Telegram Web
Мен анча йиллар олдин кундалик дафтаримга мана буни ёзиб қўйгандим: “Мен улар кўрмаган нарсаларни кўрдим...”. Шу бир қатор нарсани ёзиб, ўзимни аллақандай азиятдан қутқарганимни биламан. Бу ўйлаб топилмаган таскин... Дафтаримга яна битта шарқ ҳикматини ҳам кўчириб қўйганман: “Ҳеч қачон бировларга лой отманг. Нишонга теккиза олмаслигингиз мумкин ва қўлингиз ифлослигича қоласиз”.
Ваъдалар бериб ишончга сазовор бўлмоқчимисиз? Бу нақадар зерикарли, нақадар беҳуда чора...
Ўзингиз етиб борган жавоб энг тўғриси бўлади...
Стив Жобс: “Мен бизнесда муваффақият чўққисига эришдим. Кўпчилик учун менинг ҳаётим муваффақият тимсоли. Бироқ ҳаётда ишдан бўлак мени қувонтира оладиган нарсалар унчалик кўп бўлмаган. Бойлик — мен кўниккан ҳаёт тарзининг бир қисми бўлган, холос. Айни дамда касалхона ётоғида бутун ҳаётим кўз ўнгимдан ўтар экан, мен фахрланган бойлик ва шон-шуҳрат ўлим олдида аҳамиятсиз эканини тушунмоқдаман. Умрим давомида орттирилган бойликни ўзим билан олиб кета олмайман. Мен билан кетадигани — муҳаббат билан боғлиқ хотиралар. Мана шу ортингизда қолиши керак бўлган, ҳамроҳлик қиладиган, олдинга қадам босишга ундайдиган ҳақиқий бойлик. Неча ёшда эканлигингиз ва нималарга эришганингизнинг аҳамияти йўқ. Ҳамма учун ҳам парда тушириладиган кун келади... Оилангиз, севимли инсонингиз, яқинларингиз, дўстларингизга бўлган муҳаббат ҳақиқий бойликдир. Ўзингизни асранг, ўзгалар ҳақида ғамхўрлик қилинг”.
Тушунишнинг энг фойдали томони шундаки, биз камроқ гапира бошлаймиз...
Бу ёқимли, бу ажойиб... Шунинг учун ҳам Аллоҳга шукр...
Мени бир оз таъқиб этманг нигоҳлар,
Менга ҳалал берма жозибали сўз.
Ёлғон мени абгор қилмасдан туриб,
Қалбимга қайтишни истайман унсиз.
“Кишиларнинг сўз билан нафъ етказиш қўлидан келмаса, лоақал кўнглидаги андишаси яхши бўлиши керак”. Алишер Навоий
"Дегилки: "Ҳамма ўзини ҳақли билсин, мен ноҳақлигимдан бахтиёрман". Угур Қўшар, "Аллоҳга қочинг"
Умримизнинг қайсидир палласида топилган инсонлар бор. Вақт ўтиб, улар  ёнимизда қолса-қолмаса, бўлса-бўлмаса, ҳар бири аслида биттадан ҳикматни, сабоқни қолдириб кетганини англаймиз. Яхши кўрганларингизни қўйиб юборишдан ҳавотирга тушманг. Бир куни улар ёнингизда туриб, бошқа ўй-хаёллар билан банд экани, бошқа кўнгилларга талпинаётганини ҳис қилганингиздан кўра шуниси адолатли бўлади. Муҳими ўз вазифангизни муносиб бажарганингизга ишонасизми?.. Айтмоқчиманки, улардан рози бўлинг, уларга чин юракдан раҳмат айтинг...
Сен тугатмасанг, ўзлари тугатишади, ҳунук тугатишади...
Африкалик болакай томонидан ёзилган ушбу ҳикоя «2005 йилнинг энг яхши ҳикояси» танловида ғолиб бўлган экан:
«Туғилганимда, мен қора эдим;
Қора бўлиб улғайдим;
Мен қуёшда узоқ турсам, яна қораяман;
Ҳаттоки ўлганимда ҳам қоралигимча қоламан.
Сиз, оқлар эса:
Туғилганингизда — қизғиш бўласиз;
Улғайганингизда — оқарасиз;
Офтобда тобланганингизда — қизарасиз;
Совқотганингизда — кўкарасиз;
Қўрққанингизда — сарғаясиз;
Ўзингизни ёмон ҳис қилганингизда — яшил тусга кирасиз;
Ўлганингизда эса бўзарасиз.
Ва сиз мени рангли (қора танли) дейсиз». Давронбек Тожиалиев таржимаси
Лоақал синовлардан аъло баҳоларда ўтиб, магистратурада аълога ўқиётган навқирон мутахассисларни фалон миллиён тўлаш азобидан халос қилинса... Ҳечқурса, бўлажак духтирларни ҳамда юристларни – эрта бир кун бечораларнинг киссасига кўз олайтирмасликлари учун.
Ўйласангиз-ўйламасангиз, беихтиёр ваҳима босади.
...даҳшат!.. Чунки, улар хоҳласин-хоҳламасинлар, йиллар давомида диплом учун тўлаган миллиён-миллиёнларни тезроқ йиғиб олиш пайида бўладилар.
Нортўхта Қилич, “Икки олам аро”
Кўнглингиз ҳақиқатга чидамли бўлса, бошқалар уни авайлашига умидворлик сезмайсиз...
Айтаётган қўшиқлари ночор эканини идрок этолмайдиган ижрочиларнинг ўзи ҳам ночор бўладида...
Мен ваъда бермайман, бу қизиқ эмас, мен уриниб кўраман. Шуниси хайрли...
Мен қошингга бўзлаб келдим,
Сукунатни кўзлаб келдим.
Эй, даргоҳи кенг Худойим,
Мен ўзимни излаб келдим
Биз бошқа бировдан ўз туйғуларимиз баробар муносабатни кутамиз. Нақадар нўноқ, нақадар ожизмиз...
Я в Instagram как @oybekaliyev_official. Установите приложение, чтобы подписаться на мои фото и видео. https://www.instagram.com/oybekaliyev_official?igsh=NG04ampobXE0YzRm&utm_source=ig_contact_invite
2025/01/26 02:21:06
Back to Top
HTML Embed Code: