Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
17042 - Telegram Web
Telegram Web
Манзил навоий вилоят навбахор туман марказий шифохона дарвозаси ёнида

Мурожат учун +998991780009
🔥2
Тайёр бизнес сотилади : Навес 26 га 5 размер . Акфадан 3 га 4 усти ёпик бункер . Музкаймок аппарат фрегомат. 5 хил тамда сув куядиган газ вода аппарат. Стол стул 5 комплект . Нархи 100.000.000 сум.

Кредит хизмати хам мавжуд

Мурожат учун +998991780009
👍4🔥1
Навоийда, Мексика орқали Америкага ишга юбориш эвазига 14 000$  олган вақтида тезкор тадбир асосида фуқаро ашёвий далиллар билан ушланди.

Департаментнинг Навоий шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Л.Қ.нинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 14 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунга ўхшаш ҳолат Сирдарё вилоятида ҳам кузатилган.

🇺🇿Навоийликларга қўшилинг👇
@navoiyda_bugun
👍7🔥1
❗️30-МАРТ КУНИ РАМАЗОН ҲАЙИТИ ЎЗБЕКИСТОНДА КАТТА БАЙРАМ СИФАТИДА КЕНГ НИШОНЛАНСИН!!!

Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини кенг нишонлаш бўйича Қарорни имзолади!

Барчага келаётган Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!!!

Яқинларга улашиб қўйинг.

🇺🇿Навоийликларга қўшилинг👇

@navoiyda_bugun
👍61🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хурмо боғи ва хурмо терими.

Хурмо ҳақида 3 та қизиқарли факт

1. Тез энергия манбаи – табиий шакар ва фойдали углеводларга бой.

2. Ошқозон учун фойдали – ҳазмни яхшилайди ва ич қотишини олдини олади.

3. Антиоксидантларга бой – иммунитетни мустаҳкамлайди ва юракни ҳимоя қилади.

🇺🇿Навоийликларга қўшилинг👇
@navoiyda_bugun
👍14
Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалар божхона постларидаги инспектор ва кичик инспектор (20 нафар) лавозимларга хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши ўттиздан ошмаган, ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир, бўйи 165 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга эркаклар (20 нафаргача) ҳамда бўйи 160 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга хотин-қизлар қабул қилинади.

Номзодлар корейс, француз ёки хитой тилларидан бирини мукаммал билиши керак.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган эркак номзодлар муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилган ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлишлари лозим.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига кўра, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар хизматга қабул қилинмайди.

Юқоридаги талабларга мос келмаган, саралаш босқичларидан ўта олмаган ёки ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар берган, шунингдек белгиланган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган номзодларни хизматга қабул қилиш рад этилади.

Танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 5 апрелига (шу куни ҳам) қадар https://customs.uz/uz/services/vacancy ҳаволаси орқали онлайн қабул қилинади.

Танлов бўйича қўшимча маълумотлар билан танишиш ҳаволаси: https://customs.uz/uz/services/vacancy/questions

Қўшимча маълумотлар учун ҳудудий бошқармаларнинг телефон рақамлари: https://customs.uz/public/docfiles/1690367527.pdf
👍3
2025/07/11 23:40:14
Back to Top
HTML Embed Code: