Telegram Web
​​ШУКР САЖДАСИ ҲАҚИДА
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Ҳар бир намоздан кейин шукур саждасини қилиш бидъат эмасми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Моликдан бошқа ҳамма уламолар «Бир неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, шукр саждаси қилиш суннатдир», деганлар. Жаброил алайҳиссалом ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга битта салавот айтса, Аллоҳ ўша одамга ўн салавот айтишини хабар қилганларида у зот шукр саждаси қилганлар. Биринчи халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Исломнинг ашаддий душмани – Мусайламатул Каззобнинг қатл этилганлиги ҳақида хабар келганда шукр саждаси қилганлар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Зул Садяйни деган одамнинг хаворижлар ичида ўлиб ётганини кўрганларидан кейин шукр саждаси қилганлар. Чунки у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Уруш қилган икки мусулмон тоифадан қайси бирининг ичида Зул Садяйни бўлса, ўша тоифа залолатда бўлади» деган маънодаги ҳадисни эшитган эдилар. Шунинг учун хаворижлар билан бўлган урушдан кейин ҳазрати Али ўликлар ичидан ўша одамни излашни буюрганлар. Ҳамма ўликларни бирма-бир қараб чиқишган. Охирги ўликни ҳам ағдариб қараганларида унинг тагидан Зул Садяйнининг жасади чиққан. Ҳазрати Али ўз душманлари – хаворижлар адашган тоифа эканлигига ишонч ҳосил қилганларидан кейин шукр саждаси қилганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш ёки суюнчилик хабар келса, Аллоҳга шукр қилиб саждага йиқилар эдилар» Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Лекин шукр саждасини ҳар намоздан кейинги одат қилиб олиш ёки унга тарғиб қилиш шариатимизда йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/37277
134👍17😢6🥰1👏1😁1🕊1
#ибрат

Давлатмандларнинг ҳаётларини ҳавас билан кузатманг. Бу насиҳат эмас, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларидир.
"Ўзингиздан қуйидагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга боқманг! Шундай қилсангиз Аллоҳнинг сизга берган неъматини ҳақир санамаган бўласиз".

Мубашшир Аҳмад

ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!

https://www.tgoop.com/+xmD9M9DsEHQzMzZi
101👍41😢15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Расулуллоҳ алайҳиссаломни тушда кўриш учун нима қилиш керак?

 Ayyub domla HOMIDOV


ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!

https://www.tgoop.com/+xmD9M9DsEHQzMzZi
56😢8👍5🥰2
#ибрат

Суратдаги булутнинг шакли тоғга ўхшайди. Унинг баландлиги бир неча минг метрга етади. Ушбу булутни ўрганган олимлар ундан дўл ёғишини аниқлашди.

Ушбу ҳақиқатни Қуръон ўн тўрт аср муқаддам ушбу оятда исботлаб қўйган:
"У зот осмондан, ундаги тоғлардан дўл туширур" (Нур сураси, 43 оят).

ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!

https://www.tgoop.com/+xmD9M9DsEHQzMzZi
👍9480🥰4👏3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍КАТТА ҚУРЪОНИ КАРИМ СОТУВДА!!

Катта ўлчамдаги Қуръони Карим ( Рангли Тажвид )

📐 Ўлчами: Бўйи 50 см, эни 35 см.

Оғирлиги: 5.5 кг.

🖌 Ёзилиш услуби: Мадина босма, Усмон Тоҳа хати.

🖨 Нашриёт:
Дар ал-Маарифа - Дамашқ, Сурия.

Афзаллиги: Қоғозлари қалин, ҳарфлари катта ўлчамда берилган (Ёши катта ота-оналаримиз учун жуда қулай), ён тарафларида Тафсири Баён бериб ўтилган, ҳар бир тажвид қоидалари алоҳида рангларда ифодаланган.

👍ЯҚИНЛАРИНГИЗ УЧУН АЖОИБ СОВҒА!!!

🤲Яқинларингизга Қуръон ҳадия қилиб, улкан савобларга эришиш насиб қилсин.

💸Нархи: 2 500 000 сўм

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан:
@Shukurullo_uzb

🚚Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати бепул:


👉 @ZiyoHadiya
51🥰6👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ СЎРАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!

https://www.tgoop.com/+xmD9M9DsEHQzMzZi
42👍22
​​ЁМОН ХАЁЛЛАРНИНГ МУОЛАЖАСИ

Хаёл ва васвасаларни муолажа қиламан десангиз, уларга эътибор қаратманг. Эътибор қилмасангиз, иншааллоҳ, бу хаёллар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Балки ишингизга диққат қилинг, намозга турсангиз, бутун диққатингизни намозга қаратинг.
Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ бир мавъизаларида шу нозик нуқтани очиб берганлар: “Намоз – талаб қилинган ва буюрилган амал.
Агар намоздалигингизда беихтиёр бошқа хаёллар келаётган бўлса, у сабабли намозингизнинг қадрини пасайтирманг. Намозхонлар кўпинча шундай савол беради: “биз намоз ўқиймиз, лекин маза ва лаззат топмаймиз” ёки “олдин жуда маза қилиб намоз ўқир эдим, энди ўша маза ва лаззат тугаб қолгандек”.
Бу гапларнинг жавоби шуки, эй биродар, намоз сизга фақат маза ва лаззат бериши учун фарз қилинмаган. Балки бу амал Аллоҳ таолога ибодатдир, бандалик-қулликнинг бир кўринишидир.
Мабодо, намозда маза ва лаззат келса, у ҳолда бу ҳолат Аллоҳ таолонинг бир неъматидир. Агар намозда маза лаззат келмаса, унинг сабабидан намозга заррача нуқсон етмайди. Агар сиз намознинг арконлари ва шартлари ҳамда одобларини тўла-тўкис адо этаётган ва суннатга мувофиқ бажараётган бўлсангиз, у ҳолда агар бутун умр маза ва лаззат келмаса ҳам, бунда сизнинг айбингиз йўқ.
Ибодат чоғи маза ва лаззат келса ҳам, келмаса ҳам намоз ўқишингиз керак”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/37277
128👍42😢10👏3🥰2
​​🌸 ҚИЗ БОЛАГА ҚИЛИНГАН НАФАҚА

Одатда одамларда «Қиз бола бировнинг ҳасми, эрта-индин эрга тегиб кетиб қолади. Ундан нима фойда бўлиши мумкин», деган салбий фикр бўлади. «Ўғил бола эса доимо хизматда бўлади. Уни уйлаб қўйсанг, келин ҳам хизматингни қилади. У қариганингда ҳам жонингга оро киради», каби тушунчалар бор. Бу нотўғри фикр. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларга нафақа қилишнинг фазли ҳақида ўз ҳадисларида қайта-қайта баён қилганлар. Ўзлари тўрт нафар қизларига қилган муомалалари билан барчага намуна кўрсатганлар.

🌙 Ушбу ҳадиси шариф ва ривоятларда ҳам шу маънолар илгари сурилган.

عَنِ الزُّهْرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ كَانَتْ لَهُ بِنْتَانِ فَصَبَرَ عَلَى لَأْوَائِهِمَا وَنَفَقَتِهِ عَلَيْهِمَا كَانَتْ لَهُ بِنَفَقَتِهِ عَلَيْهِمَا الْجَنَّةُ».

Зуҳрийдан ривоят қилинади:
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг икки қизи бўлса ва уларнинг машаққатларига ва нафақасига сабр қилса, уларга қилган нафақаси учун унга жаннат бўлади», дедилар.

📝 Шарҳ: Қиз боқиш осон нарса эмас, буни ҳамма яхши билади. Бу ишни амалга ошириш учун сабр-матонат керак, ҳаракат, ғайрат керак, топганини сарфлаш керак. Барибир шу қиз эртами, индинми, бировнинг уйига кетиши, келин бўлиши борлигини ўйлаб, юрак увушиб ҳам туради. Айниқса қизи кўп бўлса, бу ҳолат аниқ билинади. Ана шуларни билиб туриб ва сабр этиб, қизларини яхши тарбия қилган одам ўзи учун охиратнинг катта бир мартабасини касб қилган бўлар экан.

💬 Айни пайтда қизларни нафақа билан таъминлаш ҳам лозим экан. Бу иш учун ҳам сабр-бардош керак бўлади.

🌸 Икки қизнинг тарбиясидаги машаққатларга, хусусан, қизларнинг нафақасини таъминлашдаги қийинчиликларга сабр қилиш ота-она учун катта савоб ҳамда жаннатга киришга сабаб бўладиган амаллардан бири ҳисобланар экан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/37277
170👍30😢14💯8🥰4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#duo #avto #safar #bilasizmi
🤲🚗 АВТОҲАЛОКАТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛУВЧИ ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/37277
68👍13🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🎊🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌸🎊🍃

🍃🌸 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🍃🌸 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌸💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌸

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?

#дуо

@Shayx_Hazrat САВОЛ: 

Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/40441
90👍29🥰8🔥1
☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️

💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/40441
55👍15🔥2🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚“САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ”

🍃 Сийратга оид китоблар ичида “Саодат асри қиссалари” бадиийлиги билан бошқаларидан ажралиб туради. Шу боисдан ҳам энг кўп ўқилган асарлардан саналади.

✍️ Аҳмад Лутфий Қозончи қаламига мансуб асар турли хил кўринишларда чоп этилган.

💁🏻 Сиз азизларнинг эътиборингизга 1,2,3,4 тўпламлик китобни тақдим этамиз.

Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларини қамраб олган асарни биздан харид қилинг.

Муқоваси: ҚАТТИҚ
Жамланган: 4 та КИТОБ📚

❗️Ўқинг ва Пайғамбаримиз хаётлари хақида, улар Ислом учун, уммат учун жуда кенг меросларини, ўгитларини хаётга тадбиқ қилинг!

🍃Нарҳи: 380 минг

• Буюртма учун:
+998906700070
Телеграмдан @Shukurullo_uzb

🚚Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул:
37👍20😢2🥰1
Шифо

📜Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сигир сутлари билан даволанинглар. Албатта мен Аллоҳ таоло унга шифо жо этган деб умид қиламан. Зеро у (сигир) ҳар турли дарахт ва ўсимликлардан ейди”, дедилар.

Ҳоким, имом Табароний ва Абу Нуайм "Тиббун набавий"да ривоят қилганлар, ҳасан ҳадис.

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/40441
55👍6😢5🕊3🥰2
​​​​БАЛКИ БУ НАЖОТИНГДИР...

...Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсани келтирмадингми" деб сўраб қолдилар.
Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

....Отанг сенга мурожаат қилиб:
"уғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур.

....Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

....Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:

~ Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.

....Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт.
Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.

Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу Сизнинг нажотингиздир!

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/40441
159👍35😢11🕊5🥰3👏2
​​ДУО ҚИЛАЁТГАНИМДА ЁМОН ҲАЁЛЛАР КЕЛАДИ
#намоз #дуо

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Намозлардан кейин дуо қилсам ҳаёлимга "дуо қилиб овора бўлма, сани дуойинг қабул эмас", "чин дилдан қилмадинг қабул эмас" ёки "Aллоҳнинг қудратига шубҳа қилиб қўйдинг, энди қабул эмас" деган ҳар хил ҳаёллар келади. Кейин шу ҳаёллар билан урушиб-урушиб зўрға дуо қиламан. Илтимос маслаҳат беринг устоз қандай йўл тутай.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиздаги ҳолат васваса ҳисобланади. Бунга эътибор берманг. Ҳадиси шарифда “Дуо ибодатнинг мағзидир” дейилган. Яъни биз дуо қилганимизда ибодат қилаётган бўламиз. Шайтон дуо қилмасликни васваса қилмоқда. Агар бунга эътибор қилсангиз охири бориб дуо қилишдан безиб қоласиз. Натижада дуо қилмай қўясиз. Шайтоннинг мақсади ҳам шу – сизни дуодан тўхтатиш эди.

Ахир Буюк Роббимиз “дуо қилинглар, ижобат этаман” деган бўлса, биз нега дуо қилишдан тўхташимиз керак, тинимсиз дуо қилавераман, деб дуоларни кўпайтиринг. Ояти каримада:

قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир» (Зумар сураси, 53).

Бошқа бир оятда:

وَرَحْمَتِي وَسِعَتْ كُلَّ شَيْءٍ

«...Раҳматим – меҳрибонлигим эса ҳамма нарсадан кенгдир» (Аъроф сураси, 156).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳнинг юзта раҳмати бўлиб, ундан битта раҳматни жинлар, инсонлар, ҳайвонлар ва ҳашоратлар орасига туширди. Ана ўша битта раҳмат билан улар бир-бирига раҳм қиладилар, шафқатли бўладилар. Ва шу раҳмат билан ваҳший ҳайвон ўз боласига меҳрибон бўлади. Аллоҳ тўқсон тўққизта раҳматни олиб қолдики, улар билан қиёмат кунида бандаларига раҳм қилади» (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/40441
141😢23👍13🥰1
#ибрат

Аёл жамиятнинг ярми дейишади. Йўқ, у жамиятнинг ҳаммасидир. У жамиятнинг ярми бўлиб қолган ярмини тарбиялайди. Аёлнинг диний, ватаний ва ижтимоий аҳамияти жудаям буюк. У она ва бувидир. У хотин, сингил ва қиздир. У мураббия, зиёкор ва эзгулик куйчисидир. Агар уларни ҳаётга тайёрлашни эплай олсак, умумий уйимиз биносига ҳисса қўшолган бўламиз. Қуйидаги сатрларни айтган Аҳмад Шавқийга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин: "Она мадрасадир. Агар уни муносиб тайёрлай олсанг, қони тоза халқни тарбиялайсан!"

✍️ Доктор Салоҳиддин Кофтару

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/40441
125👏16😢9👍6🥰5
​​#ибрат

Учта одамга нисбатан ўлим ҳукми эълон қилинди. Улар: дин пешвоси, адвокат, физик олим. Жазо вақти келганда, биринчи бўлиб диний олимни келтиришди. Бошини Гильотинага суқиб, ундан сўнгги сўзини сўрашди.
— Мен Аллоҳга ишонаман, Аллоҳ мени қутқаради!

Гильотина тиғи зарб билан тушаркан, бошига етмасдан тўсатдан тўхтаб қолди. Оламон ҳайратланиб:
— Олимга озодлик! Уни озод қилинг! — дея ҳайқирди. Диний олим жазодан қутилиб қолди.

Навбат адвокатга келди. Ундан ҳам ўлимолди сўзини сўрашди.
— Мен дин олимичалик Аллоҳни танимайман! Лекин мен адолатга ишонаман! Адолат мени қутқаради! — деди у. Яна Гильотина тиғи тушиб, унинг бўйнига етай деганда тўхтаб қолди. Оламон яна ҳайқириб юборди. У ҳам ўлимдан қутилиб қолди.

Сўнгги навбат физик олимга келди. Ундан ҳам ўлимолди сўзини сўрашди.
— Мен дин олимичалик Аллоҳни, адвокатчалик адолатни билмайман. Лекин, Гильотинанинг арқони тугун бўлиб қолганини биламан.

Дарҳол тугунни ечиб, Физикни бошини танасидан жудо қилишди.

P.S.: Ноўрин жойда қилинган ақллилик бошингизни ейди!

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/40441
81👍49😢8🤩4😁3💯1
​​АЁЛ КИШИ НАМОЗНИ ПАЙПОҚ КИЙМАЙ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Аёл киши намоз ўқиганда оёққа пайпоқ киймай ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намознинг бошидан охиригача тўпиғидан тепаси ёпиқ бўлса бўлди. Рукъу ва саждаларда пойчаси тўпиғидан тепага кўтарилиб кетмаслиги керак. Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг қавллари бўйича аёл киши болдирининг чорагини очиб намоз ўқиса, намози намоз бўлмайди. Ундан озини очиб ўқиса, намози жоиз. Ҳанафий мазҳаби бўйича аёл кишининг қадами аврат эмас. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, аёл киши намозда имкон борича оёғига пайпоқ кийиб ўқигани яхши. Аммо, пайпоқ киймай ўқиса ҳам намози дуруст бўлади. Валлоҳу аълам!

 мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/40441
66👍18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• “Суюкли пайғамбарим билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.

• “Суюкли пайғамбаримнинг дўстлари билан 365 кун”
Саҳифа — 527 бет.

• “Суюкли Қуръон китоби билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.

• “Пайғамбарлар тариҳи билан 365 кун”— бет

Фарзандини ислом дини таълимотлари асосида тарбияламоқчи бўлган кишилар учун бу китоблар айни муддаодир.

Ушбу китоблардаги ҚР-код ёрдамида аудио шаклини тинглаш имкони мавжуд.

‼️ДИҚҚАТ КИТОБ КИРИЛ АЛИФБОСИДА
Муқова — қаттиқ
Ўлчами — 17x24см


🏷ТЎПЛАМ НАРХИ: 650 минг сўм
(Фақат тўплам шаклида сотилади!)

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан:
@Shukurullo_uzb

🚚Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул:
27👍6🥰2🤩1
«Кимки эрталаб бирор ишда Оллоҳ билан боғланмасдан фақат дунё ғам-ташвиши билан уйғонса, Оллоҳ унинг қалбига тўрт нарсани солади:
• доимий аримайдиган ғамни;
• доимий банд қиладиган машғулотни;
• ҳеч қачон бойликка етолмайдиган муҳтожликни;
• ҳеч қачон охирига етмайдиган орзуни».

Табароний ривояти.

☝️САВОЛ: ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?


ЖАВОБ:👇👇
https://www.tgoop.com/Shayx_Hazrat/40441
👍4739😢32🥰6🔥2🤩2🤝2
2025/07/12 15:07:02
Back to Top
HTML Embed Code: