tgoop.com/Pharmacology_uz/2624
Last Update:
Нистатин таблеткаси
💊ДОРИ ШАКЛИ⚜
🔅Таблетка🔅
🧐ТАРКИБИ👀
Нистатин бўлиб , битта таблетка ўзида 111 мг ( 500 000 ТБ ) нистатин моддасини сақлайди (катталарга ).
Таблетка яна 55,5 мг ( 250 000 ТБ ) бирликдаям чиқади ( детский )
🔅ТАСИРИГА КЎРА ✅♻️
Замбуруғли касалликларга қарши восита.
Нистатин Cандида замбуругларининг ситоплазматик мембранаси
ўтказувчанлигига таъсир кўрсатади. Кандидамикозларнинг олдини олиш
учун тетратциклин, левомицетин билан узоқ вақт даволанганда бирга
қолланади, ҳатто тетратциклин билан нистатин биргалигида витатциклин таблеткалари ишлаб чиқарилган, модда кандидамикозларни даволашда ичишга буюрилади . Нистатин кам заҳарли, агар бу моддага нисбатан сезувчанлик ошиб кетса, аллергик ҳолатлар учрайди.
🔅ҚЎЛЛАНИЛИШИ ❓❕
--Ошқозон-ичак трактида нистатинга бўлган Cандида турига мансуб ачитқисимон замбуруғлар томонидан чақирилган инфекцияларни даволашда .
-- Cандида тури замбуруғларини ўсишига олиб келувчи дорилар қўлланилганда.
-- Кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар қўлланилган вақтда .
-- Ички органлар кандидозида ва тери ва шиллиқ қаватлар кандидозида қўлланилади.
🔱ҚАБУЛ ҚИЛИШ УСУЛИ ВА ДОЗАСИ ❕
13 ёшдан ошганлар учун 1 таблеткадан кунига 3 - 4 марта буюрилади . Бунда катта дозасини ( 500 000 ТБ ) дозалиги берилади.
Ёш болаларга ва 13 ёшдан кичикларга эса 250 000 ТБ дозалиги буюрилади. Кунлик дозасини шифокор белгилайди.
Даволаш давомийлиги 2 ҳафта ёки Cандида ўсишига олиб келувчи препаратлар билан даволаш қанча давом этса, шунча давом этади.
🛑НОЖЎЯ ТАСИРИ ⛔️
Нистатинни ичига қабул қилишда кўнгил айниши, қусиш, эт увиши, ич кетиши, тери қичишиши кузатилиши мумкин.
Бундай холатларда дозаси камайтирилади ёки препарат бекор қилинади.
❌ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР ❌❌❌
-- Препаратга юқори аллергик реакция бўлганда.
-- Жигар касалликларида ва панкреатитда мумкин эмас.
-- Меъда ичак яра касаллигида мумкин эмас .
-- Ҳомиладорлик даврида ва эмизиш даврида мумкин эмас.
Нистатин -- қинга қўйиладиган шамчалар хам бор. 2 хил дозада чиқади ( 250 000 Ед ва 500 000 Ед ).
Нистатин ректалний шамча ( орқа тешикка қўйилади ). Бу хам 2 дозада чиқади.
♻️♻️♻️
Нистатин маз хам бор.👀👀👀👀
♻️♻️♻️♻️♻️
-- Нистатин қуёш нурига нисбатан терининг сезувчанлигини оширади. Шунинг тўғридан тўғри тушадиган қуёш нурларидан сақланиш лозим.
--- Препарат қанд сақлайди шу сабаб қандли диабет касаллигида мумкин эмас .
-- Фруктоза ўзлаштира олмаслик ва глюкоза-галактоза малабсорбцияси
каби касалликларда қўллаш мумкин эмас.
-- Кандидимикозларни Cандида замбуруғи келтириб чиқаради. Кандидалар оғиз бўшлиғи, ичак, тўғри ичак, қин шиллиқ пардасини, тери ва бошқа аъзоларни жароҳатлайди, бу касалликлар айниқса болаларда кўп учрайди.
-- Нистатин свеча , маз ва таблетка кўринишида чиқади.
-- Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида мумкин эмас .
-- Узоқ вақт антибиотик қабул қилганда ва тетрациклин антибиотикини ҳам қабул қилганда уларни ножўя таъсирини камайтириш учун улар билан биргаликда нистатин қабул қилинади.
BY Pharmacology.uz
Share with your friend now:
tgoop.com/Pharmacology_uz/2624