Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ustoz Muhammad Latif domla o’g’li, Abdulhamid Juman domlaning juma ma’ruzalaridan qisqa lavhalar.

@Safinauz
Бир кишининг кўнгли қўрқувли бўлса, ярамас сўз тилига келмас. Ўша қўрқув шаҳват ўтини сўндиргай, дунё севгисини ичидан чиқаргай. Ҳар ким Аллоҳдан қўрқса, ҳамма нарса ундан қўрқгай. Ҳар ким Аллоҳдан қўрқмаса, ҳеч кимса ундан қўрқмагай... Қулнинг Аллоҳдан қўрқиши Аллоҳни билгани қадарлидир.

"Тазкират ул-авлиё"дан.
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 3 декабр
📅 хижрий 1445 йил 19 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:03
Қуёш   -   07:30
Пешин -  12:12
Аср     -    15:13
Шом     -  16:59
Хуфтон  - 18:16
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
РИЗҚИМИЗГА АЛЛОҲ КАФИЛ

Ривоят қилинишича, Мусо алайҳиссаломга ваҳий нозил қилинаётганида унинг қалби аҳли оиласининг ҳолати билан чалғиб қолади. Шунда Аллоҳ таоло унга асойи билан бир харсангни уришни буюради. Мусо буйруқни бажарганида харсанг ичидан иккинчи бир харсанг чиқади. Уни ҳам асо билан урганида учинчи харсанг, учинчи харсангни ҳам унганида унинг ичидан митти қурт чиқади. Ана шу қуртнинг оғзида озуқаси бор эди.
Шунда Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг изни ва қудрати билан қуртнинг: “Мени унутиб юбормай эслаб турган Зот ҳар қандай айбу нуқсондан покдир”, деб айтганини эшитади (“Тафсирур Розий”, “Тафсирул Алусий”).
🌸@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 4 декабр
📅 хижрий 1445 йил 20 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:04
Қуёш   -   07:31
Пешин -  12:12
Аср     -    15:13
Шом     -  16:59
Хуфтон  - 18:16
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
#BIR_SHINGIL__TAFAKKUR

HAMMA NARSANING ZAKOTI BOR

“Ular G’aybga imon keltirurlar, namoz o’qirlar va Biz ularga bergan rizqdan NAFAQA qilurlar” (“Baqara” surasi, 2-oyat).

Ushbu oyatdagi infoq (nafaqa qilish)dan murod zakotdir.
Har narsaning zakoti o’z jinsidandir:

👉 Molning zakoti – faqirlarni siylash.
👉 Azizlikning zakoti – tavozelik va ehson.
👉 Sharafning zakoti – zaiflarga yordam berish.
👉 Farzandlarning zakoti – yetimlarga shafqat qilish.
👉 Hovlilarning zakoti – mehmondorchilik.
👉 Ilmning zakoti – ta’lim berish.
👉 Badan salomatligining zakoti – gunohlar va harom shahvatlardan tiyilish.
👉 Go’zal ovoznong zakoti – Qur’on qiroati.
👉 Badanning zakoti – gunohni tark qilish.
👉 Tilning zakoti – g’iybat va bo’htonni tark qilish.
👉 Ko’zning zakoti – nomahramlarga qaramaslik.
👉 Bandalikning zakoti – bo’ysinish.
👉 Muhabbatning zakoti – Rahmonni doimiy zikr qilish.
👉 Muruvvatning zakoti – g’ariblarga ehson qilish.
👉 Tana a’zolarining zakoti – ularni toat-ibodatda charchatish.
👉 Islomning zakoti – shaytonga qarshi bo’lish.
👉 Zohidlikning zakoti – o’zgalarning eshigidan yiroqlashish.
👉 Qalbning zakoti – imonni hurmat qilish.
👉 Sir (ichki dunyo)ning zakoti – Allohning amrini doimiy bo’ysinish.
👉 Hayotning zakoti – uni Alloh yo’lida sarflash.

©️ Abu Hafs an-Nasafiy rahimahulloh
@safinauz
МEНИНГ ДУНЁ БИЛАН НИМА ИШИМ БОР?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни бўйранинг устида ухлаб, кейин турдилар. Саҳобаи киромлар у зотнинг ёнбошларига бўйранинг изи тушиб қолганини кўрдилар. Бу манзара уларга оғир ботди. Маҳзун бўлишди. Кўнгилларидан “Бу буюк инсон ҳатто ухлаш учун бирор сўри ҳам қилмаган бу дунёнинг қандай қиймати бор?!” деган ўй ўтди. "Эй, Расулуллоҳ, сизга юмшоқ тўшак олсак-чи?" дея муҳаббат-ла мурожаат қилишди. Унга жавобан Набийи акмал соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёнинг таг-томири ва бутун шох-шаббалари билан суғуриб ташлайдиган овозда: “Менинг дунё билан нима ишим бор?!" дедилар. Бу овоз ушбу залворли сўзни қайта-қайта айтгандек туюлди: “Менинг дунё билан нима ишим бор?!"... "Менинг дунё билан нима ишим бор?"... "Менинг дунё билан нима ишим бор?!" Баногоҳ дунё муҳаббати қалбларда узилди.
Ҳабибимиз сўзларини шундай тугатдилар: "Мен билан дунёнинг мисоли худди дарахтнинг соясида бироз дам олиб, сўнг уни тарк эттан йўловчига ўхшайди”. “Менинг дунё билан нима ишим бор?!” сўзи ҳавода тарқалиб, акс-садо бериб, жонларга синга бошлади. Бу жонлар покиза нафс эгаси ўзига жо қилган буюклик кўламини ўлчашга уринаётган жонлар эди. Дунё чаманзор, ям-яшил боғ эмас. Ҳатто бу боғда бирорта дарахт ҳам йўқ. Дунё дарахтнинг сояси, холос! У ҳатто дарахт бўлишга ҳам ярамайди. У тезда йўқ бўладиган соя, холос. У идишда қолган озгина қолдиқ. У қараб қўйишнинг ўзи билан йўқолиб қоладиган кичик бир нарсалар йиғиндиси, холос. "Бироз дам олиб, сўнг уни тарк этган” деган сўзларига қулоқ тутинг. Охирини дунёнинг сўнишига, унинг буюк шахс соллаллоҳу алайҳи васаллам нафсларидан йўқолиб боришига мос келадиган қилиб ўқинг.

«Буюк шахсият» китобидан.
@safinauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ustoz Muhammad Latif domla o’g’li, Abdulhamid Juman domlaning juma ma’ruzalaridan qisqa lavhalar.

@Safinauz
ЗОҲИДЛИКНИНГ 4 СИРИ

Ҳасан Басрийдан:
– Бу дунёдаги зоҳидлигингизнинг сири нимада? – деб сўрашди. У зот:
– Тўрт нарсада, – деб жавоб берди:
1) менинг ризқимни мендан ҳеч ким тортиб ололмаслигини яхши биламан, шу боис кўнглим тўқ;
2) амалимни ўзимдан бошқа ҳеч ким қилмайди, шу боис у билан ўзим шуғулланаман;
3) Аллоҳ таоло мени доимо кўриб туришини биламан, шу боис У Зот мени гуноҳ қилаёт ҳолимда кўришидан уяламан;
4) ўлим мени кутиб турганини биламан, шу боис Раббим билан учрашувимга пухта тайёргарлик кўраман.
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 6 декабр
📅 хижрий 1445 йил 22 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:06
Қуёш   -   07:33
Пешин -  12:13
Аср     -    15:12
Шом     -  16:58
Хуфтон  - 18:16
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
ҚУРЪОН ЎҚИНГ, ШУНДА СИЗ...

Бу умматнинг энг афзали бўласиз.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръондан таълим олиб, бошқаларга ҳам ўрагатган кишидир”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Улуғ фаришталар билан бир сафда бўласиз.
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуръонни моҳирлик ила, яъни лафзларини ўз ўрнидан чиқариб тиловат қилувчи киши мукаррам, итоатгўй фаришталар билан биргадир. Энди ким Қуръонни машаққат билан ўқиса, икки ажр бўлади”, дeдилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Қиёмат куни шафоат қилинасиз.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръон ўқинглар. Чунки у (Қуръон) қиёмат куни ўқигувчиларга шафоатчи бўлади”, дeганларини эшитдим» (Имом Муслим ривояти).
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 7 декабр
📅 хижрий 1445 йил 23 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:07
Қуёш   -   07:34
Пешин -  12:14
Аср     -    15:12
Шом     -  16:58
Хуфтон  - 18:16
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
ЎЛИМНИ ЎЙЛАШНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Жаҳаннамга тушишни истамасанг нафсингга айтгинки:
«Эй нафс, ўлим ҳақ, қабр ҳақ, қайта тирилиш ҳақ, ҳисоб-китоб ҳақ, мезон ҳақ, жаннат ва жаҳаннам ҳақ. Буларнинг ҳақ эканлигига ҳеч қандай шубҳанг бўлмаса, нима учун дунёда жаннатга тушиш учун ҳаракат қилмайсан? Нимага жаҳаннамдан сақланишга ғайрат қилмайсан? Кўз билан кўрмаганинг учун ғафлатни танладингми? Ақлингни йиғ, қўққисдан бу ҳаёт тугаб қолса, бу фурсат қўлдан кетса нима қиласан? Тезда тадорикингни кўр: ислоҳ бўл! Жаҳаннамдан қутулиб жаннатга тушадиган Аллоҳнинг суюкли бандаси бўлишга интил!»

☝️Ўлимни эслаш инсонни қайта тирилтиради.
☝️ Ўлимни эслаш инсонни поклайди.
☝️ Ўлимни эслаш қалбни нурлантиради.
☝️ Ўлимни эслаш нафсни ислоҳ этади - тузатади.
☝️ Ўлимни эслаш инсонга савоб бахш этади.
☝️ Ўлимни эсламаслик инсонни ҳалокатга элтади.
☝️ Ўлимни эсламаслик инсонга завқу сафо бермайди, балки азоб-уқубат беради.

Шунинг учун ўлимни ҳеч ҳам унутманглар, уни доим эсланглар, зикрни бошлаганингизда аввало ўлимни ўйланг!

Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон.
@safinauz
ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ  ҲАЁТ ЙЎЛЛАРИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам касал бўлиб ётиб қолдилар. Умар розияллоҳу анҳу зиёрат учун ҳужрайи саодатга келди. Кириб қараса, Сарвари коинот похол устида, бошларига пўстлоқ солинган ёстиқни қўйиб ухлаб ётибдилар. Умар розияллоҳу анҳу ҳужрага назар солди. Хонада сув идиш, кўза, бир ҳовуч арпа ва кийим иладиган қозиқдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Умар йиғлаб юборди:
–  Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, Рум ва Форсга қилгани каби бизларни ҳам кенгчиликка еказсин!
–  Эй Умар! Сен ҳам дунё зийнатини хоҳлаб қолдингми?! Шу сўзларни сендан бошқаси айтса эди!.. Улар неъматлари шу дунёнинг ўзидагина берилган қавмлардур! – сўнг ушбу оятни тиловат қилдилар:
“Куфр келтирганларнинг юрт кезишлари сени алдаб қўймасин. Бу озгина матоҳдир. Сўнгра ўринлари жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон ётоқ!” (Оли Имрон сураси, 196–197-оят).
Пайғамбарларнинг ҳаёт йўллари айтилгандек бўлиб, ўзларидан фарзандларига ҳеч қандай мерос қолдирмаганлар. Шунинг учун Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар:
“Бизлар пайғамбарлар жамоасимиз. Мерос қолдирмаймиз. Нимани қолдирган бўлсак, бариси садақадир”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@safinauz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Банда бандани дунёда сатр қилар экан, Аллоҳ уни қиёматда албатта сатр қилади".
Имом Муслим ривояти
---
Сатр - айбини ёпиш.
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 8 декабр
📅 хижрий 1445 йил 24 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:08
Қуёш   -   07:35
Пешин -  12:14
Аср     -    15:12
Шом     -  16:58
Хуфтон  - 18:16
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
✈️🔤 🔤 🔤 🔤 МУБОРАК.
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини БАРЧАМИЗГАга насиб қилсин!!!

ЖУМА КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ ВА ФАЙЗЛИ БЎЛСИН!
ДУОЛАРИНГИЗ ИЖОБАТ БЎЛСИН!
✈️@SAFINAUZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

@safinauz
БУТУН ДУНЁГА ПОДШОҲ БЎЛГАН 4 КИШИ

Ибн Аббос, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо ва бошқа саҳобийлардан ривоят қилинишича, Ер юзида биринчи бўлиб бутун инсониятга подшоҳ бўлган шахс Намруд ибн Канъон ибн Кўш ибн Сом ибн Нуҳдир.
Уларнинг айтишларича, дунёда бутун оламга подшоҳлик қилган кишилар тўрт нафар бўлган: Улар Намруд ибн Канъон, Сулаймон ибн Довуд, Зулқарнайн ва Бухтуннасрдир (“Тарихи Табарий”, 1-ж. 163-б.).
@safinauz
2024/12/03 22:23:09
Back to Top
HTML Embed Code: