Telegram Web
Audio
Технологиялар жуда тез ривожланяпти. Сунъий идрок, айниқса. Сўнгги 1-2 йилда шиддат билан такомиллашяпти. У айрим касбларни сиқиб чиқариши ҳақида тахминлар билдириляпти. Бошқа касбларни билмайману лекин бастакорларга ҳожат қолмайдими, дейман-да.

AI бир неча йиллар олдин ёзган шеърим(муаззам шеър деб айтолмайман😁)ни қўйиб, қўшиқ "айттирдим". Камчиликлар етарли. Мусиқий жиҳатдан ҳам. Лекин анча ёқимли қўшиқлар тайёрлаяпти. Тўғри, ўзбекча сўзлар талаффузида камчиликлар дарҳол сезилади. Бироқ профессионал бастакорлар бемалол мукаммаллаштириб олса бўлади ғояни. Бир эшитиб кўринглар-чи.

(AI ёрдамида "идея" қилиб, соққа қисаммикан?!😂)

👉@RakursUz
RakursUz
Технологиялар жуда тез ривожланяпти. Сунъий идрок, айниқса. Сўнгги 1-2 йилда шиддат билан такомиллашяпти. У айрим касбларни сиқиб чиқариши ҳақида тахминлар билдириляпти. Бошқа касбларни билмайману лекин бастакорларга ҳожат қолмайдими, дейман-да. AI бир неча…
Наҳотки, севги ҳам эрир бир шамдек,
Наҳотки, хонишдан зада бўлар най?!
Кўнглимдан ҳайдалиб кетганим камдек,
Сен ҳам “кетинг” дейсан ўйлаб-ўйламай.

Кўксимга оғриқлар йўл солар зумда,
Ҳайбатли тоғ мисол ўсар саволлар...
Бир умр ёмғирни туш кўрган қумдан,
Булутни қизғаниб, ҳайдар шамоллар...

Ишқнинг тақвимида байрамлар унут,
Белгисиз кунларнинг сўнги кўринмас.
Сен, ишон, йўлдаги бахт карвонин кут,
Олисдан келмоқда ўша қадим сас...

Нафснинг қиёси бебурд чанг экан,
Бахт – асли, бир тоза дилга етганинг.
Дарди йўқ кесакдек холи танг экан,
Кўнглидан кўчага чиқиб кетганнинг...

👉@RakursUz
Оз қопти. Яшанг, брат! Ҳаммасига кўрсатиб қўйинг! Сизди кўралмедиганларди жигар бағри эзилсин!

👉@RakursUz
Масалан, шунақа ҳолат ҳам кузатилган...

👉@RakursUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Африкалик қоравойлар ижтимоий норма ҳақида сўрашяпти.

👉@RakursUz
Ўзбекчани ўзбекчага ўгиришга тўғри келади...😁

👉@RakursUz
Forwarded from Migrant.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Trampdan umid qilayotganlardan bizam umid qilamiz.

👉@RakursUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Европа чемпионлигини қўлга киритган Карвахаль ва Хоселу Испания бош вазири билан қўл бериб кўришганида ҳатто унинг юзига ҳам қарамади. Мората ва Родри эса унинг нутқига эътибор бермади. Футболчилар Педро Санчеснинг футбол орқали ўз имижини яхшилашга уринишидан норози экан... 😁

Яхшибааас нонкўрлик! Яратиб берилган имкониятларга раҳматларинг шуми???

👉@RakursUz
Мана бу рўйхатда Олимпиада совриндорларига бериладиган мукофотлар миқдори ёзилган.

Қизиғи, дунёнинг энг ривожланган давлатлари жуда оз (уларнинг ўлчамлари бўйича) мукофот бераркан. (АҚШ олтин медал учун 37,500$, Германия 21,490$, Дания 14,406$, Канада 14,608$, Австралия 13,340$)

Ривожланмаган мамлакатларда мукофот миқдори катта. Ғалати парадокс. Баҳсли мавзу. Приоритетлардаги тафоввут.

Бугун тармоқдаги кўпчилик фаоллар 200 минг долларлаб мукофот бериш, ҳокимларнинг уй, машина совға қилишларига қаршиман, деб гапиряпти, ёзяпти. Чунки у ҳам бюджет, солиқ тўловчилар пулидан кетади.

Кеча олимпиадага чиққан футболчилардан бири "30 минг доллар берди. Кўпроғига лойиқ эдик", деб гапирибди. "Ватан байроғини ҳилпиратмиз", деган қизил гаплар қаёқда қолди унда?! Аслида эса Ўзбекистонда миллионлаб одам бунча пулни қўлига ҳам ушлаб кўрмаган. У йигитча билиб-билмай спортчилар муддаосини айтиб қўйгандек.

Қизиқ: мукофот миқдори тушириб қўйилса, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиганлар қолмасмикан-а?😁

👉@RakursUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда онаси, келинойиси, икки мурғак жиянини ўлдиришда гумонланаётган ўзбекистонлик Шаҳбоз Ражаббоев қўлга олинди.

Афсуски, ўзбеклар шундай даҳшатли жиноятлар билан Америка жамияти эътиборига тушяпти...

👉@RakursUz
"У ерларда инсон тугул, жониворларнинг ҳам ҳуқуқи бор. Лекин сен маконингдан кетсангам, маконингдаги одатларинг сендан кетмаса, 9 йил қамағда ўтиришинг мумкин экан. Кўчадаги чимчиғларни пишириб еб, ўрганиб қолгансан-да..."

👉@RakursUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бефарқ бўлмаслик нима дегани?

👉@RakursUz
Миграция Ўзбекистондаги энг муҳим мавзулардан бири. Аксарият хонадон(асосан вилоятлар)да ҳеч бўлмаганда бир нафар меҳнат муҳожири бор. Россия-Украина уруши фонида иқтисодий муаммолар сабаб аксар ўзбекистонликлар ватанга қайтди. Қолаверса, Россияда депортация билан боғлиқ ҳолатлар жуда кўпайган.

Муҳожирлар ҳаётига оид энг яхши платформа саналган Migrant.uz сайтида Ўзбекистонга қайтган муҳожирлар билан туркум кўрсатувлар тайёрламоқда. Навбатдаги қаҳрамон оддий курьер йигит Беҳзод. 13-14 соатлаб ишловчи бу йигит билан танишув қизиқ кечди.

Бир кун кўчада кетаётганимизда скутер минган "доставка"чи ёнимизга келиб, "Ботиржон ака, (Ботиржон Шермуҳаммад, ҳуқуқшунос) сизларни кузатаман, ҳурмат қиламан. Майлими, сизлар билан расмга тушиб олсам?", деди. Бир неча йил Россияда ишлаб, ҳозирда Тошкентда курьерлик қилаётганини айтди. Шу тариқа бу йигит билан суҳбат қилиш истаги туғилди ва кўрсатув суратга олинди.

"Musofirlik odamning asl yuzini ko‘rsatadi..." - sobiq migrant Behzod Kattaxo'jayev - оддий йигитнинг теран фикрлари, мулоҳазаларини эшитиб кўринг...

"Уйга қайтган муҳожир" кўрсатувлари:

1. Rossiyadan quvilgan Farhod temirtirnoq pillakor, dehqon, bloger...

2. "Mening bolam migrant bo‘lmaydi" - quruvchi, havaskor yozuvchi Baxtiyor Tursunov

👉@RakursUz
Пьер де Кубертен: Муҳими ғалаба эмас, балки иштирок!

Футболчиларимиз: Айни-айни!

Бюджетимиз: Пьер додани гапи давомли бўлсин!
😁

👉@RakursUz
Ҳазил ўз йўлигаю, лекин натижа умуман қониқарли эмас. Энг камида гуруҳдан чиқиш шарт эди. "Олимпик" лойиҳасига миллиардлаб пул сарфланди. Миллий чемпионатда жамоа доимий ўйин амалиётига эга бўлди. Мунтазам хорижда йиғинлар, ўртоқлик учрашувлари, ойлик маош. Бу жуда-жуда катта харажат, дегани. Бюджет пули, халқ чўнтагидан бунча чиқим қилганидан кейин, Олимпиадага чиқмаса бўлмасди-да. Лекин турнирдаги натижа қониқарсиз. Ироқчалик ҳам бўла олмадик. Асосий мақсадга эришилгач, концентрация йўқолган, ўзларини "қўйворишган". "30 минг дўлдир беришди, биз кўпроғига лойиқ эдик", деб амоқона интервью бергандан кўра, психология устида ишлаш керак эди. "Вдруг" ўйлаб қолади одам: "Ҳаааа, демак, 30 минг бергани уларнинг мотивациясига таъсир қилган экан-даааа". Мен, ишонаманки, ундай ўйлашмайди.

"Ютса, олқишлайди, ютқазса, гапиради, танқид қилади, кулгига олади", деб йиғламсираб интервью беришни бас қилиш керак. Халқ ҳисобот сўрашга ҳақли. Чунки қайсидир соҳага ажратиладиган пулларни "кесиб", шу жамоага ажратган. Футболчилар буни унутишга умуман ҳаққи йўқ. Мухлис ҳамма жойда шундай.

Энг керакли пайтда оёғи қалтирамайдиган, жанговар "дух"ини туширмайдиган, ўзини кўрсатиб, 100 та ўйинчини алдашга ҳаракат қилмайдиган, жамоа билан жипслашадиган футболчилар керак бизга. Стивен Р.Кови айтгандек, муаммони ўзидан соқит қилишга ҳаракат қиладиган реактивлар эмас, масъулиятни ўз бўйнига оладиган, хатолардан тўғри хулоса чиқарадиган проактив жамоа керак.

👉@RakursUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мағлубият оғир...

Япониялик дзюдочи, 5-дан Кодокан соҳиби, 2020 йилги Олимпиада ўйинлари чемпиони, 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида 2018, 2019, 2022 ва 2023 йиллардаги тўрт карра жаҳон чемпиони, 5 йилдан бери мағлубиятга учрамаётган Ута Абэнинг мағлубиятга муносабати.

Энг муҳими, уни ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова 1/8 босқичда мағлуб этди.

👉@RakursUz
⚡️🥇Ўзбек дзюдоси тарихида янги саҳифа очилди. Медаль, яна ОЛТИН олган илк спортчи аёл Диёра КЕЛДИЁРОВА!

👉@RakursUz
2024/09/30 22:20:46
Back to Top
HTML Embed Code: