Telegram Web
Forwarded from Sirdaryo-So'x ITHB matbuot xizmati (Mohichehra🌙)
Фарғона вилояти

НАВБАТДАГИ СЕМИНАР "ҒАЛЛАКОР" НАСОС СТАНЦИЯСИДА ЎТКАЗИЛДИ

Бағдод тумани ҳудудида 13 та насос станция, 166 та тик қудуқлар жойлашган бўлиб, ҳудуднинг 18 216 гектарга яқин экин майдонларини суғоришга хизмат қилади.

Насос станцияларда 42 та насос агрегатлари жойлашган бўлиб, 2024 йил режасига асосан станцияларга янги конденсатор, қуёш сув иситгич, қуёш панели ўрнатилди. Энерготежамкор қурилмалар ўрнатилиши натижасида 143 000 кВт электр энергиясини иқтисод қилишга эришилди.

Таъмирлаш жараёнида “Бағдод”, “Бунёдкор”, “Иттифоқ”, “Ҳамкор” насос станцияларнинг ички емирилган қисмлари ҳам тозаланди.

Семинарга мезбонлик қилаётган «Ғаллакор» насос станцияси фаолиятига тўхталадиган бўлсак, ушбу насос станция 1970 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган.
Forwarded from Sirdaryo-So'x ITHB matbuot xizmati (Mohichehra🌙)
Сувни ҳудуддан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналидан олиб, қир-адирликлардан ташкил топган 300 гектарга яқин экин майдонларига етказиб беради.

Кузги-қишки таъмирлаш даврида 1 дона насос агрегатини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб,ҳозирги кунда ушбу агрегат таъмирланиб, вегетация мавсуми учун шай ҳолатга келтирилди.

Ишчи-ходимларга етарли шароит яратиш мақсад қилинган бўлиб, насос станция ҳудуди экин майдонларида озиқ-овқат маҳсулотлари, иссиқхонада лимон етиштирилиб,чорва моллари ҳам боқилмоқда.

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Қўнғирот тумани: ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҚЎШИМЧА ДАРОМАД ДЕМАКДИР

Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокида соҳадаги вазифалар муҳокамасига бағишланган тадбир доирасида Қўнғирот-Мўйноқ бўлими ишчи-ходимларига ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган мева ва гўшт маҳсулотлари тарқатилди.
Бошқарма масъуллари иштирокида Қўнғирот туманидаги “Бестам-1” насос станциясида насос станцияларида электр энергиясини тежаш, энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш ишлари муҳокама этилди.
-Бошқа иқтисодиёт тармоқлари каби сув хўжалиги соҳасида ҳам тежамкор ускуналарни ўрнатиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда, - дейди Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Н.Аралбаев. – Биз, ҳар ҳафтанинг жума куни насос станцияларида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш бўйича вазифаларимизни белгилаб оламиз.

Сайтимизда тўлиқ ўқиш: 👇

https://krminwater.uz/29/06/2024/3214/

Соҳага оид янгиликларни расмий тармоқларимизда кузатиб боринг!

https://www.tgoop.com/krminwater/
Навоий вилояти

“КАРМАНА” ГИДРОУЗЕЛИДА ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАСИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Навоий вилоят сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги “Кармана” гидроузелида сув хўжалиги объектлари қошида ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш масаласида семинар ташкил этилди.

Семинарда сув хўжалигининг барча тизим ташкилотлари ходимлари иштирок этди.

Бугунги кунда “Кармана” гидроузелининг 3 гектар ер майдонига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экилиб, парвариш қилинмоқда. Бундан ташқари, гидроузелда 8 бош қорамол, 60 бош қўй эчки, 155 дона курка ва 145 дона товуқ боқилаяпти.
– Тасарруфимизга қарашли барча сув хўжалиги объектлари ер майдонларидан унимли фойдаланиш мақсадида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилган, – дейди Навоий вилоят сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқарма бошлиғи ўринбосари З.Худойбердиев. – Ёрдамчи хўжаликлардан олинган маҳсулотлар ишчи-ходимларимизнинг даромадларини ошириш мақсадида тарқатилиб келинмоқда.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

https://www.tgoop.com/QuyiZarafshonITHB
Forwarded from Sirdaryo-So'x ITHB matbuot xizmati (Mohichehra🌙)
Фарғона вилояти

Қурилишда сифат назорати

Сирдарё-Сўх ИТҲБ ходимлари Фарғона тумани Оқбилол массивида бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш ишлари юзасидан назорат тадбирларини ўтказишди.

Туманидаги "Файзиобод-2" насос станциясини қуриш мақсадида тендер ўтказилган, унга кўра "Марғилон Бинокор таъмир қурилиш" МЧЖ ғолиб деб топилган. Қурилиш-монтаж ишлари учун жами 80 761,946 млн.сум маблағ ажратилган бўлиб, насос станция қуриш ҳамда 10,7 км қувур тортиш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Бугунги кунда 1 дона экскаватор, 3 дона пайвандловчи генератор ҳамда 10 дан ортиқ ишчи-ходимлар жалб этилиб, трубаларда монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Бош пудратчига обектни белгиланган график асосида сифатли бажариб, ўз муддатида фойдаланишга топшириш буйича тегишли кўрсатмалар берилди.

📝Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Ўзбекистон ёшларига байрам табриги

Праздничное поздравление молодежи Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
"УРГАНЧ-АРНА" КАНАЛИ БОШ ГИДРОИНШООТИДА МУТАХАССИСЛАР ЙИҒИЛДИ

Жорий йилнинг 28 июнида Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги "Урганч-арна" канали гидроиншоотида “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси бош мутахассиси К.Артиқов томонидан муҳандис-техниклар, Шовот-Қуловот ИТБ ҳамда туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ мутахассислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Републикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли Қарори, 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги ЎРҚ-865-сонли Қонунлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ўтказилган инспекторлик текширувларида ва хавфсизлик деклорацияларида аниқланган камчиликларни ўз муддатида тугатиш, гидроиншоот реконструкция қилингунига қадар кўприкни ишчи ҳолатда сақлаш мақсадида енгил автомобиллардан ташқари бошқа транспорт воситаларини ўтказмаслик топшириқлари берилди.

http://xz-havza.uz/

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати
2024/06/30 23:01:27
Back to Top
HTML Embed Code: