Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
8069 - Telegram Web
Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Maslahat oshi...

"Maslahat oshi" atrofida dabdabali to‘y, ortiqcha chiqimlar haqida emas, farzandlarimizning kelajagi, ta’lim olishi, hunar o‘rganishi haqida gaplashaylik.

Bizni kuzatishda davom eting!
https://www.tgoop.com/Janub_javohiri
Мактаб ўқувчилари товарлани таснифлаш кодлари ҳақида билимга эга бўлдилар

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун “Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси ва таснифлаш кодлари” мавзусида дарс машғулоти ўтказилди.

🛃Дарс жараёнида ўқувчи ёшларга дастлаб “товар” ва “товарлани таснифлаш кодлари” тушунчалари ҳақида маълумот берилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 28.12.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳририни жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-460-сон қарори мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

▶️Шунингдек, дарс жараёни янада қизиқарли бўлиши учун товарларни таснифлаш кодларининг шартли белгилари тасвирланган тарқатма материаллари ҳам ўқувчиларга берилди.

Ўқув машғулоти сўнгида ўқувчи ёшлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришиб, ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олишди.

🔵 Telegram 🟣 Facebook 🔴 YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Viloyatimizda tadbirkorlikni rivojlantirish va iqtisodiyotni yuksaltirish maqsadida amalga oshirilgan ishlar natijasida yakunlangan 2024 yilda jami investitsiyalar hajmi 15 277,5 mlrd so‘mni tashkil qilgan.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali bizni kuzating:

TELEGRAM      Facebook
Instagram       YouTube
Web-site
         Efirni ko'rish
Ҳудудлардан хабарлар

Самарқандда яшил энергетикани ривожлантириш ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган кўргазмали семинар ўтказилди.

Сурхондарёда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда қиймати 13 млн АҚШ долларига тенг инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда.

Андижон вилояти божхона бошқармасига бириктирилган мактаб ўқувчилари учун Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан экскурсия ташкил этилди.

Навоий вилояти божхона бошқармасига бириктирилган умумтаълим мактабида Бобур таваллудининг 542 йиллиги кенг нишонланди.

Нукус шаҳридаги “Мурувват” интернат уйида сана муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Бухоро вилояти божхона бошқармасига бириктирилган умумтаълим мактабида ўтказилган бадиий кеча “Икки буюк даҳо” мавзусида бўлди.

Жиззахда тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган сайёр учрашувлар давом этмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармасида ходимлар билан тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тошкентда яширин нарколаборатория фош қилинди,
23 кг.дан зиёд кучли таъсир қилувчи моддалар олиб қўйилди!


Божхона қўмитасининг Контрабандага карши курашиш бошкармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги Тезкор кидирув департаменти ходимларидан иборат махсус тезкор гурух томонидан кучли таъсир қилувчи моддаларни республикамизга олиб кириш ва тарқатиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахснинг Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ижарага олинган хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ерда кучли таъсир қилувчи моддаларни тайёрлашга мўлжалланган яширин нарколаборатория ташкил қилгани аниқланди.

Мазкур хонадонда ҳамда пойтахтнинг Учтепа тумани ва Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги хонадонларда прегабалин, тропикамид, трилон каби кучли таъсир қилувчи моддалар, уларни тайёрлашда фойдаланиладиган прекурсорлар, қайта ишлаш ва тақсимлашга мўлжалланган тарози, кольба, миксер каби лаборатория жиҳозлари, дориларни солишга мўлжалланган пластик бўш идишлар борлиги аниқланди.

Ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбирлар натижасида яширин "нарколаборатория"дан жами оғирлиги 19 кг 225 гр "прегабалин", 2 кг 960 гр "тропикамид", 1,2 кг “трилон” кучли таъсир қилувчи моддалари, 20 литр хлорид кислотаси, 19 номдаги 1746 дона лаборатория ускуна ва жиҳозлари ашёвий далил сифатида олиб кўйилди.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши кузгатилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гиёҳвандлик воситалари, қурол, ўқ-дори, валюта ва тамаки маҳсулотларини фош қилишга қўшган ҳиссаси учун 14 бош хизмат итига махсус нишон тақилди.

Миллий кинология маркази томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, бир қатор вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги божхона постларида хизмат олиб бораётган кинологларнинг “тўрт оёқли ёрдамчилари” - хизмат итлари бундан 3 йил аввал таъсис этилган “Хизмат ити нишони” билан тақдирланди.

Улар ичида Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида хизмат қилаётган икки бош хизмат итларига ҳам “Хизмат ити нишони” тантанали равишда топширилди.
2025/02/23 07:22:18
Back to Top
HTML Embed Code: