Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқароларнинг дастлабки тергов органларига тегишли ариза ва шикоятларга қанча муддатда жавоб берилиши лозим?

💬 Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мутахассиси видеода саволга батафсил тушунтириш беради.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуриган қон тегса, ОИВ юқадими?

Болалар майдонида, мактабда ёки оммавий жойларда кимнингдир қони билан тўғридан тўғри контактга кириш хавфлими?

СПИД ва гепатит қандай юқади?


🔝 Бу ҳақда мутахассис батафсил маълумот беради.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💬 Ипотека кредитлари бўйича амалга оширилган ишлар

АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Равшана Умарова иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
👍 “Cyber University” давлат университети фаолияти, таълим йўналишлари АОКАда “Cyber University” давлат университети раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: 🎸 Матбуот анжумани/Youtube Telegram |…
👍 "Cyber University”га 2025/2026 ўқув йили учун бакалавриат босқичига 800 нафар абитуриент қабул қилинади

Бу ҳақда АОКАда “Cyber University” давлат университети раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилдинди.

Cyber University ўз фаолиятини халқаро стандартларга мослаштирилган, рақамли хавфсизлик соҳасидаги илғор тажрибаларга таянган ўқув дастурлар асосида олиб боради. Таълим ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади, мақсад эса — халқаро меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар етиштиришдир.

2025/2026 ўқув йили учун бакалавриат босқичига 800 нафар абитуриент қабул қилинади:

🟢100 та — давлат гранти,
🟢200 та — мақсадли қабул,
🟢500 та — тўлов-контракт асосида.

Шунингдек, магистратура йўналишлари да 50 та қабул квотаси мавжуд.

Бугунга қадар киберхавфсизлик йўналишидаги таълим кўпинча умумий IT йўналишлари доирасида олиб борилар эди. Cyber University эса ушбу муаммони ечиш мақсадида киберхавфсизликка ихтисослашган алоҳида йўналишларни таклиф қилмоқда.

Cyber University ўқув дастурлари CompTIA, CEH, OSCP каби халқаро киберхавфсизлик сертификатларига мослаштирилган. Назарий билимлар эса кибер полигонда реал амалий машғулотлар орқали мустаҳкамланади.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖋 2025/2026 ўқув йили учун олий ва касбий таълим муассасалари ҳамда лицейларга қабул жараёнларини ташкил этилиши

АОКАда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
💬 Ипотека кредитлари бўйича амалга оширилган ишлар АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Равшана Умарова иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: 🎸 Брифинг Telegram | Facebook | Instagram…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍 Жорий ярим йил якуни билан тижорат банклари томонидан жами 31589 нафар фуқарога 9 триллион 437 млрд.сўмлик ипотека кредитлари ажратилган

АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Равшана Умарова иштирокидаги брифингда ипотека кредитлари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди:

⚫️Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида, 2025 ярим йиллик якуни билан 30 мингдан зиёд хонадон фойдаланишга топширилган (2024 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2,1 баробар ошган).

⚫️Шундан, “Янги Ўзбекистон” массивларида 6 963 та хонадон қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилган.

⚫️Ушбу массивларда 2025 ярим йиллик якуни билан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини қуриш учун давлат бюджети ҳисобидан умумий қиймати 624 млрд сўм ажратилган

⚫️Шу билан бирга, 2025 йилда Ипотека дастури доирасида тижорат банклари ўз маблағи ҳисобидан 22 362 нафар фуқарога 6 триллион 515 млрд сўмлик ажратган ипотека кредитлари, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайта молиялаштириб берилди.

⚫️Ўтган йилнинг мос даврига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилган ипотека кредитлар улуши 1,5 бараварга кўп қоплаб берилди.

⚫️2025 йилда берилган ва бугунги кунда амалда бўлган субсидия хабарномалари бўйича субсидиялар тўловлари давом эттирилмоқда.

⚫️Шу билан бирга, жорий йилнинг 10 июль куни соат 9:00дан бошлаб тақдим этилган субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар қабул қилиш бошланган бўлиб, ҳозирга қадар фуқаролар томондан 66 мингдан зиёд ариза келиб тушди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🫡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйманг!

Ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар скутерни бошқаришда хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузгани акс этган видеороликлар тарқалмоқда.

Скутерни бошқариш давомида қоидаларнинг бундай қўпол бузилиши ҳам атрофдагилар, ҳам скутер эгалари учун жиддий хавф туғдиради.

Шуни таъкидлаш жоизки, сув ҳавзаларида бундай хатти-ҳаракатлар учун қоидабузарларга нафақат жарима, балки кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси ҳам қўлланилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍1
#Қонунчиликда_янгилик

📢 HR (Human Resources) сертификатлаштириш институти жорий этилади

Бу ҳақда Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар ДАСТУРИда белгиланди.

Давлат фуқаролик хизмати тизимида институционал ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш соҳасида ишловчи кадрларнинг касбий билим ва кўникмаларини расмий баҳолаш ҳамда тан олиш бўйича миллий сертификатлаш тизими — HR (Human Resources) сертификатлаштириш институти жорий этилади.


📌Сертификатлаштириш институтини жорий қилиш учун қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади:

✔️ HR соҳаси учун миллий малака стандартларини назарда тутувчи йўриқнома ва талабларни белгилаш;

✔️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан HR (Human Resources) сертификатлаштиришни амалга ошириш тартиби;

✔️халқаро сертификатларни (HR Professional Certification, B-HRD certification, HRCI, PHR) тан олиш тартибини ишлаб чиқиш;

✔️Раҳбар кадрларни баҳолаш марказининг HR сертификатига эга ходимларни аттестациядан ўтказиш талаб этилмаслиги тўғрисидаги қоидалар.

🛎 Масъул ижрочилар сифатида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🖋 2025/2026 ўқув йили учун олий ва касбий таълим муассасалари ҳамда лицейларга қабул жараёнларини ташкил этилиши АОКАда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ ОТМ магистратурасига кўзи ожизлар тоифасига кирувчи абитуриентлардан хорижий тил бўйича миллий ёки халқаро сертификат талаб қилинмайди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.

✔️ 2025/2026 ўқув йили учун республика бўйича жами 671 397 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

✔️ Абитуриентларнинг 426 685 нафарини (63,6 %) жорий йил битирувчилари, 244 712 нафарини (36,4 %) олдинги йиллар битирувчилари ташкил этди. Гендер таркиби бўйича эса, 361 019 нафар (53,8 %) абитуриент — хотин-қизлар, 310 378 нафари (46,2 %) — эркаклардан иборат.

✔️ Жорий йилда барча фанлардан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган 678 нафар абитуриент имтиҳонлардан озод этилиб, бевосита танлов босқичига ўтказилди.

✔️ Жорий йилдан бошлаб, фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига фақат хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентлар қабул қилинади.

✔️ 2025/2026 ўқув йили учун тест синовларини ташкил этишда катта сиғимга эга бўлган 65 та бино танлаб олинди. Бу биноларда бир кунда, икки сменада жами 2 338 та гуруҳда 70 140 нафар абитуриентни тест синовларидан ўтказиш имконияти яратилади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Очиқ Wi-Fi орқали фирибгарлик.

Шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилинг ва фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг!


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Ҳурматли фуқаролар!

Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Ҳаж ва Умра маркази ҳамда лицензия тақдим этилган юридик шахслар орқали хавфсиз ва ишончли Умра хизматларидан фойдаланинг!

🟢Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀 Доривор ўсимликлар - соғлом ҳаёт сари

🌸 Арслон қуйруқ (Leonurus cardiaca)

🌸 Соғлиққа фойдаси билан машҳур бўлган ушбу ўсимлик юрак фаолиятини яхшилайди, асабни тинчлантиради, қон босимини барқарорлаштиришда фойдаланилади. Халқ табобатида у нафақат юрак, балки аёллар саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни даволашда ҳам қўлланилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

☄️ Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади

📝 “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2025 йил 7 мартдаги 1044-сонли Қонунига асосан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизомини кучайтириш мақсадида янги тартиб жорий этилмоқда.

🏪 Унга кўра, абонентларнинг чиқинди хизматларидан мавжуд қарздорлиги беш кун муддат ичида тўланиши лозим. Акс ҳолда, абонентлар томонидан белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаса: уларда электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти вақтинчалик чекланади. Мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши билан автоматик тарзда ечилади.

📆 Mазкур тартиб 2025 йилнинг 1 июлидан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун жорий йилнинг 1 августидан бошлаб қўлланилади.

♻️ «Ҳурматли абонентлар, сизда чиқиндиларни бошқариш соҳаси ва хизмат сифатига доир таклиф ва шикоятлар юзага келганда: Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг «1205» қисқа рақамига 24/7 режимда мурожаат қилишингиз мумкин» - дейилади Агентлик хабарида.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏1
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Омонов Ҳумоюн Рустамович 1996 йил 12 июлда Тошкент вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ҳ.Омонов 2019-2022 йилларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍8👏4
Республикада қанча электромобиль рўйхатга олинган?

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон Республикасида 65,2 мингта электромобиль рўйхатга олинган.

Ҳудудлар буйича электромобиллар сони:

Тошкент шаҳри – 49 736 дона;
Тошкент вилояти – 4 512 дона;
Самарқанд вилояти – 1 739 дона;
Хоразм вилояти – 1 415 дона;
Фарғона вилояти – 1 376 дона;
Қашқадарё вилояти – 1 338 дона;
Бухоро вилояти – 1 133 дона;
Навоий вилояти – 901 дона;
Андижон вилояти – 878 дона;
Наманган вилояти – 700 дона;
Қорақалпоғистон Респ. – 525 дона;
Сирдарё вилояти – 404 дона;
Жиззах вилояти – 302 дона;
Сурхондарё вилояти – 198 дона.


Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Республика бўйлаб божхона ходимларнинг бир гуруҳи ушбу дам олиш кунларини Бухорода ўтказишмоқда

Сўнгги йилларда Давлатимиз Раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда туризм соҳаси иқтисодиётнинг муҳим стратегик тармоғига айланиб бормоқда. Айниқса, ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ички туризм шунчаки саёҳат эмас, аксинча юртдошларимизда Ватанни яқиндан таниш, унинг бой ўтмишидан воқиф бўлиш, айниқса ёш авлодда юртига муҳаббат ҳиссини шакллантиришга хизмат қилади. Айни шу жиҳатлар эса божхона ходимлари учун ҳам сув ва ҳаводек зарур.

Шу мақсадда 2025 йилнинг 12-13 июль кунлари республика бўйлаб ҳудудий божхона бошқармалари ходимларидан таркиб топган жамоалар кўҳна ва боқий Бухоро шаҳрига саёҳат қилишмоқда.

Жумладан, Божхона қўмитаси Марказий аппарати, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё каби қатор вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармалари ходимлари фарзандлари билан Бухоронинг қадимий обидалари ва диққатга сазовор гўшаларида бўлишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-2026-йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ 2025 йил июнь ойидан бошлаб “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун ҳар ойнинг иккинчи ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари “Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” этиб белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍5
2025/07/14 02:20:07
Back to Top
HTML Embed Code: