Telegram Web
☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️

💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

Якинларингизни табриклаш есдан чикмасин !
@safinauz
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌   “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
@safinauz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

@safinauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

🔸Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

🌙 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
.
.
@safinauz
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.

Кўпроқ салавот айтинглар!
​Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари

1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.

2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар.

3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.

4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.

5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.

6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.

7. Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.

8. Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.

9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.

10. Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

-------------------
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у(салавоти) сабабидан юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан мингта салавот айтади. Кимки менга мингта салавот айтса, унга дўзах ўти тегмайди”.

Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Бу маълумотни яқинларингизга улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.

Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

@safinauz
ДЎСТ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КEРАК?

Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад (САВ) шундай деганлар: "Одам дўстининг йўлидадир. Ким билан дўстлашишингга эътибор қил".

Инсон қайғули дамларда ҳам, хурсандлик чоғларида ҳам дўстларга муҳтождир. Чунки қайғу ва шодликларимизни дўстларимиз билан ўртоқлашамиз. Оғир ва қайғули вақтларимизда улар биз учун катта таянч бўладилар. 

Ислом олимларининг Пайғамбаримиз ҳадисларига асосан дўст танлаш ҳақидаги
тавсиялари қуйидагилардир. 

Дўстинг ақлли бўлсин.
Нодонлар билан дўстлашган одамлар ҳеч бир вақт балодан қутулмайдилар. Чунки бундай кишиларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ бўлади. Улар ниятлари яхши бўлганида ҳам, яхшилик қиламан, деб ёмонлик қилиб қўядилар. Ақлли кишининг душманлиги нодон одамнинг дўстлигидек зарарли бўлмайди. Ақлли душман зарар еткизганида ҳам, меъёридан оширмайди, зарарнинг чегарасини билади. Шунинг учун ота-боболаримизнинг ҳикматли сўзларида: "Ақлли душмандан қўрқма, аҳмоқ дўстдан қўрқ", "Дўстинг ўзингдан яхшироқ бўлсин", — дейилган. 

Дўстинг диёнатли, эътиқодли бўлсин.
Дўст тутинадиган кишининг диёнатли ва одобли бўлгани яхши, чунки диёнатсиз одам ўз-ўзининг душманидир. Уз-ўзига душман бўлган киши қандай қилиб бошқаларга дўст бўлсин. Ҳақиқий дўстлар ишимиз тушганида - ёрдамчи, қайғули дамларимизда юпатувчи ёлғиз қолганимизда бизни хотирловчи кишилардир. Эътиқодсиз кишилардан ҳар турли номаъқулчиликларни кутиш мумкин. Чунки, улар учун фақатгина ҳаёт, дунё ҳаёти бор. Улар ҳаётни роҳат-фароғатда ўтказиш учун Аллоҳдан ҳадиксирамай, турли ножўя ишлар билан шуғулланадилар. 

Дўстинг гўзал ахлоқли бўлсин.
Дўстимиз бизни фақат яхшиликка ундовчи, зарарли ишлардан тўхтатувчи киши бўлиши керак. Заиф ахлоқли одамлар билан дўст бўлиш киши ахлоқининг бузилишига сабаб бўлиши шубҳасиз. Ёмон ахлоқли одамлар билан дўстлашишни ислом олимлари катта денгизда кичкина бир кема билан сафар қилишга ўхшатганлар. Бундай сафарда одамлар катта тўлқинлар ва таҳликаларга дуч келадилар. Жонимизни қутқаргунимизча, қўрқув ва қайғудан қутулмаймиз. 

Дўстинг самимий ва насиҳат берувчи бўлсин.
Дўстимиз насиҳат берувчи, хатоларимизни кўрса, улардан огохлантирувчи ва танқид қилувчи бўлиши керак. Одам хатосиз бўлмайди. Пайғамбаримиз айтганларидек: "Одам боласининг ҳаммаси ҳам хато қилади. Хато қилувчиларнинг энг яхшилари тавба қилувчилардир". Боболаримиз ҳам: "Дўст куйдириб гапирар, душман кулдириб", - деганлар. Дўстлар қаттиқ гапирсалар ҳам, уларнинг сўзлари биз учун фойдалидир. Ҳақиқий дўстларнинг сўзи дорига ўхшайди. Касал одам аччиқ дори ичишни ҳамиша ҳам ёқтиравермайди, лекин у, киши саломатлиги учун фойдалидир.

«Ислом ахлоқи» китобидан.
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 16 декабр
📅 хижрий 1445 йил 3 жумадис сони
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:14
Қуёш   -   07:42
Пешин -  12:18
Аср     -    15:13
Шом     -  16:59
Хуфтон  - 18:17
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
ҚАЗО БЎЛГАН БОМДОД НАМОЗИ...

Дунё ва ундаги ишлар намоз вақтларига мослашади, аммо
намоз вақтлари бирор ишга мослашмайди. Яъни бошқа ишлар сабабли намоз вақти кечиктирилмайди. Ушбу қоида ҳар бир муваффақиятга эришган мусулмон амал қиладиган қоидадир.  Улуғ саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳар сафар Тустар жанггини эсласалар, йиғлар эдилар. Тустар қалъаси Форс шаҳарларидан бири бўлиб, мусулмонлар бу шаҳарни тўлиқ бир ярим йил қамал қилганлар. Сўнг шаҳар мусулмонларга таслим бўлди. Уларга очиқ фатҳ насиб этди. Шу билан бирга, мусулмонлар эришган энг машаққатли фатҳ бўлди. У холда нима учун Анас ибн Молик оқибати мана шундай ижобий якунланган Тустар воқеасини эслаганда йиғлар эдилар? Чунки мусулмонлар Тустар қалъаси дарвозасини бомдод намози киришидан бироз муддат олдин очишга муваффақ бўлдилар. Мусулмонлар қалъа ичкарисига ёпирилиб бошладилар. Ўттиз минг кишилик мусулмонлар ва бир кира юз эллик минг кишилик форслар ўртасида даҳшатли жанг бошланди. Бу тарихдаги ўта шафқатсиз курашлардан бирига айланди. Ушбу жангнинг ҳар бир лаҳзасида ўлим етиш эҳтимоли ва ҳар бир лаҳзада мусулмонлар қўшини учун хатар вужудга келиши мумкин эди. Машаққатнинг охирги чегараси, тангликнинг юқори чўққиси. Лекин охирида Аллоҳнинг фазли билан мўминларга ғалаба насиб этди. Душман устидан зафар қучдилар. Бу ғалаба қуёш чиққанидан бир неча дақиқалар ўтиб қўлга киритилган эди. Ушбу даҳшатли жангдан сўнг мусулмонларга бомдоднинг вақти ўтиб кетгани маълум бўлди. Мусулмонлар ушбу ҳалокатли танглик ва бўйинлари атрофида қилич ўйнатилаётган вақтда намозни ўз вақтида ўқишга имкон топа олмадилар! Анас ибн Молик розияллоху анху мана шу жанг сабаб ҳаётида бир маротаба бомдод намозини қазо қилиб қўйганлари учун йиғлар эдилар. У киши узрли бўлган ҳолларида ҳам бу учун йиғлар эдилар. Мусулмонлар шарафли вазифа устида эдилар. Аммо йўқотилгани ҳам буюк нарса эди. Анас ибн Молик айтади: «Тустарнинг нима қизиғи бор!? Мендан бомдод намози зое бўлди, мана шу намознинг эвазига бутун дунёга эга бўлишни ҳам истамас эдим!». Мана шу нуқтада аввалгиларнинг муваффақияти калити нимада эканини англаймиз!

«Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берур ва
қадамларингизни собит қилур» (Муҳаммад сураси, 7-оят).

Бу омил муваффақият сабабларидан бири бўлгач, Аллоҳ хаққи, менга айтингчи, Аллоҳ азза ва жалла бомдод намозини тарк қилган қавмга қандай қилиб муваффақият берсин!? Аллоҳга қасамки, бундай бўлмайди... Агар мусулмонлар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу каби асосли узр сабабли қазо бўлган бир намоз ҳақида бутун умр ўзини тергайдиган инсонлар бўлсалар, ана ўшандагина барча соҳаларда муваффақият ва ғалабаларга эришадилар.

«Албатта, Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларга ёрдам берур. Албатта, Аллоҳ кучли ва ғолибдир» (Ҳаж сураси, 40-оят).

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 17 декабр
📅 хижрий 1445 йил 4 жумадис сони
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:14
Қуёш   -   07:42
Пешин -  12:18
Аср     -    15:13
Шом     -  16:59
Хуфтон  - 18:17
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
АЛЛОҲГА МУҲАББАТ МЕЗОНИ

Америкалик  мусулмон, риёзиёт  олими,  профессор Джеффри Ланг (Jeffrey Lang) бундай дейди:
«Мен  учун  Ислом шиорларининг  энг  гўзали, энг таъсирлиси  бомдод намозидир.  Ҳамма  ухлаётганда, қоронғида уйғонишнинг бир сири бор. Атрофни тун сукунати эгаллаган  пайтда  Қуръон тиловатини эшитасан,  бу билан гўёки ушбу дунёдан жўнаб, фаришталар билан сафар қилиб, бомдод  пайтида Аллоҳни  улуғлаш  учун мақтаётган бўласан!..»
(Ажабо!  Бомдод  намозининг қай  даражада  Аллоҳга боғланиш  пайти  экани Исломга  янги  кирган  бошқа миллат кишиларида  ўзгача таассурот  қолдириши қуйидаги  мисолда ҳам намоён бўлади. 
Асли  малилик,  ҳозирда Испаниянинг  «Севилья» жамоаси гуруҳида  ҳужумчи бўлиб  ўйнаётган  футболчи Фредерик Кануте  «Бомдод намози  Аллоҳга  бўлган муҳаббат мезони» шиори остида  мусулмонларни бомдод  намозини бардавом ўқишга чақириқбилан чиқди. Ушбу тарғибот ўша ердаги мусулмон  аҳоли  орасида катта  олқишларга  сабаб бўлди.
Кануте  «Шуруқ  ал-Жазоирий» вебсайтига  берган суҳбатида: «Агар  инсон  кимнидир ҳақиқий  севиб  қолса,  у билан кўришишга  муштоқ  бўлади, ҳамма  вақт  у  ҳақда фикрлайди. Ҳар гал учрашиш фурсати яқинлашса, то у билан  учрашмагунича уйқуси келмайди. Дангасалик билан бомдодни ўтказиб юборадиганларни  Аллоҳни севади,  дея  оламизми?
Улар  роастдан  ҳам  Аллоҳни улуғлаб,  У  билан  мулоқот қилишни хоҳлашармикан?  Келинг,  бир  ўйлаб  кўрайлик. Бир  миллиардер  бир  ишчиси билан  шартнома  тузиб,  «Ҳар куни  эрталаб  соат  5:00  да уйғотсанг, кунига минг доллардан тўлайман» деса, ўша ишчи уни уйғотгани учун ҳар куни минг доллар ишлаб олади. Лекин бир кунгина узрсиз уйғота олмаса, миллиардер шартномадаги маблағни беришдан бош тортади ва аввал берган пулларини ҳам тортиб олади!
Аллоҳим!  Бомдод  намозидан ҳамда  бошқа  фарз,  вожиб, суннат ва нафл намозларидан оладиган руҳий озуқаларимизни зиёда қилгин!
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 18 декабр
📅 хижрий 1445 йил 5 жумадис сони
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:15
Қуёш   -   07:43
Пешин -  12:19
Аср     -    15:14
Шом     -  17:00
Хуфтон  - 18:18
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 19 декабр
📅 хижрий 1445 йил 6 жумадис сони
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:15
Қуёш   -   07:44
Пешин -  12:19
Аср     -    15:14
Шом     -  17:00
Хуфтон  - 18:18
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 20 декабр
📅 хижрий 1445 йил 7 жумадис сони
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:16
Қуёш   -   07:44
Пешин -  12:20
Аср     -    15:14
Шом     -  17:00
Хуфтон  - 18:19
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 21 декабр
📅 хижрий 1445 йил 8 жумадис сони
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:17
Қуёш   -   07:45
Пешин -  12:20
Аср     -    15:15
Шом     -  17:01
Хуфтон  - 18:19
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 23 декабр
📅 хижрий 1445 йил 10 жумадис сони
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:18
Қуёш   -   07:46
Пешин -  12:21
Аср     -    15:16
Шом     -  17:02
Хуфтон  - 18:20
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️БАРОАТ КЕЧАСИ

❗️ БУНИ ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ

Кошки эди бу маълумотларни жамиики инсонларга етказа олсам!

☝️
#БАРОАТ_КЕЧАСИ

Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир.

🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.

Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси: 24-февралдан 25-февралга ўтар кечасига
тўғри келади.

Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлишликни тавсия қиламиз.

👉 ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?

24-феврал = 14-шаъбон-1445
25-феврал = 15-шаъбон-1445
26-феврал = 16-шаъбон-1445

Оғиз ёпиш  ва очиш вақти: (Тошкент вақти билан ⬇️)

Шанба:   05:32 --- 18:12
Якшанба:  05:31 --- 18:13
Душанба:
05:30 --- 18:14
(Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган)

👉 ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?

Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.

Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.

@Safinauz
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/12/01 09:56:59
Back to Top
HTML Embed Code: