Telegram Web
Айтишларича, ҳудудларни секторларга бўлиб бошқариш тизими яқин орада тугатилиши, ҳамма ташкилот ўз иши билан шуғулланиши кутилмоқда.

Агар шундай бўлса, раҳбарларнинг ҳар доим бирга юришига ҳамда бир бирининг қонун бузилишига кўз юмишларга чек қўйилади.

@KamolovSher
Ха хоп ким у? Дуо қилишимиз учун исмини билайлик бу бечорани.

@KamolovSher
#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

7 март - 13 март

🏙 БОМДОД: 06:15

🏞 ПЕШИН: 13:10

🌇 АСР: 17:10

🌆 ШОМ: 18:50

🌃 ХУФТОН: 20:40

BUKHARA NEWS

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санаб чиқсам 20 киши экан...

Силарда нечта?

@KamolovSher
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими билан учрашувда халқ дардини айтиб бердим:

1. Мактабларга киришдаги болалар хавфсизлиги.
2. Йўллардаги ямалар.
3. Ёмғир ёғганда лотоклар ва дренаж ишламаслиги.
4. Светофорлар ёмғирда ишламаслиги.
5. Маҳаллалардаги сунъий тўсиқ ва нотекисликлар.
6. Эски шахар янги комуникациясидаги халтура ишлар.
7. Ноқонуний ўрнатилган радарлар.
8. Доимий сўровномалар орқали туристлар ва халқ дардини ўрганиш.
9. Автобекатларнинг ачинарли аҳволи.

Натижасини халқимиз кутади!

@KamolovSher
Сочлари қордек оппоқ оқарган, хокисор онажонлар байрам муборак!

Қўллари қадоқ, юзлари офтобдан қорайган меҳнаткаш опаларим, эридан лоақал бирон маротаба ҳам гул олмаган, аммо турмушидан ҳеч нолимаган сингилларим байрам муборак!

Байрам нелигини ҳам билмасдан, томорқасида, даласида тиним билмай ишлаётган келинжонлар сизларга ҳам байрам муборак!

Байрам концертларини фақатгина телевизорда кўрадиган, ҳаёт шу эканда деб кўникиб, шаҳар қизларига ҳавас қилиб яшаётган қишлоқдаги қизларжон, байрам муборак!

Боғча нима эканлигини ҳам билмасдан, уйида чопқиллаб юрган қизалоқлар, байрам муборак!

Ҳурмат билан Шерзод Камолов

@KamolovSher
“Босқинчи” хитойликлар мавзусини ўзи кимлар “чайнаб” юрибди?

Агар шу масалани тинмай интернетда “чайнаётганларга” эътибор берсак – ўзини “диндор” ёки “миллатпарвар” деб кўрсатувчи, аслида эса диний радикал ёки миллатчилик касалига чалинган шахсларни кўрамиз. Бу икки қараш ҳам давлатимиз тараққиёти ва барқарорлиги зарар келтирувчи иллатлардир.

Энг ёмони динга даъво қилиб ўша қўштирноқ ичидаги “диндорлар” “бошқа миллат, бошқа дин” дея жамият ичида нафрат уруғини сепишяпти. Постларида на факт бор, на далил, на масъулият. Фақат қўрқитиш ва нафрат.
Менимча мусулмончиликга даъво қилинаётган жойда, ҳурмат, бағрикенглик ҳақидаги унутилмаслик керак.

Энг қизиғи нима дейсизми?
Хитой — БМТда Фаластиннинг тўлақонли аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаётган давлатлардан бири.

Хитой расман биз каби Фаластин мусулмонларини мустақил давлат бўлиши керак, деб ҳисоблайди.
Энди савол: шу гапни айтадиган Хитой ёмонми? Ёки ўз юртида одамлар орасига фитна солаётган одамларми?

Юртдошлар, фикр ва муносабат билдиришдан олдин, ўзимизга савол берайлик, бу маълумот қаердан пайдо бўлди? Ким чиқараяпти бу хабарни? Бундан кимга фойда?

Керак бўлса, дезинформация — яъни, билиб туриб ёлғон ёзган, миллатлар орасига уриш солган одамларга қонуний жавобгарлик, жазо бўлиши керак менимча. Буни кўп давлатлар аллақачон жорий қилган.

@KamolovSher
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда

Президент топшириғидан кейин, бош вазир Абдулла Арипов Mercedes-Benz русумли хизмат автомобилидан Chevrolet Malibu'га ўтган. Парламент палаталари раҳбарлари Tahoe'дан фойдалана бошлаган.
Вилоят ҳокимлар эса, Тahoe ва Traverse'га ўтибди.

Амалдорлар фойдаланган хорижда ишлаб чиқарилган хизмат автомобиллари аукционда сотиб юборилар экан.

Расмда Tahoe ''жонивор''нинг нархи келтирилган.

@KamolovSher
Камина мурожаатидан сўнг шаҳар йўллари ямочный ремонт қилинмоқда. Ҳоким бувага раҳмат.

Халқим дардини кўтариб чиқмасам, кейин уларни юзига қандай қарайман деб ўйлайманда! 😊

@KamolovSher
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ютган бола қайси стратегияни қўллади?

@KamolovSher
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзга сайёраликлар мани қидириб юрган экан.
Қаердалигимни айтманглар яна, маслаҳат сўраб зиқ қилишади.

@KamolovSher
Метод поедания лягушки - это стратегия, при которой сложную и неприятную задачу необходимо выполнить сразу, без откладывания. Представьте, что вас предстоит съесть лягушку. И чтобы не думать об этом весь день, лучше сделать это сразу.
Шавкат Мирзиёев эффекти.

Бугун, 13 март куни Тожикистон ва Қирғизистон Президентлари Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров Қирғизистон Республикаси ҳамда Тожикистон Республикаси ўртасида Давлат чегараси тўғрисидаги шартномани имзолади. Ушбу тарихий воқеа Бишкекда, Имомали Раҳмоннинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида содир бўлди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Мирзиёевнинг энг яхши ташқи сиёсатларидан бири 5 та республикани яқинлаштиргани бўлди. Аввал тарқоқ эдик, алоқалар узилганди, ўзбек қозоқни, қозоқ қирғизни, тожик ўзбекни кўрарга кўзи йўқ эди. 2016 йилдан кейин вазият анча ўзгарди. Яқинлашдик, бирлашдик, муаммоларни стол атрофида ўтириб ҳал қилишни бошладик. Энг асосийси Россиясиз, Хитойсиз, АҚШсиз буни амалга оширяпмиз.

@KamolovSher
#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

14 март - 20 март

🏙 БОМДОД: 06:05

🏞 ПЕШИН: 13:10

🌇 АСР: 17:20

🌆 ШОМ: 19:00

🌃 ХУФТОН: 20:40

BUKHARA NEWS

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
2025/03/13 19:24:01
Back to Top
HTML Embed Code: