Telegram Web
#сарказм

Асрлар суҳбати


- Қизиқ, "Титаник" бугун
Ғарқ бўлса не бўларди?
- Ҳатто чўкишдан бурун
Инсон селфи қиларди.

24. 06. 24 й.

©
@Rustam_MIRVOKHID
ЎЗИМГА МАСЛАҲАТ

Гап остида қолмай, десанг, сўз устида ишлаш керак,
Икки кўз аро кўринмас кўз устида ишлаш керак.
Ҳақ ва халқнинг эътибори сенга тушмоғи учун –
Дам олиб меҳнат тагида ўз устида ишлаш керак.


Ҳурматли қалам аҳли, хусусан, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистлар! Мазкур сатрларда битилган Ҳақ ва халқнинг эътибори барчангизга ёр бўлсин! Ҳамиша қаддингиз қўлингиздаги қаламдай адил, йўлингиз қоғоздай оқ бўлсин! Байрам муборак!

@Rustam_MIRVOKHID
ХАТО

Қўрқма хатодан сира.
Хато – бахш этар қудрат –
Қийшиқ илдизлар узра
Мустаҳкам турар дарахт.

29. 06. 2024 й.

©Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФУЗУЛИЙ КАНТАТАСИ

Бу не ижро, биродар,
Тинглаб дун мутаассир?
“Муножот”-ла баробар –
Фузулий кантатаси.

Каспийнинг чўнг ҳониши,
Боку боғларин саси.
Йўқ, бу дунё ишимас –
Фузулий кантатаси.

Кўк тоқидан юлдуздек
Узилган ҳар нотаси.
Ҳар сўзи вақтдан ўзган –
Фузулий кантатаси.

Қара, шафақ – Худонинг
Кесган қизил тасмаси...
Ё туркий ошиқ қони –
Фузулий кантатаси.

Озар топган озорнинг
Бир дилгир ифодаси –
Қорабоғнинг мозори –
Фузулий кантатаси.

Жаҳон авратин ёпар
Ҳануз Мажнун жандаси.
Қалбларни ҳассос ўпар –
Фузулий кантатаси.

Ҳа, безавол ғазалнинг
Бу – зафар тантанаси.
“Ушшоқ” каби азалий –
Фузулий кантатаси...

Фузулий кантатаси...

1. 07. 24 й.

©Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID
ДИНШУНОСЛИК ДАРСИДА

Бугун мутаассиб кўп,
Ким динга мутаассиб.
Диншуноссан, парирўй,
Мен сенга мутаассиб.

Биламан, хўб ғалатман,
Ишқ бобида талантман,
Оразингга фанатман,
Мен сенга мутаассиб.

Менга кимсан билсайдинг,
Кипригингга илсайдинг,
Лабинг ҳатм қилсайдим –
Мен сенга мутаассиб.

“Zoom”да мослашдим сенга,
Сўнгра хослашдим сен-ла,
Ихтисослашдим сенга –
Мен сенга мутассиб.

Қоним ўртар ҳолатда –
Томир бўртар ҳолатда,
Қайсдан баттар ҳолатда –
Мен сенга мутаассиб.

Кел, чиқ, дарсдан ташқари,
Ойдан, Марсдан ташқари,
Севдим ҳаддан ташқари –
Мен сенга мутаассиб.

Нигоҳлар “чарс” этган он...
Ич-ичим қақшар ҳамон,
Ишон, хуморинг ёмон –
Мен сенга мутаассиб.

Дилда бироз хавотир –
Нега бахтим қорамтир?!
Чорасизлик чорамдир –
Мен сенга мутаассиб.

Ҳаёт – устоз, дарси кўп,
Ким кимдан мутаассир.
Сеншуносман, парирўй,
Мен сенга мутаассиб.

6. 07. 24 й.

©Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID
"ТИРНОҚ"

Токай ўз "тирноғ"инг тишлаб, ғажийсан,
Токай сен уларга берасан озор?!
Ҳаддидан ошса гар ишлат "қайчи" сан,
Унутма, кимдир шу "тирноқ"қа ҳам зор!

11. 07. 2024 й.

@Rustam_MIRVOKHID
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда "Маданият ва маърифат" каналининг "Бормисиз, омонмсиз?" кўрсатувини яна "ёндириб" 🔥🔥🔥келдик! Таклиф учун кўрсатув бошловчиси, қадрдон опамиз Нозима Воҳидовага ташаккур!

Мавриди билан кўрсатувнинг тўлиқ сони ва айрим лавҳаларидан эътиборингизга ҳавола қиламиз!


@Rustam_MIRVOKHID
ҒАРБОНА

Сальвадор суратларидай нотаниш ҳолатдаман,
Гоҳи Эйнштей(и)н мисоли телбариш ҳолатдаман.

Гоҳ да Винчи килки янглиғ “Мона Лиза”м ишқида
Оқ қоғоз устида мангу тебраниш ҳолатдаман.

Достоевскийдай ичимда бор “Жиноят ва жазо”,
Гоҳи Кафкадай кўнгилда “Эврилиш” ҳолатдаман.

Толс(и)тойнинг ул “Уруш ва тинчлиги” мен бирла, гоҳ –
Гётенинг “Вертер”идай, оҳ, ёзғириш ҳолатдаман.

Қил қиёс, авжу даромад мисли Бахнинг куйида –
Гоҳи исён ҳолдаман, гоҳ мослашиш ҳолатдаман.

Рустамо, кўп ҳолга тушдинг “Алким(и)ёгар” бўлиб –
То ҳануз сендай ўзимни ахтариш ҳолатдаман.

28. 07. 2024-й.

©Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID
Forwarded from Rustam MIRVOHID ijodi
Машҳурлар аксари биринчидир, лек
Иккинчи одамни билмайди кўплар...

Рустам МИРВОҲИД


@Rustam_Mirvokhid
Forwarded from Rustam MIRVOHID ijodi via @like
Иккинчи одам

Машҳурлик берилмас ҳар кимга бирдек,
Эплаган – шуҳратнинг шаробин хўплар.
Машҳурлар аксари биринчидир, лек
Иккинчи одамни билмайди кўплар.

Эл кўзидан пинҳон юрар панада,
Меҳнатларин қилмас зарра овоза.
Тушунарли бўлсин сизга янада:
Косанинг тагида улар нимкоса.

Буюклик чўққисин кўзласа ҳар ким,
Тутган елкалари зинапоядир.
Худо билар, улар авлиё, балким,
Жами даҳоларга ёлғиз доядир.

Улар ҳар соҳада мавжуддир азал,
Турмуш ҳар жабҳаси уларга маъво.
Уларнинг тури кўп, ўзгарар ҳар гал:
Бирда она бўлар, бирда-чи ошно.

Баъзида устоздек кўринар кўзга,
Баъзан рафиқадек боқар мулойим.
Биринчи бўлмоқни эп кўрмас ўзга,
Иккинчи бўлмоқдан хурсанддир доим.

Иккинчи зотларга мисол кўп, билсанг,
У гоҳ фарангидир, гоҳо аробий.
Муаллим ул-аввал Арасту бўлса,
Муаллим ус-соний, не тонг, Фаробий.

Тарихда осийлар ҳақ йўлга қайтган,
Бунга гувоҳ сариқ саҳифалардир.
Илк бор ислом сўзин гар Набий айтган,
Уни тарғиб қилган ҳалифалардир.

Саид Баракадек пиру муршид ҳам,
Темур учун руҳий таянч бўлган-ку.
Навоий-чи? Вазир – иккинчи одам,
Бойқарога қирқ йил суянч бўлган-ку.

Ҳаёт шу – кимдир бош, ким эса бўйин,
Ундан фармон эрур, бундан-чи ижро.
Гоҳо бош бўйинга ён босган сайин,
Бўйин бош бўлмакка қилар иддао.

Худо, ўзинг асра бундай ҳолатдан,
Ҳар ким ўз ўрнида тургани маъқул.
Отлиқлар урушда тушмасин отдан,
Пиёда пиёда юргани маъқул.

Шунда тўкис бўлар янада турмуш,
Аҳиллик – найзани куракдан юлар.
Саҳнада санъаткор олганда олқиш,
Саҳна ортидаги юракдан кулар.

Юракдан кулмоқлик ҳар ким учунмас,
Эплаганга омад ёр бўлсин, дейман.
Биринчи одамлар бахтига, хуллас,
Иккинчи одамлар бор бўлсин, дейман.
2014 йил

Рустам МИРВОҲИД


@Rustam_Mirvokhid
​​​​БОЛАЛИК

Ҳадемай Пушкиннинг ёшига етгум,
Ўттиз етти ёшнинг кўринар бўйи.
Лек ногоҳ томоғда аччиқ ёш ютдим -
Болалик этимдан чимчилаб қўйди...

Тўқсонинчи йиллар миёнасию
Икки мингинчи йил бошлари, қани?
Маҳалла... Самовар... Қиз-жувон... қий-чув,
Ҳовлидаги тўйлар, ошларим, қани?

Қани у бериё номозхон додам,
"Муаллим ус-соний" ўқитганлари?
Номозшомгулларим... тонг отиб, отмай
Тандирда нон ёпган бувим ҳам, қани?

Биринчи ўқитувчим... эски парталар...
"5" ўрнига "юлдуз" олган пайтларим.
Қани патифондан биринчи марта -
Насибанинг айтган "Бари гал..."лари?

Ариқ сувларида дарсдан қайтишда
Қоғоз қайиқларнинг пойгаси қани?
Олчаларни солиб шиша идишдан
Эзиб ичганларим мазаси қани?

Зўр эди авлодим ўйинлари ҳам:
"Ошиқ" ўйнаганим, "Ланка" тепганим.
"Оқ терак, кўк терак..." ёқарди бирам,
Елим тўппончадан сувлар сепганим...

Ё "Турбо" сақичи қоғозларини
Кафт-ла ерга уриб ўйнардик роса.
Тўртта тошдан ясаб жуфт дарвозани
Тўп суриб тупроқда яйрардик роса...

Ҳамон эсимдадир қуёш тиғида
"Ошир коптокни... сол..." деганларимиз.
Шомда гулхан ёқиб, унинг чўғида
Картошка пишириб, еганларимиз...

Ҳа, булар барчаси беғубор, содда,
Бахтли болалигим парчаларидир.
Қара, шу парчалар жамланди ёдда
Қиёсан бугунги авлод-ла бир-бир...

Бугунги авлоднинг бор амри бажо,
Хоҳишин рўёби оний чақмоқдай.
Тугмани босса, бас, бари муҳайё -
"Сунъий тафаккур"дан фойдаланмоқда.

Аммо даладамас, уйда тувакда
Ўстирган мисоли лолаларимиз -
Хонанишин бўлиб, бурчак-бурчакда
Виртуал ўсмоқда болаларимиз.

Афсуски, "кун-кундин батаррак..." аҳвол -
Уларнинг замину фазоси - гаджет.
Биз титиб ташлаган китобмас, алҳол -
Руҳий озуқаси - ғизоси - планшет.

Хуллас, ҳар маззанинг азаси бордек
Бир асрий хатога жой бериб қўйдик -
Ҳаёт бўлганида Пушкин ҳам дерди:
"Болам, болалигинг бой бериб қўйдик...".

                                         4. 08. 2024-й.


@Rustam_Mirvokhid
ИСТИСНО

“Қора йўл”нинг сўнгги – оқ,
“Оқ йўл” охири – қора...
Гоҳ шундай бўлар, ўртоқ,
Шошма, узоқроқ қара!

14.08.2024 й.

©Рустам МИРВОҲИД

@Rustam_Mirvokhid
#янгиижодийҳамкорлик

Ўзбекистон халқ ҳофизи, марҳум Маҳмуджон Тожибоевнинг севимли шогирдларидан бири, хушовоз ҳофиз, бастакор Таваккалхўжа Насриддинов билан қарийб ўн йилдан бери ижодий ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз.
Ижодий ўзанимизда Таваккал аканинг “Эшит, эй ёр”, “Эй, мутриб” сингари ғазалларимизга басталанган қўшиқларини муқаддам эълон қилган эдик.
Куни кеча камина ҳаётида яна бир ижодий янгилик бўлди. Яъни, Таваккал ака яқинда ёзилган
“Машрабона” номли ғазалимизга миллий йўналишда шўх, ўйноқи ва жозибадор куй басталаб телеграмдан юборибдилар. Эшитиб, очиғи, маза қилдим. Ўша заҳоти ҳофиз билан боғланиб, ўзимнинг таассуротларим
ва чуқур миннатжорчилигимни билдирдим.
Айниқса, қўшиқнинг нақорати эътиборимни тортди. Яъни, нақоратда ноанъанавий тарзда ғазалнинг сарлавҳаси ҳам ижро этилган. Энг қизиғи, маънога путур етмаган. “Устасига фарқи йўқ” деб шуни айтсалар керак-да).
Хуллас, ҳамкорликда яралган навбатдаги ажойиб асарни ҳукмингизга ҳавола қилмоқдамиз.

©Рустам МИРВОҲИД

@Rustam_Mirvokhid
Audio
#янги_қўшиқ

Машрабона


Кел, чора айла бечораларга,
Ҳажрингда чашми шаррораларга.

Севги фазодур, чеҳрангму хуршид,
Меҳрингни бер, биз – сайёраларга.

Илгим-ку етмас, етгайму оҳим –
Мақсуди васли ситораларга.

Сенинг-ла дўндик бағри бутуна,
Сенсиз юроги садпораларга.

Боқмоғи душвор ёнингда ҳушёр –
Ул чашми мастон – хуммораларга.

Бу жон садоға даме дилозор,
Дам дилга дори дилдораларга.

Жабру жафому ажру мукофот –
Сен бирла танҳо оввораларга?!

Тайёрагоҳ этмиш Рустаминг, бил –
Кўксини, чиқсанг тайёраларга.

©Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID
МУБОРАКБОД

Дейдилар, жаннатда барча эркакнинг
Ёши баб-баробар - 33 эмиш.
Чунки, "33 ёш - ақлу билакнинг
Энг етук палласи" - боболар демиш.

Тилак айтгим келди бой бермай онни,
Узукка кўз мисол муштарак бўлсин:
Бу жаннатмаконда эркин замоннинг -
33 йиллиги муборак бўлсин!

31. 08. 2024 й.

©Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID
Forwarded from 𝐍𝐀𝐕𝐐𝐈𝐑𝐎𝐍 т𝕧 (𝐒𝐡𝐚𝐱𝐫𝐢𝐲𝐨𝐫𝐛𝐞𝐤 𝐎𝐬𝐭𝐨𝐧𝐛𝐞𝐤𝐨𝐯)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ONAJONIM

𝐒𝐡𝐚𝐱𝐫𝐢𝐲𝐨𝐫𝐛𝐞𝐤 𝐎𝐬𝐭𝐨𝐧𝐛𝐞𝐤𝐨𝐯🎙️

Rustam Mirvohid_so’zi
Shuhrat Daryo_musiqasi

𝐍𝐀𝐕𝐐𝐈𝐑𝐎𝐍 т𝕧 👇

@navqironguruhiofficial
КУЗАТИШ

Ҳеч кимга кўринмай, деб
Инсон “ин” солар зимдан.
Ўша инсонга ҳам лек
Кимдир син солар зимдан...

8. 09. 2024 й.

©Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID
АЙТИШУВДАН ПАРЧА

- Гўзал кўп, лек ақалли
Кезсанг Шош, Исфара... ни.
Тополмайсан, "ақлли",
Мендаги истарани.

- Шу тахлит мард кўп, неча
Келсанг Шош... Хоразма.
Топилмайди, ойимча,
Мендаги хариз(и)ма.

24. 09. 2024 й.

©Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID
...Rustam Mirvohid betakror shoir, sodiq do‘st, gapi bilan ishi bir inson. U hayotdagi kabi she'riyatda ham qaddi tik, so‘zi dangal, harakati dadil. So‘zlarni tanlashni biladi, so‘zni his qila oladigan hassos ijodkordir.

Qayerda, qaysi lavozimda ishlasa ham u she'riyatdan zarracha uzoqlashmadi, aksincha yana-da bog‘landi.

Olam aro har kishi o‘ziga xos bo‘lgani kabi Rustamning ham boshqalarga o‘xshamaydigan ijodi bor, chin shoirlar har kun tug‘ilmaydilar.

Tug‘ilgan kuningiz qutlug‘ bo‘lsin!

G‘ofir Hamro, O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi


Batafsil...
2024/11/14 08:06:54
Back to Top
HTML Embed Code: