Orbita.Uz ...Ilm-fan fazosi uzra!
«Горбачёвнинг ўлимидан сўнг, Елизавета Иккинчининг оламдан ўтиши XX асрнинг бутунлай ёпилганини англатади. Инсоният тарихининг ушбу мураккаб ва анчайин қонли даврини ўзида акс эттирувчи бошқа эътиборга молик шахс қолмади» (#)
Шу Муҳримнинг шу ёзғирганини кўриб, Кубада Раул Кастро мийиғида бир кулиб қўйган бўлса керак))
Forwarded from Davronbek Tojialiyev sahifasi
Миллатнинг тараққиёти унинг тили, ёзуви ва адабиётига боғлиқ экани сир эмас. Интернет маконида она тилимиз мақомини ошириш ҳам мана шу уч омил билан алоқадордир. Бу борадаги муаммолар ва қилиниши керак бўлган вазифаларнинг асосийларини санаб ўтсам:
1. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имло қоидаларининг мукаммал эмаслиги, имло луғатларида тафовутларнинг кўплиги. Бу – бутун бошли авлоднинг саводига таъсир этадиган даражадаги, дарҳол ҳал қилиниши шарт бўлган муаммодир.
2. Ўзбек тили учун имло ва грамматикани мукаммал текширадиган онлайн хизматларнинг мавжуд эмаслиги. Тармоқда alif.uz, matn.uz, savodxon.uz каби транслитераторлар ва имло текширгичлар бор, лекин улар бир қанча чекловлар билан ишлайди. Бундай дастурлар илмий-тадқиқот институтлари ва дастурчилар билан ҳамкорликда мукаммал тарзда ишлаб чиқилиши, онлайн хизматлар йўлга қўйилиши давр талабидир.
3. Ўзбек тилида чоп этилган асосий энциклопедия ва луғатларнинг онлайн базаси йўқлиги. Тил тараққийси учун бундай манбанинг яратилиши муҳим аҳамият касб этади. Бунда фойдаланувчи бир қидиришда маълум атаманинг турли луғат ва энциклопедиялардаги таърифларини қиёслаш имконига эга бўлади.
4. Ўзбек тили билан боғлиқ бўлган барча манба ва хизматларни ўз ичига олган яхлит онлайн порталнинг йўқлиги. Бунда ўзбек тилидаги асосий луғатлар, энциклопедиялар, тил манбалари бўлган асарлар, матнлар, адабиётлар, илмий журналлар, грамматика, стилистикага оид манбалар, мактаб дарсликлари, тестлар, олимпиада материаллари, тилга оид янгиликлар, викторина ва кўрик танловлар, аудио ва видео маҳсулотлар, кутубхона ва музейларнинг тўлиқ онлайн каталоглари жамланиши мумкин. Масалан, рус тилига бағишланган gramota.ru сайти 2000 йили ташкил этилган бўлиб, Россия ҳукумати томонидан молиялаштирилади.
5. Ўзбек адабиётининг бошқа тилларга таржима қилишда марказлашган тизим мавжуд эмаслиги. Ҳозирда кўплаб ўзбекча асарлар хорижий тилларга таржима қилинмоқда. Лекин академик даража, юксак савиядаги таржималар бармоқ билан санарли. Таржималарни баҳолайдиган экспертлар гуруҳи мавжуд эмас. Назаримда, жаҳон китобхонлари ўзбек адабиёти ҳақида кам билади. Чунки жаҳон тилларидаги манбалар жуда оз. Ўзбек адабиётини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, дунё трендидаги асарларни таржима қилиш ва оммалаштириш учун давлат кўмагидаги таржимонлар жамиятига эҳтиёж бор. Яхши мукофот жамғармасига эга халқаро таржима танловларини ташкил этиш орқали ҳам хориждаги ўзбек адабиётига қизиқувчи маҳоратли муаллиф ва мутаржимларни кашф этиш мумкин.
Давронбек Тожиалиев, Ziyouz.uz портали асосчиси
@davronbekt
Мақоланинг тўлиқ варианти

Ziyouz.uz
Давронбек Тожиалиев. Миллий маълумот макони манзаралари (2022)
Мақсаду маслак Мен ўзбек интернет маконида илк иморат қурганларданман десам, ўқувчилар мақтанчоқликка йўймасинлар. 2000-йилларнинг аввалида кўпчилик интернет тараққиётини бу кунлардек тасаввур қилмас эди. Тармоқ нархи жуда қимматлиги боис Ўзбекистонда интернетдан…
Бугун Исаак Ньютон туғилган сана:
https://orbita.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=309:butun-olam-tortishish-qonuni&catid=44:kashfiyotlar&Itemid=131

Forwarded from Mikrofon ko‘targan ayol
Бугун Россиянинг Украина чегараларига бостириб киргани, уруш бошланганига 1 йил бўлди. Гегель айтганидек, инсоният тарихдан ҳеч қандай сабоқ олмаслигига тарих гувоҳ. Ҳолбуки, дунё даҳшатли урушни бошидан кечирганига ва унда 55 миллион (аслида бундан кўпроқ) инсон ҳалок бўлганига ҳали бир аср ҳам ўтгани йўқ.
Менга яқинда онам дугоналарининг катта бобосига тегишли 7 та дафтар олиб келиб бердилар. Унинг 4 таси муаллифнинг қўлёзмаси, қолган 3 тасида эса қўлёзмалар набиралари томонидан такрорий кўчирилган.
Уни ўқиб йиғламаган куним йўқ.
Муаллиф- кўкчалик Сирожиддин Ҳасанов. Унга 1938 йил 23 сентябрда армияга чақириқ қоғози келади. Армия хизмати урушга уланади. Ғарбий Украинада немислар армиясига асир тушади. Хорлик ва зорлик, очлик ва касаллик, ўлим ва яшаш ўртасидаги ҳар кунлик курашлардан омон чиқади. Асирга тушганлар Ватанга қайтгач хоинликда айбланиб "кесилиб кетаётгани" ни эшитса-да, бир бор бўлсин ота-онасини кўриш учун неча бор ўлимдан қолиб, Тошкентга қайтади. Аммо кўп ўтмай, ўзи қўрққани содир бўлади: Сахалинга сургун қилиб юборилади....
Сирожиддин бобо (Аллоҳ раҳматида бўлсин) ёзади:
“Бир немис офицери келиб ҳаммамизни сафга тургазиб қўйиб кўп сўзлади. Ёдимда қолгани шу бўлдики, у “Сталин сизлардан воз кечди, мени асирга тушадиган аскарим йўқ...” деб сизларга Қизил яримой жамиятидан бериладиган ёрдамни маън этди. Биз сизлар учун жамғарган овқатимиз йўқ. Эмду ўз аскарларимизга жамғарган овқатларимиздан берамиз, бўлмаса қирилиб кетасизлар. Биз шу вақтгача кутдик. Ёрдам бўлмади. Буни эвазига бизнинг хўжалик ишларимизда ишлаб берасизлар”, деди. Мана шу кундан бошлаб 200 грамм нон бериб, сувни мўл қилиб қўйди. Ва яна бир маҳал крупа-шўрва ёғсиз бўлса-да, ҳар ҳолда ичимизга иссиқ кирадиган бўлди. Шундай бўлса-да, кўп қийинчиликдан сўнг дарров ўзимизга кела олармидик. Йўқ, албатта. Овқатлана бошлаганимиздан сўнг ўлим яна кўпайди. Унинг устига устак, кунига текшириш-*кўмминист-ким, комсомол ким, командир ким, яҳудий ким; ичимизда сотқинлар ҳам бор ёки йўлдан қўшилганлар эканми, биринчи куни беш кишини олиб чиқиб отишди. Эртасига яна кўп кишини- қулоғи, бурнига қараб ажратиб қўйиб, яна суннат қилинганларни ҳам ажратдилар (мусулмонлар сингари яҳудийлар ҳам суннат қилинишларини билардим) Мана шу лагердан кўп узоқ бўлмаган жойда ҳар томондан тутиб келтирилган яҳудийларни ўзларига узунлиги 150-200 метр келадиган, чуқурлиги 2 метр ҳандақ қазитиб, саржин қалагандай, уларни ётқизиб тириклайин устидан тупроқ тортиб юборган эканлар. Шунда бориб ишлаганлар бу воқеани гапириб берган эдилар.”
Ўқиганим сари ўйлайман... Одамзот дунёга бир марта келади. Ўз меҳнати ва билими билан яшаш, оила қуриш, Яратганга итоат қилиш ва одамларга яхшилик қилиш учун. Нима учун бир ҳовуч қаттол сиёсатчилар касрига умрини зомин қилиши керак? Нима учун ёлғон ғоялар ва ифлос манфаатлар учун миллатлар ва элатлар ўлиб кетиши керак? Нима учун одамларни ўлдирадиган урушлар бўлаверади? Ўқиганим сари йиғлайман...
Сирожиддин Ҳасанов ўзининг душманига ҳам раво кўрмайдиган бу хотираларни бошқалар ўқишини истаган. Давлатлар ақлини йиғиб олиб, халқларини азиятга қўймаслигини истаган. Ватан ҳимояси учун жонни берганлар доим ғолиблиги, уруш бошлаган давлат ҳеч қачон ғалаба қозонмаслигини ёзган. Аммо инсонлар бегуноҳ ҳалок бўлар экан, урушдан хотира бўлиб фақат мағлубият қолишини ёзган.
Ушбу хотираларни парчаларга бўлган ҳолда бобонинг авлодлари розилиги билан ҳар куни кечқурун каналимда эълон қилиб бормоқчиман. Уруш бошлаган томонни оқлайдиган бир кишининг бўлса-да, фикри ўзгаришидан умидворман.
Хотиралар эртадан бошлаб каналимга қўйиб борилади. Эҳтимол, имкон ва вақт етса, кейинчалик китобга айлантираман.
@qurbonova_a

Дўстлар, янги қизиқ нарса ўқийдиган бўлиб турибмиз буёғи 👆👆👆
Forwarded from Аъзамхўжаев
"Видео тайёр бўлгунича Италия футболи ҳам оёққа турди" 😂 Мана шу гапининг ўзи учун ҳам Кундузийнинг менталитет ҳақидаги беш кун аввал чиққан янги видеосини кўришни тавсия қиламан (ўзим ҳали шу жойидан нарига ўтганим йўқ) https://www.youtube.com/watch?v=dEUfO1RKQyo #ForzaItalia
Вўпшим, «туя гўшти еган» деган иборага янги синоним пайдо бўлди шунаққилиб. Тилшунослик институтини қандай тег қилса бўлади?
Muayyan ekotizimda mavjud bo‘lishi mumkin bo‘lgan turlar soni mazkur ekotizim maydoniga to‘g‘ridan-to‘g‘ri bog‘liqdir. Maydon qanchalik katta bo‘lsa, unda mavjud bo‘lishi mumkin bo‘lgan turlar soni ham ko‘proq bo‘ladi.
https://orbita.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=1005:turlar-miqdorining-ekotizim-maydoniga-bogliqligi&catid=85:tabiat-qonunlari&Itemid=53

orbita.uz
Turlar miqdorining ekotizim maydoniga bog‘liqligi
...Ilm-fan fazosi uzra!
https://tirikchilik.uz/@muzaffarqosimov
Лойиҳамиз ривожига ҳисса қўшмоқчи бўлганлар, шу манзилда қўллаворўрасилар :-)
Анақа, тирикчиликни айби йўқ дейдику халқимиз)

Агар твиттерда дўстларимиз эсга олишмаса, бугун Orbita.Uz нинг таваллуд куни экани мутлақо ёддан ҳам чиқибди. 11 йил аввал, Ucell’дан 10000 сўмга 1 гб интернет харид қилиб, USB модем орқали ишлаб, шу сайтни очган эдим. Ҳозир сайтда мингдан зиёд мақола, юзга яқин китоб, маълумотномалар, интервьюлар бор. Сайт фарзандимдек бўлиб қолган. Фақат сўнги икки йилда бу сайтга унчалик ҳам кўп вақт ажрата олмаяпман. Orbita.Uz да нимаики қилинган бўлса, фийсабиллоҳ, элга наф тегсин деб, холис қилинган. Агар шу 11 йил мобайнида сайтдан ёшлар, ёки умуман кимдир бирор билим ололган бўлса, кимдир янги нарса ўрганган бўлса мани бахтим, ютуғим шу. Келгусида сайтни яна жонлантиришга, замонавийроқ қилишга, фойдали ва зарур маълумотлар жойлашга ҳаракат қиламан. Барчамизни ниятларимизга яраша ажрини берсин, Ўзи қўлласин.
П.С. Моҳи рамазон муборак дўстлар
П.С. Моҳи рамазон муборак дўстлар
Forwarded from Azamat Akbar | Lektorium
Эга бўлганингиз ва қилганингиз ҳамма яхши нарсаларни одамларга айтаверманг. Ҳамма ҳам хурсандчилик, неъмат, соғлик ва бахтга нисбатан яхши кўз билан қарамайди.
Ҳар қисса ҳикоя қилинавермайди ва ҳар ҳикоянгиз ёзганингиздек ўқилмайди.
Ишларингиз муваффақиятли давом этиши учун энг катта ёрдамчи — уни яширишдир.
Зеро, ҳар неъмат эгасининг ҳасадгўйи бор!
Ҳар қисса ҳикоя қилинавермайди ва ҳар ҳикоянгиз ёзганингиздек ўқилмайди.
Ишларингиз муваффақиятли давом этиши учун энг катта ёрдамчи — уни яширишдир.
Зеро, ҳар неъмат эгасининг ҳасадгўйи бор!
Orbita.Uz ...Ilm-fan fazosi uzra!
Эга бўлганингиз ва қилганингиз ҳамма яхши нарсаларни одамларга айтаверманг. Ҳамма ҳам хурсандчилик, неъмат, соғлик ва бахтга нисбатан яхши кўз билан қарамайди. Ҳар қисса ҳикоя қилинавермайди ва ҳар ҳикоянгиз ёзганингиздек ўқилмайди. Ишларингиз муваффақиятли…
Dr.Azamat Akbar канали, тавсия қиламан. Илмли, зиёли ва маданиятли инсондан фикр ва мулоҳазалар. Ўзим ўқиб бораман доим
Forwarded from Davronbek Tojialiyev sahifasi
Бугун ҳаётимдаги энг яхши лойиҳалардан бири Ziyouz.com дунё юзини кўрганига 20 йил бўлди. Кечагидек ёдимда, бундан ропа-роса 20 йил аввал, 2004 йил 9 апрель куни сахар пайти дўстим Отабек Нуриддинов хонадонида Ziyouz.com порталининг илк саҳифаларини интернетга юклаган эдик. Сайтни html дастурлаш тилида ўзим ёзган ва ўша замон услубида оддий дизайн қилган эдим. Илк 20 та мақолани ўша пайтдаги интернет тезлиги (31 кбит/с) билан уни жойлашга 1 соатча кетганди (қулоқларим остида Dialup овози жарангламоқда). Ярим йил ичида сайтдаги мақолалар сони 300 тага етган.
Forwarded from Davronbek Tojialiyev sahifasi
У пайтларда компьютерим ҳам йўқ эди. Компьютери, айниқса ноутбуки бўлиш катта обрў саналарди. Таҳририятдаги компьютерда материалларни тайёрлаб, дискетага (атиги 1,44 Мб маълумот сиғарди) кўчириб, интернет кафега борар ва ўша ерда бутунжаҳон тўрига жойлар эдим. У пайтлар ҳали ADSL ҳам йўқ, 31 кбит/с тезликка эга Dialup интернет кафедаги 6 та компьютерга бўлинарди. Интернет нархи ҳам жуда қиммат: соати 5000 сўм эди. Ўзим эса 12000 сўм стипендия олардим.
2005 йили грант асосида журналистикадан малака ошириш учун Польшада бўлдим. Энг яхши қатнашган иштирокчи сифатида ноутбук совға қилишди. Жуда хурсанд бўлдим. Бу Wi-Fi адаптер уланган илк ноутбуклардан бири эди. Навоий кўчага (ўша пайтлар электроника товарлари ярмаркаси шу кўчада бўларди) нимадир олиш учун борганимда ўша ноутбукни кўрсатдим, сотувчилар 2800$ га баҳолашди. Ўша пайтлари бу пулга яна озгина қўшилса, квартира берарди. Сотмадим.
Шу йили прописка муддати (университетдан 4 йилга прописка қилиб берарди) тугагани учун газетадаги ишимдан айрилдим. Магистратурага кирдим. Ярим йилча ишсиз қолдим. Шунда ноутбук иш берди. Шу орқали озроқ тирикчилик қилиб, ҳам сайтни юритиб турдим.
Кейин телефони бор ижара-квартирага кўчиб ўтдим. Уйдан интернетга уланиб, сайт ишларини бажара бошладим. Dialup тизимида телефон орқали провайдерга уланиб, интернетга кирилган пайт телефон линияси банд бўлар ва телефон учун ҳам компания ҳақ оларди. Кейин Callback хизмати чиқди. Унда интернет провайдери сизга қўнғироқ қилиб, интернетга улаб берарди.
Аввал-бошда бу ишимга яқинларим, айрим устозлар ҳам қарши бўлди. Уларга интернетнинг афзалликлари ва имкониятларини тушунтиришга ҳаракат қилдим. “Умид билан суқилган таёқ бир кун берар меваю япроқ” деганлари тўғри экан, бир-икки йилда сайт анча кўзга кўриниб қолди, илк ҳосил бера бошлади. Портал, айниқса, чет элдаги миллатдошларимиз учун айни муддао бўлган эди. Шунингдек, ўзбек тилини тадқиқ этаётган олимлар ҳам сайтга тез-тез мурожаат қиладиган бўлди. Бу орада хориж давлатлари адабий ва илмий нашрлари билан алоқаларни йўлга қўйдим.
Ziyouz.com кутубхонасидаги баъзи китобларни киритишга 1 кунлаб вақт кетган. Интернет тезлиги бу пайтда 56 кбит/с га етган, 20-30 Mb китобни юклаш учун кечқурун upload га қўяр, кечаси телефон узилиб қолмаса, сахаргача юклаш тугарди. Агар техник носозлик (телефон кўп узилиб қоларди) бўлса, яна қайта юклашга тўғри келарди.
2005 йилда сайтда форум (ушбу форум ўзбек тилидаги илк форумлардан бири эди) ишлай бошлади. «Янгиликлар», «Ислом», «Иқтисод», «Сиёсат», «Маърифат», «Ажойиботлар» бўлимларида 1000 га яқин мақола жамланди. 2006 йил, 25 январь куни «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган «Айб фақат ёшлардами?» мақоласида сайтимиз ҳақида илиқ фикрлар билдирилди. Ушбу мақола порталимиз ҳақида расмий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган илк хабар эди.
Дастлаб ruweb.net’дан олинган хостинг 50 Мб ҳажмда эди. Ойига 1000 Мб трафик бериларди. Бу трафик эса ойнинг 10-15 кунида тугаб қолар, қолган кунлари сайт ишламай турарди. Китоблар бошқа бепул серверга жойланарди. Кейинчалик хостингни бир неча марта ўзгартирдим… Сайтни ясаш, дизайн қилиш, жойлаш, кичик техник муаммоларни ҳал қилишни ўзим ўрганиб бажарардим. Бу борада Шуҳрат Деҳқонов катта кўмак бериб турди. Сўнгги йилларда Шавкат Ҳомиджонов беминнат ёрдам бермоқда. Уларга алоҳида раҳмат айтаман.
Бир неча ўн материалдан иборат мўъжаз сайтни росмана порталга айлантириш осон кечмаган, албатта. Мен иш бошлаган даврда интернетда ўзбек тилидаги материаллар жуда кам эди. Шу бўшлиқни тўлдириш мақсадида даставвал кўпроқ матнли материалларни жамлашга ҳаракат қилдим. Оз сондаги тайёр файлларни газета, журнал ва нашриёт таҳририятларидан олардим. Аста-секин муаллифларнинг ўзлари ҳам тайёр матнларни тақдим эта бошлади. Лекин асосий бисотни ўзим электронлаштириб, жойлашимга тўғри келди.

Интернет аҳлига, аввало, энг зарурий маълумотларни тақдим этиш керак деб ўйлаганман. Уларни электрон форматга келтириш катта вақт ва ресурс талаб қиларди. Китобларни топиб, уни саҳифама-саҳифа сканердан ўтказиш; файлларни йиғиб, яхлит PDF форматга ўтказиш; PDF файлдан матн форматга ўгириш; матнни қайта ўқиб, хатоларини тузатиб чиқиш; сканер қилингандаги доғларни тозалаш ва текислаш; муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун шифрлаш; сайтга жойлаш учун охирги версияни ҳозирлаш; ниҳоят, файлни серверга жойлаш ва электрон кутубхонада эълон қилиш... Жараён анча узун ва машаққатли бўлса-да, менга олам-олам завқ берарди. Қолаверса, бу мен учун бир дорилфунун каби эди: ҳар бир матнни тайёрлаш жараёнида уни синчковлик билан ўқиб, билимимни оширар, дунёқарашимни кенгайтирар эдим.
Газет-журналларнинг таҳририят берган йиллар бўйича жамланмаларини уйга олиб бориб, муқовани бузиб, ичидан нашрни олар ва сканердан ўтказар эдим. Йиллик архив тугагандан сўнг журналларни жамлаб, тикиб, яна қайта муқовалаб, таҳририятга қайтарардим. "Ёшлик"нинг марҳум бош муҳаррири Собир Ўнар топилмаган сонларни азза-базза уйидан олиб келгани ёдимда. Мен бисот кемтик бўлиб қолмасин дея таҳририят архивида сақланиб қолмаган сонларни қисталанг қиламан, раҳматли Собир ака қидира-қидира безор бўлдими, ахийри уйидаги китоб жавонларини ҳам ихтиёримга бериб қўйган эди.
Бундай муносабат-музокаралар бошқа адабий журнал ва нашрлар билан ҳам бўлган. Таҳририятлар, машҳур олим, шоиру ёзувчиларнинг шахсий кутубхоналари аро кезиш, уларнинг маънавий бисотига ошно бўлиш ва энг нодир китобларни ўқирманларга тақдим этиш менга илҳом ва куч берарди. Кутубхонадаги қоғоз ҳидидан кўнглим ёришиб, чарчоқларим чиқиб кетарди. Бироз чанг тортган китобларни қўлга олиш, аср ошган битикларни ўқиш қанчалик мароқли эканини ашаддий китобхонлар яхши билади.
Агар инсон бир ишни сидқидилдан, севиб қилса, ўша юмуш унинг ҳаёти мазмунига айланади. Мен учун ҳам Ziyouz.com аллақачон ҳаётимнинг ажралмас қисми бўлиб қолган. Портал материалларидан фойдаланиб номзодлик, докторлик диссертациялари ёқланаётгани, хорижда ўзбек адабиёти тадқиқ ва таржима қилинаётгани ҳақидаги хабарлар доим хурсанд қилади. Портал ҳақида ҳам бир нечта магистрлик ишлари ёқланди.
Яқинда Англияда докторлик ишини ёқлаётган бир ватандошимиз билан суҳбатлашдим. “Сизга катта раҳмат. Четда юриб, сайтингиздаги электрон китоблардан 500 дан зиёдини ўқидим”, деди. Шукрки, бунақа эътирофларни тез-тез эшитиб тураман. Мотивация дегани шу бўлса керак. Ziyouz.com халқимизнинг зиёли бўлмоғига озгина бўлса-да ҳиссам қўшаётганидан бахтлиман.
Давронбек Тожиалиев

Меҳрибон бўлинг, чунки сиз учратган ҳар бир инсон бир жангчи сингари кунлик ҳаётнинг оғир жанги билан машғул.
Кундалик ҳаётимизда биз кўпинча ташқаридан қараганда муаммосиз инсонларни учратамиз. Бироқ, шуни ёдда тутиш керакки, ҳар бир инсон ўз қийинчиликлари ва курашлари билан машғул, уларнинг аксарияти бир қараганда кўзга ташланмайди. Ҳар бир инсон шахсий, профессионал ёки ҳиссий бўладими, ўзига хос қийинчиликларга эга.

Forwarded from Fozilbek Yusupov
Kimdadir imkon bo‘lsa ulashishga yordam berishsin, deb iltimos qilishgandi. O‘zimni sobiq hamkasbim
https://www.tgoop.com/kapgiridze/42
https://www.tgoop.com/kapgiridze/42
Telegram
Kapgir
12 ёшли Динорага яхшиларнинг ёрдами зарур!
У икки йилдан бери саратон касаллиги билан курашиб келади. Унга 4-босқич ҳужайра шаклидаги лимфома ташхиси қўйилган. Шу пайтгача 9 та кимётерапия муолажаси олди. Оқибатда лимфа тугунлари, жигар, буйраклар ва суяклар…

Катта спортга қайтишга қарор қилдим 😁.
Аниқроғи, Orbita.Uz ни қайта жонлантиришга киришдим. Бошланишига ушбу - Уоллес чизиғи ҳақидаги мақолани қабул қилгайсизлар. Иншаоллоҳ, яна қизиқарли ва фойдали мақолаларни кўпайтирамиз.
Ba’zi joylarda oraliq masofa juda qisqa ekaniga qaramay, mazkur chiziqning har ikki tarafida yashovchi «devor darmiyon qo‘shnilar» ham bir-birini yo‘qlab chiqishga oshiqmaydi. Misol uchun Lombok va Bali orollari orqasidagi masofa ba’zi joylarda hatto 40 km dan ham oshmaydi. O‘ylab qaralsa, bu masofa, masalan qushlar uchun karnaychining bir puf deganichalik ham gap emas. Biroq, «migratsiya qoidalarga» aynan qanotli do‘stlarimiz boshqalardan ko‘ra qat’iyroq amal qilishadi va hatto shu arzimas masofalarda ham ularni oroldan-orolga uchib o‘tganini ko‘rmaysiz
https://orbita.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=1006:uolles-chizigi&catid=85:tabiat-qonunlari&Itemid=53