Telegram Web
Қаердан срубить қилса бўлади? 😂

@KamolovSher
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қаердалигимни айтманглар яна

@KamolovSher
4 декабр куни Кобдундаги марказда имтиҳон 100% бўлмайди деган ЙХҲБ матбуот котиби бугун ўша ерда имтиҳон бўлади деб чиқмоқда!

@KamolovSher
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамшид Қўчқоров: «Насиб бўлса, келаси йил 1 апрелдан электр ва табиий газ нархлари ошади».

1 апрель ҳазили деб ўйламанглар яна!

@KamolovSher
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чала қилинган иш бошланмаган иш кабидир!

@KamolovSher
#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

20 декабрь - 26 декабрь

🏙 БОМДОД: 07:00

🏞 ПЕШИН: 13:10

🌇 АСР: 16:00

🌆 ШОМ: 17:30

🌃 ХУФТОН: 19:00

BUKHARA NEWS

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Шу кеча тушимда Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович ўзимизга амир этиб тайинланган эканлар.

Одам алахсираб нималарники кўрмайди тушида 😂

@KamolovSher
Мандай сабр қиладиган бола экан 😁

@KamolovSher
– Нимагадир вилоят ҳокимлиги кўринмаяпти?

– Бу қуюқ туманда кўринмайди-да.

– Ҳаа, тўғри…

Силарга ҳам кўринмаяптими?

@KamolovSher
Акамнинг фарзандига айтган панду насихатлари кўзимни очди.

Акамнинг уйига бориб эндигина ўтирган эдим турмушга беришганига хали бир йил тўлмаган жияним дод солиб эшикдан кириб келди, бу холдан хавотирланиб сабабини сўрадик, жияним йиғи солиб дардини айта бошлади акам сабр билан тинглади, келинойим эса қудаларини қарғай бошлади шу захоти акам келинойимни икки оғиз сўз билан тинчлантириб қўйди.

Акам жиянимни ёнига ўтказиб.
Эй қизалоғим мени қувончим, сени аччиқ кўз ёшларингни кўриш менга қанчалар оғир эканини билсанг эди, сен хаётингдан норози эканингни кўришдан кўра фоний дунёни тарк этишим енгилроқ эканини билсанг эди.

Сўнг халимлик билан жиянимни бошини силаб, мени қувончим уйингда қорнинг оч қолмаяпдими?
- Йўқ тирикчиликдан муаммо йўқ.
Уйқуга нечида ётиб эрталаб қай вақтда уйғонасан?
- Холатга қараб базан телевизор кўриб кеч ётаман, кўпроқ соат ўн бўлмай ухлаймиз эрталаб тонг отмай уйғонамиз.

Машаллох ўзимни фариштам, сенга қанчалар оғир эканини тушунаман сени хозирги ғамингни тарозида ўлчашни имкони бўлганда ярим тоннани босарди дея бош чайқади.
- Жияним эса бир тоннани денг дадажон мени ажратиб олинг энди у ерда бир кун хам яшолмайман.

Майли қизим сени ташлаб қўймайман ажратиб оламан, қизим тинч яшамаса мен тинч яшай олармидим лекин сен хали тушунмайдиган бир нарса бор, хозир эринг бн яшаб турган холатингдаги бир тонна ғаминг ажрашганингдан кейин юк машинаси хам кўтара олмайдиган ўн тоннага айланиши мумкин буни биласанми, мен шу томонини ўйлаяпман қизим. Хали қариб қолганим йўқ бемалол сени кам кўстингни қилиб боқишга қурбим етади аммо биз дунёга устун бўлмаймизку кейин нима қиласан? Ажрашганингдан кейин эринг каби ёш йигит сенга уйланмайди, инсон хар қанча бой бўлмасин маликалардек шахзодалардек зўр шароитда яшаса хам хеч қачон жуфтисиз ўзини бахтли ҳис эта олмайди, қайнонангни кўнглидагидай сеп сидирға қила олмаган бўлсак, сенга қовоғини солиб ишингдан камчилик топиб эринга ёмонлаётган бўлса албата бу ёмон, лекин бу холат ажрашишинга сабаб бўлолмайди қизалоғим.
Ақлинг бн бир қарорга кел келгуси хаётинг ўз қўлингда уканг хам уйланадиган, қизгинам сени ажратиб олсак бу уй ўз уйинг бўлсада биздан кейин келин олдида бир бурда нонга хам уйлаб қўл узатадиган бўлиб қоласан бунга енгил қарама.

Биз ота-онангмиз суянишинг мумкин бўлган энг яқин кишиларингмиз лекин эринг сени ярим жисминг, у сенга биздан хам яқинроқ, сенда эрингни хаққичалик хеч кимни хаққи йўқ.
Қайнона қайнотангни умри узоқ бўлсин лекин биз хам улар хам бир кун бу дунёни тарк этамиз.

Энди гапларимни мулохаза қил, сиз нима десангиз шу десанг хозир акангни машинасида олиб бориб узр сўраб сени ташлаб келамиз деди, жияним бир оз сукут қилиб қайтиб кетишга рози бўлди олиб бордик, борганимизда қудалар очиқ юз билан кутиб олиб биздан олдин узр сўраб минатдорчилик билдириб жиянимни олиб қолишди хозир тинч яшашияпти.

Акамнинг жиянимга айтган гаплари мени хам кўзимни очди ва хотинимнинг гапларига қулоқ солиб эридан аразлаб келиб уйда эркаланиб ўтирган қизимга акам айтган гапларни такрорлаб қудаларимдан узр сўраб куёвим билан қизимни яраштириб ташлаб келдим. Менга тинчлик бермаётган ташвишларим ариди алхамдулиллах.

Биз кўп холларда қудаларимизга бўлган нафратимиз туфайли фарзандларимизни бахтсиз қилиб қўйияпмиз афсус ва яна шуни тушундимки узатилган қиз оч қолмаса, хўрланиб рухий касалга чалиниш хавфи бўлмаса, диндан чиқариб юборадиган холат бўлмаса, кўчага чиқариб хайдаб юбормаса майда гаплар учун эр-хотинни арзимас жанжали учун латта путтани паст-баланд қилдинг деди деб қизини ажратиб олган ота-оналарнинг келгуси хаёти надомат ва фақат ютқузиқ экан, чунки боласи бўлса алиментдан бошқа нарсага эришолмайди. Ажралиб яхши яшаганда хам қизнинг бахти очилмай қолиб кетса ота-онасидан бир умр нафратланиб ўтар экан буни гувохи бўлияпмиз, ёш келинчаклар хаётни аччиқ чучугини тушунмаса катталар тўғри йўлга солмаса охири... Арзимас гап сўзлардан ажрашиб кетилияпти.
Куёв томон хам инсоф қилсин барака топгурлар.

Кимдир хулоса қилар деган умидда ёздим...

©️Мубошер

@KamolovSher
Навбатдаги мультирадар қарорлари бекор бўлди.

Судга адолатли қарор учун ташаккур!

@KamolovSher
Камоловдан_МултаРадар_ариза_намунаси_янгиси.docx
33.5 KB
#Тарқатинг

Жарима қўллаш тўғрисидаги қарорни бекор қилдириш (мулта радар) бўйича судга мурожаат қилиш учун ариза намунаси.

Ҳайдовчиларга тарқатинг!

@KamolovSher
МИТТИ ЮРAКЧA

Гўдакнинг кичкина юракчаси дукиллаб уриб турарди. У хавфни олдиндан ҳис этгандай буришиб, ғужанак бўлиб олди.
Ҳа, бола ҳаммасини олдиндан сезганди. Худди кексалар ўлимни ҳис этгандай... Лекин уларнинг ҳаётига ҳавас қилсанг арзийди.
Дақиқаларни қўя тур, ёруғ дунёда бир сония яшаш ҳам бахт.
Ўткир тиғ унга яқинлашди...
– Операция муваффақиятли ўтди, хоним, – деди доктор, – сиз боладан қутулдингиз.

Шониёз Мелибоев

@KamolovSher
Итог шунақа экан…

Камолов канали жуда актив эди ва нега охирги пайт кам ижод қиляпти, танқидлар камайди деб сўрасангиз ЦЕНЗУРА деб жавоб бераман.

Ҳа, кўп нарсани биламан, жуда кўп эксклюзив хабар ва янгиликлар келади, лекин чиқарган билан ЎЧИРИНГ деган хабар келади.

Гапиришга тилим бор, ҳаққим йўқ!

Шу учун ҳам илҳом тоғо ўлган…

@KamolovSher
Ҳасан Басрийдан сўрадилар:
— Нима учун одамларнинг гапларига парво қилмайсиз?
— Туғилганимда бир ўзим туғилганман, ўлаётганимда ҳам бир ўзим ўламан. Қабрга ҳам бир ўзим кираман. Аллоҳ Таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб пайтида ҳам бир ўзим. Шундай экан, одамларнинг гапларидан менга нима наф!?

Сиз ҳамон одамларнинг гапларини ўйлаб юрибсизми!?

@KamolovSher
Forwarded from "UDDU" CHANNEL
Халқ учун, инсон қадри учун янги йил дастурлари, шоу программалар, кўнгилочар бир балолар борми?
Бўладими Бухорода? Кимнинг хабари бор?

Дарак беринглар, бир қоракўзларни олиб борайлик😁

Кун, соати, жойи ва нима тадбир бўлади, шулар ҳақида маълумот беринглар...

Биладиганлар комментда изоҳ қолдиринг.

🛡 @UDDU_channel
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/02/10 15:35:38
Back to Top
HTML Embed Code: