Telegram Web
#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻ОИЛА ИТОАТ УСТИГА ҚУРИЛСА

Оила Аллоҳга итоат устига барпо қилинса, Аллоҳ бу оилага муваффақият насиб этади. Аммо оила Аллоҳга маъсият устига барпо қилинса, шайтон бу оилага ажрим солади.
Бирор ҳадис қуйидаги ҳадис каби иймонли эр-хотинга мувофиқ тушмайди:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, икки киши бир-бирини севса, иккисидан бири қилган гуноҳгина уларни ажратиб юборади”, деганлар.
Имом Аҳмад ривояти.

"Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат" китобидан.
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 26 ноябрь
📅 хижрий 1445 йил 12 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -  05:57
Қуёш   -  07:23
Пешин   -  12:10
Аср     -  15:15
Шом     -  17:01
Хуфтон  -  18:17
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Ваҳийнинг 7 кўриниши

1. Содиқ (рост) туш.
Ойша розийялоҳу анҳо ривоят қилишича, Расули акрам алайҳиссалом қандай туш кўрмасинлар, ҳаётда тонгги шафақдек очиқ-ойдин рўёбга чиқарди.
2. Аллоҳнинг ваҳийси фариштанинг воситасисиз Расулуллоҳнинг қалбларига жо бўлиши.
3. Фариштанинг инсон қиёфасига кириб, Расулуллоҳга ҳамманинг кўзи олдида ваҳийни талқин этиши.
Ривоят қилинишича, Жаброил алайҳиссалом кўпинча саҳобийларнинг энг хушсурати бўлган Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳунинг қиёфасида кўринар эдилар.
4. Жаброил алайҳиссаломнинг Расулуллоҳга қўнғироқ овозига ўхшаш жарангдор овоз билан хитоб қилишлари. Бу овоз Жаброил алайҳиссалом қанотларининг овози бўлиши ҳам мумкин. Бундай овозни эшитганларида Расулуллоҳнинг қалблари қўрқувдан титрат эди.  Ваҳийнинг ниҳоятда оғирлиги ёнларидаги кишиларга ҳам сезиларди. Масалан, Арафотда Моида сурасининг баъзи оятлари нозил бўлганда, Расулуллоҳ туяда эдилар. Оғирликни туя кўтаролмай чўкиб қолган.
5. Жаброил алайҳиссаломнинг ўз қиёфаларида кўринишлари. У зот икки марта шундай кўринганлар. Биринчиси, Ҳиро ғорида, иккинчиси эса Меърож кечаси Сидратул мунтаҳода рўй берган.
6. Пайғамбаримиз меърожда эканликларида Аллоҳ у Зотга беш вақт намознинг фарзлигини фариштанинг воситасисиз билдиргани.
7. Юзма-юз пардасиз гаплашиш.
Меърож кечасида Аллоҳ таоло Ўз ҳабибига рўъяти жамолни  ва ҳақиқий овозини эшитишни насиб этган, дейилади.
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 27 ноябрь
📅 хижрий 1445 йил 13 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   05:58
Қуёш   -   07:24
Пешин -  12:10
Аср     -    15:15
Шом     -  17:01
Хуфтон  - 18:17
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
#ДУО
Қалб кўзининг очилиши, тоат ва амал талаби учун ўқиладиган дуо

اللهم افتح لي مسامع قلبي لذكرك وارزقني طاعتك و طاعة رسولك و عملك بكتابك.

Ўқилиши: Алло˜ҳуммафтаҳлий маса˜миъа қолбий лизикрик, варзуқний то˜ъатака ва то˜ъата росу˜лик ва ъамалан бикита˜бик.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сенинг зикринг учун қалбим қулоқларини очгин ва Сенга бўйсуниш, расулингга бўйсуниш ва китобингга амал қилишни менга ризқ қилиб бер.

Мажмаъуз завоид 10 ж. 182 – бет. Тобароний Муъжамул авсат 2 ж. 72 – бет. 1286 – р, 5 ж. 289 – бет. 5341 – рақам ривояти.

@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 28 ноябрь
📅 хижрий 1445 йил 14 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   05:59
Қуёш   -   07:25
Пешин -  12:10
Аср     -    15:14
Шом     -  17:00
Хуфтон  - 18:17
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🍃 🌺 🍃 🌺 🍃 🌺 🍃
Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозуъли эркаклар ва тавозуъли аёллар, садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар–ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир. (Аҳзоб сураси, 35-оят)

🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸
Каналга обуна бўлинг!
@safinauz
📌 “Яхшиликдан олдин яхшилик қилиш – фазилат.

📌 Яхшиликдан кейин яхшилик қилиш – мукофотлаш.

📌 Ёмонликдан кейин яхшилик қилиш – олижаноблик.

📌 Ёмонликдан олдин ёмонлик қилиш – жабр-зулм, ноҳақлик.

📌 Ёмонликдан кейин ёмонлик қилиш – тенглашиш.

📌 Яхшиликдан кейин ёмонлик қилиш тубанлик ва бадбахтликдир”.

“Ҳикмат хазинаси" китобидан.
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 29 ноябрь
📅 хижрий 1445 йил 15 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:00
Қуёш   -   07:26
Пешин -  12:11
Аср     -    15:14
Шом     -  17:00
Хуфтон  - 18:16
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Расулуллоҳ қатнашган хайрия гуруҳи

Жоҳилият даврида турли араб қабилалари ўртасида тинимсиз ички урушлар бўлиб турарди. Шундай уруш  Қурайш ва Ҳавозан қабилалари орасида келиб чиқди. Бу уруш сабабли икки томондан ҳам кўплаб кишилар қурбон бўлдилар. Маккада нотинчлик ҳукм сурарди. Ана шундай бир пайтда маккалик Ос ибн Воил яманлик бир савдогарнинг молларини тортиб олади. Ноҳақликка чидай олмаган савдогар Абу Қубайс тоғига чиқиб, дод солиб, қабилаларни ёрдамга чақиради. Яманликнинг бу дод-фарёдини эшитган, унинг ҳолига ачинган Пайғамбаримизнинг амакилари Зубайр Қурайшнинг ҳамма қабилаларини йиғди ва: "Бугундан Маккада бирор маҳаллий ёки мусофир кишига ҳеч ким томонидан зулм ўтказмасликка ва мазлум, бечора кишиларга ёрдам беришга аҳд қиламиз", деди.
Бу аҳд "Ҳилфул фузул", яъни "Фозиллар қасамёди" деб номланди.
Гуруҳ аъзолари яманликнинг додига етиб, унинг тижорат молини Ос ибн Воилдан қайтариб олиб беришди. Мана шу яхши ниятли хайрия гуруҳига Расулуллоҳ ҳам қўшилган ва пайғамбар бўлганларидан кейин шу ишни мақтаб эсга олган эдилар.
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 30 ноябрь
📅 хижрий 1445 йил 16 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:01
Қуёш   -   07:27
Пешин -  12:11
Аср     -    15:14
Шом     -  17:00
Хуфтон  - 18:16
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
БЕШ МАҲАЛ НАМОЗДА – ЕТТИ ОСМОНДА АДО ЭТИЛГАН ИБОДАТ АЖРИ БОР

Китобларда зикр этилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исро ва Меърож кечаси осмонларга кўтарилдилар. Биринчи осмонда яратилганидан бери зикр қилаётган фаришталарни кўрдилар. Иккинчи осмонда бошларини саждадан кўтармайдиган фаришталарни кўрдилар. Уларга салом берган эдилар, бошларини кўтариб алик олдилар-да, яна саждага кетишди. Шундан буён то қиёматгача икки марта сажда қилиш одат бўлди. Учинчи осмонда руку қилаётган фаришталарни кўрдилар. Тўртинчи осмонда ташаҳҳудда ўтирган фаришталарни кўрдилар. Бешинчи осмонда тасбеҳ айтаётган фаришталарни кўрдилар. Олтинчи осмонда яратилганидан бери таслим ҳолатида турган фаришталарни кўрдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматига ҳам шундай ибодат жорий этилишини орзу қилдилар. Аллоҳ таоло Расулининг бу иштиёқини билиб, етти осмонда адо этиладиган ибодатни намозда жамлаб, туҳфа қилди. Шу боис кимки бир кунда беш маҳал намоз ўқиса, етти осмон фаришталарининг ибодатини қилган ва шунча ажрга эга бўлади.
.
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 1 декабр
📅 хижрий 1445 йил 17 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:02
Қуёш   -   07:28
Пешин -  12:11
Аср     -    15:13
Шом     -  16:59
Хуфтон  - 18:16
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️

💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

Якинларингизни табриклаш есдан чикмасин !
@safinauz
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌   “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
@safinauz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

@safinauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

🔸Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

🌙 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
.
.
@safinauz
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.

Кўпроқ салавот айтинглар!
​Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари

1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.

2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар.

3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.

4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.

5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.

6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.

7. Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.

8. Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.

9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.

10. Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

-------------------
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у(салавоти) сабабидан юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан мингта салавот айтади. Кимки менга мингта салавот айтса, унга дўзах ўти тегмайди”.

Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Бу маълумотни яқинларингизга улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.

Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

@safinauz
Буни кўпроқ айтинг яъни:
«Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл»


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан яна ривоят қилинади:
Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганида: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл», яъни «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У қандай яхши вакил», деб айтдилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айрим кимсалар: «(Қурайш одамлари саноқсиз лашкарни) сизларга қарши тўплаган, улардан қўрқингиз!» деганларида, бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У қандай яхши вакил!» деб айтдилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Ибн Аббосдан қилган бошқа ривоятларида айтилишича, Иброҳим алайҳиссалом ўтга ташланган пайтдаги охирги сўзлари «Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл» эди.
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 2 декабр
📅 хижрий 1445 йил 18 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:03
Қуёш   -   07:29
Пешин -  12:12
Аср     -    15:13
Шом     -  16:59
Хуфтон  - 18:16
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
2024/12/05 03:44:56
Back to Top
HTML Embed Code: