Telegram Web
Россиядаги спецприёмникдан муҳожирнинг онасига ёзган хати...

👉@RakursUz
Кузнинг бошларида кўчада супурги кўтарган аёллардан бири "Ака, обедимизга пул бериб кета оласизми?", деди. Бирровга чиққан эдим, ёнимда пул йўқ экан, беролмадим. Кўча озодалигига масъул аёлларни ҳеч қачон бундай тиланганини кўрмагандим. Кейинроқ маълум бўлдики, улар ободонлаштириш ходимлари эмас, балки тиланчилар экан.

Сўровномага чиққан мухбирларга бир гуруҳ ободонлаштириш ходими бўлган опалар "Илтимос, шу ҳақда видео қилинглар, биз тиланчилик қилмаймиз, формамиздан фойдаланиб, бизни уятга қўйишяпти", дейишган...

Тиланчиликнинг ҳам методлари ўзгариб боряпти...))

👉@RakursUz
Дунё дунё бўлиб бунақа таржимани кўрмаган...😂

👉@RakursUz
Паралель оламда...😁
👉@RakursUz
Марҳумлигида машҳурликка эришган Исмоил тоға.
Расмини кўриб, овози қулоғингизда жаранглаётгандир-а?!😁

👉@RakursUz
"Қўшиб ёзиш" 😁

👉@RakursUz
2024 йилда ўз касби туфайли 54 нафар журналист ўлдирилди

Журналистика дунё бўйлаб энг хавфли касблар қаторида.

Хавфли ҳудудларда ишлаган журналистлар учун хатар энг юқори даражага етган. "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти маълумотига кўра, Ғазо сектори энг хавфли жой бўлиб, йил давомида ҳалок бўлган журналистларнинг учдан бири ўша худудда ўлдирилган.

Ғазо секторида 145 дан ортиқ журналист ҳалок бўлган, уларнинг 35 нафари профессионал фаолият билан шуғулланаётган бўлган.

Россия-Украина уруши даврида13 журналист ўлдирилган.

Дунё бўйича 550 журналист қамоқда, бу 2023 йилга нисбатан 7% кўп. Қамоқдаги журналистларнинг ярми Хитой (124 киши), Мьянма (61), Исроил (41) ва Беларус (40) каби тўрт давлатда сақланмоқда.

Шунингдек, дунё бўйлаб 34 давлатда 100 га яқин журналист бедарак йўқолган. Улар орасида Мексика (5), Сурия (3), Мали (3), Конго ДР (2), Фаластин (2) ва Ироқ (2) бор. Улардан 25 фоизи сўнгги ўн йилда бедарак кетган.

👉@RakursUz
Кеча соат 23.30 лар атрофида “Бодомзор” метродан чиқиб, “Сельхоз” томонга кетиш учун такси тўхтатмоқчи бўлдим. Автобуслар йўқ, табиийки. Бекатда 4 нафар одаммиз. Келишиб такси тутмоқчи бўлдик. “Кобальт” келиб тўхтади: “Кетдик Сельхоз томон”, деди. Нарх сўрамай ҳам ўтирдик. Рулда формали ИИБ ходими, майор. У ёқ-бу ёқдан гаплашиб кетдик. “Сельхоз” чорраҳада ҳамма тушди, пул узата бошладик 10 минг-10 мингдан, у эса “Э, йўғе, йўлим эди, шунга ола келдим. Кўча совуқ”, деди. Кетди.
Яхшиликнинг катта-кичиги йўқ. Шу формали йигитни отасига раҳмат. Кўча-куйда саҳарда мактабга кетиш учун бекатда турган болаларни ола кетинг, имконингиз бўлса… Эрталаблари жуда совуқ бўляпти. Автобуслар тиқилинч…

👉@RakursUz
Инсониятнинг аста-секин ақли камайиб борётгани Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан тасдиқланди.

Дунё аҳолисининг ҳар бешдан бири ўқиш ва математика масалаларини бошланғич мактаб даражасида ечади, ўсмирлар саводхонлик даражаси тушиб кетмоқда.

Ярмида эса вазият критик даражага етган: катталарнинг чорак қисми маҳорат жиҳатидан ўн ёшли болалардан орқада.

👉@RakursUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиялик мухлисларимдан...😂

👉@RakursUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирги катта ва ўрта авлод шу инсон овоз берган фильмлар билан улғайган. Жуда қадрдон овоз. Мэтр!
Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этибди.
Аллоҳ раҳматига олсин!
Ўзбек дубляжининг етук вакили овоз берган фильмларни яна бир бор эслаймиз.

👉@RakursUz
2024 йилнинг энг машҳур 5 неологизми:

▶️ «Скуф» — 30 ёшдан катта бўлган, ўзини парвариш қилмайдиган, спорт билан шуғулланишдан қочадиган ва қорин чиқаришни афзал кўрадиган эркаклар.

▶️ «Пикми» — Қизлар, уларнинг ҳаракатлари ва талаблари орқали қарши жинснинг меҳр ва эътиборини қозонишга ҳаракат қиладиганлар.

▶️ «Нормис» — Ҳеч қандай ажралиб турмайдиган, оддий инсон.

▶️ «Докс» — Интернет орқали махфий маълумотларни излаб топиш ва улардан шантаж қилиш мақсадида фойдаланиш.

▶️ «Вонёнизм» — Минимализм, соғлом турмуш тарзи ва мустақилликка йўналтирилган тренд, жанубий кореялик қўшиқчи Чан Вонён номи билан боғлиқ.

Ёшлар сленгида эшитиб қолиб, мия қисиб қолмасин, деб ёзиб қўйяпман. Демади, деманглар!😊

👉@RakursUz
Фуқаро сўзини "ватандош" ёки руслардаги "гражданин" сўзига муқобил истилоҳ ўлароқ танлаш хато бўлган. Тушунтираман, яъни атамашуносларимизни бу хатога етаклаган ҳолатни тушунтирмоқчиман.

Бурунги замонларда, шунингдек, бизларни мустамлака қилган Россия империяси даврида ҳам бизнинг диёрларда фуқаро деб бирор давлатнинг барча яшовчилари назарда тутилмаган, балки, аҳолининг энг қуйи қатлами, фақир қатлами яъниким оддий халқ умумий тарзда шундай аталган.
Зотан, халқнинг аксарияти фақирликда яшаган. "Фуқаро" ҳам арабча "фақир" (камбағал) сўзининг кўплигидир. Фақир бўлмаган қатлам ва мансабдорлар ҳеч қачон фуқаро деб аталмаган. Масалан, мансабдорлардан элликбошилар, юзбошию мингбошилар, аминлар, амирлар, ноиблар, беклар, тўралар "фуқаро" қатламига кирмаган ва бу сўз билан ҳам аталмаган. Шунингдек, бойлар, зодагонлар, ер эгаси, сув эгаси бўлганлар, хўжа, эшон ва ...хонлар ҳам фуқаро деб аталмаган.

Шундан биламизки, "фуқаро" сўзи арабча "мувотин", туркча "ватандош", русча "гражданин" ва инглизча "citizen" сўзига юз фоиз мутобиқ келмайди.

Қадимда, аксар халқ камбағал бўлганлиги учун ҳам фақиру фуқаро сўзи уларга қўлланган, аммо маъно жиҳатидан ҳеч қанақасига "citizen"га тўғри келмайди. Атамашуносларимиз эса ҳолатга фақат бир томондан, ўта саёз назар солиб, "гражданин" сўзига муқобил ўлароқ "фуқаро"ни танлаб қўя қолишган.

Ҳар-турли адабиётларда "фуқарога фалон нарса тарқатинг!", "фуқаро ундай деяпти, фуқаро бундай қиляпти" каби ибораларга эса алданмаслик керак. Халқнинг аксари фақир бўлгани учун шу сўз ишлатилган, фақир ёки фуқаро сўзи халқдан бири, ватандош, аҳоли деган маънога синоним бўлгани учун эмас.

Атамашуносларнинг ҳаммаси ҳам тилшунос эмаслиги, психолингвистикадан хабардор эмаслиги мана шундай ҳолатларда кўзга ташланади.
Албатта, фақирлик айб эмас. Биз ҳам бой эмас, фақирмиз, ожизу нотавонмиз, Аллоҳ таолонинг фазлу карамига муҳтож бандамиз.

Лекин, бу нарсалар ўз йўлига, атамаларни тўғри танлаш ўз йўлига. Агар, дейликки, фуқаро сўзи семантик жиҳатдан "гражданин" ёки "citizen"га муқобил бўла олсайди, ҳеч қандай эътироз ҳам бўлмасди. Аммо, ундай эмас, бу сўзнинг мазкур маъно учун танланиши хато бўлган. Хатони эса тўғрилаш ҳеч қачон кеч бўлмайди.

Алишер Султонходжаев

👉@RakursUz
"Чанқоғингга ишон, ўзинг ҳал қил!", деган йўл белгиси...😁

👉@RakursUz
Юринг, депрессиядан узоқ бўласиз! - тадқиқот

Журналист Ойбек Алиевнинг бир зўр гапи эсимда қолган: "Мен ўйлаб олиш учун пиёда юраман". Жуда яхши гап. Ўйлаб олиш - бу мулоҳаза қилиш, фикр юритиш, режа ва амалларни сарҳисоб қилиш, дегани.

Янги тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, кунига ҳатто озгина кўпроқ қадам юриш ҳам депрессия аломатларини камайтиришга хизмат қиларкан. Бу ҳақда JAMA Network Open нашри ёзди.

Ҳар қандай жисмоний фаолият табиий антидепрессант эканлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Испаниянинг Кастилия-Ла-Манча университети тадқиқотчилари юриш каби оддий ҳаракатнинг қандай самара беришини ўрганишди. Улар кунига босилган қадамлар ва руҳий саломатлик ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги сифатли тадқиқот маълумотларини таҳлил қилишди. Мета-таҳлил доирасида дунё бўйлаб фитнес-трекерлар орқали ҳар кунлик қадамлар сонини кузатган 96 мингдан ортиқ катталар иштирок этган 33 та тадқиқот натижалари ўрганилди.

Кунига ўртача 5000 қадам босиш меъёрига нисбатан, кунига камида 1000 қадам кўпроқ юрганлар депрессияга чалиниш эҳтимолини 9 фоизга камайтирган. Кунига 7000 қадам юрганларда бу эҳтимол 31 фоизга, 7500 қадам юрганларда эса 43 фоизга камайган. Бу тенденциялар барча ёш гуруҳлари, эркаклар ва аёллар учун ҳам амал қилган. Бироқ, кунига 10 000 қадамдан ошганда хавфнинг камайиши тўхтаган ва максимал даражага етиб бўлган.

🚶🏻‍♂️Ўйлаб олиш ва тушкунликдан узоқ бўлиш учун юриб туринг!

👉@RakursUz
Энди четга чиқишда ўзбекларга янаям қийин бўлса керак. Айниқса, Россиядаги муҳожир ватандошларга янаям оғир бўлади. Шундоғам, "Крокус сити"даги терактдан кейин марказий осиёликлар учун қийин даврлар бошланган эди. Йил охирига келиб, рус генерали ўлимида ўзбек гумонланаётган экан. Ҳамма рус манбалари пайдар-пай босиб ётибди.

👉@RakursUz
Жамоат транспортида юрадиганлар тўқнашадиган айрим ҳолатлар ҳақида озроқ "маъруза" қилмоқчиман. Аслида булар жуда элементар қоидалар, лекин кимдир айтиши керак бўлган жиҳатлар, деб ҳисоблайман. Иложи бўлса, болаларингиз, ука-сингилларингизга айтиб туринг, ҳар куни эслатинг.

🎒-Жамоат транспортига чиққанда рюкзакни қўлга олинг! (Тақилган ҳолатда одамларга ҳалақит беради, гарчанд сизга жуда қулай бўлса ҳам. Бошқа томондан юкингиз назоратингизда бўлади. Кисавурлар уриб кетмасин бир-икки сумингизни)

📱Телефон қўнғироқларига жуда қисқа жавоб беринг, "Автобусдан тушиб, телефон қиламан", денг! ("Громкий"га қўйволиб, валақлашманг, илтимос. Одамлар сизнинг муаммоларингизни эшитишга мажбурмас. Ёки паст овозда ғўнғиллаб (кўнгил берган азиз инсонингиз бўлса ҳам) гаплашманг)

📲 Телефон овозини баландлатиб қўшиқ эшитманг, рильс, шортс видеолар кўрманг!

🧠Ўртоқларингиз ёки дугоналарингиз билан аскиябозлик қилманг(жуда зарур, ёнётган мавзу бўлса, паст овозда гаплашинг)

❗️Тоза ва озода кийинишга ҳаракат қилинг ва ортиқча ҳид келтирувчи нарсаларни (оғир таом, дезодорантлар) олиб юрманг.

🔷Транспортда ифлослантирмаслик учун овқат ёки ичимлик истеъмол қилмаслик тавсия этилади.

🔻Имкон қадар ҳаддан зиёд катта ёки оғир юклар билан транспортга чиқманг! Чиқиш-тушиш йўлагида турмасликка ҳаракат қилинг, чунки бу бошқаларнинг ўтишига халақит беради.

👴🏻Кексалар, болали аёллар, ногиронларга чиқиш ёки тушишда ёрдам беринг!

🚭Носвой чекиб, спиртли ичимлик ичиб транспортга чиқманг! (Тунов куни битта кап-катта киши ярим соат аёл киши билан оғзида носи билан гаплашиб келди. Охири гапиришга мажбур бўлдим. "Шериклари янги уйланган-да", деди оқламоқчи бўлиб)

❗️Йўл ҳақини ўз вақтида ва тўғри миқдорда тўланг. Бу бошқаларнинг хавфсизлиги ва тизимнинг тўғри ишлаши учун муҳим.

Гуруҳларга тарқатганлар дуони тагида қолади.

👉@RakursUz
Forwarded from Allaev Uz
Facebook sarhadlaridan.


@allaevuzb
"Чегирма ҳақида сен нима ҳам билардинг, болам?!" деган расм...😁

(фото интернетдан)

👉@RakursUz
2024/12/24 00:50:51
Back to Top
HTML Embed Code: