tgoop.com/Pharmacology_uz/2629
Last Update:
Bonjigar siropi
#Бонжигар сиропи
♻️ДОРИ ШАКЛИ ♻️
Сироп
♻️ТАСИРИГА КЎРА♻️
Gepatoprotektor .
♻️TАЬСИР МЕХАНИЗМИ ҚАНАҚА ВА ТАРКИБИДАГИ МАХСУЛОТНИ ТАЬСИРИ ХАҚИДА ♻️
Бонджигар жигарни зарарсизлантириш қобилиятини кучайтиради, учкарбон кислоталари циклини тезлаштиради ва шундай қилиб оқсиллар алмашинуви оқибатида тўпланган маҳсулотларини (аммиак) мочевина шаклида чиқаришга ёрдам беради. Жигарни ҳимояловчи ва заҳарли моддаларни чиқариб юборувчи восита сифатида таъсир қилади. Ўзининг липотроп таъсири орқали Бонджигар ёғларнинг (асаосан триглицеридларни) тўпланишини олдини олади ва жигардан ёғларнинг йўқотилиши тезлигини оширади. Ўзининг сафро ҳайдовчи таъсири ёрдамида жигардан сафрони чиқишини рағбатлантиради ва бу билан жигарнинг тозаловчи фаолиятини яхшилайди ва организмдан заҳарли метаболитларни йўқотади. У шунингдек жигарнинг катталашган ўлчамларини қисқартиради ва гистологик тузилишини сақлайди.
Шундай қилиб, Бонджигар заҳарли таъсирдан жигарни химоя қилади ва унинг метаболик, заҳарларни чиқарувчи ва иммунитетни бошқарувчи фаолиятини фаоллаштириб, унинг фаолиятини кучайтиради. Бунинг натижасида жигарнинг турли бузилишларидаги қон зардобидаги ошган билирубин, итшқорий фосфотазалар, транаминазалар миқдори нормаллашади.
🟡БОНЖИГАР ТАРКИБИ НИМА ? ♻️
🔷Оқ вербизина -- жигарнинг катталашган оғирлигини нормаллашишига ёрдам беради. Қон зардобдаги ишқорий фосфатаза даражасини нормаллаштиради. Жигар микросомал ферментларни бошқаради.
🔷Пикрориза курроа-- жигарнинг ўткир ва сурункали алкоголли заҳарланишини зарарсизлантиради.
🔷Оддий сачратқи :
Сафро оқиб чиқишини кўпайтиради. Жигарда ёғлар тўпланишини олдинги олади ва уларни жигардан йўқолишини тезлаштиради. Жигарда кимёвий заҳарларни зарарсизлантиради.
🔷Дала турупи -- антиоксидант. Жигарнинг тозаловчи фаолиятини яхшилайди, организмда тўпланган азотли чиқиндиларни йўқ қилади.
🔷Серқилтиқ зирк -- жигарнинг метаболик фаолиятини нормаллаштиради.
🔷Тожли тамарикс -- Галоктозамин заҳарлилигини зарарсизлантиради.
🔷Сершох Берхавия -- антигепатотоксик восита. Сурги воситаси.
🔷Доғли Расторопша -- Алкоголь ва бошқа тур заҳарларни қабул қилиш чақирган шикастланишлардан жигарни ҳимоя қилади. Жигарнинг регенерациясига ёрдам беради.
🔷Ҳинд чучукмия -- тонусни оширади, овқат ҳазм бўлишини рағбатлантиради.
🔷Яланғоч чучукмия -- ушбу компонент иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Гепатит каби вирусли яллиғланиш ҳолатларида фойдали. Меъда ярасини олдини олиш ва даволаш учун ишлатилади.
♻️ҚЎЛЛАНИЛИШИ♻️
-- Жигарнинг ўткир ва сурункали бузилишлари .
-- Ўткир ва суринкали гепатитда.
-- Инфекцион гепатитларда қабул қилинади.
-- Ёғли дегенерацияси, жигарнинг ёғли инфильтрацияси.
-- Гепатоцеллюляр сариқлик ва яширин жигар касалликлари.
-- Бўшашган жигар холатида қўллаш мумкин.
-- Гепатотоксик медикаментлар, саноат киёвий моддалари ва инфекциялар чақирган жигар фаолиятининг бузилишларида.
-- Сурункали тошсиз холециститда қўлланади.
⚜ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАСИ❕
Катталар:👉 икки чой қошиқдан кунига уч марта овқатдан кейин буюрилади.
Болалар: 👉бир чой қошиқдан кунига уч марта овқатдан кейин буюрилади.
⭕️НОЖЎЯ ТАЬСИРИ❌❌
Кам аниқланган .
❌ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР❌
-- Препаратга юқори аллергик реакция бўлганда.
-- Ҳомиладорликнинг биринчи 3 ойлигида мумкин эмас .
-- Аллергик касалликларда мумкин эмас.
Бонжигар пакетчали гранула шакли хам бор.
Бонжигар капсуласи хам бор. Кунига 1 капсуладан 3 махал овқатдан кейин қабул қилинади.
✅✅✅✅✅
☀️Бонжигар ўт-сафро оқиб чиқишини кўпайтиради. Жигарда ёғлар тўпланишининг олдини олади ва уларнинг жигардан йўқотилишини тезлаштиради. Жигарда кимёвий заҳарларни зарарсизлантиради.
☀️Жигарнинг ўткир ва сурункали алкоголли заҳарланишини зарарсизлантиради. Кўп алкоголь ичадиганлар қабул қилса яхши самара беради жигарни ҳимоя қилишга.
☀️Жигар катталашганда ўлчамларини қисқартиради ва тузилишини сақлайди.
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
BY Pharmacology.uz
Share with your friend now:
tgoop.com/Pharmacology_uz/2629