Telegram Web
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 9 декабр
📅 хижрий 1445 йил 25 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:09
Қуёш   -   07:36
Пешин -  12:15
Аср     -    15:12
Шом     -  16:58
Хуфтон  - 18:16
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Сен саҳар чоғи кўзингдан уйқу пардасини артишга уриниб кўр.
Кейин ўрнингдан тургин-да, таҳоратни мукаммал қилиб Аллоҳнинг олдида тўхта. У сенинг хокисорлигинг ва зорланишингни кўраётганига ҳамда йиғлаб нола қилаётганингни эшитаётганига ишон.  Кейин сен нафсингга, Аллоҳ таолодан ғафлатда юриб ўтказган ва қалбингни муроқабасидан эътиборсиз бўлган кунларингга йиғла.

Имом Бутий

*Муроқаба - зийраклик билан қаттиқ кузатиб бориш.
@safinauz
❄️ Қор ёғганда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🌨 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаайаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

💨 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).

@safinauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▶️🗣Ustoz Muhammad Latif domla o’g’li, Abdulhamid Juman domlaning juma ma’ruzalaridan qisqa lavhalar.

@Safinauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 10 декабр
📅 хижрий 1445 йил 26 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:09
Қуёш   -   07:37
Пешин -  12:15
Аср     -    15:12
Шом     -  16:58
Хуфтон  - 18:16
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Киши илм орқали молга эга бўлмаса ҳам, чиройга эга бўлади

Изоҳ. Умар розияллоҳу анҳу дунёдан ўтганида Ибн Масъуд айтган экан: «Илмнинг ўндан тўққизи кетди». Ҳайрон бўлиб, ундан: «Орамизда шундай саҳобалар бор-ку, бу қандай бўлди? – дея сўрашди. Шунда Ибн Масъуд: «Мен бу билан фатво ва ҳукм чиқаришни эмас, Оллоҳ таолони таниш илмини назарда тутяпман» – деб жавоб берган экан. Оллоҳни танитадиган илм инсонга нур, чирой бахш этади.

Қуръони каримда шундай илм эгалари ҳақида айтилади: «Оллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража – мартабаларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).

«Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!» (Зумар сураси, 9-оят).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Олимларнинг даражаси илмсиз мўминларнинг даражасидан етти юз марта юқоридир. Ҳар даражанинг ораси беш юз йиллик йўлга тенг».

Ким нимани ният қилиб, унга интилса, Оллоҳ у кишига интилган нарсаси томон йўл очади. Ҳақни таниган олимлар учун мол-дунёнинг қиймати йўқ. Шунинг учун тарихда илм аҳлининг мулкдор, бой бўлгани кузатилмайди.

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дейди: «Илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол маҳкумдир, Мол сарфлаш билан камайса, илм зиёда бўлади».

Бузругмеҳрдан сўралди:
– Илм афзалми ё мол-дунё?
– Илм, – деди у.
У ҳолда нега олимларни бойлар эшигида кўрамиз-у, бойларни олимлар эшигида кўрмаймиз? – дейишди.
Чунки олимлар молнинг фойдасини билади, бойлар эса илмнинг афзаллигидан бехабар, – жавоб берди Бузругмеҳр.

Оллоҳ таоло ҳаким Зот. Агар илм эгаси учун мол-дунёда хайр бўлса, ундай кишига мол-мулк ато этилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди: «Сулаймон алайҳиссаломга илм ё мол-дунёни танлаш ихтиёри берилди. Сулаймон алайҳиссалом илмни танлади. Кейин у зотга мол-у мулк ҳам ато этилди».

“Унвонул баён” китобидан.
@safinauz
Уч тоифа кишини асло унутмаслигинг керак:
1) қийин пайтда сенга ёрдам берганни;
2) қийин пайтда сенга ёрдам бермаганни;
3) ва сени шу кўйга солганни.
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 11 декабр
📅 хижрий 1445 йил 27 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:10
Қуёш   -   07:38
Пешин -  12:15
Аср     -    15:12
Шом     -  16:58
Хуфтон  - 18:16
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
СУКУТ ҲИКМАТДИР

Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.

Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.

Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.

Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.

Мазах вақтида сукут – олийжанобликдир.

Фитна вақтида сукут – ғалабадир.

Насиҳат вақтида сукут – одобдир.

Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.

@safinauz
ИЛМ – ҲОКИМ, МОЛ-ДУНЁ – МАҲКУМ

Ислом мусулмонларга тараққиёт йўлида юришни фарз қилган. Кишиларни илмга ундаган, чунки инсонни илмдан бошқа нарса тўғри йўлга сола олмайди ва тараққиётга ҳам эриштира олмайди. Илмга қизиқтириш борасида Аллоҳ Қуръони каримда бундай дейди: «Айтинг: "Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!" Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар» (Зумар сураси, 9-оят).
Бошқа бир оятда илмли кишилар Аллоҳнинг ҳузурида бошқалардан кўра юқори даражада туришлари очиқ-ойдин айтилган: «Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).
Ҳадиси шарифларда ҳам илм ўрганишга тарғиб қилинган: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир" (Имом Муслим ривояти).
Илмнинг фазилати борасида саҳоба ва тобеинлардан ҳам ҳикматли сўзлар ривоят қилинган: Жумладан, Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳу Кумайлга: “Эй, Кумайл, илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса, сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол маҳкумдир. Нафақа қилиш молни камайса, илм зиёда бўлади”, деган.
.
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 12 декабр
📅 хижрий 1445 йил 28 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:11
Қуёш   -   07:39
Пешин -  12:16
Аср     -    15:12
Шом     -  16:58
Хуфтон  - 18:16
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
ИФФАТ ВА ИМОН ҚУВВАТИ

Абдуллоҳ ибн Умарнинг ўғли Солим ўз нафсини тия олган зоҳид ва иффат соҳиби эди. У Каъбани тавоф қилаётганида мўминлар амири Ҳишом ибн Абдулмалик кўриб қолиб илтифот қилди:
– Хоҳлаган нарсангни сўра! Мен сўраганингни бераман.
Солим таклифни рад қилди:
– Эй соҳиб, мен Аллоҳнинг байтида туриб Ундан бошқадан сўрагани ҳаё қилурман.
Ҳаж амалларини адо этиб, Ҳишом яна илтифот қилди:
– Мана, энди Аллоҳнинг байтидан чиқдинг.
Хоҳлаган нарсангни сўра, мен берурман!
Нафси жиловини қўлида тутган Солим иффат ва имон қуввати ила таклифни яна рад этди:
– Мен дунё матосини бутун дунё Эгасидан сўрамасам-у, дунёнинг эгаси бўлмаган кимсадан сўрайманму?..

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 13 декабр
📅 хижрий 1445 йил 29 жумадул аввал
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:12
Қуёш   -   07:39
Пешин -  12:16
Аср     -    15:12
Шом     -  16:58
Хуфтон  - 18:16
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Ассалому алайкум!

Аллоҳим,кўзларимизни уйқудан очканинг каби,
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!

☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️
     (@safinauz)
НАМОЗДА ҲУЗУР БОР

Бир куни саҳобалар қизиқиб:
– Ё Расулуллоҳ! Қандай қилиб намозда узоқ муддат туриб қоласиз? – деб сўрашди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Сизлар дунё неъматларидан топадиган ҳузур-ҳаловатдан зиёдасини мен намозда топаман, – дедилар.
@safinauz
Imom Navaviy Rahimahulloh dedilar:

🔅Shuni bilginki, kunduzi aytiladigan zikrlar uchun eng sharafli vaqt Bomdod Namozidan keyingi vaqtdir 🔅
.
@safinauz
ОДОБ ВА ЯНА ОДОБ...

Имом Моликнинг суюкли шогирди Шайх Абдураҳмон Қосим илм билан амал ҳақида гапира туриб: “Мен йигирма йил Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурида юрдим. Шундан ўн саккиз йилида у зотдан одоб ўргандим, икки йил илм олдим. Энди афсусланаманки, ўша икки йилда ҳам одоб ўрганишим лозим экан”, деган.
@safinauz
ЭНГ КОМИЛ ШАХС МУҲАММАД
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

– бутларга сиғиниб юрадиган одамларни Аллоҳ таолога ибодат қилишга ўргатдилар;
– тиллари сўкишдан бошқа нарсани билмаган миллатни зикрга ўргатдилар;
– қўллари қиличдан бошқа нарсани тутмаган инсонларга қалам ушлатдилар;
– қаҳрга тўлган инсонлар қалбига шафқат уруғини сочдилар;
– ўзаро урушиб юрган қабилалар ўртасини тинчлик риштаси билан боғладилар;
– гўзал хулқ ила инсонларни зулматдан нурга, жаҳолатдан маърифатга олиб чиқдилар.
@safinauz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 15 декабр
📅 хижрий 1445 йил 2 жумадис сони
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
Тонг    -   06:13
Қуёш   -   07:41
Пешин -  12:17
Аср     -    15:13
Шом     -  16:59
Хуфтон  - 18:17
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
2024/12/03 03:52:29
Back to Top
HTML Embed Code: