Telegram Web
Forwarded from NARGIZA ASAD
#Тонгги чизгилар

***
Соғинч юрагимни
Етаклаб борса,
Танимай турмасми
Болалик хонам.
Наҳот!
Бир умр
Пичирлаб ўтсам,
Кўзларига боқиб,
"Бечора онам!"

© Наргиза Асадова
https://www.tgoop.com/Nargiza_Asad
#Ўқилаётган китоблар

“Оёқ кийим орзуси, оёғингни ёмон йўлларга бошламасин.”


АҚШлик ёзувчи Лэнгстон Хьюзнинг “Раҳмат сизга, хоним” ҳикоясидан.
Нодирабегим Иброҳимова таржимаси.

https://www.tgoop.com/Nargiza_Asad
#Фожеаларимиз — ўзимизники

Сунъий интеллектдан олов ичида қолган она ва боланинг суратини яратиб беришни сўрадим. У менга унчалик ҳам фожеали туюлмайдиган суратларни яратиб берди. Мен унинг суратидан қониқмадим, зарра бўлса-да Фарғонадаги мудҳиш суратга ўхшамади ва суратни батафсил тасвирладим. Ишонасизми, сунъий интеллект айтдики: «биз бундай қўрқинчли сурат яратолмаймиз». Тасаввур қилаяпсизми, ҳатто сунъий интеллект бу фожеани миясига жойлай олмаяпти. Кўпинча сунъий интеллект бизни бошқаради ва бу хавфли деган фикрларни эшитамиз, биз улардан эмас, бу фожеаларга бефарқ бўлаётган тирик одамлардан қўрқишимиз керак аслида.
Эгасини кутаётган Хатико лақабли кучукка Японияда ҳайкал ўрнатилган, яъни ҳайвоннинг садоқатини кўрсатиш ва одамларда уларга нисбатан шундай хайрихоҳликни, меҳрни уйғотиш учун. Галвестон тўфонининг қанчалар фожеали эканлигини бутун дунёга етказишга ҳаракат қилаётган монумент яратилган ёки қорда қолиб кетган чўпон оиласи, уй эгаларини ёнғиндан қутқарган мушук... Нацистлар томонидан ёқиб юборилган Хатин қишлоғи Иккинчи жаҳон урушида Беларус халқининг азоб-уқубатларининг тимсолига айланди ва қўлида боласини кўтариб оловдан чиқаётган ота тимсоли – монумент ўрнатилди.
Мурманскда уйига қайтиш учун 2000 км дан ортиқ масофани босиб ўтган мушук ҳам вафодорлик тимсолига айланди.
Тим Шоу ўзи яратган «Оловдаги одам» монументи ҳақида шундай дейди: «Урушда содир бўлган воқеа ҳозир дунёнинг бошқа қисмларида минглаб одамлар учун фожеали, кундалик ҳодисадир. Фарқи шундаки, у кенгроқ миқёсда ва катта вайронагарчилик билан содир бўлмоқда, айниқса Ғазо сектори ва Украинада. «Оловдаги одам» нафақат фронтда жанг қилаётган аскарлар, балки бутун инсоният урушнинг шафқатсиз, абадий лаънатидан қочиб қутула олмайдиган – урушаётган гуруҳлар ўртасида қолиб кетган бегуноҳ тинч аҳоли ҳақида».
Ёки бўлмаса 2005 йили Португалия пляжларининг бирида очилган «Денгиз фожеаси» монументини олайлик. Унда 1947 йилда учраган кема ҳалокати ва бева қолган аёллар, етим болалар тасвирланган.
Ҳар бир мамлакатда бундай монументлар, воқеа тафсилотини сизга рўйи-рост етказади. Вафот этганлар хотираси туфайли ҳам Фарғонанинг куйган бағрининг бир парчасига она ва бола монументи ўрнатилиши керакки, токи одамлар умрбод бу воқеани унутмасин.
Токи африкалик оч болларнинг фожеасидек аянчли фожеалар тўқ яшаётган мамлакатларда ҳам бўлиб туришини бутун дунё англаши ва бу хатони бошқалар такрорламаслиги учун ҳам.
Эшитяпсизми, шу воқеага сабабчи бўлганлар, она ўзи куйиб кетган бўлса-да боламлаяпти, жудаям аянчли чинқираяпти ва унга бугун уйига киришга қўрқиб кўчада совуқда дилдираб юрган чақалоқларнинг йиғиси қўшиляпти.
Оч боланинг ўлишини кутаётган қуш сурати билан Фарғонадаги газ қуйиш шахобчасидаги портлашнинг яна бир ўхшаш томонини айтайми: Африкадаги оч ва йиқилган бола – ўтда ёниб кетган болага ўхшайди, айтингчи, унинг устига ташланмоқчи бўлган калхатдан нима фарқингиз бор?

Барно Султонова
https://xabar.uz/tahlil/och-bola
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Eng uzun keça

Bugun goʻzal bir keça – Yaldo keçasi.
Olloh barça mömin va muslimalarning niyatlarini ijobat qilsin.

Qardoş Türkiya, Ozarbayjon, Qirğizu Qozoğistondagi döstlarimizdan kun tabriklari kelyapti. Ayrim joylarda şu kuni Nardugan bayrami ham nişonlanadi.

Bizni bir dinda muştarak qilgan Robbimizga hamdlar bölsin…

https://www.tgoop.com/Nargiza_Asad
#Таваллуд

Мени Шоҳсанам билан анча олдин тақдир йўллари туташтирган.
Кейинчалик “Ватанпарвар” газетасида бирга ишлаш чоғида уни янаям яқиндан танидим. Бора-бора у қадрдон синглимга айланди.

Аёл деган сўзга сиғмас куч, муҳаббат ва назокат бор унда. Ўзидан бошқа ҳаммани авайлайди, асрайди. Шунинг учун уни Эгам яхши кўрган бандалари қаторида суяр…

Сиз юрар йўллар нурли, сиз етган қалблар чаман бўлсин синглим.



***
Боқсам, ой терга тушди,
юлдузлар ерга тушди.
Нур бердинг юрагимга,
юрагим шеърга тушди.

Қўшиққа дўнди умрим
бахтга қоришди лошим.
Унинг елкаларини
оғритмадими бошим?

Аёнсан хавотир йўқ
довуллардан ўтган дам.
Суянтирма, Худойим,
ҳа, ҳаттоки унга ҳам.

https://www.tgoop.com/Shohsanam_Nishonova
Forwarded from Asadova Nargiza Asadovna
#Радио_тўлқинларида

"O'ZBEKISTON " радиоканали "Тафаккур ва ижод" эшиттиришида назм ва насрда бирдай қалам тебратиб келаётган ижодкор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таржимон, "Ишқ остонаси",
"Юрагимнинг сарҳадлари", "Настарин", "Аталган кунлар", "Müjde", " Helva", “Sabah çizgileri” китоблари муаллифи НАРГИЗА АСАДОВА билан ўтиб бораётган 2024 йилдаги ижодий жараёнлар ҳақида самимий суҳбатлашдик.

Унда болалар адабиёти, китобхонлик ва таржимачилик ҳақида ҳам сўз борди.

📻 Бугун - 23 декабрь , соат 17 _15 да "O'zbekiston" радиоканали тўлқинида биргаликда тинглаймиз.
Ўтказиб юборманг.


Муаллиф журналист Робия Камол.

https://www.tgoop.com/tafakkur_ijod
https://www.tgoop.com/Nargiza_Asad
Forwarded from Зулфия Султон
Ассалому алайкум!
Қадрли "Ижод Гулшани" мухлислари,
Ҳурматли ижод аҳли!

ОМОНАТ ДУНЁДА ОМОНМИСИЗ?!

Азизларим "Ижод Гулшани" сизлар учун навбатдаги ажойиб ва қизиқарли бир ижодий кечани туҳфа этмоқчи.

Навбатдаги ижодий кечамизда, барчамизнинг қалбимиздан ўзининг беқиёс ижоди билан чуқур жой эгаллаган, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира ва таржимон
#АСАДОВА НАРГИЗА АСАДОВНА меҳмонимиз бўладилар.

Наргиза Асадова Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Унинг "Ишқ остонаси", “Юрагимнинг сарҳадлари”, “Настарин”, “Аталган кунлар”, “Müjde” (Туркия) номли шеърий ва насрий тўпламлари нашр этилган.

Айни пайтда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида фаолият юритмоқда.

Бир қанча танловлар совриндори.

Дастур 25-декабрь
Кеч соат 21:00 да бўлиб ўтади!

Суҳбатни  радио журналист РОБИЯ КАМОЛ  олиб борадилар.

Меҳмонимиз ижодий канали
https://www.tgoop.com/Nargiza_Asad

БИЗНИНГ МАНЗИЛ
https://www.tgoop.com/ZulfiyaSulton10

Ҳурмат ва эҳтиром билан ЗУЛФИЯ СУЛТОН.
💌

Бу таклифнома 2011 йил, яъни 13 йил аввалги баъзи хотираларни ёдга солди.

Бир гал Ёзувчилар уюшмасида мана шундай китоблар тақдимоти устидан чиқдим. Қўлимда “Юрагимнинг сарҳадлари” номли китобим. Бу шеърий тўпламимни бир яхши одамдан қарз олиб чиқаргандим. (Оллоҳ рози бўлсин шу устоздан) Гарчи менинг шеърларим бу имкониятдан бебахра қолган бўлса-да, ўшанда биринчи китоблари давлат томонидан чиққан тенгқурларимга жуда ҳавасим келган. Тақдимот сабаб устозларга камина ҳам мамнуният билан китобимни тақдим этганим ёдимда…

Айтмоқчи бўлганим, бугун ўша ўн чоғли ёш қаламкашлардан қай бири ижодда қолди ё йўқ, вақт гувоҳ. Аммо марралардан кейин яшаб қолиш, ижод қилиш энг муҳимидир.

Бу йил биринчи асарларини ҳавола этаётган ука-сингилларимизга Ижодда қолиш иқболини тилайман!

https://www.tgoop.com/Nargiza_Asad
TAFAKKUR VA IJOD 23.12.24.
<unknown>
#Радио_тўлқинларида

"O'ZBEKISTON" радиоканали "Тафаккур ва ижод" эшиттиришида назм ва насрда бирдай қалам тебратиб келаётган ижодкор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таржимон, "Ишқ остонаси",
"Юрагимнинг сарҳадлари", "Настарин", "Аталган кунлар", "Müjde", " Helva", “Sabah çizgileri” китоблари муаллифи НАРГИЗА АСАДОВА билан ўтиб бораётган 2024 йилдаги ижодий жараёнлар ҳақида самимий суҳбатлашдик.

Унда болалар адабиёти, китобхонлик ва таржимачилик ҳақида ҳам сўз борди.

"O'zbekiston" радиоканали тўлқинида биргаликда тинглаймиз.


Муаллиф журналист Робия Камол.

https://www.tgoop.com/tafakkur_ijod
NARGIZA ASAD pinned «#Қатра ОСМОНДАГИ НОТАЛАР 🎼 Эшикни ўзим очдим. Уни очишга ҳолинг бўлмади чоғи. Ичкарига кирарканман, тўғри катта уйга қарадим. Унинг ўрни бўм-бўш, фақат ноталаринг ҳар ёққа сочилиб ётарди. Сени излаб хоналарга бирма-бир кириб чиқдим. Қарасам, уй бурчидаги…»
#Тонгги чизгилар

***
Тонгдек оқаради қишлоқда тандир,
Совуқ, кўринмайди ерда соялар.
Кафтини нондек иситиб онамнинг,
Кунига ярайди ғўзапоялар.

© Наргиза Асадова
https://www.tgoop.com/Nargiza_Asad
#Ғолиблар ҳақида

Талабалик, янги китоблар тадориги, тиғиз вақтда таржималар қилиш, оила, фарзандлар ташвиши, кулгулар, кўзёшлар билан йилнинг қандай ўтганини билмадим рости.
Балки шуниси ҳам маъқулдир. Ахир бу ҳаёт…

Борсак билармиз деб бугун қадрли дугонам Мунира билан “Йил аёли – 2024” республика тадбирига бора қолдик.
(Аслида биз ҳам йил аёлларидан кам эмас эканмиз 😉)
Ва англадикки, умр оқар сув. Вақт қўлидан маҳкам тутиб фақат яхшилар ва яхшиликлар ичра яшай олгангина ғолибдир.
Ҳаёт эса ғолибларни севади…

https://www.tgoop.com/Nargiza_Asad
2024/12/28 00:55:42
Back to Top
HTML Embed Code: