Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон-Покистон бизнес форумида иштирок этдилар.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Таъзия

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси иқтидорли ёш журналист
Алишер Рўзиохуновнинг
вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Алишер Рўзиохунов Kun.uz сайтида бир неча йил самарали меҳнат қилган. У фаолияти давомида давлат ва жамият ривожи йўлида юзлаб ижодий материаллар тайёрлаган.

Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги Ўзбекистон-Покистон саммити икки мамлакат стратегик шериклигини кенгайтиришда янги саҳифа очадиган муҳим воқеа бўлди

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Қутлов

Бугун таниқли журналист Муҳтарама Улуғованинг таваллуд куни

Муҳтарама Улуғова 1952 йил 27 февралда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида туғилган. 1972 йилда Фарғона Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида “Саодат” журнали, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Болалар муҳарририяти, “O‘zbekiston” телеканали ва бошқа марказий оммавий ахборот воситаларида, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида турли лавозимларда ишлаган.

Радиода ишлаган йиллари “Ҳар бола — бир дунё” радиоэшиттириши тингловчилар эътиборини қозонган. “O‘zbekiston” телеканалида ўн йилдан ортиқ меҳнат қилиб, ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий йўналишларда қатор кўрсатувлар тайёрлаган.

“Бойчечакнинг тушлари” номли биринчи шеърий тўплами 1983 йилда босилиб чиққан. “Муҳаббатга тўймасман сира” (1985), “Кунларнинг бағри кенг” (1987), “Эй дилим!” (2008) номли шеърий тўпламлари, Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхонимга бағишланган “Муҳаббат саройида мангу қолганлар” (2020), “Баҳор келди сени сўроқлаб” (2015) номли бадиий-публицистик китоблари нашр этилган.

Муҳтарама Улуғова 1994 йилда “Шуҳрат” медали, 1999 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, 2021 йилда эса “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси устоз журналист Муҳтарама Улуғовани таваллуд айёми билан самимий қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Ҳудудлардан_хабарлар

⚡️⚡️ Ислоҳотлар инсон қадри ва манфаати учун

🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгашининг қўллаб-қувватлаши асосида Чимбой туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 “Менинг юртим” телеканали мухбири Рухсора Ғофурованинг маъмурий иши кўриладиган суд жараёнида жамоатчилик ҳимоячиси сифатида иштирок этиш учун Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вакиллари Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судига борди. Аммо мазкур маъмурий иш бугун судда кўриб чиқилмади.

Тафсилотлар "MY5" телеканали видеолавҳасида.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Ҳудудлардан_хабарлар

УЮШМА АЪЗОЛАРИ ИЖОДКОР ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ


🔹 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими томонидан Ўзбекистон Журанлистлар уюшмаси аъзолари иштирокида Кармана туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида истеъдодли ва иқтидорли ёшлар билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Уюшма вилоят бўлими раиси Отабек Аслонов, фахрий журналист, “Саломатлик” газетаси муҳаррири, “Фахрий журналистлар Кенгаши” раиси Иброҳим Жумаев, Уюшма аъзолари – бўлим мутахассиси Дилором Сармонова, “Экология масалалари Кенгаши” раиси Ўралой Турдиева, мактаб масъуллари, она-тили ва адабиёти фани ўқитувчилари, ижодкор ва китобхон ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
2025/02/28 05:14:17
Back to Top
HTML Embed Code: