Telegram Web
Ўтган ойда ҳам ҳайдовчиларга қатор енгилликлар берилди.

Биринчи бор ҳуқуқбузарлик қилганларни жазолаш эмас, огоҳлантириш йўлга қўйилди.

Йўл чизиқларини босиш ҳолатларини камера орқали фиксация қилиш бекор қилинди.

Жамоат транспорти учун мўлжалланган тасмаларда кечқурун бошқа ҳайдовчилар ҳам юришига рухсат берилди.

Шаҳарларда йўлларни кундузи таъмирлаш тақиқланди.

Радар бор жойда йўл белгисини ўрнатиш мажбурий бўлди.

Facebook|Instagram|X
Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари соҳада ўз ечимини кутаётган масалалар кўплигини қайд этди.

Мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатидаги зарар ялпи ички маҳсулотга нисбатан ўртача 0,4 фоизни ташкил қилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ўтган йили 9 минг 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ушбу мудҳиш ҳодисаларда қарийб 9 минг фуқаро жароҳат олган.

Энг ачинарлиси, авариялар туфайли 2 минг 203 нафар одам ҳалок бўлган. Энг кўп ўлим ҳолатлари Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида.

Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев:

“Ўтган шанба-бозор ўзим рулда юриб келдим. Рулда кимлигини ҳеч ким билмайди, лекин менам 15-20 минут тирбандликда турдим”.

@SANGZORUZ1
Қоидабузарлик учун айрим ЙҲХБлар орадан 7-8 ой ўтиб жарима қўллаш қарорини чиқараётгани бўйича эътирозлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Эндиликда қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб бир ойда қарори чиқмаса, ҳайдовчи ҳеч қандай жарима тўламаслиги белгиланди.

Замонавий йўллар қурилаётгани, юқори хавфсизлик мосламалари мавжуд машиналар сони ҳам кун сайин кўпайиб бораётгани сабабли тезлик масаласида янгича ёндашувлар кераклиги таъкидланди.

Ички ишлар вазирлигига вилоят ҳокимлари билан тезлик чекловларини қайта кўриб чиқса бўладиган йўл участкалари рўйхатини шакллантириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️❗️Жиззахда ҳоким, Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди

Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани ҳокимлигининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бўлими бош мутахассиси қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унга туман ҳокимининг тегишли қарори билан “Токчилик” МФЙ ҳудудида умумий ўрта таълим мактаби биносини барпо этиш учун ажратилган 1,7 гектар ер майдонида 8 та кўп қаватли уйлар қурилишига рухсат олиб бериши эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

💵Жорий йилнинг 5 июль куни бош мутахассис сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олиб, туман ҳокимига беради.


8 июль куни эса тадбиркордан қолган 20 минг АҚШ долларини ҳам олади ва унга кўп қаватли уй қуриш учун ҳоким томонидан рухсат берилган ҳужжатларни тақдим этади.

Сўнгра бош мутахассис ҳокимият биноси олдида туман раҳбари билан учрашиб, 10 минг АҚШ долларини берган вақтида Давлат ҳавфсизлик хизмати ходимлари томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

⚖️Ҳозирда Ш.Рашидов тумани ҳокими депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан, бош мутахассисга эса Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Боёвут туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига нисбатан Боёвут тумани ИИБ Тергов гуруҳи иш юритувидаги Жиноят Кодексининг 168- ва 167-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлламаслик ҳамда кейинчалик ишни гумонланувчи фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора сўрайди.

💵Давлат ҳавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонун ҳимоячиси талаб қилинган пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️Ҳозирда прокурор ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

⚡️Ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


✈️Каналга аъзо бўлинг www.tgoop.com/xavfsizlik_uz
Bugun, 10 iyul
☁️ +34°...+25°, Bulutli

Hozir: ☁️ +27°, ↘️ 3.1 m/s

Tong: ☁️ +28°
Kun: ☁️ +33°
Oqshom: ☀️ +30°
Namlik: 14%
Shamol: Shimoli-g'arbiy, 8.4 m/s
Bosim: 752 mm sim. ust.

Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 04:58
Quyosh botishi: 19:57
Ўзбекистонда эски автомашиналар истеъмолдан чиқарилиши мумкин
https://sangzor.uz/23955-zbekistonda-jeski-avtomashinalar-istemoldan-chiarilishi-mumkin.html

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 40-50 йил бўлган автомашиналар босқичма-босқич истеъмолдан чиқарилиши мумкин. Бу таклифни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров илгари сурди.
Ўзбекистон ФИФА рейтингида 55-ўринга кўтарилди
https://sangzor.uz/23956-zbekiston-fifa-rejtingida-55-ringa-ktarildi.html

ФИФА томонидан 2025 йил 10 июл куни эълон қилинган сўнгги рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки поғона юқорилаб, 55-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон ярим йилда гўшт импортини қарийб икки баравар оширди
https://sangzor.uz/23957-zbekiston-jarim-jilda-gsht-importini-arijb-ikki-baravar-oshirdi.html

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон 338,8 миллион долларлик 122 минг тоннадан ортиқ гўшт маҳсулотлари импорт қилди.
Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди
https://sangzor.uz/23958-honanda-zhaloliddin-amadaliev-mualliflik-uuini-buzgani-uchun-zharimaga-tortildi.html

Фарғона вилоятининг Данғара туман суди хонанда Жалолиддин Аҳмадалиевни муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортиб, жарима жазоси тайинлади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги расман маълум қилди.
11 июль куни айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
https://sangzor.uz/23959-11-ijul-kuni-ajrim-ududlarda-isa-muddatli-emir-eishi-mumkin.html

“Ўзгидромет”нинг 2025 йил 11 июл учун эълон қилган об-ҳаво маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Bugun, 11 iyul
☀️ +35°...+20°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +20°, ⬅️ 2.1 m/s

Tong: ☀️ +26°
Kun: ☀️ +34°
Oqshom: ☀️ +33°
Namlik: 14%
Shamol: Shimoliy-shimoli-g'arbiy, 4.7 m/s
Bosim: 758 mm sim. ust.

Oy: To'lin oy
Quyosh chiqishi: 04:59
Quyosh botishi: 19:56
Икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов допинг қоидаларини бузгани учун икки йилга дисквалификация қилинди

Бу ҳақда Жаҳон таэквондо федерацияси (World Taekwondo, WT) номидан фаолият юритувчи Халқаро тестлаш агентлиги (ITA) хабар берди. Рашитов айбловларга қарши чиқмаган. Шунингдек, унинг 2025 йил 3 февралдан қайд этилган барча шахсий натижалар бекор қилинди.

@SANGZORUZ1
Ҳозирги вақтда Seoul Mun кафесида ёнғин чиққани хабар қилинмоқда

Seoul Mun худудида жойлашган кафеда ёнғин содир бўлгани айтилмоқда. Ҳудуд устида қора ғувур туман кўтарилмоқда, воқеа жойида тезкор хизматлар иш олиб бормоқда.

@SANGZORUZ1
Bugun, 12 iyul
☀️ +37°...+21°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +24°, ↖️ 2.1 m/s

Tong: ☀️ +26°
Kun: ☀️ +35°
Oqshom: ☀️ +35°
Namlik: 16%
Shamol: Shimoli-g'arbiy, 3.1 m/s
Bosim: 758 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:00
Quyosh botishi: 19:56
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўз нурини бепул қайтариб олиш усули

✅️Ушбу машқни албатта синаб кўринг ва яқинларга ҳам улашишни унутманг!


Видео манфаатли бўлган бўлса яқинларингизга ҳам юборишни унутманг!

Фойдали каналга обуна бўлинг!
   👇👇👇
@SANGZORUZ1
💦 Suv — bu kelajak! Uni birgalikda asrashimiz kerak!

Suv tejashni o‘rganamiz - batafsil infografikada👆👆
YouTube “dangasa neyrokontentga” qarshi kurashishni boshlaydi

YouTube platformasi sun’iy intellekt yordamida tayyorlangan, sifatsiz va takrorlanuvchi kontent ustidan nazoratni kuchaytirmoqda. Ayniqsa, bir xil videolarni ommaviy tarzda ishlab chiqaruvchi, fon ovozi bilan to‘ldirilgan sun’iy kontent yaratuvchilari monetizatsiyadan mahrum etiladi.

Boshqalarning videolarini minimal tahrir bilan yuklab, o‘zini muallif qilib ko‘rsatadigan kanallar ham yangi tartib ostiga tushadi.

Shu bilan birga, platforma asl va ijodiy neyro-kontentga to‘siq qo‘ymaydi. Sun’iy intellekt yordamida yaratilgan musiqa ishlatilgan videolar uchun ham xavotirga o‘rin yo‘q.

Yangi qoidalar 15-iyuldan kuchga kiradi.
📈 Қойил: 361 нафар абитуриент тестга кирмасдан ҳам 189 балл тўплаб бўлди!

🧾  Жорий йилда 678 нафар абитуриент фанлар мажмуасига мос миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлгани сабабли тест синовларидан озод қилинган ҳамда уларга рухсатнома шакллантирилмаган. Улар қуйидаги баллар бўйича тақсимланган:

▪️ 189 балл – 361 нафар
▪️ 180–189 балл оралиғи – 207 нафар
▪️ 170–180 балл оралиғи – 57 нафар
▪️ 160–170 балл оралиғи – 46 нафар
▪️ 150–160 балл оралиғи – 3 нафар
▪️ 126 балл (ижодий имтиҳон топширади) – 3 нафар
▪️ 96 балл (ижодий имтиҳон топширади) – 1 нафар


🗓 Тест синовлари якунлангач, ушбу абитуриентлар қабулнинг иккинчи босқичида, 15 кун давомида қуйидагиларни танлайди:

Олий таълим муассасаси
Бакалавриат таълим йўналиши
Таълим шакли (кундузги, кечки)
Танлов устуворлиги

⚠️ Эслатма: Белгиланган муддатда танловни амалга оширмаган юқоридаги тоифага кирувчи абитуриентлар олий таълим бакалавриати танловида иштирок эта олмайди ва талабаликка тавсия этилмайди.

@SANGZORUZ1
2025/07/13 00:16:15
Back to Top
HTML Embed Code: