Telegram Web
27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг соҳа вакилларига байрам табригини ўқиб эшиттирдим.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг фармони билан бугун соҳа вакилларининг бир гуруҳи орден ва медаллар билан мукофотланган эди. Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ушбу мукофотларни ўз эгаларига топширди.

Касб байрамингиз муборак бўлсин, миллий журналистикамиз фидойилари, эл-юртимизга хизмат қилишдан ҳеч қачон толманг!

Состоялось торжественное мероприятие по случаю 27 июня - Дня работников печати и средств массовой информации.

Я зачитал праздничное поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева представителям сферы.

Сегодня глава нашего государства своим указом наградил группу работников сферы орденами и медалями. Председатель Сената Олий Мажлиса Танзила Нарбаева вручила награды их обладателям.

С профессиональным праздником, дорогие представители национальной журналистики, сил вам и энергии в службе на благо родного Узбекистана!

Facebook|Instagram|X
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, йирик саноат объектлари билан танишади, янги лойиҳаларга старт беради.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Зомин туманида II Халқаро мақом санъати фестивалининг тантанали очилишида иштирок этади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Джизакскую область и ознакомится с крупными промышленными объектами, даст старт новым проектам.

Глава государства также примет участие в торжественном открытии II Международного фестиваля искусства макома в Зааминском районе.

Facebook|Instagram|X
Зоминдаги халқаро мақом анжумани катта санъат байрамига айланиб кетди

Международный форум макома в Заамине превратился в большой праздник искусства

Facebook|Instagram|X
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширади ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев вручит государственные награды группе молодых людей по случаю 30 июня - Дня молодежи, а также проведет видеоселекторное совещание, посвященное подведению итогов проделанной работы в сфере молодежной политики и мерам всесторонней поддержки молодежи.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқот бошланди.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда сўнгги етти йил ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқаришда “катта сакраш даври” бўлганини таъкидлади.

Шу етти йил ичида ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарор қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёз берилди.

Биргина таълим кредитидан 151 минг ёшлар фойдаланди. Эҳтиёжманд оиладан бўлган яна 110 минг талабанинг контрактини тўлашга 332 миллиард сўм ажратилди.

Натижада олий таълимда қамров 9 фоиздан 42 фоизга, олийгоҳлар сони эса 77 тадан 212 тага етди.

Facebook|Instagram|X
Бугунги кунда 110 минг ўғил-қизларимиз хорижда таҳсил олмоқда.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етти йилда АҚШнинг “Печак лигаси”га кирувчи Гарвард, Йель, Колумбия, Стенфорд каби топ-8 та, Буюк Британиянининг “Расселл гуруҳи”даги Оксфорд, Кэмбридж, Бирмингем каби 24 та олийгоҳни 50 нафар ёшларимиз битирди.

Бу нуфузли олийгоҳларда ўқиётган ёшларимиз сони эса 200 дан ошди.

Facebook|Instagram|X
Президент мактаби баҳолаш тизими 500 та мактабда жорий қилиниши ҳисобига бир йилни ўзида билимларни ўзлаштириш 53 фоиздан 60 фоизга ошди.

Бу йил мактабларни 14 мингдан зиёд ўқувчи олтин ва кумуш медаллар билан битирди.

“Катта бешлик” фан олимпиадаларида қўлга киритилган медаллар охирги тўрт йилда 2 карра кўпайди.

Президент фарзандларимизни тарбиялаб, ўқитиб, мана шундай ютуқларга эришишига сабабчи бўлган ота-оналар, устоз ва мураббийларга чуқур миннатдорлик билдирди.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари ушбу шароитларни карра-карра кўпайтириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.

Мамлакатимиз жадал ривожланиши учун бизга “тўртинчи саноат инқилоби” касблари жуда муҳимлиги қайд этилди.

Шу муносабат билан ёшларни физика, кимё, биология, технология, муҳандислик, математика (СТЭМ) билан боғлиқ касбларга қизиқишини ошириш учун янги тизим жорий қилинади.

Facebook|Instagram|X
2024/07/01 10:44:38
Back to Top
HTML Embed Code: