Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
7988 - Telegram Web
Telegram Web
Божхона постида ўқувчилар учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди

Ёшларга божхона органлари хизмат фаолияти яқиндан таништириш мақсадида божхона постларида “очиқ эшиклар” куни ташкил этилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан бошқармага бириктирилган Термиз шаҳридаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун “Термиз” ва "Термиз халқаро савдо маркази" ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Учрашувда, божхона органларининг асосий вазифалари, божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш тартиби, хавфни бошқариш тизими, божхона органларида рақамли божхона тамойили ва божхона режимлари бўйича маълумотлар берилди. Ўқувчи ёшлар эса мазкур жараёнларни бевосита кузатишди.

Шунингдек, талабалар тадбиркорлар билан ҳам суҳбат қуришиб, божхона постида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун яратилган шарт-шароитлар, хусусан, ягона дарча ва банк хизматлари яқиндан танишишди.
“БОЖ БАДАЛ” сериалининг мухлислари диққатига!

Сериал 2-фаслининг 1-қисми Youtube платформасига жойлаштирилди.

“Бож бадал 2-фасл” (1-қисм)
Ҳудудлардан хабарлар...

Божхона қўмитаси вакиллари Қашқадарё вилоятида
тадбиркорлар ҳузурида бўлишди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
масъуллари Сергели туманида божхона органлари томонидан бунёд этилаётган мактабдаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Мўйноқ туманида комплекс ободонлаштириш ишларига старт берилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан “Термиз” ва "Термиз халқаро савдо маркази" ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоятдаги туманларда сайёр қабуллар ўтказилди.

Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳудуддаги тадбиркорлар муаммолари ўрганилди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ вакиллари Янгийўл туманидаги ишлаб чиқариш корхоналарида бўлишди.
Диққат, эълон!

“Ғишткўприк” чегара божхона пости 5 февралдан эътиборан 4 ойга ёпилади!


Чеклов мазкур постдаги улкан қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда. Хусусан, постда вақтинчалик биноларни демонтаж қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, постга туташ ҳудудда зарур инфратузилмани ташкил этиш назарда тутилган.

“Ғишткўприк” чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 2025 йилнинг 5 февраль кунидан “Навоий” чегара божхона постига йўналтирилади!

Янгидан замонавий тарзда бунёд этилган “Навоий” чегара божхона пости ҳам Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган бўлиб, “Ғишткўприк” постига яқин ҳудуд ҳисобланади.

Жисмоний шахслар, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳаракати учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида “Навоий” чегара божхона постида юк автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади!
Ҳудудлардан хабарлар

Сирдарёда қуёш панелларини ўрнатиш бўйича олиб борилаётган тарғибот ишлари ўз натижасини бермоқда.

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 2025 йил якунига қадар қиймати 7,5 млн АҚШ долларлик лойиҳа тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

Термиз шаҳрида доривор ўсимликлардан малҳам ишлаб чиқарувчи қиймати 24 млн АҚШ долларига тенг инвестициявий лойиҳа ишга туширилади.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси масъулларининг тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги сайёр учрашувлари жойларда давом этмоқда.

Андижонда тадбиркорлар фаолияти мунтазам ўрганилиб, соҳа ривожи йўлида уларга яқиндан кўмак берилмоқда.
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган ёшларни Божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга таклиф этамиз!

Божхона институтига ўқишга кириш учун аризалар 2025 йилнинг 1 январидан – 1 апрелига қадар қабул қилинади.

Номзодлар қабул бошлангач доимий яшаш, ўқиш, муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган ҳудудда жойлашган божхона бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.

Институтда ўқиш кундузги шаклда, таълим муддати 4 йил, иқтисодчи ва ҳуқуқшунос мутахассисликлари бўйича тайёрланади. Ўқишга қабул қилинганлар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилиб, бепул формали-кийим бош ва озиқ-овқат билан таъминланади ҳамда тиббий хизмат кўрсатилади.

Божхона институтида ўқиш даври божхона органларида хизмат қилган даврга қўшилади.

БОЖХОНА ИНСТИТУТИГА: умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга, ҳарбий хизматни ўтамаган 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили 17 ёшга тўладиган ҳамда 23 ёшда бўлган фуқаролар, 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили 18 ёшга тўладиган ҳамда 25 ёшда бўлган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар танлов асосида қабул қилинади.

Номзодлар: Дастлабки ва Махсус касбий танлов босқичларидан ўтказилади.

Номзодлар танлов босқичлари ва белгиланган меъёрлар билан: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида” Низом орқали батафсил маълумот олишлари мумкин.

Номзодлар ва уларнинг ота-оналари қўшимча маълумот олиш учун 76-228-31-08, 76-228-24-51 рақамлари орқали Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимларига мурожаат этишлари мумкин.
2025/02/24 07:09:59
Back to Top
HTML Embed Code: