Telegram Web
Нистатин таблеткаси
💊ДОРИ ШАКЛИ
🔅Таблетка🔅
🧐ТАРКИБИ👀
Нистатин бўлиб , битта таблетка ўзида 111 мг ( 500 000 ТБ ) нистатин моддасини сақлайди (катталарга ).
Таблетка яна 55,5 мг ( 250 000 ТБ ) бирликдаям чиқади ( детский )
🔅ТАСИРИГА КЎРА ♻️
 Замбуруғли касалликларга қарши восита. 
Нистатин Cандида замбуругларининг ситоплазматик мембранаси 
ўтказувчанлигига таъсир кўрсатади. Кандидамикозларнинг олдини олиш 
учун тетратциклин, левомицетин билан узоқ вақт даволанганда бирга 
қолланади, ҳатто тетратциклин билан нистатин биргалигида витатциклин таблеткалари ишлаб чиқарилган, модда кандидамикозларни даволашда ичишга буюрилади . Нистатин кам заҳарли, агар бу моддага нисбатан сезувчанлик ошиб кетса, аллергик ҳолатлар учрайди. 
🔅ҚЎЛЛАНИЛИШИ
--Ошқозон-ичак трактида нистатинга бўлган Cандида турига мансуб ачитқисимон замбуруғлар томонидан чақирилган инфекцияларни даволашда .
-- Cандида тури замбуруғларини ўсишига олиб келувчи дорилар қўлланилганда.
-- Кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар қўлланилган вақтда .
-- Ички органлар кандидозида ва тери ва шиллиқ қаватлар кандидозида қўлланилади. 
🔱ҚАБУЛ ҚИЛИШ УСУЛИ ВА ДОЗАСИ
13 ёшдан ошганлар учун 1 таблеткадан кунига 3 - 4 марта буюрилади . Бунда катта дозасини ( 500 000 ТБ ) дозалиги берилади.
Ёш болаларга ва 13 ёшдан кичикларга эса 250 000 ТБ дозалиги буюрилади. Кунлик дозасини шифокор белгилайди. 
Даволаш давомийлиги 2 ҳафта ёки Cандида ўсишига олиб келувчи препаратлар билан даволаш қанча давом этса, шунча давом этади.
🛑НОЖЎЯ ТАСИРИ ⛔️
Нистатинни ичига қабул қилишда кўнгил айниши, қусиш, эт увиши, ич кетиши, тери қичишиши кузатилиши мумкин. 
Бундай холатларда дозаси камайтирилади ёки препарат бекор қилинади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР
-- Препаратга юқори аллергик реакция бўлганда.
-- Жигар касалликларида ва панкреатитда мумкин эмас.
-- Меъда ичак яра касаллигида мумкин эмас .
-- Ҳомиладорлик даврида ва эмизиш даврида мумкин эмас.
Нистатин -- қинга қўйиладиган шамчалар хам бор. 2 хил дозада чиқади ( 250 000 Ед ва 500 000 Ед ).
Нистатин ректалний шамча ( орқа тешикка қўйилади ). Бу хам 2 дозада чиқади.
♻️♻️♻️
Нистатин маз хам бор.👀👀👀👀
♻️♻️♻️♻️♻️
-- Нистатин қуёш нурига нисбатан терининг сезувчанлигини оширади. Шунинг тўғридан тўғри тушадиган қуёш нурларидан сақланиш лозим.
--- Препарат қанд сақлайди шу сабаб қандли диабет касаллигида мумкин эмас .
-- Фруктоза ўзлаштира олмаслик ва глюкоза-галактоза малабсорбцияси
каби касалликларда қўллаш мумкин эмас.
-- Кандидимикозларни Cандида замбуруғи келтириб чиқаради. Кандидалар оғиз бўшлиғи, ичак, тўғри ичак, қин шиллиқ пардасини, тери ва бошқа аъзоларни жароҳатлайди, бу касалликлар айниқса болаларда кўп учрайди.
-- Нистатин свеча , маз ва таблетка кўринишида чиқади.  
-- Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида мумкин эмас . 
-- Узоқ вақт антибиотик қабул қилганда ва тетрациклин антибиотикини ҳам қабул қилганда уларни ножўя таъсирини камайтириш учун улар билан биргаликда нистатин қабул қилинади. 
YuQTT-23-12-2022.pdf
5.4 MB
Креон капсуласи
♻️DORI SHAKLI♻️
Kapsula 
 ♻️TARKIBI ♻️
Pankreatin bo'lib , kreon 3 xil dozada chiqadi.

-- 10 000 ( TB ) 
-- 25 000 ( TB )
-- 40 000 ( TB ).

⬆️TA'SIRIGA KO'RA
Ovqat hazm bo'lishini yaxshilovchi vosita. Ferment . Poliferment preparat.
♻️ TA'SIR QILISH MEXANIZMI ♻️
Kapsula ichidagi mayda kukunsimon moddalar cho'chqaning me'da osti bezidan olingan pankreatinni o'zida saqlaydi. Preparat me'dada tez eriydi va yaxshi so'riladi. Preparat ingichka ichakka tushib va tez parchalanadi . Lipolitik , amilolitik va proteolitik fermentlarni ajratib chiqaradi. Bu esa yog'lar , uglevodlar va oqsillarni parchalanishini ta'minlaydi. Preparat hech qanday toksik zaharli xususiyatga ega emas.
♻️QO'LLANILISHI
-- Ovqat hazm qilish uchun qabul qilinadi
-- Me'da osti bezining faoliyatini yaxshilashda qabul qilinadi.
-- Mukovitsidozda qabul qilinadi ( bolalarda ).
-- Surunkali pankreatitda qabul qilinadi.
-- Pankreatektomiyada ( meda osti bezini olib tashlagandan keyingi holat ) qabul qilish mumkin. 
-- Gastroektomiyada ( me'dani bir qismini olib tashlash amaliyotidan keyingi holat ) qabul qilish mumkin.
-- Me'da osti bezi rakida qabul qilish mumkin.
-- Me'da osti yo'li yoki umumiy o't yo'li bekilib qolish holatlarida qabul qilinadi.
-- Shvaxman Daymond sindromida qabul qilish buyuriladi.

-- O'tkir pankreatitlarda va ularni zo'rayish xolatlarida qabul qilish buyuriladi.

♻️QABUL QILISH USULI VA DOZASI ♻️
Kapsulani butunligicha sindirmasdan va chaynamasdan yetarli miqdordagi suyuqlik bilan qabul qilish buyuriladi.  
Kreonni ovqatlanish vaqtida yoki ovqatdan keyin darrov qabul qilish kerak. 
Kapsulani bir qabulda 1 kapsula qabul qilish buyuriladi. Bir qabulda 2 ta kapsula qabul qilish tavsiya etilmaydi.

Kuniga necha kapsula qabul qilishni hazm jarayoni qanchalik buzilganlik holatiga qarab kishi o'zi doza belgilashi mumkin. Yoki har ovqatlanishdan keyin qabul qilish ham mumkin ( hazm qilish yaxshi bo'lmasa).
Bolalarga esa 4 yoshdan boshlab shifokor belgilagan dozada berish buyuriladi.
⭕️NOJO'YA TA'SIRI 🛑
-- Qorinda og'riq
-- Ko'ngil aynish va biroz qusish 
-- Qabziyat 
QO'LLASH MUMKIN BO'LMAGAN HOLATLAR

-- Preparatga yuqori allergik reaksiya bo'lganda .

👀👀👀
Homiladorlik davrida shifokor maslahati bilan qo'llash buyuriladi.

Kreonni bolalarda bola dozasida qo'llash mumkin. Masalan balg'am ajratish holatlarida , balg'amli yo'tal bolganda yosh bolalarga buyurish mumkin. Qanday qilib kapsulani yosh bolalarga berishni pediatrdan so'raysiz. Sababi 4 yoshdan kichkina bolalar kapsulani yutishi qiyin boladi. Kreonni vazifasi balg'amni to'g'ri ichakdan axlat bilan chiqarishga yordam berish bo'ladi. 1 yosh va 1 yoshdan kichkina bolalarga ko'pincha shunday qilib balg'amni chiqarishga harakat qilinadi. 
Kreon 10 000 dozada , 25 000 dozada va 40 000 dozada ishlab chiqariladi. Odatda 10 000 dozaligini qabul qilish buyuriladi. Qolgan dozalar biroz kuchliroq hisoblanadi shu sabab katta dozalarni shifokor retsepti bilan qabul qiling. 
🔱🔱🔱
--- 10 000 dozalik 1 kapsula o'zida 150 mg pankreatin saqlaydi . 
--- 25 000 dozalik 1 kapsula o'zida 300 mg pankreatin saqlaydi.
--- 40 000 dozalik 1 kapsula o'zida. 400 mg pankreatin saqlaydi. 
Har bir kapsula o'zida amilaza , lipaza va proteaza fermentlari faolligini o'zida saqlovchi pankreatinni o'zida saqlaydi. 
Bonjigar siropi
#Бонжигар сиропи
♻️ДОРИ ШАКЛИ ♻️
Сироп 
♻️ТАСИРИГА КЎРА♻️
Gepatoprotektor .
♻️TАЬСИР МЕХАНИЗМИ ҚАНАҚА ВА ТАРКИБИДАГИ МАХСУЛОТНИ ТАЬСИРИ ХАҚИДА  ♻️
Бонджигар жигарни зарарсизлантириш қобилиятини кучайтиради, учкарбон кислоталари циклини тезлаштиради ва шундай қилиб оқсиллар алмашинуви оқибатида тўпланган маҳсулотларини (аммиак) мочевина шаклида чиқаришга ёрдам беради. Жигарни ҳимояловчи ва заҳарли моддаларни чиқариб юборувчи восита сифатида таъсир қилади. Ўзининг липотроп таъсири орқали Бонджигар ёғларнинг (асаосан триглицеридларни) тўпланишини олдини олади ва жигардан ёғларнинг йўқотилиши тезлигини оширади. Ўзининг сафро ҳайдовчи таъсири ёрдамида жигардан сафрони чиқишини рағбатлантиради ва бу билан жигарнинг тозаловчи фаолиятини яхшилайди ва организмдан заҳарли метаболитларни йўқотади. У шунингдек жигарнинг катталашган ўлчамларини қисқартиради ва гистологик тузилишини сақлайди.

Шундай қилиб, Бонджигар заҳарли таъсирдан жигарни химоя қилади ва унинг метаболик, заҳарларни чиқарувчи ва иммунитетни бошқарувчи фаолиятини фаоллаштириб, унинг фаолиятини кучайтиради. Бунинг натижасида жигарнинг турли бузилишларидаги қон зардобидаги ошган билирубин, итшқорий фосфотазалар, транаминазалар миқдори нормаллашади.
🟡БОНЖИГАР ТАРКИБИ НИМА ? ♻️
🔷Оқ вербизина -- жигарнинг катталашган оғирлигини нормаллашишига ёрдам беради. Қон зардобдаги ишқорий фосфатаза даражасини нормаллаштиради. Жигар микросомал ферментларни бошқаради.
🔷Пикрориза курроа-- жигарнинг ўткир ва сурункали алкоголли заҳарланишини зарарсизлантиради.
🔷Оддий сачратқи : 
Сафро оқиб чиқишини кўпайтиради. Жигарда ёғлар тўпланишини олдинги олади ва уларни жигардан йўқолишини тезлаштиради. Жигарда кимёвий заҳарларни зарарсизлантиради.
🔷Дала турупи -- антиоксидант. Жигарнинг тозаловчи фаолиятини яхшилайди, организмда тўпланган азотли чиқиндиларни йўқ қилади.
🔷Серқилтиқ зирк -- жигарнинг метаболик фаолиятини нормаллаштиради.
🔷Тожли тамарикс -- Галоктозамин заҳарлилигини зарарсизлантиради.
🔷Сершох Берхавия -- антигепатотоксик восита. Сурги воситаси.
🔷Доғли Расторопша -- Алкоголь ва бошқа тур заҳарларни қабул қилиш чақирган шикастланишлардан жигарни ҳимоя қилади. Жигарнинг регенерациясига ёрдам беради.
🔷Ҳинд чучукмия -- тонусни оширади, овқат ҳазм бўлишини рағбатлантиради.
🔷Яланғоч чучукмия -- ушбу компонент иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Гепатит каби вирусли яллиғланиш ҳолатларида фойдали. Меъда ярасини олдини олиш ва даволаш учун ишлатилади.
♻️ҚЎЛЛАНИЛИШИ♻️
-- Жигарнинг ўткир ва сурункали бузилишлари .
-- Ўткир ва суринкали гепатитда.
-- Инфекцион гепатитларда қабул қилинади.
-- Ёғли дегенерацияси, жигарнинг ёғли инфильтрацияси.
-- Гепатоцеллюляр сариқлик ва яширин жигар касалликлари.
-- Бўшашган жигар холатида қўллаш мумкин.
-- Гепатотоксик медикаментлар, саноат киёвий моддалари ва инфекциялар чақирган жигар фаолиятининг бузилишларида.
-- Сурункали тошсиз холециститда қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАСИ
Катталар:👉 икки чой қошиқдан кунига уч марта овқатдан кейин буюрилади.
Болалар: 👉бир чой қошиқдан кунига уч марта овқатдан кейин буюрилади.
⭕️НОЖЎЯ ТАЬСИРИ
Кам аниқланган .
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР
 -- Препаратга юқори аллергик реакция бўлганда. 
-- Ҳомиладорликнинг биринчи 3 ойлигида мумкин эмас .
-- Аллергик касалликларда мумкин эмас.
Бонжигар пакетчали гранула шакли хам бор.
Бонжигар капсуласи хам бор. Кунига 1 капсуладан 3 махал овқатдан кейин қабул қилинади.

☀️Бонжигар ўт-сафро оқиб чиқишини  кўпайтиради. Жигарда ёғлар тўпланишининг олдини олади ва уларнинг жигардан йўқотилишини  тезлаштиради. Жигарда кимёвий заҳарларни зарарсизлантиради. 
☀️Жигарнинг ўткир ва сурункали алкоголли заҳарланишини зарарсизлантиради. Кўп алкоголь ичадиганлар қабул қилса яхши самара беради жигарни ҳимоя қилишга. 
☀️Жигар катталашганда ўлчамларини қисқартиради ва тузилишини сақлайди.
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
🔅⬆️⬆️
☀️Бонджигар сахароза сақлайди, буни қандли диабет касаллиги бор кишилар қабул қилишлари тавсия қилинмайди .Мабодо қабул қилишга тўғри келса қандли диабетга қарши ичиладиган дори дозасини бироз ошириш ва бонжигарни камроқ дозада қабул қилиш керак.

☀️Бонжигар капсула , гранула пакетча ва сироп шаклларида чиқади.

☀️Бонжигар капсуласи хомиладорлик ва эмизиш даврида мумкинмас.  Грануласи хам шунақа. Яна капсуласи ва грануласи 18 ёшдан кичикларга мумкинмас.

☀️Бонжигар сиропи эса хомиладорликнинг биринчи 3 ойлигида мумкин эмас. Бошқа вақт эса мумкин.  Сиропини 3 ёшдан бошлаб қўлласа бўлади. 3 ёшдан кичикларга сиропи хам мумкин эмас.


☀️Жигарни ёғ босганда бу препарат самарали таьсирга эга.
Женавит капсула 
🔱DORI SHAKLI : kapsula 
🔱TARKIBI : 👀
Tabiiy mikronlashtirilgan progesteron -- 100 mg.
🔅TA'SIRIGA KO'RA
Progestagen vosita.
💊QACHON QO'LLANILADI
-- Bachadon va bachadon naylarining mushaklarini qo'zgaluvchanligini va qisqaruvchanligini kamaytiradi ( oksitotsinga teskari ta'sirga ega ).
-- Bachadonning ichki birinchi qavatini , ya'ni endomatriy qavatini normal shakllantirishga yordam beradi.
-- Sut bezlariga ijobiy , yaxshi ta'sir qiladi.
-- Ayollarda progesteron tanqisligi holatlarida qabul qilinadi.
-- Xayzdan oldingi holatlarda qo'llaniladi.
-- Ovulyatsiyani buzilishi va umuman ovulyatsiya yuz bermaydigan holatlar oqibatida yuzaga kelgan xayz siklining buzilishida qabul qilinadi.
-- Xavf soluvchi abort yoki progesteron yetishmovchiligi oqibatidagi odatdagi abortni oldini olish maqsadida qo'llaniladi.
-- Lyutein yetishmovchiligi oqibatidagi bepushtlikda qo'llaniladi.
-- Fibroz kistoz mastopatiyada
-- Menopauzal o'tish davrida qo'llaniladi va menopauzadan oldingi va keyingi davrlarda gormonal davolash maqsadida esterogen saqlovchi preparatlar bilan birga qo'llaniladi.
-- Muddatidan oldin tug'ruqni oldini olish maqsadida qabul qilish mumkin ( chunki jenavit bachadon qisqarishini kamaytiradi va oksititsinga teskari ta'sirga ega).
-- Ayollarda muddatidan oldingi menopauzada qo'llaniladi.
QO'LLASH USULI VA QO'LLASH DOZASI ♻️
Preparat uyqudan oldin suv bilan ichga qabul qilinadi. Kechasi uxlashdan oldin 1 kapsula ichib uxlash kerak.
Yana bir ma'lumotni aytib o'taman. Jenavitni kasallik turi va holatiga qarab sutkalik doza kuniga 2 - 3 kapsula ham qabul qilish mumkin. Qabul qilishdan oldin shifokor ginekolog bilan maslahatlashib qabul qiling. 
🔴NOJO'YA TA'SIRI ⛔️
-- Xayz siklini buzilishi , qon ketishlar.
-- Bosh og'rigi va uyqusizlik kuzatiladi.
-- Qorinni dam bo'lishi kuzatiladi.
-- Eshakyemi va teri qichishish kuzatiladi ko'pincha.
-- Sut bezlarida taranglik , qindan ajralmalar kelishi va bo'g'imlarda og'riq kuzatilishi mumkin.
-- Tunda ko'p terlash va isitma holati kuzatiladi.
-- Qon bosimni oshishi kuzatilishi mumkin.
QO'LLASH MUMKIN BO'LMAGAN HOLATLAR
-- Preparatga allergik reaksiya bo'lganda.
-- Venalarda tromblar bo'lsa , tromboemboliyada, o'pka arteriyasida tromboemboliya bo'lganda mumkin emas.
-- Qon quyuqlashgan paytda va qoni quyuq insonlarda mumkinmas.
-- Miokard infarkti va insultda mumkin emas.
-- Sababi nomalum bo'lgan qindan qon ketishda mumkin emas.
-- Sut bezi va jinsiy a'zolar o'smalarida mumkin emas.
-- Jigar og'ir kasalliklarida, gepatitda va jigar o'smalarida mumkin emas.
-- 18 yoshdan kichik yoshdagilarga mumkin emas.
-- Emizish davrida mumkin emas.
♻️♻️♻️♻️
💥Jenavitni homiladorlikning birinchi 3 oyligida qo'llash mumkin emas ( esda saqlang ).
 Homiladorlikning 2 chi va 3 chi oyliklarida ehtiyotkorlik bilan shifokor maslahati bilan qo'llash mumkin.
💥Jenavit qon bosimini oshiradi. Davleniyasi baland yuradigan kishilar qabul qilishi mumkin emas. Qon bosimi oshgan vaqtda ham mumkin emas.
💥Emizish davrida qabul qilish mumkin emas.
💥Og'ir yurak, jigar va buyrak kasalliklarida mumkin emas.
💥Bronxial astma , epilepsiya va migren kabi kasalligi bor kishilar shu kasallikning og'ir davrida bo'lsa jenavitni qabul qilish mumkin emas. Yengilroq davrida bo'lsa ehtiyot bo'lib shifokordan so'rab foydalansa bo'ladi.
💥Jenavit qondagi qand miqdorini oshiradi. Shu sabab qandli diabeti bor bemorlar , qondagi qand miqdori normadan oshib ketgan bo'lsa qabul qilish mumkin emas.Agar qondagi qand miqdori past bo'lsa yoki normada bo'lsa ehtiyot bolib qo'llasa bo'ladi.
💥Jenavitni qabul qilishdan oldin shifokoringizdan xayz siklining qaysi kunidan boshlab qabul qilishni ham so'rang ( Anniq so'rang ahamiyati katta buni ).
💉Qo'llash -- retsept bilan albatta .
💉Ishlab chiqaruvchi -- Xitoy 
Angiosept 
#Ангиосепт 
DORI SHAKLI  :
og'iz chayish uchun  eritma 
🔅TARKIBI : 🧐
Xlorgeksidin , shalfey ekstrakti , romashka 
👀TA'SIRIGA KO'RA  👀
Og'iz bo'shlig'idagi yallig'lanishni va infeksion holatlarda antiseptik va yallig'lanishga qarshi ta'sirga ega.
QO'LLANILISHI ♻️
-- Og'iz bo'shligi infeksion yallig'lanish kasalliklarida qo'llaniladi
-- Tomoq ning infeksion va yallig'lanish holatlarida qo'llaniladi
-- Tonzillit , laringit va faringitda qo'llaniladi.
-- Og'iz bo'shligidagi yarali stomatitda buyuriladi
-- Profilaktika sifatida tish kariyes bo'lishini oldini olish uchun , parodontozda ( milk kasalligida) va boshqa og'iz bo'shligi infeksion va yalliglanish holatlarida qo'llaniladi.
🧐QO'LLASH USULI👀
Kuniga 2 - 3 marta 5 - 10 ml suyuqlik olib og'iz bo'shligi 1 - 3 minut davomida chayiladi. 
Yutish mumkin emas
🚫NOJO'YA TA'SIRI  QANAQA 👇
Kam kuzatilgan😎😎😎
QO'LLASH MUMKINMAS HOLATLAR 
-- Preparatga yuqori allergik reaksiya bo'lganda
-- Yosh bolalarda qo'llash mumkinmas
Angiosept -- og'iz chayish uchun preparat.

♻️♻️♻️
Homladorlar va emiziklilar qo'llashlari mumkin.
Preparat bilan faqat og'iz bo'shligi chayiladi. Yutish mumkin emas.
Natriy xlor osmasi
#Натрий хлор осмаси
DORI SHAKLI : 🔱
0,9 % li infuziya uchun eritma ( osma ).
👀👀👀TARKIBI : 🧐
Natriy xlorid va suv . 1 litr infuziya -- 9 gr natriy xlorid saqlaydi. 
TA'SIR QILISHIGA KO'RA 🔅
Tuzli eritma. 

TA'SIR QILISH MEXANIZMI QANAQA
Izotonik eritma bo'lib , organizmda suyuqlik yetishmovchiligini to'ldiradi. Natriy xloridi o'zi organizmga ovqat bilan kiradi. Odatda odam kuniga 10 gr ( 170 mmol) ga yaqin natriy xloridni iste'mol qiladi va uning bu miqdori organizmning elektrolit muvozanatini ta'minlaydi. Bu eritma inson qon plazmasiga izotonik bo'lib , tibbiyotda o'rni beqiyos. Natriy xlor eritmasi qitiqlovchi ta'sir ko'rsatmasligi tufayli parenteral yuborilishi va yara , shilliq qavatlarni yuvish uchun ham qo'llanilishi mumkin. Qon tomirlardan tez chiqib ketadi va qon tomirlardagi suyuqlik miqdorini vaqtinchalik oshiradi. 
Bu dezintoksikatsiya qiluvchi va regidratatsion ta'sirga ega. Tananing turli xil patologik holatlarida natriy etishmovchiligini to'ldiradi va tomirlarda aylanib yuradigan suyuqlik hajmini vaqtincha oshiradi.
Eritmaning farmakodinamik xususiyatlari natriy va xlor ionlari mavjudligidan kelib chiqadi. Natriy ionlarini o'z ichiga olgan bir qator ionlar hujayra membranasiga turli xil transport mexanizmlari yordamida kirib boradi, ular orasida natriy-kaliyli nasos (Na-K-ATPaza) katta ahamiyatga ega. Natriy neyronlarda, yurakning elektrofiziologik jarayonlarida, shuningdek buyraklardagi metabolik jarayonlarda signallarni uzatishda muhim rol o'ynaydi.
Natriy asosan buyraklar orqali chiqariladi, ammo ko'p miqdorda natriy qayta so'riladi (buyrak reabsorbsiyasi). Natriyning oz miqdori najas bilan va terlash paytida ajraladi.
-- Qon plazmasi o'rnini bosuvchi suyulik sifatida qo'llaniladi.
-- Ichki va tashqi zaharlanishlarda qo'llaniladi. 
-- Organizmning suvsizlanishini tiklash uchun qo'llaniladi.
-- Diareyada va toksik dispepsiyada qo'llaniladi.
-- Ichak tutilishida va xlor kamlik kabi alkalozda qo'llaniladi.
-- Dori vositalarini eritish va suyultirish uchun qo'llaniladi.
-- Organizmda natriy kamligida qo'llaniladi.
Yosh bolalarga sutkalik 100 ml flakondagi miqdori qo'llaniladi. Kattalarga esa katta hajmdagi flakonlari qo'llanilishi mumkin. Kattalarga kuniga 500 ml gacha tomchilab yuborish mumkin. Vaziyatga qarab shifokor yana qo'llashi mumkin.
🛑⛔️⛔️NOJO'YA TA'SIRI 🫢
-- Ko'ngil aynish , qusish va diareya kuzatilishi mumkin.
-- Me'da spazmlari va chanqoqlik kuzatilishi mumkin.
-- Ko'z yosh oqishi , terlash va isitma kuzatilishi mumkin.
-- Taxikardiya va qon bosimini oshiradi. 
-- Buyrak funksiyasi buziladi va shish , xansirash kuzatilishi mumkin.
-- Mushaklar taranglik tonusi oshadi.
QO'LLASH MUMKIN BO'LMAGAN HOLATLAR ❗️
-- gipernatriyemiyada , ya'ni natriy ortiqchaligida mumkin emas.
-- Atsidoz da mumkin emas .
-- Giperxloremiya , ya'ni xlorning ortiqchaligida mumkin emas.
-- Gipokaliyemiya da , ya'ni organizmda kaliy kamligida mumkin emas.
-- Hujayradan tashqari gipergidratatsiyada mumkin emas.
-- Miya va o'pkaning shishishi bilan tahdid qiladigan qon aylanishining buzilishida mumkin emas 
-- Miya shishi va o'pka shishida mumkin emas. 
-- Surunkali buyrak yetishmovchiligida mumkin emas.
10 % li natriy xlor eritmasi ham bor.
ADMIN MASLAHATI
💥Bu eritmani ko'p qabul qilganda natriy moddasi organizmda ko'payib , kaliy moddasi kamayib ketadi. Shu sabab surunkali yurak kasalliklarida mumkin emas.
💥Juda kam siyadigan va umuman siydik chiqara olmaydigan surunkali buyrak kasalliklari xolatida ham ushbu eritmani qo'llash kerak emas. Sababi organizmda suyuqlikni ushlab qoladi. 
💥Qon bosimi baland bo'lganda va taxikardiya bo'lganda qo'llash kerakmas. 
💥Homiladorlik va emizish davrida mumkin.
💥 Inson umuman tuzsiz ovqatni iste'mol qilsa ham kuniga 2 gr natriy xlor organizmdan peshob bilan chiqib ketadi.
💥Eritma 100 , 200 , 250 , 400 va 500 ml flakonlarda chiqadi.
Narxi 👉 miqdoriga qarab .
​​​​💊 PIRASETAM

❇️ Dori shakli: inyeksiya uchun eritma

♻️ Tarkibi:

*faol modda*: pirasetam
*yordamchi moddalar*: natriy asetati
trigidrati, suyultirilgan sirka kislotasi,
inyeksiya uchun su
v.

💠 Farmakoterapevtik guruhi:
Nootrop vosita

Qòllanilishi:

🔹Kattalarda xotira pasayishi, diqqatni jamlash va faollikni pasayishi, kayfiyatni òzgarishi, xulq-atvorni òzgarishi, harakatni buzilishi bilan kechuvchi psixoorganik sndromni simptomatik davolash;
Bosh aylanishi va u bilan bog‘liq muvozanatni buzilishini davolash

🔹Bolalarda: 8 yoshdan boshlab
disleksiyani boshqa usullar, shu jumladan logopedik davolash bilan majmuada davolash, òroqsimon-hujayrali vazooklyuzion xurujni bartaraf etishda



Qòllash usuli: vena yoki mushak
ichiga


Qòllash mumkin bòlmagan holatlar:

òta yuqori sezuvchanlik
– Gentington xoreyasi
– gemorragik insult
– oģir darajadagi buyrak
yetishmovchiligi
– preparatni buyurish vaqtida
psixomotor qòzģalish
– homiladorlik va laktasiya davrida
*Ehtiyotkorlik bilan *
– gemosatazni buzilishi
– oģir darajadagi qon ketish
– katta hajmli jarrohlik aralashuvlar
– surunkali buyrak yetishmovchiligi
da
ehtiyotkorlik bilan qòllaniladi

🚫 Nojòya ta'sirlari:

🔸Nerv tizimi tomonidan: ruhiy
qo‘zg‘alish, harakatni to‘xtab qolishi,
ta‘sirchanlik, o‘zini tutib turaolmaslik,
diqqatni jamlay olmaslik, xavotirlik,
uyqusizlik yoki uyquchanlik,
depressiya, ataksiya, bosh aylanishi,
bosh og‘rig‘i
🔸Ovqat hazm qilish tomonidan:
kòngil aynishi, qusish, diareya
abdominal oģriq
🔸Moddalar almashinuvi tizimida: tana
vazni oshishi
🔸Sezgi a'zolari tomonidan: vertigo
( bosh aylanishi )
🔸Terida qichishish, dermatit,
eshakemi
🔸Mahalliy reaksiyalar: yuborish joyida
oģriq, tromboflebit


🚨Obuna bòlish 👉@Pharmacology_uz
​​💊 RIBOKSIN

❇️ Dori shakli: 2% li inyeksiya uchun eritma

💠 Farmakoterapevtik guruhi:
metabolik vosita

♻️ Tarkibi:
• faol modda: inozin – 20 mg
• yordamchi moddalar: geksametilentetramin, natriy gidroksidi, inyeksiya uchun suv.


Qoʻllanilishi:

Oʻtkazilgan miokard infarkti, yurak ishemik kasalligi, yurak glikozidlarini qabul qilish oqibatidagi yurak ritmining buzilishi, infeksion kasalliklarni oʻtkazgandan keyingi miokardiodistrofiyani kompleks davolashda ishlatiladi. Shuningdek, preparat jigar kasalliklari (gepatitlar, sirrozlar, jigar distrofiyasi), undan tashqari, riboksin ajratilgan buyrakdagi jarrohlik operatsiyalarda, operatsiya qilinayotgan aʼzoda qon aylanishi vaqtincha toʻxtatilganida farmakologik himoya vositasi sifatida ishlatiladi.

Qo‘llash usuli va dozalari:

Preparat v/i asta-sekin oqim bilan yoki tomchilab yuboriladi. Davolash kuniga bir marta 200 mg (10 ml 2% li eritma) dan yuborish bilan boshlanadi.
Davolash davomiyligi 10-15 kun.
Kasallik kechishiga qarab dozani
shifokor belgilaydi.


🚷 Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar:

– preparatga yuqori sezuvchanlik
– podagrada qoʻllash mumkin emas
– 18 yoshgacha bo'lgan bolalarda
– homiladorlik va laktasiya davrida
Ehtiyotkorlik bilan: buyrak
yetishmovchiligida


🚫 Nojòya ta'sirlari:

qichishish, terining qizarishi
– kamdan-kam hollarda: siydik kislotasining konsentratsiyasini oshishi kuzatiladi
– uzoq vaqt qoʻllanganida podagrani
zoʻrayishi mumkin.


🚨👉@Pharmacology_uz👈
#Enterojermin suspenziyasi
#Энтерожермин суспензияси 
💊DORI SHAKLI 🔱
Ichish uchun suspenziya ( suyuqlik ) -- 5 ml flakonda chiqadi.
💊TARKIBI
Bacillus clausi sporalari -- 2 milliard miqdorda va tozalangan suv.
💊TA'SIRIGA KO'RA
Ichakning buzilgan mikroflorasini tiklaydi va diareyaga qarshi ta'sirga ega.
🔅QO'LLANILISHI 🧐🧐🧐
-- Ichakning buzilgan mikroflrasini tiklaydi va diareyaga qarshi vosita hisoblanadi.
-- Antibiotiklar qabul qilish oqibatida kelib chiqqan disbakterioz va vitaminlar tanqisligida juda ham yaxshi davolash vositasi sifatida ta'sir qiladi.
-- Oziq ovqat bilan zaharlanish yoki ichak mikroflorasning buzilishlari va oshqozon ichak tizimida vitaminlarning so'rilishi buzilganda qabul qilinadi.
-- Disbakteriozni davolash va oldini olish uchun profilaktika maqsadida qo'llaniladi.

-- Antibiotiklar va kimyoterapevtik vositalar bilan davolash vaqtida o'zgargan ichak mikroflorasini tiklash uchun qabul qilinadi.
-- Kattalar va bolalarda o'tkir me'da ichak buzilishlarida , shu jumladan bakteriya va viruslar chaqirgan infeksiyalarda qabul qilinadi.
-- Me'da va 12 barmoq ichak yara kasalligida , pankreatit , xolesistitda , jigar va safro chiqarish yo'llarining surunkali kasalliklarida qo'llaniladi.

💊QABUL QILISH USULI VA DOZASI
Faqatgina ichish uchun buyuriladi.  
Ineksiya holida yuborish mumkin emas.
Kattalar kuniga 2 - 3 flakon qabul qilish mumkin. Har 3 - 4 soat oralig'ida qabul qilish buyuriladi. 
Go'daklar 3 haftalikdan boshlab qabul qilish mumkin. Go'daklar va yosh bolalarga kuniga 1 - 2 flakon qabul qilish buyuriladi. 
🚫NOJO"YA TA'SIRI
Teri toshmalari va eshakyemi kabi allergik holatlar kuzatilishi mumkin ( kam xollarda ro'y beradi ).
QO'LLASH MUMKIN BO'LMAGAN HOLATLAR
-- Preparatga allergik reaksiya bo'lganda mumkin emas.

Enterojermin kapsulasi ham bor. Kattalar kuniga 2 - 3 kapsula qabul qilishlari mumkin. Kichiklar esa faqat 6 yoshdan katta bolalar kuniga 1 - 2 kapsula qabul qilishi mumkin. 6 yoshdan kichik bolalar esa enterojermin suspenziyasi ( suyug'ini ) qabul qilishlari kerak.
♻️♻️♻️♻️
Homiladorlik va emizish davrida qabul qilish mumkin.

@Pharmacology_uz
Диакарб таблетка
💊Dori shakli : tabletka 
💊TARKIBI : 👀
Atsetazolamid 
💊TA'SIR QILISHIGA KO'RA : 👀
 Glaukoma va miotikani davollash uchun vosita. Karboangidraza ingibitori.
🧐TA'SIR QILISH MEXANIZMI QANAQA ?
Asetazolamid kuchsiz diuretik faollikka ega boʻlgan karboangidrazaning kuchli ingibitoridir. Taʼsir mexanizmi karbonat kislotasidagi Na+ va N+ ionlarining ajralib chiqishini to'xtatish bilan bogʻliq. Karboangidraza faolligini atsetazolamid tomonidan susaytirilishi (ingibitsiya qilinishi) nefronning proksimal naychasida koʻmir kislotasining sintezini bostiradi. Na+ ionlarining oʻrnini egallash uchun zarur boʻlgan N+ ionlarining manbai boʻlgan karbonat kislotasining yetishmovchiligi, buyraklar tomonidan natriy va suvni chiqarilishini oshiradi. Nefronning distal qismida atsetazolamidning taʼsiri oqibatidagi katta miqdorda natriyni chiqarilishi natijasida, Na+ ionlarini oʻrnini K+ ionlarini egallashi oshadi, bu kaliyni katta yoʻqotilishiga va gipokaliyemiyaga olib keladi. Asetazolamid bikarbonatlarni chiqarilishini oshiradi, bu metabolik atsidozni rivojlanishiga olib kelishi mumkin. Asetazolamid siydik bilan fosfatlar, magniy, kalsiyni chiqarilishini chaqiradi, bu ham metabolik buzilishlarga olib kelishi mumkin.
Qoʻllash boshlanganidan keyin 3 kun oʻtgach, atsetazolamid oʻzining diuretik xususiyatlarini yoʻqotadi. Davolashdagi bir necha kunlik tanaffusdan keyin qaytatdan buyurilgan atsetazolamid, karboangidrazaning normal faolligi tiklanganligi tufayli, diuretik taʼsirini qaytadan boshlaydi.
Asetazolamidning ekstrarenal taʼsiri glaukomani davolash uchun ishlatiladi. Kipriksimon tananing karboangidrazasini susayishi koʻzning oldi kamerasi suyuqligining sekretsiyasini kamaytiradi, bu koʻz ichki bosimini pasaytiradi.
Preparat tutqanoqni davolashda yordamchi vosita sifatida qoʻllanadi. Nerv xujayralaridagi karboangidrazani susaytirishi patologik qoʻzgʻaluvchanlikni tormozlaydi.
Asetazolamid likvordinamik buzilishlar va bosh miya ichki gipertenziyasini davolash uchun qoʻllanadi. Preparat bosh miyada xususan, bosh miya qorinchalarining nerv chigallarida orqa miya suyuqligini ishlab chiqarilishini kamaytirib, karboangidrazaning faolligini susaytiradi.
Asetazolamid kislota-ishqor holatini metabolik atsidoz tomonga oʻzgartiradi, bu nafasni buzilishlarini davolash uchun, shu jumladan uyqudagi markaziy genezli apnoe sindromini davolash uchun ishlatiladi.
Asetazolamid meʼda-ichak yoʻllaridan yaxshi soʻriladi. 500 mg dozada ichga qabul qilinganidan keyin plazmadagi maksimal konsentratsiyasi  1-3 soatdan soʻng erishiladi. Yuborilgan vaqtdan boshlab, minimal konsentratsiyalarda qonda 24 soat davomida tutib turiladi. Asetazolamid yoʻldosh orqali oʻtadi, oz miqdorda ko'ʻkrak sutiga kiradi. Toʻqimalarda toʻplanmaydi va organizmda metabolizmga uchramaydi. Buyraklar orqali oʻzgarmagan holda chiqariladi. Ichga qabul qilinganidan soʻng qabul qilingan dozaning taxminan 90 % 24 soat davomida siydik bilan chiqariladi.
🧐QO'LLANILISHI 🧐🧐🧐
-- Yurak yetishmovchiligidagi yoki dori vositalarini qabul qilish bilan boğliq bólgan shishlarda.
-- Surunkali ochiq burchakli glaukoma, yopiq burchakli glaukoma kasalligida.
-- Tutqanoq , ya'ni epilepsiya kasalligida.
-- Balandlikka kótarilish bilan boğliq kasallik
-- Bosh miya ichki bosimini oshishi va ko'z ichki bosimini oshishi kabi xolatlarda qabul qilinadi.
♻️QABUL QILISH USULI VA DOZASI ♻️
Diakarbni kuniga 1 tabletkadan 2 mahal qabul qilinadi.
Epilepsiya kasalligida esa shifokor belgilagan dozada qabul qiling ( esda saqlang ).
Aslida bu tabletkani shifokor belgilagan dozada qabul qilinadi. Shu sabab kasallik xolatiga qarab shifokor retsepti bilan qo'llaniladi.
🚫NOJO'YA TA'SIRI
-- Ishtahaning buzilishi va diareya kuzatilishi mumkin.
-- Poliuriya ( ko'p siydik ajralishi).
-- Ko"ngil aynish ,qusish 
-- Metabolik atsidozni kuchaytiradi.

QABUL QILISH MUMKIN BO'LMAGAN HOLATLAR 👇
⬆️⬆️⬆️⬆️
-- Qon zardobida natriy , kaliy , magniy,kalsiy va fosfatlar darajasini kamayishi
-- Jigar va buyrak faoliyati buzilishida.
-- Buyrak usti bezi etishmovchiligida. 
-- Giperxloremik atsidoz
-- Surunkali dekompensatsiyalangan yopiq burchakli glaukoma ( uzoq muddatli davolashda) mumkin emas.
-- Preparatning komponentlariga yuqori allergik reaksiya bo'lganda.
-- Addison kasalligida
-- Homiladorlik va laktasiya davrida mumkin emas.
🔱🔱🔱🔱🔱
Diakarbni bolalarga epilepsiyada ham buyuriladi. Faqat shifokor maslahati bilan qo'llaniladi. Epilepsiyada bu dori faqat qo'shimcha yordamchi  davo sifatida qo'llaniladi.

Qandli diabet kasalligi bor bemorlar ham shifokor bilan maslahatlashib qabul qilisinlar. 

Preparatni qabul qilganda organizmda kaliy va natriy moddasi kamayib ketadi. Siydik bilan esa kalsiy , magniy va fosfatlar chiqib ketadi. Shu sabab shu moddalar bor mahsulotlar qabul qilish yoki shu yoqotilgan elektrolitlar o'rnini to'ldiruvchi dori preparatlarini ham qabul qilish kerak.
Bolalar isitma qilgan paytda parasetamol(Sefekon D) shamchalarini qanday dozalarda qo‘llash kerak?

Shamchani bir martalik qo‘llash dozalari:

-1 oylikdan 3 oylikgacha - 50 mg
-3 oylikdan 3 yoshgacha - 100 mg
-3 yoshdan kattalarga - 250 mg

❗️Bir kunda 3 tagacha shamcha qo‘llash mumkin!
https://www.tgoop.com/Shifokor_Jonibek_Panjiyev
Граммидин 
🔱DORI SHAKLI :

Shimish uchun tabletka
🔆TARKIBI 🔅
Grammidin C digidroxlorid , setilpiridin xlorid , etil spirti 96 % va glitserol .
🔆TA'SIRIGA KO'RA 🔆
Antibiotik va antiseptik vosita.
QO'LLANILISHI ❇️❇️
-- Og'iz bo'shlig'ining infeksion yallig'lanish kasalligida qo'llaniladi.
-- Hiqildoq infeksion yallig'lanish kasalligida qo'llaniladi.
-- Angina , faringit va tonzillitda qo'llaniladi. 
-- Parodontoz , gingivit kabi milkning yallig'lanish kasalligida qo'llaniladi.
-- Stomatitda qo'llaniladi.
-- Tomoq og'rig'ida , tomoqning shamollash oqibatidagi asoratlarida va tomoqning infeksion yalliglanish xolatlarida qo'llaniladi.

💊QO'LLASH USULI
Kuniga 1 - 4 martagacha shimish mumkin. Ovqatlanishdan keyin .

🔴NOJO'YA TA'SIRI ‼️
Allergik reaksiyalar kuzatilishi mumkin ( xavfsiz ).
QO'LLASH MUMKINMAS ⛔️
-- Preparatga yuqori allergik reaksiya bo'lganda.
-- Homiladorlikning birinchi 3 oyligida mumkin emas.
-- 4 yoshdan kichik bolaga mumkin emas .
👌👌👌👌
🌟Grammidinni homiladorlikning birinchi 3 oyligida qo'llash mumkin emas ( esda saqlang). 
🌟Grammidinni 4 yoshdan keyin qo'llaniladi. 
🌟Yana bir ma'lumot grammidinni og'izda shimib bolgach 1 soatcha ovqatlanish ,  suv yoki boshqa suyuqlik ichish kerakmas.
Канефрон 
♻️♻️DORI SHAKLI : tabletka
TARKIBI :
 Tabiiy mahsulotlar va glukoza, laktoza, saxaroza, magniy stearat , kalsiy karbonat va boshqa ....
TA'SIRIGA KO'RA ♻️
Urologik kasalliklarni davolash uchun , yallig'lanishga qarshi , antioksidant , spazmolitik va og'riq qoldiruvchi ta'sirga ega.
Qo'shimcha yana antibakterial va siydik haydovchi ta'sirga ega.
♻️QO'LLANILISHI
-- Qovuqning o'tkir va surunkali infeksion kasalliklarini , ya'ni sistitni davolashda qo'llaniladi.
-- Pielonefritni davolash uchun 
-- Glomerulonefritni davolash uchun 
-- Nefrit kabi buyrak kasalliklarini.
-- Siydik yo'llarida tosh hosil bo'lishini oldini olish maqsadida va siydik toshlarini olib tashlagandan keyin ham qo'llaniladi.
-- Buyrak va siydik yo'llaridagi yallig'lanish holatlarida
-- Buyrak va siydik yo'llari va qovuq og'rig'ida qabul qilinadi.
-- Buyrak shamollash holatlarida qabul qilinadi.
♻️QO'LLASH USULI
Kattalar va 12 yoshdan kattalarga kuniga 2 tabletkadan 3 mahal ( ertalab , tushlik va kechqurun ) ya'ni kuniga 6 tabletka qabul qilish buyuriladi.
Maktab yoshdagi bolalar uchun 1 tabletkadan  kuniga 3 mahal qabul qilinadi.
Tabletkani chaynamasdan suv bilan qabul qilish kerak.
🔴NOJO'YA TA'SIRI
-- Teri toshmalari va teri qichishishi 
-- Ko'ngil aynish va yengil diareya kuzatilishi mumkin.
QO'LLASH MUMKINMAS ⛔️
-- Preparatga allergik reaksiya bo'lganda
-- Oshqozon va 12 barmoq ichak yarasining o'tkir davrida mumkin emas
-- 6 yoshdan kichik bolalarga mumkin emas.
♻️♻️♻️♻️
Homiladorlik davrida shifokor maslahati bilan qo'llash mumkin.
💥Kanefron tarkibida glyukoza , saxaroza va laktoza saqlaydi. Shu sababli qandli diabeti bor kishilarga mumkin emas . 
🔱Buyrak va boshqa urologik kasalliklarni davolashda kanefronni qabul qilishni o'zim ham tavsiya qilaman. Juda yaxshi vosita 👌👍
Fundamental Farmakologiya 2020y. (Mayskiy tarjima).pdf
7.2 MB
2024/11/23 05:37:57
Back to Top
HTML Embed Code: