tgoop.com »
United States »
Raqobatni rivojlantirish va iste'molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi » Telegram Web
"AFSAR COMPANY LTD” МЧЖга ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ ҲОЛАТЛАРИ ЮЗАСИДАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига “Societe Jas Ilennessy & Со” (Франция) компанияси ўзининг “HENNESSY X.O” товар белгиси билан фуқаролик муомаласига киритилган коньяк маҳсулотига ташқи кўриниши жиҳатдан истеъмолчиларни адаштириб юбориш даражасида ўхшаш қилиб “AFSAR COMPANY LTD” МЧЖ томонидан “EXTRA OLD X.O” коньяк маҳсулоти ишлаб чиқарилганлиги ва фуқаролик муомаласига киритилганлиги юзасидан мурожаат қилган.
💬 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 694-сонли қарори “Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси” 6-бандида, аввал фуқаролик муомаласига киритилган товар, иш ва хизматларнинг ташқи безатилиши ва шакли, номи, тамғаланиши, этикеткаси, ўрови, ранглар уйғунлигини такрорлаш орқали рақобатчи хўжалик юритувчи субъект томонидан товарни фуқаролик муомаласига киритиш инсофсиз рақобат белгиларидан бири эканлиги белгиланган.
✍️ Ўрганишларда, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 21-моддаси, хўжалик юритувчи субъектлар ёки уларнинг манфаатларини кўзлаб бошқа шахслар томонидан рақобатчиларга нисбатан инсофсиз рақобатни амалга ошириш тақиқланган талаби бузилган деб топилди.
✅ Яъни, ушбу ҳолатда “AFSAR COMPANY LTD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “EXTRA OLD X.O” коньяк маҳсулотининг ташқи кўриниши айнан “HENNESSY X.O” коньягини такрорлагани ва истеъмолчиларни адаштириб юбориш даражасида ўхшашлиги аниқланган.
🌀 Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “AFSAR COMPANY LTD” МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 21-моддаси талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якуни бўйича молиявий жарима қўлланилди.
✈️ Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.
Каналга уланиш🔝 https://www.tgoop.com/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН ҚАРЗДОРЛИКЛАР ҚЎМИТА КЎРСАТМАСИ БИЛАН БЕКОР ҚИЛИНДИ
🤔 Устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларида қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига 20 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларидан мурожаатлар келиб тушган.
✈️ Мазкур мурожаатлар Қўмита томонидан ўз вақтида ўрганилиб, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланди ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
Жумладан,
✅ Касби туманидаги “MAXMATOV JASUR RAMAZONOVICH” МЧЖ томонидан йўлланган мурожаатни ўрганиш жараёнида Касби туман электр таъминоти корхонаси томонидан электр энергиясидан 51 млн сўмлик;
✅ Касби туманида фаолият олиб бораётган якка тартибдаги тадбиркор А.Чориевнинг тугатилиб кетилган тадбиркорлик субъектига Касби тумани электр таъминоти корхонаси томонидан электр энергиясидан 986 минг сўмлик;
✅ Қарши шаҳар "KOMFORT UNIVERSAL BARAKA SAVDO" ХК мурожаатини ўрганиш жараёнида Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан электр энергиясидан 19,5 млн сўмлик асоссиз ҳисоблаган қарздорликлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
✍️ Шунингдек, юқоридаги субъектларга қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.
🌫 Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 18-моддасига асосан кўрсатилган хизматлар учун ортиқча ҳақ олиш тақиқланган.
Каналга уланиш🔝 https://www.tgoop.com/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
Жумладан,
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ “ТОЗА ҲУДУД” ДУКГА ОРТИҚЧА ОЛИНГАН 3,2 МЛРД СЎМ МАБЛАҒНИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ҚАЙТАРИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА БЕРИЛДИ
✈️ Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси 2024 йил II-ярим йиллик иш режасига мувофиқ Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКда аҳолига маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳолати ҳамда истеъмолчилардан кўрсатилмаган хизматлар учун пул олиш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказди.
🎹 Ўрганиш ва таҳлилларда мазкур вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК мавжуд тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда, яъни тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан қўлланилиши натижасида 522,6 млн сўм, кўрсатилмаган хизмат учун 2,7 млрд сўм, жами 3,2 млрд сўм миқдорида ортиқча даромад олинганлиги ҳолати аниқланди.
🚛 Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 722-сонли қарори билан тасдиқланган Низоми талаблари бузилганлиги аломатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотга (“Тоза ҳудуд” ДУК) нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.
🔍 Шунингдек, 3,2 млрд сўмдан ортиқ маблағни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Каналга уланиш🔝 https://www.tgoop.com/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҒАЗҒОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА 500 МЛН СЎМДАН ОРТИҚ ТЕНДЕР САВДОЛАРИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ
🤔 Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ғазғон шаҳар ҳокимлигида 2024 йил давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларининг Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.
💬 Жумладан, Ғазғон шаҳар ҳокимлиги томонидан жорий йил давомида Ғазғон шаҳар марказий кўчаларига камералар ўрнатиш учун зарур товарлар олиб бериш, шунингдек, “Ёшлар дафтарида”ги ёшларни иш билан таъминлаш учун маиший техника ва тикув машиналари харид қилиш мақсадида 4 та савдолар бўйича бошланғич нархи 514,0 млн сўмлик товар, иш ва хизматларни бажариш бўйича эълонлар жойлаштирилган.
✔️ Ўрганишлар давомида, мазкур амалга оширилган давлат харидларининг барчасида харид комиссияси томонидан иштирокчиларнинг таклиф ҳужжатлари баҳолаш мезонлари бўйича тўғри баҳоланмаганлиги аниқланди.
☝️ Ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги аломатлари юзасидан буюртмачи ташкилотга белгиланган тартибда иш қўзғатилди ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Шунингдек, масъулларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилди.
Каналга уланиш🔝 https://www.tgoop.com/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
(
____
____
____
____
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Рақобат #Ҳуқуқий_Саводхонлик
«Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг асослари
🛡 Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги қонуни истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адолатли ишбилармонлик муҳитини яратиш учун муҳим аҳамиятга эга.
✈️ Қуйида ушбу қонуннинг бир неча муҳим жиҳатлари келтирилган.
✅ Рақобат соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборат:
🔘 инсофли рақобат;
🔘 қонунийлик;
🔘 истеъмолчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
🔘 шаффофлик;
🔘 тенглик. (5-модда)
✅ Рақобат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари:
🔘 истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлигини инобатга олган ҳолда рақобатни ҳимоя қилиш;
🔘 жамиятда рақобатга қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасизликни шакллантириш;
🔘 рақобат муҳитини ривожлантириш ва шакллантириш;
🔘 товар ва молия бозорлари иштирокчиларининг иқтисодий фаолияти эркинлигини ҳамда товарларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш;
🔘 бозор иштирокчилари учун тенг шарт-шароитларни белгилаш ҳамда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш;
🔘 рақобат муҳитини яхшилаш ва ривожлантириш учун республика ижро этувчи ҳокимият органларининг жавобгарлигини ошириш. (6-модда)
✈️ Ушбу қонун жиҳатларини билиш сизга нафақат ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишга ёрдам беради, балки қонунчиликка мувофиқ равишда бизнесни ривожлантиришга ундайди!
🔝 Қонуннинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги қонуни.
_______
#Конкуренция #Правовая_Грамотность
Основы закона "О конкуренции"
🛡 Закон «О конкуренции» Республики Узбекистан важен для защиты потребителей и создания справедливой деловой среды.
✈️ Вот несколько ключевых положений из этого закона.
✅ Основными принципами в области конкуренции являются:
🔘 добросовестная конкуренция;
🔘 законность;
🔘 приоритет прав и законных интересов потребителей;
🔘 прозрачность;
🔘 равенство. (статья 5)
✅ Основными направлениями государственной политики в области конкуренции являются:
🔘 защита конкуренции, предупреждение и прекращение антиконкурентных действий с учетом приоритета прав и законных интересов потребителей;
🔘 формирование в обществе нетерпимости к любым антиконкурентным действиям;
🔘 развитие и формирование конкурентной среды;
🔘 обеспечение свободы экономической деятельности участников товарных и финансовых рынков и свободного перемещения товаров;
🔘 установление равных условий для участников рынков и сокращение участия государства в экономике;
🔘 повышение ответственности республиканских органов исполнительной власти за улучшение и развитие конкурентной среды.
✈️ Знание этих принципов поможет вам не только защитить свои права, но и развивать бизнес в соответствии с законодательством!
🔝 Ознакомьтесь с полным текстом закона.
Каналга уланиш🔝 https://www.tgoop.com/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
«Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг асослари
_______
#Конкуренция #Правовая_Грамотность
Основы закона "О конкуренции"
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Учрашув якунида томонлар рақобатни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
____
По итогам встречи стороны договорились продолжить сотрудничество в сфере развития конкуренции.
____
At the end of the meeting, the parties agreed to continue cooperation in the field of competition development.
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ СОҲАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ БЎЙИЧА МАВЖУД ЗАХИРАЛАР, ЯЪНИ МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛОТЛАР БИЛАН ТЎЙИНМАГАН БОЗОРЛАР БЎЙИЧА ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ
🤔 Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 23 сентябрь куни қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Қўмитасига берилган топшириқларга мувофиқ қурилиш материаллари бозорларида маҳаллий маҳсулот билан тўйинганлиги даражаси паст бўлган ва импорт ҳажми юқорилигича қолаётган бозорлар таҳлил қилинмоқда.
✈️ Ўтказилган ўрганишлар натижасида бир қанча маҳаллий маҳсулотга тўйинмаган ва тадбиркорлар томонидан янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари мавжуд бозорлар аниқланди. Жумладан:
➖ герметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи 1 та, тўйинганлик даражаси 0,1 фоизни ва импорт ҳажми 7,3 млн долларни;
➖ фанера бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи 17 та, тўйинганлик даражаси 2 фоизни ва импорт ҳажми 30,4 млн долларни;
➖ буғ қозонлари (котёл) бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи 11 та, тўйинганлик даражаси 6 фоизни ва импорт ҳажми 40 млн долларни;
➖ колер (ранг берувчи моддалар) бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи 7 та, тўйинганлик даражаси 20 фоизни ва импорт ҳажми 9,8 млн долларни,
➖ гул қоғозлар (обои) бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи 19 та, тўйинганлик даражаси 21 фоизни ва импорт ҳажми 76,2 млн долларни,
➖ паркет панеллар бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи 7 та, тўйинганлик даражаси 24 фоизни ва импорт ҳажми 1,8 млн долларни,
➖ цемент ва бетонлар учун тайёр қўшимчалар бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи 7 та, тўйинганлик даражаси 26 фоизни ва импорт ҳажми 13,5 млн долларни,
➖ ПВА клейи бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи 7 та, тўйинганлик даражаси 49 фоизни ва импорт ҳажми 2,2 млн долларни ташкил этган.
✔️ Қўмита ушбу ўрганишларни давом эттиради ва маҳаллий бозорларни тўйинганлиги ва тўйинмаганлиги бўйича Ҳукуматга ва Тадбиркорларга маҳаллий маҳсулот билан тўйинмаган қурилиш материаллари бозорлари ва янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича имкониятлари бўйича таклифлар киритиб боради.
Каналга уланиш🔝 https://www.tgoop.com/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_Саводхонлик
📝 Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуннинг асосий жиҳатлари
👣 Ҳар бир фуқаро товар ёки хизмат харид қилганда истеъмолчи ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни истеъмолчи манфаатларингиз ҳимояланишини таъминлайди.
Қуйидаги асосий қоидаларни билиб олиш муҳим!
Истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари:
🟡 1. Маълумот олиш
Истеъмолчи товар ёки хизмат ҳақида тўлиқ ва ҳаққоний маълумот олиш ҳуқуқига эга (4-модда)
🟡 2. Товар ва хизматларнинг хавфсизлиги
Маҳсулотлар ва хизматлар инсон саломатлиги, ҳаёти, мол-мулки ва атроф-муҳит учун хавфсиз бўлиши керак (4-модда)
🟡 3. Тўловларнинг қопланиши
Агар товар ёки хизмат зарар етказган бўлса, истеъмолчи тўлиқ моддий ва маънавий зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга (4-модда)
🟡 4. Танлаш ҳуқуқи
Истеъмолчи бозорда эркин танлов қилиш ҳуқуқига эга (4-модда)
Бу ҳуқуқларни билиш сизга ўз манфаатларингизни ҳимоя қилишда ёрдам беради, шунингдек, тадбиркорларни сифатли товарлар ва хизматлар кўрсатишга ундайди.
➡️ Қонун матнини тўлиқ ўқиш учун қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни
_______
#Правовая_Грамотность
📝 Основные положения Закона о защите прав потребителей
👣 Каждый гражданин имеет право на защиту при покупке товаров или услуг. Закон Республики Узбекистан "О защите прав потребителей" обеспечивает защиту потребителя.
Вот несколько ключевых положений из закона, которые должен знать каждый!
Основные права потребителей:
🟡 1. Получение достоверной информации
Потребители имеют право получит полную информацию о товаре или услуге перед покупкой (Статья 4)
🟡 2. Безопасность товаров и услуг
Продукты, услуги должны быть безопасны для здоровья, жизни, имущества и окружающей среды (Статья 4)
🟡 3. Возмещение убытков
Если товар или услуга нанесли ущерб, потребитель имеет право на возмещение убытков и морального вреда (Статья 4)
🟡 4. Право на выбор
Потребитель может свободно выбирать товары и услуги на рынке (Статья 4)
Знание этих прав помогает защитить ваши интересы, а также стимулирует предпринимателей предоставлять качественные товары и услуги.
➡️ Более подробно с текстом закона можно ознакомиться по ссылке: Закон Республики Узбекистан "О защите прав потребителей"
Каналга уланиш🔝 https://www.tgoop.com/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
Қуйидаги асосий қоидаларни билиб олиш муҳим!
Истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари:
Истеъмолчи товар ёки хизмат ҳақида тўлиқ ва ҳаққоний маълумот олиш ҳуқуқига эга (4-модда)
Маҳсулотлар ва хизматлар инсон саломатлиги, ҳаёти, мол-мулки ва атроф-муҳит учун хавфсиз бўлиши керак (4-модда)
Агар товар ёки хизмат зарар етказган бўлса, истеъмолчи тўлиқ моддий ва маънавий зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга (4-модда)
Истеъмолчи бозорда эркин танлов қилиш ҳуқуқига эга (4-модда)
Бу ҳуқуқларни билиш сизга ўз манфаатларингизни ҳимоя қилишда ёрдам беради, шунингдек, тадбиркорларни сифатли товарлар ва хизматлар кўрсатишга ундайди.
_______
#Правовая_Грамотность
Вот несколько ключевых положений из закона, которые должен знать каждый!
Основные права потребителей:
Потребители имеют право получит полную информацию о товаре или услуге перед покупкой (Статья 4)
Продукты, услуги должны быть безопасны для здоровья, жизни, имущества и окружающей среды (Статья 4)
Если товар или услуга нанесли ущерб, потребитель имеет право на возмещение убытков и морального вреда (Статья 4)
Потребитель может свободно выбирать товары и услуги на рынке (Статья 4)
Знание этих прав помогает защитить ваши интересы, а также стимулирует предпринимателей предоставлять качественные товары и услуги.
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM