Telegram Web
Forwarded from Lillahi | Лиллаҳи
Қадр кечасининг фазилатлари

•Бу кечада қуръон нозил қилинди.
Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта, Биз у(Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик».
Қадр сураси 1–оят

•Бу кечани Аллоҳ таоло муборак кеча деб атади.
«Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик».
Духон сураси 3–оят
Қатода раҳимаҳуллоҳ:
"Бу қадр кечаси", дедилар.

•Аллоҳ таоло бу кечада фаришталар ва Жаброил алайҳиссаломнинг тушишини хабарини берди.

«У (кеча)да фаришталар ва руҳ (Жаброил алайҳиссалом) Роббилари изни ила барча ишлар билан тушурлар».
Қадр сураси 4–оят

•Бу кечани Роббисининг ваъдасини тасдиқлаган ҳолда ва савоб умидида ўтказган бандани Аллоҳ таоло ўтган гуноҳларини кечиради.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ким қадр кечасини иймон билан ва савоб умидида қоим ўтказса уни ўтган гуноҳлари кечирилади». Бухорий ва Муслим ривояти

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кечадаги яхшиликларга шошилиб бу кечани излар эдилар. Шунингдек, қадр кечасини излаб эътикофда ўтирар эдилар.

Сахиҳ ҳадислар қадр кечаси рамазоннинг охирги ўн кунлигида эканига далолат қилади.
Оиша розияллоҳу анҳодан келган ҳадисда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
«Қадр кечасини охирги ўн кунликнинг тоқ (кечалари)дан изланглар».
Бухорий ривояти

Абу Саид Ал Худрий розияллоҳу анҳудан келган ҳадисда:
«Уни (яъни қадр кечасини) охирги ўн кунликдан изланглар ва тоқ (кечалар)дан изланглар», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривояти

Уламолар қадр кечаси охирги ўн кунликнинг айнан қайси кечасида эканлигида ихтилоф қилганлар. Ҳатто Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ "Фатҳул борий", китобида бу мавзуга оид 47 та қавлни зикр қилган эканлар. Кўпгина Уламолар қадр кечаси муайян бир кечада эмас, балки ҳар йили кечадан кечага ўзгаради, деб шу қавлни рожиҳ санаганлар.

Улашинг:⤵️
https://www.tgoop.com/Lillahi_1
Forwarded from Lillahi | Лиллаҳи
Бир неча соатлардан кейин шаввол ҳилолини хабари эълон қилинади.
Саудия, мамлакатни ¹шимолида ва ²ғарбида бунга масъулларни жалб қилди.

Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси барча мусулмонларни бугун, 29-рамазон қуёши ботишидан аввал шаввол ҳилолини(ойини) кузатишга чақиради.

Бугун Саудия Арабистонида шом вақти киришидан олдин ой кузатилади. Агар ҳилол кўрилса, бу Рамазонни-29 куни деб эътибор қилинади ва эртага ҳайит куни этиб тайинланади. Агар ой кўрилмаса Рамазонни-30 кун қилиб тўлдирилади.

_
___
1 Судайр
2 Тумайр

Улашинг:⤵️
https://www.tgoop.com/Lillahi_1
Forwarded from Lillahi | Лиллаҳи
Расмий хабар:

🌙Саудия мамлакатида, ой кузатиладиган минтақаларида Тумайр ва Судайрда шаввол ҳилоли(ойи) кўринмади.
Шу сабаб рамазонни 30 кун қилиб, тўлиқлаб эртага ҳам рўза тутамиз. Аллоҳ таоло яна 1кун рўза тутмоғимизни амр қилди.

Аллоҳ таоло ибодатларимизни қабул қилсин, дуоларимизни ижобат қилсин, ҳамма ўйлаган, сўраган нийятларимизни Аллоҳ ижобат қилсин.

تقبل الله منا ومنكم، صالح الاعمال.🌷

Улашинг:⤵️
http://www.tgoop.com/Lillahi_1
#Табрик

Барчангизга кириб келган рамазон ҳайити муборак бўлсин!💐

تقبل الله منا و منكم صالح الأعمال 🤲🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qur'on va Hadis
Video message
Намоз олдидан Мадина масжидларида такбир садолари...🥰

«Ибн Умар розияллоҳу анҳумо фитр (яъни, рамазон ҳайити) куни намозгоҳга йўл олса баланд овоз билан такбир айтар эдилар».
Молик Ибн Динор раҳимаҳуллоҳ шундай дер эди:
«Киши ўзи солиҳ бўлмайтуриб мажлисларда солиҳ инсонларнинг обрўсини тўкиши – унинг гуноҳкор бўлишига етарлидир».
[Шуъабул иймон, 5/316]

Ўзингизни сарҳисоб қилинг!

@Quron6
Forwarded from Lillahi | Лиллаҳи
#зулҳижжанинг_ўн_кунлиги

Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида қилинадиган ибодатлар икки қисмга бўлинади:
Биринчиси: Айнан шу ўн кунга хос бўлган ибодатлар: ҳаж ибодати, маълум сифатдаги такбир, ва қурбонлик каби.
Иккинчиси: Бу ўн кунлик ва бошқа вақтларда қилинадиган ибодатлар: намоз, рўза, садақа ва бошқа тоат-ибодатлар каби.

@Lillahi_1
Forwarded from Lillahi | Лиллаҳи
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зулҳижжанинг ўн кунлиги

Мадина кўчаларида такбир садолари...🥰📢
Зеро, бу кунларда энг афзал амаллардан бири бу – такбир, тасбиҳ, таҳлил айтишдир.

اللهُ أكبر اللهُ أكبر، لا إلهَ إلَّا الله، واللهُ أكبر اللهُ أكبر، ولله الحَمْد.

"Ибн Умар ва Абу Ҳурайра — розияллоҳу анҳумлар — бу ўн кунликда (яъни, зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида) бозорга чиқиб такбир айтишар ва уларга эргашиб одамлар ҳам такбир айтишар эди".

Имом Бухорий таълиқ ила ривоят қилган 2 | 20

Улашинг:⤵️
http://www.tgoop.com/Lillahi_1
Forwarded from Lillahi | Лиллаҳи
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Дуоларнинг энг яхшиси арафа куни қилинган дуодир".

Ато ибн Абу Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Агар арафа куни ашийя(яъни, аср билан шом намозини ўртаси)да ёлғиз қолишга имкон топсанг, бас шундай қилгин".

(الزهد للإمام أحمد 2211)

Ёлғиз қолишдан мурод – бу кунги дуолар албатта ижобат бўлади ва шу вақтни ғанимат билиб, инсонлардан ҳоли бўлиб, Роб Таолодан сўрашликка ишорадир.

Улашинг:⤵️
http://www.tgoop.com/Lillahi_1
Forwarded from Lillahi | Лиллаҳи
Эртага зулҳижжанинг 9–куни, яъни арафа куни.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа кунининг рўзаси ўтган йилги ва келгуси йилдаги (гуноҳларга) каффорат бўлади”, деганлар.

Имом Муслим ривояти

Арафа рўзаси қандай қилиб кейинги йилни гуноҳларини каффорат қилади?

Мановий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Бунинг маъноси:
1. Аллоҳ таоло уни келгуси йилда гуноҳ қилишдан асрайди.
2. Ёки уни гуноҳларига каффорат бўладиган даражада ажри савоб беради.
3. Ёки ҳақиқатдан ҳам гуноҳ қилса кечирилади.

Манба: (فيض القدير 230/4)

Улашинг:⤵️
http://www.tgoop.com/Lillahi_1
#Табрик

Барчангизга қурбон ҳайити муборак бўлсин!💐

تقبل الله منا و منكم صالح الأعمال 🤲🏻
Forwarded from Lillahi | Лиллаҳи
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Lillahi | Лиллаҳи
Исломда дўстлик

Ҳакимлар айтишар эди:
Биродарни биродар устидаги лозим бўлган нарсалардан; қалби билан уни дўст тутиши, тили билан уни зийнатлаши, моли билан уни қўллаб қувватлаши, одоби билан уни тўғрилаши, йўқлигида унинг шаънини ва обрўсини чиройли ҳимоя қилишидир.

"الإخوان" لابن أبي الدنيا: (١/‏١١١)

Мулаххос ва таълийқ:
Аллоҳим, биродарларимизаро қалбларимизни ислоҳ қилгин, тилларимизни ислоҳ қилгин, молларимизни тўғри тасарруф қиладиган ва манфаатли қилгин, ўзаро гўзал одоб-ахлоқ бергин.


Улашинг:⤵️
http://www.tgoop.com/Lillahi_1
Forwarded from Lillahi | Лиллаҳи
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки Ҳарам обиди (Фузайл ибн Иёзнинг) тавбасига сабаб бўлган ажойиб қисса | Шайх Саид Камолий ҳафизаҳуллоҳ

Таълиқ: Аллоҳ таолонинг оятлари у зотларни қулоқларига эмас, балки, қалбларига кирар эди.

Улашинг:⤵️
http://www.tgoop.com/Lillahi_1
Нафс тарбиясининг асли – қалбда тавҳидни қоим қилишлик билан бўлади.

[الكتاب: اصلاح القلوب، الباب: تزكية النفس]

@Quron6
Forwarded from Lillahi | Лиллаҳи
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўртала мазҳаб имомларига "Аёл киши юзини очиши жоиз", деган қавлни нисбатлашади! Албатта бу хато, буни рад қиламиз | Шайх Абдулазиз Торифий (Аллоҳ у кишига нажот берсин)

Улашинг:⤵️
http://www.tgoop.com/Lillahi_1
Тавҳид – қалбларни кенг, очиқ қилиш сабабларидандир.

Шайх Абдураззоқ Ал-Бадр

Таълиқ:
Кенг, очиқдан мурод – қалб ҳақни қабул қилиш сабабларидан эканига ишора қилинмоқда.


@Quron6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фотиҳа сурасида қалбдаги энг катта уч турли касалликка шифо бор:

•Биринчиси: Риё кассалиги.
Унинг шифоси Аллоҳ таолонинг:
«Сенгагина ибодат қиламиз», оятида.

•Иккинчиси: Кибр, ужб ва шунга ўхшаш касалликлар. Уларнинг давоси фотиҳа сурасининг:
«Сендангина ёрдам сўраймиз», оятида.

•Учинчиси: Залолат.
Унинг шифоси фотиҳа сурасининг:
«Бизни тўғри йўлга бошлагин», оятида.

Шунинг учун Фотиҳа сураси "Шифо", деб ҳам номланади.

Улашинг:⤵️
https://www.tgoop.com/Quron6
2024/10/03 22:04:37
Back to Top
HTML Embed Code: