilar “Samarqand UZBEKGAZSUV QURILISH” hamda “KAMOLIDDIN FAYZ BARAKA” MCHJlari quruvchilari tomonidan bir vaqtda yer osti piyodalar o‘tish yo‘lagi loyihasini amalga oshirish ishlari boshlab yuborildi.
Jizzax shahar markaziy dehqon bozori oldida tutashgan chorrahada shu kunlarda ish qizg‘in. Inshootning umumiy qiymati 13 milliard 344 million so‘mni tashkil etib, bu yerda to‘rtta yer osti piyodalar o‘tish yo‘lagi bunyod etiladi. Birinchi tunnelning umumiy uzunligi 73,68, ikkinchisi 69, uchinchisi 59,44 va to‘rtinchisi 50 metrni, yer osti yo‘lining eni 5,4, balandligi 2,4 metrni tashkil etadi. Yer osti piyodalar o‘tish yo‘li inshootining shinam, ko‘rkam bo‘lishi uchun eng so‘nggi qurilish texnologiyalari ya’ni, o‘zida zamonaviylik va milliylikni uyg‘unlashtirgan marmar, granit plitalari, mozaika uslubdagi qurilishbop bezaklardan foydalaniladi.
Barcha inshootlarda dastlab yer osti yo‘lining ustki qismidagi yumushlar joriy yilning Navro‘z bayrami arafasiga qadar yakunlansa, may oyiga kelib tunnellar to‘liq foydalanishga topshirilishi ko‘zda tutilgan.
Менга қанча пенсия чиқар экан? ёки бўлажак пенсионерларга тавсиялар

Пенсия ёшига етиб, кўп йиллик меҳнати самарасини кўриш, кексалик гаштини суриш барчанинг ҳаётдаги мақсади ҳисобланади. Бунда, албатта кекса ёшдаги даромад манбаи - ПЕНСИЯ муҳим ўрин тутади.

❗️ Шу сабабли барча ёшлик пайтда ўзининг келгусидаги пенсияси ҳақида қайғуриши, бу даврга олдиндан тайёргарлик кўриши лозим.

🤔 Кўпчилигимиз пенсия ёшига яқин қолгандагина пенсия ҳақида ўйлашни бошлаймиз. “Энди менга қанча пенсия чиқар экан?”, “Юқори миқдорда пенсия олармикинман?” каби саволлар бизни қамраб олади.

Яъни, энди биз пенсияга қандай чиқиш, қаерга мурожаат қилиш, пенсия қандай ҳисобланиши, бунда нималар ҳисобга олинишига қизиқишни бошлаймиз.

🤔 Пенсия тайинлангандан сўнг эса кўпчилик фуқароларимизда “Нега менга кам миқдорда пенсия тайинланди?”, “Мени ҳисобим бўйича кўпроқ пенсия олишим керак эди?” каби саволлар туғилади.

📝 Мана шундай саволлар фуқароларда бўлмаслиги, юқори миқдорда пенсияга чиқиш учун пенсия ёшига яқин қолган фуқароларимиз, шунингдек, ёшларимизга қуйидаги тавсияларни бермоқчимиз.

👉 ТАВСИЯЛАРНИ ЎҚИШ УЧУН БУ ЕРГА БОСИНГ.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X
#DIQQAT #TEZKOR #TARQATING

JIZZAX SHAHRIDA YEROSTI YOʻLI QURILISHI TUFAYLI JIZZAX SHAHRI VA SHAROF RASHIDOV TUMANIDAGI MAHALLALARDA TABIIY GAZ TA'MINOTI VAQTINCHALIK TOʻXTATILADI

Xabaringiz bor, Jizzax shahridagi xalq tilida “Koʻk bozor”, deb ataluvchu hudud atrofidagi chorahhani takomillashtirish maqsadida yerosti yoʻli bunyod etilmoqda.
“Hududgaz Jizzax” gaz ta’minoti filiali tomonidan dm 219 oʻrta bosimli gaz quvurida taʼmirlash ishlari olib borilishi sababli 2025-yilning 10-yanvar kuni soat 8:00 dan kech soat 18:00 ga qadar Jizzax shahri va Sharof Rashidov tumanidagi iste’molchilarga tabiiy gaz yetkazib berish vaqtincha to’xtatiladi, deb maʼlum qilmoqda filial matbuot xizmati.

   Taʼmirlash ishlari tugatilgandan soʻng, tabiiy gaz taʼminoti qayta tiklanadi.

  Yuzaga kelayotgan noqulayliklar uchun gaz taʼminoti filiali isteʼmolchilardan uzr soʻraydi.

@donish_uz
Ҳурматли телетомошабинлар!

Бугун соат 15-00 дан 17-00 га қадар Жиззах телеканалида “Очиқ мулоқот” ток-шоуси тасвирга олинади.

Унда куз-қиш даврида олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, уларни бартараф этиш борасидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинади.

Бу борада сизда мурожаат ҳамда саволларингиз бўлса, +99899-550-71-03 рақамига очилган телеграм аккаунтига жўнатишингиз мумкин.

Ток-шоу 15 январь куни соат 20-00 дан бошлаб эфирга узатилади.
2025 йилги «Open budjet» лойиҳасининг бошланиш санаси маълум қилинди

2025 йил учун Очиқ бюджет лойиҳалари тақвими тасдиқланди. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Вазирлик хабарига кўра, ташаббусли бюджетнинг биринчи мавсумига 1 февраль куни старт берилади. Биринчи мавсум ғолиблари 21 март куни эълон қилинади. Биринчи мавсум 48 кун давом этади.
Ташаббусли бюджетнинг иккинчи мавсуми 15 июлда бошланади ва 30 кун давом этади. Иккинчи мавсум ғолиблари 1 сентябрь куни эълон қилиниши белгиланган.

@donish_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ГАЗЕТАСИ»

Қайси газета нашри бугунги кун ижтимоий-сиёсий ҳаётини ўзида акс эттира олмоқда. Янги замон талабларига жавоб бера оладигани нашр борми?

2024 йилда халққа энг манзур бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини ёрита олган Ўзбекистондаги «2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ НАШРИ» ни аниқланг! Танловда вилоятнинг етакчи нашрлари ҳам саралаб олинди.

Сиз кўпроқ қайси газетани мутолаа қиласиз?


(Танлов ҳақида батафсил)

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: ➡️ @uzdiplomatbot
Тел: +99893 571 72 35

➡️ ОВОЗ БЕРИНГ ВА ФИКР БИЛДИРИНГ ⬅️
Forwarded from JIZZAXJON🇺🇿
#диққат_сув_тўхтатилади

Жиззах шаҳрининг айрим маҳаллаларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

💧“Жиззах сув таъминоти” АЖ шаҳар филиалига қарашли, Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласи Мустақиллик кўчасини кесиб ўтувчи Д-400 мм бўлган марказий ичимлик суви тармоғида носозлик юзага келган. Ушбу носозликни бартараф этиш учун жорий йилнинг 9 – январь соат 24:00 дан 10- январь куни кеч соат 19:00 қадар Жиззах шаҳрининг айрим маҳаллаларида ичимлик сув таъминоти тўхтатилади.

➡️ Ичимлик суви таъминоти қуйидаги маҳаллаларида тўхтатилади:

📍Жиззах шаҳрининг – Жиззахлик, Зилол, (Олмазор cитй) Олмазор, Ўратепалик, Оққурғонлик, Халқобод маҳаллаларида ичимлик суви таъминоти тўхтатилади.

🛠Таъмирлаш ишлари тугаллангач, ичимлик суви таъминоти қайта тикланади. Ноқулайлик учун узр сўраймиз.


“Жиззах сув таъминоти” АЖ ахборот хизмат

Обуна бўлинг 👉@jizzaxjonuz - Жиззахликлар учун фойдали канал
"Жиззах овози" газетасининг телеграмм рақами айрим сабабларга кўра ўзгарди.
Мақола ва мурожаатлар (90)538-88-91 рақами орқали қабул қилинади.
JIZZAX OVOZI gazetasi pinned «"Жиззах овози" газетасининг телеграмм рақами айрим сабабларга кўра ўзгарди. Мақола ва мурожаатлар (90)538-88-91 рақами орқали қабул қилинади.»
2-son.pdf
1.4 MB
"Jizzax ovozi" gazetasining 2025-yil 11-yanvar kungi 2-soni mutolaa uchun tavsiya etiladi.

Gazetamizning mazkur sonida:

➡️  IJOD - HAYOTIM;
➡️  TARAQQIYOT YO‘LIDA;
➡️  "XAYP" DEB VAYNERLAR BIZGA NIMANI "YEDIRYAPTI"?;
➡️  EKOLOGIYANING INSON SALOMATLIGIGA TAʼSIRI;  
➡️  MILLAT G‘URURI VA IFTIXORI kabi maqolalar;
➡️  ADLIYA MASLAHATXONASI sahifasi hamda ijtimoiy-siyosiy, ma'naviy-ma'rifiy mavzulardagi boshqa xabarlar tafsiloti bilan tanishishingiz mumkin.

@jizzax_vohasi
To‘g‘ri, bu ularning hammasi ham talabga javob bermaydi, degani emas. Ammo aksariyat vaynerlarning berayotgan "ozuqa"si sekin-sekin ongni o‘ldirishga mo‘ljallangan zahar kabi tanamizga singib bormoqda. Shu o‘rinda bir savol tug‘iladi. Nahotki o‘zimiz ham shunday "ozuqa"ga o‘ch bo‘lib qolayotgan bo‘lsak?!.
     Bu mavzu sizni befarq qoldirmayaptimi? Unda "Jizzax ovozi" gazetasining 2025-yil 11-yanvardagi 2-sonida chop etilgan "Xayp" deb vaynerlar bizga nimani  "yediryapti"? maqolasini o‘qishni tavsiya qilamiz!

@jizzax_vohasi
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашида учрашув бўлиб ўтди.
Унда асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2024 йил 19 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида белгиланган устувор вазифалар ва бу вазифаларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини ўрнатиш, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳаракатлар дастурининг ижроси каби масалалар юзасидан фикр билдирилди.
Батафсил➡️ https://www.jizzax-ovozi.uz/yangiliklar/4198-uchrashuv-blib-tdi.html

@Jizzax_vohasi
   
ДАРДИНГНИ КИМГА АЙТАСАН ёки НИМА ҚИЛСАНГИЗ ҲАМ СИЗЛАРГА ЯРАШАВЕРАДИЯ?..

Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора билан қўлга олинди

Терговчи жиноят ишига жалб қилинган гумонланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламасликни ваъда қилган. У бунинг эвазига муқаддам прокуратура органларида ишлаган МЧЖ юристи орқали 20 минг доллар олганда тезкор тадбирда ушланган.
**
Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси 2400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди


Наманган вилояти Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори 5 нафар фуқарога ногиронлик нафақасини белгилашда сохта ҳужжатлар тайёрлаб берганлиги юзасидан тақдим қилинган материалларни ўрганиб чиқиб, унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилган.

@donish_uz
Forwarded from Jizzax shahar hokimligi
#DIQQAT #TEZKOR #TARQATING

JIZZAX SHAHRIDA YEROSTI YOʻLI QURILISHI TUFAYLI JIZZAX SHAHRI VA SHAROF RASHIDOV TUMANIDAGI MAHALLALARDA TABIIY GAZ TA'MINOTI VAQTINCHALIK TOʻXTATILADI

Avvala xabar berganimizdek, Jizzax shahridagi “Koʻk bozor” atrofidagi chorahhani takomillashtirish maqsadida yerosti yoʻli bunyod etilmoqda. “Hududgaz Jizzax” gaz ta’minoti filiali tomonidan dm 219 oʻrta bosimli gaz quvurida taʼmirlash ishlari olib borilishi sababli 2025 yilning 13 yanvar kuni soat 8:00 dan kech soat 18:00 ga qadar Jizzax shahri va Sharof Rashidov tumanidagi iste’molchilarga tabiiy gaz yetkazib berish vaqtincha to’xtatiladi.

Taʼmirlash ishlari tugatilgandan soʻng, tabiiy gaz taʼminoti qayta tiklanadi.

Yuzaga kelayotgan noqulayliklar uchun gaz taʼminoti filiali isteʼmolchilardan uzr soʻraydi.

“Hududgaz Jizzax” gaz ta’minoti filiali matbuot xizmati


https://www.tgoop.com/hududgazjizzax
2025/01/13 05:18:10
Back to Top
HTML Embed Code: