MUHAMMADAKBARAZIM Telegram 358
Усмонли халифалигида оила қодекси

Усмонли халифалиги даврида оила қуриш ёши 18-25 оралиғи экан. Агар кимдир бу ёшда оила қуришдан бош тортса, уни оила қуришга мажбурлашар экан.

Фуқарода оила қуришга тўсиқ бўладиган касаллик аниқланса, у касалликнинг ҳам давоси бўлмаса, оила қуришдан соқит қилинар, агар даволанадиган бўлса, даволаб кейин оила қуриши таъминланар экан.

25 ёшдан ўтган фуқаро (қиз ёки йигит) шаръий сабаб туфайли оила қуришдан бош тортса, унинг маошидан ёки тижоратидан маълум миқдорда пул ушлаб қолинар, у пулларни зироат банкида сақланиб, уйланиш ёшига етган фақирларнинг тўйларига сарфланар экан.

Агар бўйдоқ бирор жойда ишлайдиган бўлса, уни ишдан бўшатишар, уйланмаса умуман ҳукумат ишига олинмас экан.

18-25 ёш оралиғида уйланган лекин камбағал оила фарзанди бўлса, унга давлат томонидан маълум гектар ер ажратилиб берилар экан.

Агар оила қурган ёшлар саноат ёки тижорат билан шуғулланишни исташса, уларга сармоя учун 3 йил давомида узиб тўлаши учун, муқобилсиз (фоизсиз) 100 усмонли жунайҳи берилар экан.

Агар 25 ёшда оила қурган йигитнинг ота-онасига қарайдиган укаси бўлмаса, у ҳарбий хизматга (армияга) жалб қилинмас экан. Худди шу тарзда қизнинг ота-онасига қарайдиган укаси бўлмаса, қизнинг эри ҳам ҳарбий хизматга жалб қилинмас экан.

25 ёшгача оила қурганларнинг 3 нафар фарзанди ҳукумат ўқишларида бепул таълим олар экан. Агар фарзандлар 3 тадан кўпроқ бўлса, уларнинг таълим олишига ҳар бири учун 13 ёшига қадар, йилига 100 жунайҳдан тўлашар экан.

Эркак бирор сабаб юзасидан сафарга ёки четга чиқадиган бўлса, аёлини ҳам ўзи билан бирга олиб борар экан. Агар аёли боришга қодир бўлмаса, эр бошқа шаҳарда бошқа аёлга уйланиши шарт экан. Агар эр қайтиб келса, икки аёлини ҳам бир жойда жамлаши шарт экан.

© Араб тилидан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

Ажойиб-а! ))
#Оила

@MuhammadAkbarAzim

tgoop.com/MuhammadAkbarAzim/358
Create:
Last Update:

BY Муҳаммад Акбар Азим 🔻

Share with your friend now:
tgoop.com/MuhammadAkbarAzim/358

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

With the “Bear Market Screaming Therapy Group,” we’ve now transcended language. 3How to create a Telegram channel? A new window will come up. Enter your channel name and bio. (See the character limits above.) Click “Create.” “[The defendant] could not shift his criminal liability,” Hui said.
from us

Telegram Муҳаммад Акбар Азим 🔻
FROM American